Намоз ўқимай, ҳижоб ўрамай,

Аллоҳ ва Расулининг БУЙРУҚЛАРИни
бажармай, қайтариқларидан қайтмасдан
~ "Қалб тоза бўлса бўлди-да" деб қалб тозалигини даъво қиладиганларга БИР ОҒИЗ
сўз:
... ~ Агар қалб тоза, ПОК бўлса унинг исботи аъзоларда, хулқ ва амалларда рўёбга чиқади. "Қалб тоза бўлса бўлди қолгани ЭЪТИБОР қилинмайди" дейдиганлар аслида мана шу гапи уларнинг қалби қотиб, қорайиб, гуноҳ-маъсиятлар ила тўлганлигига очиқ далолатдир...
Албатта, ҚАЛБ танадаги барча аъзоларнинг подшоҳи ва йўлбошчисидир...
Агар қалб тўғри бўлса, бошқа аъзолар ҳам
тўғри бўлади...
Агар қалб эгри бўлса, тана аъзолари ҳам эгриликда унга эргашади.
Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
~ «Огоҳ бўлинглар, жасадда бир парча
гўшт бор... У ислоҳ бўлса, жасаднинг бошқа аъзолари ҳам ислоҳ бўлади...
Агар у бузилса, тананинг бошқа аъзолари
ҳам бузилади...
Огоҳ бўлингларки, ўша бир парча гўшт қалбдир».✅✅✅
(Бухорий ривояти)

Комментарии