ҲИДОЯТ (ИБРАТЛИ РИВОЯТ)

Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ Басра кўчаларидан бирида, йўл четида оғзидан хамр томчилаб турган мастни кўрди.
• У шу ҳолида: «Аллоҳ! Аллоҳ!» деб ётганди.
• Тезда бир идишда сув олиб келиб, Аллоҳнинг исмини пок оғизда зикр қилсин, дея унинг оғзини ювиб қўйибдилар.
• Ўша тунда туш кўрибдилар. Тушларида:
- Бизнинг ҳурматимиз учун унинг оғзини покладинг, сенинг ҳурматингдан биз унинг қалбини покладик!,-деган нидони эшитибдилар.
• Эрталаб бомдодда масжидга борсалар ҳалиги одам икки кўзи жиққа ёш сафда ўтирганмиш.
• Олдига яқинлашиб:
- Сизга нима бўлди?!,-деб сўрабдилар.
• Шунда у:
- Қалбимни поклаган Зот сизга ҳолимдан кечқурун хабар бердику!-, дебди.
📚Ибн Қудома Мақдисий, «Китобут таввабийн»
#Билол.

Комментарии

Комментариев нет.