Бўлажак келинларга...Ойим деб эркалаб осмонимни бераяпман,Эртакдаям топилмас достонимни бераяпман.Жон қизим, жоним қизим, юзимни ёруғ қилинг деб,Туғиб, боқиб, ўстириб, қалқонимни бераяпман.Ҳар тахтга ярашгудек султонимни бераяпман.Бизлар асли йўловчи, аста қариб боряпмиз.Бир кун касал, бир кун соғ, ҳориб-нураб боряпмиз.Болам-чақам, уйим деб не кунларни кўрмадик,Камлик кўрмай яшанг деб, жавоҳирим бераяпман.Ҳар тахтга ярашгудек султонимни бераяпман.Малол олмай бир чойнак чойингизни берсангиз,Мен қилган сарполарда ял-ял ёниб юрсангиз.Қайнона, қайнотанинг номи ёмон бўлса-да,"Онамсиз," деб суйдиринг, "Отамсиз," деб кулдиринг.Бир оғиз ёлғонингизга жаҳонимни бераяпман.Бизга яна не керак? Сиз малика, болам шоҳ.Набиралар кўп бўлса, кўнгиллар ҳам бўлар чоғ.Қолдириб ўзимиздан сизлар учун боғу-роғ,Бойвучча кўринсак-да, биз бечора бир қашшоқ.Ҳашамдор уйларимни, ўтирган тўрларимни,Тақмаган тиллоларимни,Арслоним, ўғлонимни,Ҳар тахтга ярашгудек султонимни бераяпман.Киприклари найзадек, қош-у кўзи камоним.Келин бўлиб келаяпсиз, сиз яхшига ёмоним.Товусдек товланганим, паранжили жононим,Борим сизга фидодир, ифорларим райҳоним.Келин эмас, қиз бўлинг, полвонимни бераяпман.Ҳар тахтга ярашгудек султонимни бераяпман.Уйингизни тўлдириб, юрагимни кўндириб,Ўқитиб ҳам, ўргатиб, йигит қилиб дўндириб,Не-не сулув қизларни аламларда ўлдириб,Қувончимни бераяпман."Юрсин," дебон кулдириб,Маконимнинг Ҳоқони,Арконимни бераяпман.Ҳар тахтга ярашгудек султонимни бераяпман.Нилуфар Мўминова шеъри
"ҚАЛБ АРДОҒИМ"
:Илхом Ахмедов
Келинларга аталган қўшиқ экан
Бўлажак келинларга...
Ойим деб эркалаб осмонимни бераяпман,
Эртакдаям топилмас достонимни бераяпман.
Жон қизим, жоним қизим, юзимни ёруғ қилинг деб,
Туғиб, боқиб, ўстириб, қалқонимни бераяпман.
Ҳар тахтга ярашгудек султонимни бераяпман.
Бизлар асли йўловчи, аста қариб боряпмиз.
Бир кун касал, бир кун соғ, ҳориб-нураб боряпмиз.
Болам-чақам, уйим деб не кунларни кўрмадик,
Камлик кўрмай яшанг деб, жавоҳирим бераяпман.
Ҳар тахтга ярашгудек султонимни бераяпман.
Малол олмай бир чойнак чойингизни берсангиз,
Мен қилган сарполарда ял-ял ёниб юрсангиз.
Қайнона, қайнотанинг номи ёмон бўлса-да,
"Онамсиз," деб суйдиринг, "Отамсиз," деб кулдиринг.
Бир оғиз ёлғонингизга жаҳонимни бераяпман.
Бизга яна не керак? Сиз малика, болам шоҳ.
Набиралар кўп бўлса, кўнгиллар ҳам бўлар чоғ.
Қолдириб ўзимиздан сизлар учун боғу-роғ,
Бойвучча кўринсак-да, биз бечора бир қашшоқ.
Ҳашамдор уйларимни, ўтирган тўрларимни,
Тақмаган тиллоларимни,
Арслоним, ўғлонимни,
Ҳар тахтга ярашгудек султонимни бераяпман.
Киприклари найзадек, қош-у кўзи камоним.
Келин бўлиб келаяпсиз, сиз яхшига ёмоним.
Товусдек товланганим, паранжили жононим,
Борим сизга фидодир, ифорларим райҳоним.
Келин эмас, қиз бўлинг, полвонимни бераяпман.
Ҳар тахтга ярашгудек султонимни бераяпман.
Уйингизни тўлдириб, юрагимни кўндириб,
Ўқитиб ҳам, ўргатиб, йигит қилиб дўндириб,
Не-не сулув қизларни аламларда ўлдириб,
Қувончимни бераяпман.
"Юрсин," дебон кулдириб,
Маконимнинг Ҳоқони,
Арконимни бераяпман.
Ҳар тахтга ярашгудек султонимни бераяпман.
Нилуфар Мўминова шеъри