Комментарии
- 22 авг 2015 11:59صنتى ٤٩Mening ham boshimdan o'tgan.Olloh sizlarni o'z panohida asrasin.
- 22 авг 2015 12:29Бахромжон Фергана-Казань 💏 ответил صنتى ٤٩Hamamizga olloh yor bo'lsin
- 26 авг 2015 23:46Имя Нет😎😎Musofir bolmaguncha musulmon bomidi bu kattalarimiz bejizga aytishmas ekan
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
™→♥Faqat Allox Uchun Dostlashamiza♥←™
:Бахромжон Фергана-Казань 💏
МУСОФИРЧИЛИК!!!
Mолу давлат топай дея юртлар кездим,
Ёшлигимдан мехнат қилиб ишдан бездим.
Умрим ўтиб бормоқдаку буни сездим,
Мусофирлик жонимдан хам ўтиб кетди.
Ўн беш ёшда далаларда кетмон чоптим,
Совуқ билмай чайлаларда ёлгиз ётдим.
Шунча мехнат эвазига нима топдим,
Мусофирлик жонимдан хам ўтиб кетди.
Огир ишлар қилавериб роса толдим,
Ўзга юртда қишин ёзин ишлаб қолдим.
Согинганда кўзларимга ёшлар олдим,
Мусофирлик жонимдан хам ўтиб кетди.
Чарчаганда бироз ухлаб дам олмасман,
Эрталабки иш вақтидан кеч қолмасман,
Ўн бир соат тик турсам хам гинг демасман,
Мусофирлик жонимдан хам ўтиб кетди.
Баъзан йиглаб баъзан кулиб куним ўтар,
Юраккинам хомуш бўлиб дардим ютар. Бир кун келиб бу кунлар хам ўтиб кетар,
Мусофирлик жонимдан хам ўтиб кетди.
Якинларим тушларимда кўриб турсам,
Хар кечаси улар хақда хаёл сурсам.
Сиртимдамас ич ичимдан йиглаб юрсам,
Мусофирлик жонимдан хам ўтиб кетди.
Баъзан юрак ситамлардан тўйиб кетар,
Шунча азоб чекдим энди,бўлди етар,
Абдурасул хам шеърларини қалбдан битар,
Мусофирлик жонимдан хам ўтиб кетди.