(Манзурнафас ҳофиз, бетакрор сухандонЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист, жонли ижро кироли, устоз Шуҳрат Қаюмовга )Дунёнинг борига сабабчидирларУлар нафрат эмас, шукр қилурлар,Тилда ёлғон эмас, Ҳақни билурларИнсонларга ўрнак бўлган яхшилар.Кўрсанг юзларидан нур ёғиладиУчрашганда мехр билан қаршилар.Билмам, неча йилда бир туғилади,Набийга давомчи бўлган яхшилар.Миллатнинг ори-ю, номуси уларХалқининг англаган кўзгуси улар.Ҳатто, салом билан дилингни оларКўнгилларга умид солган яхшилар.Яхшилар хислати эрур беқиёсДунёни безарлар, эмаслар саёзФурқат дер: яхшига йуқ эрур қиёс,Бизни ёруғликка бошлар яхшилар!.
ШУХРАТ КАЮМОВ
:Furqat Jambulovich
Яхшилар
(Манзурнафас ҳофиз, бетакрор сухандон
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, жонли ижро кироли, устоз Шуҳрат Қаюмовга )
Дунёнинг борига сабабчидирлар
Улар нафрат эмас, шукр қилурлар,
Тилда ёлғон эмас, Ҳақни билурлар
Инсонларга ўрнак бўлган яхшилар.
Кўрсанг юзларидан нур ёғилади
Учрашганда мехр билан қаршилар.
Билмам, неча йилда бир туғилади,
Набийга давомчи бўлган яхшилар.
Миллатнинг ори-ю, номуси улар
Халқининг англаган кўзгуси улар.
Ҳатто, салом билан дилингни олар
Кўнгилларга умид солган яхшилар.
Яхшилар хислати эрур беқиёс
Дунёни безарлар, эмаслар саёз
Фурқат дер: яхшига йуқ эрур қиёс,
Бизни ёруғликка бошлар яхшилар!.