Хижрон доғи ўртайди ёмон,Хаёлимда тирикдек хамон.Нетай дилни тирнар бир армон,УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ...Қуёшданда иссиқроқ бағри,Ҳар лаҳзада билинар қадри,Кўз олдимдан кетолмас нари,УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ...Ютворгудек бўлиб тўрт девор,То тонггача йиғлайман бедор,Нетай танда қолмади мадор,УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ...Бефайз ўтиб базм-у тўйлар,Ғамга тўлди қўшиғ-у, куйлар.Етим кўнглим она деб инграр,УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ...Қисматимдан чекиб минг афсус ,Гул умримни эгаллади куз.Ишонмасдан йиғлайман хануз,УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ ...✍Мовлуда Имомназарова
БЕДОР КУНГИЛ
:छ Gนl ﻯҺσðส छ
УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ..
Хижрон доғи ўртайди ёмон,
Хаёлимда тирикдек хамон.
Нетай дилни тирнар бир армон,
УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ...
Қуёшданда иссиқроқ бағри,
Ҳар лаҳзада билинар қадри,
Кўз олдимдан кетолмас нари,
УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ...
Ютворгудек бўлиб тўрт девор,
То тонггача йиғлайман бедор,
Нетай танда қолмади мадор,
УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ...
Бефайз ўтиб базм-у тўйлар,
Ғамга тўлди қўшиғ-у, куйлар.
Етим кўнглим она деб инграр,
УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ...
Қисматимдан чекиб минг афсус ,
Гул умримни эгаллади куз.
Ишонмасдан йиғлайман хануз,
УЙ ТЎРИДА ОНАМ ЎРНИ БЎШ ...
✍Мовлуда Имомназарова