ЭРКАКЛАР АСАБИН АСРАНГ АЁЛЛАР

Беўрин гумонда суриб ҳаёллар,
Кеч келса бермасдан турфа саволлар.
Бузилса тикланмас асаб тизими,
Эркаклар асабин асранг аёллар.
Эговлаб ҳар гапдан қилаверманг жанг,
Аёлим деб чидаб юрибди аранг.
Эрта инжиқ бўлса қилмасдан аттанг,
Эркаклар асабин асранг аёллар.
Ёқимли сўз билан кўнглини олиб,
Тинч яшаб, бир умр ёнида қолиб.
Ҳўп денг ҳар гапига бўласиз ғолиб,
Эркаклар асабин асранг аёллар.
Ранжитиб қўясиз бесабаб гоҳо,
Билиб билмай ёмон берганча баҳо.
Эркак мўжизадир ягона, танхо,
Эркаклар асабин асранг аёллар.
Тотли таом бериб ҳар бир онида,
Фудбол вақти безор қилмай ёнида.
Қайнатар ўт бўлмай унинг қонида,
Эркаклар асабин асранг аёллар.
Сўзларим қулоққа маҳкам илингиз,
Эркак аёл учун яшар билингиз.
Бугун ҳурматидан тийиб тилингиз,
Эркаклар асабин асранг аёллар.
✍ Одилбек Қодиров

Комментарии