Тўрт девордан иборат, аммо томи ёпилмаган кичик бир кулбада камбағал бева аёл ва фарзанди яшар эди.

Уйларининг ёғоч эшиги бор бўлса-да, ёмғир, қор ёғса, шифти ёпилмаган бу кулба уларни ёғингарчиликдан сақламас эди. Шунга қарамай бу оила бор неъматларга шукр ва қаноат ила кун кечирар эди.
Бу аёлни энг қаттиқ қийнайдиган нарса бу қиш пайтидаги ёғингарчилик эди. Фарзанди тўрт ёшга тўлгунига қадар Аллоҳнинг фазли ила қаттиқ ёмғир ва қор ёғиши бу йилларда бўлмади.
Бир куни осмонни қуюқ булут қоплади ва кеч кирганда қаттиқ ёмғир ёға бошлади. Одамлар уйларига кириб ёмғирдан сақландилар. Аммо бева аёл ва гўдаги жуда қийин ахволда қолди, ёмғир суви остида кийимлари буткул ивиб хўл бўлди.
Она фарзандини ёмғирдан сақлай деб бағрига босса, жиққа хўл бўлган кийими билан янада кўпроқ озор берар эди. Шунда она зудлик билан эшикни ечиб олди ва деворга қия қилиб суяди. Эшик остига фарзандини ёмғирдан тўсай деб олди.
Ёмғирдан сақланган гўдак кўзларида бахтиёрлик ва юзида табассум ила онасига қаради ва деди:
- Онажон, эшиклари бўлмаган камбағаллар ёмғир ёғса, нима қиладилар?!..
Мадина Шукурова киритди...!

Тўрт девордан иборат, аммо томи ёпилмаган кичик бир кулбада камбағал бева аёл ва фарзанди яшар эди. - 876636119817

Комментарии