Т АҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЎҚИНГ!

Кишини бахтиёр этиб, юрагини хотиржам қи­ладиган ишлардан бири туннинг бир бўлагини уйғоқ ўтказишдир. Саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қиладилар: “Агар банда (тунда) уйғониб, Аллоҳни ёдига олса, сўнг таҳорат қилиб намоз ўқиса, тетик ва хотиржам бўлади”.
“(Улар) туннинг озгина (қисмидагина) ухлар эдилар”
“Тунда (ярим кечада) уйғониб, ўзингиз учун таҳажжуд (нафл) намозини ўқинг!”.
Тунни бедор ўтказиш танадан дардларни кетказади. Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда бу борада бундай дейилади: “Эй Абдуллоҳ, фалончи каби бўлма! У тунлари қоим бўлар эди. Кейин бу ишни тарк қилди”; “Агар тунда қоим бўлса, Абдуллоҳ қандай ҳам яхши кишидир”, дедилар.
Ўткинчи нарсаларни деб афсус чекманг! Бу ҳаётда Аллоҳ таолодан ўзга барча нарса ўткин­чидир.
“...Унинг “юзи”дан бошқа барча нарса ҳалок бўлувчидир...”
“(Ер) юзидаги барча бор нарса ўткинчидир. Улуғлик ва Икром эгаси бўлмиш Раббингизнинг “юзи” боқий қолур”.
Дунёси учун афсус чекадиган инсон йўқолган ўйинчоғи учун йиғлаётган гўдакка ўхшайди.
***
Бир-бирига яқин икки нарса – қайғу ва ташвиш юрак қийноқларию азобларидан келиб чиқади. Қайғу ўтмишда содир бўлган бирон кўнгилсизлик ёки йўқотилган нарсалар учун изтироб чекиш бўлса, ташвиш ҳали аниқланмаган келажак учун ғам ютишдир. Буларнинг иккиси ҳам киши руҳиятига ёмон таъсир қилиб, уни азоб-уқубатларга солади.
“Эй Аллоҳ, Сендан дунё ва охиратда офият сўраймиз. Эй Аллоҳ, Сендан динимиз, дунёмиз, аҳли­миз ва молимизда афв ҳамда офият тилаймиз. Эй Аллоҳ, хатоларимизни беркит, хатарлардан омон сақла. Эй Аллоҳ, олдимиздан, ортимиздан, ўнгу сўлимиздан ва устимиздан бизни сақла ва ҳимоя қил. Эй Аллоҳ, хоинлик билан ўлдирилишдан Сенинг азаматинг ила паноҳ тилаймиз”.
Шеър:
Дунёда ҳеч нарса эмас бардавом,
Ғам-ташвиш ҳам бир кун бўлади тамом.
Сабр қил, бошингдан кетар мусибат,
Сўнг эса келади Аллоҳдан раҳмат.
Гурухимизга таклиф киламиз http://ok.ru/group/54626759934179

Т АҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЎҚИНГ! - 857732767971

Комментарии

Комментариев нет.