Энг зур она.

- Болакай уйига келиб онасига:
"Бу хатни мактабдаги ўқитувчим бериб
юбордилар"~ дейди.
Онаси хатни ўқиб кўз ёшларини зўрга тутиб турди. Уни боласига баланд овозда ўқиб берди:
"Сизнинг ўғлингиз даҳо! Мактабимиз унинг қобилиятига кичиклик қилади. Шунинг учун сиз
болангизга уйингизда таълим беринг!".
Орадан йиллар ўтди...
Инсоният тарихига улкан ихтиро кашф қилган инсон Эдисоннинг онаси вафот этди.
Кунларнинг бирида у онасининг жавонини кўздан
кечираётиб қутидаги хатга кўзи тушди:
«Сизнинг ўглингиз калтафаҳм, тентак. Эрта
тонгдан бошлаб уни мактабга киритмаймиз!».
Буни ўқиган Эдисон росса йиғлади ва ўзининг хотира
дафтарига ушбу битикларни битиб қўйди:
- «Эдисон тентак бола бўлган. Лекин ақлли онасининг тадбири ила даҳога айланди!».
Онанинг ҳаётдаги ўрни шундай!!!
#Билол.

Комментарии

Комментариев нет.