📝​​ИККИНЧИ ХОТИНГА ОШИҚМАНГ...

Ўзингизни олдингиздаги кўзмунчоқни эхтиёт қилинг...
Унинг қайсидир характери ёқмаса балки ўзингизни ўзгартирарсиз
Дўстим ёш бўлишига қарамасдан уйланди.. Табиийки жуда ёш қизга уйланди. Қизнинг оила тутимида тажрибасизлиги бу аниқ холат менимча. Лекин бу холатга қайнота қайнонаси дакки орқали жавоб берарди. Онасига ёқмаган келиндан ёш дўстимнинг хам кўнгли совиб борди. Бир куни хотинининг номерига уни аввал яхши кўрган йигитдан "СМС" келди.
Сени соғиндим. Эринг билан ажрашгин. Сени ўз никохимга оламан.
Қалтираб қолган келин нима қилишни билмай "Смс"ни эрига кўрсатади. Ёш куёв буни ёмон тарафига олиб келинни хиёнатда айблади, хайдаб юборди. Бу ходиса куёвнинг онасига қул келиб ўғлини ўзи тенги қизга уйлантирди. Янги келин жуда тажрибали чиқди. Хамма юмушларни бажариб хиёнатга хам улгирди. Айёр. Эри йўқ пайтида телефонда сухбатлашар ва келган смсларни ўчиришни қойиллатарди. Бу холни ўзи ва ўйнашидан бошқа хечким билмасди. Онамникига кетяпман деб жазмани билан учрашиб келарди. "Қингир ишнинг қийиғи, қирқ йилда хам чиқади" деганларидек одамлар буни пайқашиб қолди. Дўстларини гапига ишонмаган куёв, қўшнилари гапига ишонмаган қайнона одамларни "кўролмасликда" айбладилар.
Охири дўстларини маслахати билан куёв билдирмасдан келиннинг телефонига "Запись вызовов" программасини ўрнаштириб, программани "Скрыт" қилиб қўйди. Келин узоқ куттирмади. Эртаси куни синовдан ўтолмади. Аллох хиёнат деб тухмат қилган инсонга хақиқий хиёнатни рўбаро қилди. Ўз қилмишидан пушаймон бўлган куёв ўзининг биринчи хотинидан тиз чўкиб кечирим сўраб, ялиниб ёлворди. Ота онаси бошида роса қаршилик қилишди келин тараф. Лекин махалла оқсоқоллари аралашгач юзи ёруғ бўлганидан кейин рози бўлишди. Хозир бир ширинтойни тарбия қилишмоқда. Азизларим олдингиздаги Аёлни қадрланг. Қолгани сиздан фақат фойдаланишни кўзлайди.

📝​​ИККИНЧИ ХОТИНГА ОШИҚМАНГ... - 889210799135

Комментарии

  • 27 мая 2020 13:25
    Xammayam bilsedi oldidagi xotini qadrini
  • 28 мая 2020 02:51
  • 28 мая 2020 20:11
    Ха шуни айтишадида хар ишни уйлаб кил деб
  • Комментарий удалён.
  • 29 мая 2020 13:47
    Йук нега енди биринчи хотини хаммасидан бохона топади уруш жанжал килади шу уйдан чикиб кетиш учун ее нега енди 2 хотин зурда барибир биринчи хотинга караганда еркакларга хамиша 2 хотин екади нимагаки тугмаса хам майли АСТАГФИРИЛЛОХ ТОВБА дейман бир макол бор еди бувижона рахматли айтарди болам куйинма бир кун келади сен подшо хам вазир хам узин буласан болаларин катта бусин сени одам уринда курмадими сен хам шундай кайтарасан дерди енди маколди айтай хайолимдан кутарилмаси((( емони курмаси яхшини кадрига бормайди)))бугун уйлаган еркак еркак емас ертага нима булишини ЯРАТГАН ЕГАМ дан бошкаси билмайди
  • 29 мая 2020 20:20
  • 29 мая 2020 23:50
    Биринчи аёли фариштасини кадрига етмайдиганлар канча Кайтиб ундакаси келмайди Аёлни борича кабул килган эркак бир умр узиники булган ёр билан яшеди
  • 1 июн 2020 19:44
    Фирузахон икки хотинли эркак бахтли булмайдими
  • 3 июн 2020 14:45
    Хотинларига боглик Исломни тушинган аёл булса иккинчисига рухсат беради Бу дунёда ёнса хам у дунёда Жаннатда булади
  • 3 июн 2020 14:49
    Отангизга рахмат тушунган аёлни садакаси кетсанг арзийди
  • 24 мар 2023 15:03
  • 25 мар 2023 19:15
    Нега бахтли булмеди