Дунё асли ўйин экан, Ташлаб кетса кейин экан. Англаганим шу бўлдики, Одам бўлиш қийин экан. Буғдой-арпа эккан билан, Шер-у йўлбарс боққан билан, Шон-шухратга ботган билан, Одам бўлиш қийин экан. Кулдан гулхан ёққанлар бор, Олтин-кумуш таққанлар бор, Осмон сирин очганлар бор, Одам бўлиш қийин экан. Ёр кўнглини олмоқ осон, Омад келса кулмоқ осон, Тўй-томоша бермоқ осон, Одам бўлиш қийин экан. Эй, дунёга маҳлиёлар, Фойда бермас дийдиёлар, Йиғладилар авлиёлар, Одам бўлиш қийин экан...
"ҚАЛБ АРДОҒИМ"
:Илхом Ахмедов
ОДАМ БУЛИШ КИЙИН ЭКАН.
Дунё асли ўйин экан,
Ташлаб кетса кейин экан.
Англаганим шу бўлдики,
Одам бўлиш қийин экан.
Буғдой-арпа эккан билан,
Шер-у йўлбарс боққан билан,
Шон-шухратга ботган билан,
Одам бўлиш қийин экан.
Кулдан гулхан ёққанлар бор,
Олтин-кумуш таққанлар бор,
Осмон сирин очганлар бор,
Одам бўлиш қийин экан.
Ёр кўнглини олмоқ осон,
Омад келса кулмоқ осон,
Тўй-томоша бермоқ осон,
Одам бўлиш қийин экан.
Эй, дунёга маҳлиёлар,
Фойда бермас дийдиёлар,
Йиғладилар авлиёлар,
Одам бўлиш қийин экан...