Саҳар вақтининг энг улуғ палласи Парвардигорнинг дунё осмонига тушиши бўлса, энг улуғ дуо Ўзидан мағфират сўрашдир.

Зотан, гуноҳлар мағфират қилиниши охиратда саодат, дунёда эса хотиржамлик демакдир.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Нафл намозлар ва истиғфорнинг энг афзали саҳар пайтидагиларидир. Чунки, бу палла Аллоҳ билан ёлғиз қолинадиган ва Унга яқин бўладиган пайт бўлиб, бунда муҳаббат, хавф ва ражо жиҳатидан қалб Аллоҳга қанчалик кучли боғлангани зоҳир бўлади.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Саҳар вақтининг энг афзал ибодатлари учтадир:
намоз, дуо ва истиғфор. Буларнинг ҳаммаси бир намозда жам бўлади. Намознинг энг афзал ўрни саждадир.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Махфий ибодат ва Аллоҳ билан холи қолиш инсон ўзини тойилишдан сақлаши учун қалби атрофига қўядиган бир тўсиқдир. Парвардигори билан камдан-кам холи қоладиган кишигина заифликдан шикоят қилади. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ билан кўп холи қолардилар.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Мустажобликка энг яқин дуо саждадаги дуо, Аллоҳга энг яқин сажда саҳар чоғидаги саждадир. Кимнинг гуноҳи ва мусибатлари катталашса, ҳамда ўзи ва уммат устидаги ғам-ташвиши ортса, дуолар ижобат қилинишидан яхши гумонда бўлиб, ушбу қурбат онларини риоя қилсин!
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Биронта амал саждачалик ва биронта сўз истиғфорчалик саҳар вақтини зийнатламайди.
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Аллоҳга хушуъ-хузуъ билан ибодат қилишнинг энг афзал сурати инсоннинг саждада йиғлаган ҳолда махфий истиғфор айтишидир. Зотан, саҳар вақтидан ҳам махфийроқ палла йўқ!
•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•
Ким танлаб олинган бандалардан бўлишни истаса, махфий ибодатларни кўпайтирсин! Зеро, саҳараларда Аллоҳга муножот қилиш энг улуғ ибодатлардандир. Бунда киши кўздан панада бўлиб, уни фақат Аллоҳгина кўриб туради.
Шайх Абдулазиз Тарифий
///////////////////////////////////////////////////////////////////////////////////////////////////////////////
Эр-хотин келишмовчиликлари ҳақида саккизлик.
Эр-хотин орасида келишмовчилик рўй берганда саккизта нарсадан сақланиш керак:
1. Калтаклаш;
2. Талоқ қилишга шошилиш;
3. Дуои бад қилиш;
4. Ҳақоратли сўзларни тилга олиб, бақир-чақир қилиш
5. Эски хатоларни эслаш;
6. Фарзандларга билдириш;
7. Бошқаларни (ҳатто яқин қариндош бўлса ҳам) аралаштириш;
8. "Кўз тегди" деган гапга ўхшаш бўлар-бўлмас гумонларга таслим бўлиш;
Бундай ёқимсиз ҳолатларнинг олдини олиб, қуйидаги саккизта тавсияга амал қилинг:
1. Оилани ислоҳ этиш учун айрим ҳақ-ҳуқуқларингиздан воз кечинг;
2. Сиздан хато ўтмаган бўлса ҳам ўрни келганда узр сўрашдан уялманг;
3. Кечиримли бўлинг, ҳамма хатоларга эътибор бераверманг, кўрмагандай- билмагандай унутиб юборинг;
4. Ихтилоф кучайиб кетмасдан туриб яхши мавзуларга буриб юборинг;
5. Умр йўлдошингизнинг яхшиликларини эсланг;
6. Қизишмасдан, хотиржамлик , вазминлик ва босиқлик ила суҳбатлашинг;
7. Ёмон нарсаларни эсга солатадиган ҳолатдан чиқиш учун енгил саёҳатга олиб боринг, дам олдиринг;
8. Муаммоларнинг илдизларига тўғри ташхис қўйиб, секин-асталик билан чиройли ечим қидиринг.
Валлоҳу аълам.

Комментарии