Абул Фараж келтиради:

Маккада бир соҳибжамол аёл яшар эди. Бир куни юзини ойнада кўриб эрига "Шу гўзал юзни кўриб фитнага тушмайдиган эркакнинг ўзи йўқ бўлса кераг-а?",- деди.
Эри "Бор",-деди.
Аёл "Ким экан у?",-деди.
У "Убайд ибн Умайр",-деди.
Озгина тортишувдан сўнг аёл эрига:
"Менга рухсат беринг унда,синаб кўрамиз,мен уни фитнага сола оламан",-деди.
Эр рухсат берди.Фатво сўраган одам бўлиб Масжидул Ҳаромга кириб борди.Масжид четида ўтирган Убайд ибн Умайрнинг олдига келди ва юзини очди.Гўё ойнинг бир парчаси ерга тушгандек бўлиб кетди.
Убайд:
"Эй Аллоҳнинг чўриси!Юзингни ёп",- деди.
У:
"Мен таърифингизни эшитиб сизга ошиқ бўлиб қолдим",-деди.
Шунда Убайд:
"Майли мен сендан бир неча нарса сўрайман,ростини айтиб турасан, кейин кўрамиз",-деди.
Аёл "Хўп",-деди.
– Менга айтчи,бир кун ўлим фариштаси жонингни олгани келади.Шунда сўраган ишингни қилганимиздан хурсанд бўласанми?
- Йўқ.
- Бир кун қабрга кирасан ва сўроққа тутиласан.Шунда бу ишни қилганимиздан хурсанд бўласанми?
– Йўқ.
– Бир кун қиёмат бўлса ва инсонларга номалари ўнг қўлидан берилса,сен қайси қўлингда олишингни билмасанг.Шунда бу ишни қилганимиз сени хурсанд қиладими? – Йўқ.
– Бир кун сирот кўпригига келасан,ундан ўтасанми,йиқиласанми билмайсан.Шунда бу ишни қилганимиздан хурсанд бўласанми?
– Йўқ.
– Бир кун амалларинг тарозуда тортилади. Шу ҳолатда сен сўраган ишни қилганимиздан хурсанд бўласанми?
– Йўқ.
– Бир кун Аллоҳнинг ҳузурида савол-жавоб учун турасан.Шу вақтда бу ишни қилганимиз сени хурсанд қиладими?
– Йўқ?
- Унда Аллоҳдан қўрқ,Аллоҳ сенга кўп неъмат ва яхшиликлар берибди.
Аёл уйига қайтиб борибди.
Эри ундан "Нима бўлди?",-деб сўрабди.
У "Сен билан мен бекорчи баттол одамлар эканмиз",-деб ўша кундан бошлаб намоз, рўза ва ибодатга берилибди.
Кейинчалик эри айтган экан:
"Мен Убайдга нима қилган эдим.Хотиним ҳар тунда янги келинчак эди.Ҳозир роҳибага айланди қолди".
Убайд ибн Умайр буюк тобеъин.Умар розияллоҳу анҳунинг даврида биринчи бўлиб ваъз учун ўтирган етук олим. Ҳадиснинг ишончли ровийларидан.Унинг ваъз мажлисларига Ибн Умардек саҳобалар ҳам келиб ўтирарди.Туни билан йиғлаб чиқадиган обид зот...
Изоҳга ожизман.
Устоз Habibulloh Abdulg'affor домла.
#Билол.

Комментарии

Комментариев нет.