Комментарии
- 2 мая 19:30САЛОМАТ ПОЧАЕВА
- 2 мая 19:30САЛОМАТ ПОЧАЕВА
- 3 мая 10:01Mitti QitmirchaBaxtimizga sog‘ bo'lishsin
- 4 мая 23:48Гуля МуродоваОнамсиз Дуне кузимга рангсиздек булиб колди.сизни жудалар Согиндим Онажонимм
- 7 мая 12:51ОЙДИН АлиеваОта оналларимизи жойлари жаннатда булсин илллохим
- 8 мая 21:33Ферганец √√√Ўтган Ота ва Оналаримизни охиратлари обод бўлсин яшаб юрган Ота ва Оналаримизни тану жонлари соғ бўлсин умрлари узоқ бўлсин
- 11 мая 15:28курбан шохайдаров
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
↶♥Турмуш чорраҳаларида..! Ўқинг, фақат йиғламанг♥↷
Энг совуқ Қиш қачон кириб келади?!
Онангизни йўқотган йилингиз...
Эрталаб турасиз, қарасангиз ҳамма ёқ қор, ичингиз ғалати бўлади: онангизнинг қабри мана шу биринчи қорнинг остида қолди!
Энг ғариб Баҳор қачон кириб келади?!
Деразани очсангиз, бодом қийғос гуллабди.
Онангиз авваллари бу гулларни- шоҳидан узмасдан кўзларига суртарди:
"Ўлмаган қул- баҳоргаям етди... Ўлган эса ўлиб кетди..."
Дунёда ўзингиз "ўлмаган қул" бўлиб қолганингиз, онангиз эса ўлганлар карвонида кетиб қолгани дилингизни чўктиради...
Қачон қуёшлари куйдирадигандек туюладиган, лекин музларингизни эритолмайдиган ҳазин Ёз кириб келади?!
Бу ҳам онангиздан кейин...
Соябонсиз ёз ёмғирига ўзингизни урасиз, ичингиз ёмғирга қўшилиб ёғади, мана ўша-онангиз севган ис!
Ёмғир иси!
У эккан жамбил-райҳонлар ёмғирда сиз каби- силкиниб йиғлаётгандек туюлаверади...
Қачон энг заъфарон Куз кириб келади?!
Шамоллари- эшикларни юлқиб очадиган...
Уйингиздан онангизни қидирган сиздек изғиб чиқадиган ушбу Куз- бир умрга сиздан кетмайдиган ва сиз-ла қоладиган ягона фаслдир...
Онангиздан кейин...
P/S: Синглим вафот этганида онамнинг неча йиллари фаслларсиз ўтган эди. Қоронғуда қизим қолиб кетди деб дадамни қабристонга жўнатар эдилар. Яқинларингизни йўқотганингизда, қалбингизни бир ери кемтик бўлиб қолади, балки бир куни келиб кўникарсиз лекин бўшаб қолган кемтикни ўрнини ҳеч нима билан тўлдиролмайсиз. Яқинларингизни борликларида қадрланг...😢
#Админ_киритди.