Тўрт нарса кишининг БАХТЛИ* бўлишидан далолатдир...!

1. Хотини солиҳа бўлиши.
2. Фарзандлари яхши бўлиши.
3. Аралашиб юрганлари солиҳ кишилар бўлиши.
4. Ризқи ўз шаҳрида бўлиши.
(Имом Дайламий Али (р.а.)дан қилган ривоятлари...)
Тўрт тоифа кишига Аллоҳ таоло ғазаб қилади.
1. Қасамхўр сотувчи.
2. Мутакаббир камбағал.
3. Зинокор қария.
4. Золим бошлиқ.
(Имом Насаий Абу Ҳурайра (р.а.)дан қилган ривоят...)
Тўрт нарса БАХТСИЗЛИК*дан далолатдир.
1. Ёш оқмайдиган кўз.
2. Қалб торлиги.
3. Ҳарислик.
4. Узун орзу.
(Абу Нуъайм Анас (р.а.)дан қилган ривоят...)
Тўрт нарса (кишида бир вақтнинг ўзида) жам бўлмайди.
Фақат ажабланарли ҳолатда, яъни камдан~кам ҳолатда жам бўлиши мумкин.
1. Гапирмасдан сукут қилиб юриш. Бу ибодатнинг аввалидир.
2. Тавозуъ.
3. Аллоҳнинг зикри.
4. Нарсаси оз бўлиш.
(Имом Тобароний Анас (р.а.)дан қилган ривоятлари...)
Тўрт нарса борки, уларнинг ажрлари вафот этгандан кейин ҳам ДАВОМ этаверади.
1. Аллоҳ йўлида боғланган ҳолда вафот этган киши.
2. Кимки бир илмни ўргатса, унга амал қилганларни савобидан ҳам баҳраманд бўлади.
3. Бир киши бирор садақани берса, ўша садақа нимага етиб борса, у ҳам баҳраманд бўлади.
4. Бир киши солиҳ бола қолдирсаю ўша боласи уни ҳаққига дуо қилса.
(Имом Тобароний Абу Умомадан қилган ривояти...)
Тўрт нарса ЖАННАТ КОНларидандир.
1. Садақани махфий қилиш.
2. Мусибатни беркитиш.
3. Қариндош~уруғ ришталарини боғлаш.
4. «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи.
(Имом Хатиб Али (р.а.)дан қилган ривоятлари...)
Мусулмонларни гапиришдан ТИЛларингизни ТИЙИНГ...!
Агар бирор киши вафот этса, улар ҳақида фақат ЯХШИ* сўзларни айтинг...!
(Имом Тобароний Саҳл ибн Саъддан қилган ривоят...)
Кишилардан уч тоифасига раҳм айланг.
1. Қавмни обрўли кишиси хор бўлиб қолса.
2. Қавмнинг бой кишиси камбағал бўлиб қолса.
3. ОЛИМ киши жоҳиллар орасида қолса.
(Аскарий ривоятлари...)
"САРАЛАНГАН НАБАВИЙ ХАДИСЛАР"!

Тўрт нарса кишининг БАХТЛИ* бўлишидан далолатдир...! - 802415444233

Комментарии