Ипсиз сенга богланиб колдим,

Тунлар бедор тулгониб колдим,
Дардларимга чулгониб колдим,
Менга ишон, сени согиндим!
Тоглар титрар чеккан охимдан,
Армон кетмас кунгил богимдан,
Айирдингку хушнуд чогимдан,
Менга ишон, сени согиндим!
Тинч куймайди юрагимни гаш,
Кузги япрок каби сералам,
Аммо сенга етмайди нолам,
Менга ишон, сени согиндим!
Хар дакика йилга айланар,
Согинч шеъри дилга бойланар,
Юрак сенга томон шайланар,
Менга ишон, сени согиндим!
Йулингга зор кузим тикаман,
Мажнунтолдек бошим эгаман,
Ахир, ёлгон айтай нега ман,
Менга ишон, сени согиндим!

Комментарии