Shu narsaga ko'zim tuship qoldi...

mazza qilib kuldim!!!
ЭРГА ТЕГМОҚДАДИР ЙИГИТЛАР"
Дучор бўлиб лаънат тошига,
Дардни сотиб олиб бошига,
Момосининг бир тенгдошига,
"Эрга тегмоқдадир йигитлар"
Эркакка айланиш ўрнига
Мардликка шайланиш ўрнига
Гўё уйланишнинг ўрнига
"Эрга тегмоқдадир йигитлар"
Нафси келгач иймондан ғолиб,
Халқ ичинда уятга қолиб,
"Альфонс" деган унвонни олиб,
"Эрга тегмоқдадир йигитлар"
Учиб дунё хой хавасига,
Қулоқ солмай виждон сасига,
Бувисининг дугонасига,
"Эрга тегмоқдадир йигитлар"
Кўппак мисол бўйсуниб хуриб,
Ётса ётиб, тур деса туриб,
Бойлик учун ордан юз буриб
"Эрга тегмоқдадир йигитлар"
Қиз ўйлайди: Топдим ландовур,
Йигит ўйлар: Бой-ку хайтовур,
Бир зумгина қилмай тафаккур,
"Эрга тегмоқдадир йигитлар"
Қайнотам "ДЖИПП" олиб берар деб,
Қасрдек уй солиб берар деб,
"Даюсликнинг тожи"н кийиб кеб
"Эрга тегмоқдадир йигитлар"
Ололмагач шайтонин енга,
Яширгандай кир қўлни енгга,
Э, вох дўстлар онаси тенгга
"Эрга тегмоқдадир йигитлар"
Узр ЭРКАКЛАР хаммага ЭМАС..
Шьер уз эгасини топади деган умиддаман!!!!

Shu narsaga ko'zim tuship qoldi... - 849817034505

Комментарии

Комментариев нет.