Ўн бир ўн икки ёшларда эдим адашмасам, кўчада махалламиз бошидаги Назира холани болалари, қўшни қизлар билан ўйнаётган эдик, Назира хола келдида,- Ҳа, қулоғингга том битганми, икки соатдан бери чақираман, нима деяпсан демайсана? Ўғлига қараб жаврадида ариқ қирғоғидаги тол шохини қайриб синдириб ўғлини оёқларига урди. Ўғли бақириб йиғлаганини эшитиб, йўлнинг нариги бетида ажриқ устига газетани ёзиб помидор бн ароқ ичиб ўтирган уч эркакнинг бири-Сен кимсану болаларинг ким бўларди? деди Назира холага . Кейин ўғлига қараб эшакка ўхшаб ханғирама э, ўзинг томонда ўйна, биз томонга келиб хавониям, кайфиятниям заҳарлашма, тенгларингни топиб, ўшалар билан ўйнашгин.-Ке ўша гапингга бешни ташла, шериклари хохолаб кулишиб, бир бири биланн қўл ташлаб кўришиб, шу ерига яна биттадан ичамиз дейишди, Назира холани камситганигами, ёки боласини сўкканига ори келдими?-Уйинга бориб хотинларинга гапириш, икки пиёла ароқни ичиб сасимай, мени зотини суриштирмай сим тақамай кўтаришсанг ичиб ўтириш деди .-Жалабга тенг келма ! Жалабни жалаб десанг, бетини юлиб, мелисага боради, уларда ор бўлмайди, ўтирганларни бири шеригига қарата бақира кетди.-Исботинг борми, мени жалаблигимга? Назира хола йиғлаб юборди.-Исбот одамларни миш миши, нима мени хотинимни гапи чиқмайди, анавини хотинини гапи чиқмаган, сени гапинг чиққан! дея ўрнидан туриб, гандираклаб бориб холани кўкрагидан итариб;-Йўқол, бизни кўчадан! Ўзинг ҳам, харомиларинг хам, бизни кўчада кўринишма, биттангни кўрай оёғингни синдираман! Назира опа орқасига гандираклаб, ўзини зўрға тутиб,-Худоё! Болаларингни мендай гапи чиқсин! Дардингни бировга айтолмай ўлиб кетгин! Кўзларида ёш, йиғидан томоғи бўғилиб, ориятдан юзлари қизариб йиғлаганча , сенларни Худога солдим деб кетди.“Жалаб Худони билармиди? Буни дуоси ўтармиди”, учинчиси уларни жоига ўтқазди.Орадан бир соатча вақт ўтиб тез ёрдамни кучли овозидан, қишлоқнинг ярми кўчага чиқди, тўғри Назира опанинг дарвозаси ёнига тўхтади, онам бизга шу ердан ҳеч қаерга жилмаслигимизни тайинлаб, ўзи Назира холаникига қараб юрди. Докторлар носилкага кимнидир солиб, тез ёрдам машинасига жойлашдида, эшикларини ёпиб, томоша талабларга йўлни очиб қўйишларини сўрагандек серенасини чолди. Тез ёрдам машинаси орқасидан , холанинг беш боласи кетма-кет, иззиллаганича-Ая, аяжон биз сизсиз, нима нима қиламиз?-Ая, сиз ўлманг!!!-Ая, ким нима деса десин, жон ая оғриманг деганларича катта болалари тез ёрдам машинаси ойнасидан онасига қараб югуришар, сабабини фаҳмлаган қўшнилар, болаларни йўлларини тўсиб ушлаб қолишди, беш гўдак, кўча бн, битта бўлиб додлаб йиғлашарди....Назира хола, бир кун тунда эшикка чиқса, қандайдир ғудиранган овоз келибти, қулоқ солиб овоз кўча томондан келганини сезиб, дарвозани очиб қараса остонасида ерда бир киши ётган экан, туртиб кўрса индамасмиш, ўликми деса нафас олармиш, ярим тунда нима қилишини билмай, катта ўғлини уйғотиб иккиси судраганича, кундузлари ўзлари қуёшдан сақланиш ун узумни соясига қўйган каравотга ётказиб қўйди, колхозни бўрдоқи қўчқор сурувини Қирғизистон адир тоғларида боқиб, чўпонлик қиладиган турмуш ўртоғи тонгда уйга қайтса ховлисида ётган эркакни кўриб хотинини олдига келган жазмани дея, жанжал кўтариб уйидан чиқиб кетган, уйидан чиқиб кетгану, қишлоқдан бу гап чиқиб кетмай, хар оғизда айланиб юрарди....Назира хола онам,биланн иноқ, ёнларига келиб мен бировга рахмим келиб, ўзим маломатга қолдим деб йиғлашларини кўп эшитганман, дадам улар уйимизга келса қовоғини солиб саломига алик олмас, орқасидан онамга, пичинг қилиб «ўртоғинг» деб гапирар, онам дадамдан хафа бўлиб, махаллада бизни эшигимизга киради холос, ундай қилманг, дерди. Болаларни бўзлаганини кўрган дадам, онамга хаммаси бизникида ётсин, овқатингни кўроқ қил дея тайинлади. Овқат сузилиб косаларга тортилди, болалар хиққилаб деярли ичишмади.Назира хола қон босимлари кўтарилиб касалхонадан бир томони фалаж бўлиб қайтди яқинларини узоқ даволатишларидан сўнг калласи қимиллаб хассатаёқ бн, юрадиган бўлдию, дуоларида шу холга тушишига сабабчи бўлганларни хам, эслаб турди. Уч эркакнинг биринчисини қизи кўричак бўлибди деб больницага олиб борса, хирургия бўлими туғуриқ бўлимига ўтказибти...Иккинчисини ўғли Россияда бировни қизини зўрлашда айбланиб қамалган...Учинчисини боласи ўғрини хамма қўли эгрилигини билиб, исмига ўғри қўшимчасини қўшиб гапиришади...Хали ҳагузгача Назира холани кимдир тухмат ортидан касаллик ортирган дейди, кимлардир ўзини касофати ўзига урган дейди?...
✍️⃝У̷М̷Р̷ Б̷И̷Т̷И̷К̷Л̷А̷Р̷И̷ ⃝⃝
📝Қарғиш ҳам, дуо.
Ўн бир ўн икки ёшларда эдим адашмасам, кўчада махалламиз бошидаги Назира холани болалари, қўшни қизлар билан ўйнаётган эдик, Назира хола келдида,
- Ҳа, қулоғингга том битганми, икки соатдан бери чақираман, нима деяпсан демайсана? Ўғлига қараб жаврадида ариқ қирғоғидаги тол шохини қайриб синдириб ўғлини оёқларига урди. Ўғли бақириб йиғлаганини эшитиб, йўлнинг нариги бетида ажриқ устига газетани ёзиб помидор бн ароқ ичиб ўтирган уч эркакнинг бири
-Сен кимсану болаларинг ким бўларди? деди Назира холага . Кейин ўғлига қараб эшакка ўхшаб ханғирама э, ўзинг томонда ўйна, биз томонга келиб хавониям, кайфиятниям заҳарлашма, тенгларингни топиб, ўшалар билан ўйнашгин.
-Ке ўша гапингга бешни ташла, шериклари хохолаб кулишиб, бир бири биланн қўл ташлаб кўришиб, шу ерига яна биттадан ичамиз дейишди, Назира холани камситганигами, ёки боласини сўкканига ори келдими?
-Уйинга бориб хотинларинга гапириш, икки пиёла ароқни ичиб сасимай, мени зотини суриштирмай сим тақамай кўтаришсанг ичиб ўтириш деди .
-Жалабга тенг келма ! Жалабни жалаб десанг, бетини юлиб, мелисага боради, уларда ор бўлмайди, ўтирганларни бири шеригига қарата бақира кетди.
-Исботинг борми, мени жалаблигимга? Назира хола йиғлаб юборди.
-Исбот одамларни миш миши, нима мени хотинимни гапи чиқмайди, анавини хотинини гапи чиқмаган, сени гапинг чиққан! дея ўрнидан туриб, гандираклаб бориб холани кўкрагидан итариб;
-Йўқол, бизни кўчадан! Ўзинг ҳам, харомиларинг хам, бизни кўчада кўринишма, биттангни кўрай оёғингни синдираман! Назира опа орқасига гандираклаб, ўзини зўрға тутиб,
-Худоё! Болаларингни мендай гапи чиқсин! Дардингни бировга айтолмай ўлиб кетгин! Кўзларида ёш, йиғидан томоғи бўғилиб, ориятдан юзлари қизариб йиғлаганча , сенларни Худога солдим деб кетди.
“Жалаб Худони билармиди? Буни дуоси ўтармиди”, учинчиси уларни жоига ўтқазди.
Орадан бир соатча вақт ўтиб тез ёрдамни кучли овозидан, қишлоқнинг ярми кўчага чиқди, тўғри Назира опанинг дарвозаси ёнига тўхтади, онам бизга шу ердан ҳеч қаерга жилмаслигимизни тайинлаб, ўзи Назира холаникига қараб юрди. Докторлар носилкага кимнидир солиб, тез ёрдам машинасига жойлашдида, эшикларини ёпиб, томоша талабларга йўлни очиб қўйишларини сўрагандек серенасини чолди. Тез ёрдам машинаси орқасидан , холанинг беш боласи кетма-кет, иззиллаганича
-Ая, аяжон биз сизсиз, нима нима қиламиз?
-Ая, сиз ўлманг!!!
-Ая, ким нима деса десин, жон ая оғриманг деганларича катта болалари тез ёрдам машинаси ойнасидан онасига қараб югуришар, сабабини фаҳмлаган қўшнилар, болаларни йўлларини тўсиб ушлаб қолишди, беш гўдак, кўча бн, битта бўлиб додлаб йиғлашарди....
Назира хола, бир кун тунда эшикка чиқса, қандайдир ғудиранган овоз келибти, қулоқ солиб овоз кўча томондан келганини сезиб, дарвозани очиб қараса остонасида ерда бир киши ётган экан, туртиб кўрса индамасмиш, ўликми деса нафас олармиш, ярим тунда нима қилишини билмай, катта ўғлини уйғотиб иккиси судраганича, кундузлари ўзлари қуёшдан сақланиш ун узумни соясига қўйган каравотга ётказиб қўйди, колхозни бўрдоқи қўчқор сурувини Қирғизистон адир тоғларида боқиб, чўпонлик қиладиган турмуш ўртоғи тонгда уйга қайтса ховлисида ётган эркакни кўриб хотинини олдига келган жазмани дея, жанжал кўтариб уйидан чиқиб кетган, уйидан чиқиб кетгану, қишлоқдан бу гап чиқиб кетмай, хар оғизда айланиб юрарди....
Назира хола онам,биланн иноқ, ёнларига келиб мен бировга рахмим келиб, ўзим маломатга қолдим деб йиғлашларини кўп эшитганман, дадам улар уйимизга келса қовоғини солиб саломига алик олмас, орқасидан онамга, пичинг қилиб «ўртоғинг» деб гапирар, онам дадамдан хафа бўлиб, махаллада бизни эшигимизга киради холос, ундай қилманг, дерди. Болаларни бўзлаганини кўрган дадам, онамга хаммаси бизникида ётсин, овқатингни кўроқ қил дея тайинлади. Овқат сузилиб косаларга тортилди, болалар хиққилаб деярли ичишмади.
Назира хола қон босимлари кўтарилиб касалхонадан бир томони фалаж бўлиб қайтди яқинларини узоқ даволатишларидан сўнг калласи қимиллаб хассатаёқ бн, юрадиган бўлдию, дуоларида шу холга тушишига сабабчи бўлганларни хам, эслаб турди. Уч эркакнинг биринчисини қизи кўричак бўлибди деб больницага олиб борса, хирургия бўлими туғуриқ бўлимига ўтказибти...
Иккинчисини ўғли Россияда бировни қизини зўрлашда айбланиб қамалган...
Учинчисини боласи ўғрини хамма қўли эгрилигини билиб, исмига ўғри қўшимчасини қўшиб гапиришади...
Хали ҳагузгача Назира холани кимдир тухмат ортидан касаллик ортирган дейди, кимлардир ўзини касофати ўзига урган дейди?...