2024 йилги Ҳаж мавсумида учар таксилардан фойдаланилади

Саудия Арабистони ҳукумати ҳижрий 1445 йилнинг Ҳаж мавсумида зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида учар такси хизматини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда theislamicinformation com нашри хабар берди.
Жорий мавсумда учар таксилар синов тариқасида тажриба қилиниши таъкидланган.
Ушбу учар таксилар eVTOL учоқ ишлаб чиқариш жамияти ҳамда Саудия Арабистони ҳукумати ҳамкорлигида ихтиро қилинди.
Бундан ташқари ҳукумат Германиянинг 100 та Lilium учоқларини сотиб олишни ҳам режалаштирган.
Саудия Арабистони транспорт вазири Солиҳ ибн Носир Жассер 2024 йилги Ҳаж мавсумида учар таксилар синовдан ўтказилишини тасдиқлади.
Транспорт вазирининг сўзларига кўра, зиёратчилар Ҳаж мавсумида ибодатларни эмин-эркин адо этишлари учун қулайлик яратишни хоҳлайди.

Комментарии