ОНАИЗОР

Бу воқеани синглим Феруза ҳикоя қилиб берганди: “Янги келин бўлиб тушган кезларим... Саксондан ошган хаста қайнона бувим тўсатдан оғирлашиб қолди. У зўрға нафас олар, томоғидан сув ҳам ўтмасди.
Қайнотам эса волидасининг юзига юзини босиб: “Онажон, берган сутингизга рози бўлинг”, дея пичирларди. Тўрт кун шу алфозда ётган бувимиз ниҳоят кўзини аста очди.
Буни кўриб, барчамиз ғимирлаб қолдик. Қайнотам онасининг қўлларини силаб, ўпиб қўйди. Кампир ўғлига энгаш, дегандек ишора қилди. Қайнотам шошиб энгашди.
Она:
– Болам, овқатингни едингми?.. – дея олди аранг.
Биз бувижонимиз ўзларига келиб, хатто гапирганларидан ҳаммамиз кулиб юбордик.
Лекин бу ҳурсандчилигимиз узоққа чўзилмади.
Онаизор калимаи шаҳодатни айтиб, жон таслим қилди”.
ОНАСИ , ОТАСИ БОРЛАР.
БАХТИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!
Онангизни соғинсангиз уйга борасизми? Кимлардир эса қабристонга...
Онангиз гиламга ўтирганларини кўрсангиз, югуриб бориб қўша қўша тўшак соласиз. Аммо онаси тупроқда ётганини билиб, битта тўшак сололмайдиган бор....
Бирор хато килиб ранжитиб қўйсангиз, битта қучоқлаб “кечиринг” десангиз волидангиз ҳамма гунохингизни кечириб юборади.
Аммо шундай фарзандлар борки, энди улар ҳеч қачон волидаларини бўйнидан қучиб “кечиринг” дейиша олмайди.....
Уйда юрасизми, кўчадами, балолардан асрагувчи битта қалқонингиз яъни онангизни дуоси ҳар доим сиз билан.
Аммо онасини дуосидан бебаҳра қолганлар қанча, биродар....
Уйга кеч кириб борсангиз ҳам, йўлингизга интизор бўлиб, овқатингизни қайта– қайта иситиб кутадиган онангиз бормилар, шукр қилинг.
Кўчадан кеч қайтса, девордан сакраб ховлига кирадиган, ошхонага кириб бўш қозонни кўрадиганлар қанча.....
Қанчалик бахтли эканингизни ҳис қилдингизми, шу бахтингизни эҳтиёт қилинг!

Комментарии