САОДАТСаодат бир неча ойлардан буён оёқ оғриғидан азоб чекарди. Кўп бора шифокорларга мурожаат қилди. Муолажалардан андак енгил тортди- ю , ахир-оқибат яна бошидан оғриқли кунларни кечира бошлар эди. Ва ниҳоят охирги қўйилган ташхис энг тўғриси бўлиб чиқди:- Суяклари емирилаётганмиш...Саодат ўзига ташхис қўйган клиника тавсияси билан кўрсатилган шифохонада ўн кундан ошиқ ётиб чиқди.- Опа ... - деди у менга "Энди ўзингизни анча яхши ҳис қиляпсизми ?" деган саволимга,- таблеткаларни ичгандаги ошқозонимнинг оғриғи бир нави , аммо оёғимни ўзига суякка қадаб қилинадиган уколлар жонимни жуда қийнаб юборди- да ,- Саодат дарди ҳақида ортиқча сир бой бермасликка ҳаракат қилди- ю , бироқ кўзларининг туб-тубида нималардир ғилтиллади.- Саодат,- дейман унга далда берган киши бўлиб ,- мана кўрасиз уч ўғлингиз уч шунқорингиз бўлади. Ҳадемай улар катта бўлишиб келин олсангиз дастурхоннинг тўрида нозланиииб , эркаланиб "Қайси бирини есам экан ?" деб таомларни танлаб ўтирасиз.Саодат синиққина жилмайди :- Вой опа ... Кўзимга ўша кунлар кўриниб кетгандек бўлди . Бирам мазза қилдим-ей ...Раҳмат сизга ...Дарсга қўнғироқ чалинди. Барчамиз ўрнимиздан қўзғалдик. Саодат оғир қадамлар билан дарсига кириб кетди.Саодатни жудаям яхши кўраман. Қандай ёрдам сўрасанг дарров бажо келтиришга ҳаракат қилади. Мен кўпинча унинг инсоннинг яримта гапидан тушуниб, кўнгилдошини тафтини олиш учун ҳаракат қилишига беш кетаман.Баҳорги таътил кунларининг бирида мактабга жилмайиб , юзлари яшнаб кириб келди :- Ҳаа асал қиз ? - дейман унга тегишиб ,- ҳойнаҳой "миннималар"ни бошлаб келдингиз-ов ?Саодат қошларини мақтанганнамо қоқиб қўйди :- Опа ... Зўр иш қилдим. Бугун тандирда кўк сомса ёпдим. Ўзиям-чи , биринчи марта ёпган бўлсам ҳам мазасиям , кўриниши ҳам "вапше зўр" чиқди.- Иии, гап дегани исботи билан бўлмайдими ? Ҳижолат бўлмасдан икки донасини ўраб келмабсиз-да ,- дейман ёнимдаги ҳамкасбларга қараганча кўз қисиб ,- мен есам бўлдийди , булар ҳам егандек бўлишаверарди.Саодат эса ҳақиқатдан ҳижолат бўлди :- Уйдагилар зўр чиқибди деб... ҳаммасини **** қўйишди ...- Ҳазиллашдим,- дейман ва яна қитмирлигим тутади ,- начора ... Улар ейишса биз ҳам егандек бўлаверамиз...Аммо уч кун ўтмай Саодат мактаб дарвозасидан ҳурсанд бўлиб кириб келди :- Баҳор опааа...Саодатнинг қўлида силкитиб қўяётган қора салафан халтани кўриб ёнимдаги шерикларимга гап қотаман:- Битта гап айтайми ? Саодат тандирда иссиққина қилиб сомса ёпиб келяпти, мана мени айтди дейсизлар...- мен шундай дедим-у, Саодатга қараб баланд овозда дедим ,- сомса роса мазали чиқдими дейман- а ?Саодат ёнимизга ҳайратланганча етиб келди :- Қаердан билдингиз , сомса олиб келганимни ?- Биламан-да ...- Айтинг қаердан ? - Саодат қўлимга олиб келган халтасини тутар экан.- Мен сизни биламан... "Кўнгли кетувди- я шуни" деб бугун сомса тайёрлашга тушганингиздан бери мени ўйлаган Саодатсиз-да сиз...Сўнгра мактаб ҳовлисига гул кўчат экаётган шерикларимга эълон қиламан:- Қани қўлларни чаямиииз ? Аввал таом , бадаз калом ...Саодатнинг оёғи анча тузалиб қолганда катта ўғлининг буйраги қаттиқ оғриб қолди. У дарсини ўтади- ю , боласининг бошига югуради. Унинг тўнғичи кўпгина устозларнинг дарс ва ҳисоботлар учун видеороликлар тайёрлаш , ҳужжатларни пдф форматлаш каби ишларда оғиримизни аааанча енгил қилгани сабаб мактабимизнинг суюкли ўқувчиси эди , шу сабаб барчамиз Саодат билан бирга ўғлининг соғлиги учун дуо сўраб , ташвишини чека бошладик.Бир ой вақтларда унинг катта ўғли ўзини анча яхши ҳис қила бошлади, аммо иккинчиси жарроҳлик столига ётиб қолди. Ўша кунлари бошига кейинги беш ойлар давомида кетма- кет ташвиш ортидан ташвиш тушган Саодатнинг ғамгин чеҳрасига қараб ўзимга кўп ибрат олар эдим :- Бир оғиз чурқ этмайди- я ... Аллоҳ сабрининг ажрини ортиғи билан мукофотласин...Бир куни мактабга борсам Саодат хомуш бўлиб ўтирибди.- Ҳа Саодат ,- дедим хаёлим унинг ўғилларига кетиб ,- тинчликми ?- Э сўраманг, опа ? - Саодат тўлиб турган экан базўр гапира кетди,- кеча синфимдаги Лена мактабга дарс бошланишидан бир соатча аввал келган экан. Мактаб ёнбошидаги бетон ариқни ёнида ўйнаб юриб , йиқилиб қўлини синдириб олибди. Мен хонада ёзув- чизув қилаётгандим. Тўғри-да дарслар иккинчи сменда соат бирда бошланса , биринчи смен тугамаган бўлса , Ленани ўн бешта кам ўн иккида мактабга келиб олиши тушимга кирибдими ? Шундаям "Ленангиз йиқилибди" деган хабарни эшитиб оқсоқланиб, халлослаб воқеа жойига етиб бордим , қизчага биринчи ёрдам кўрсатиб уйига жўнатдим. Кетидан онаси келиб қилди тўпалон , қилди тўпалон. Нима эмиш "Кўзинг қаерда эди ?" эмиш... На тўғри гапга қулоқ солади , на бошқасига. Яна қизини шифокорга олиб бориш ўрнига етаклаб олган. Уям бўлса изиллаб йиғлаб турибди.Охири мениям асабим дош бермади : "Ҳой барака топгур уйда ўтирасан , қизингни бунча барвақт жўнатмагин- да!" деганинимни биламан , қилди қиёматни.Хуллас бугун кечагини давоми бўлди . Ўша Вера махаллага чиқиб оқсоқолга менинг устимдан арз қилибди. Махалла оқсоқоли ва фаолларини барчасини тўплаб мактабга етаклаб келибди .Ёмон дилим оғриди- да , опа... Вера ҳаммани олдида тинмай тилини бермай бидир - бидир қилаверувди , мен "Кечирасизлар , ҳақиқатда айб менда . Лена дарсга барвақт келганини кўрмай қолганим учун ариза ёзиб ишдан бўшаганим бўлсин" дедим- у , хонадан чиқиб кетдим.Опааа ...Катталар ёнида енгиллик қилганимни билдим. Аммо нима қилай ? Айб менда бўлганда ҳам майли эди...Саодат маъюсгина хўрсинди :- Махалла фаоллари билан раиси ортимдан "Ҳой қизим, тўхтанг "деб қолишди ...Бироқ мен хонада қолсам йиғлаб юборишдан ўзимни тия олмайман деб чўчидим-да...Ўша куни ҳақиқат қарор топди. Вера келиб Саодатдан кечирим сўраб кетибди. "Уйимдаги бўлган жанжалнинг аламини сендан олгандим узр" дебди у .Орадан бир хафта вақт ўтиб Вера фарзандларига синф раҳбарлик қиладиган уч нафар Устозга ўз қўли билан тайёрлаган турли рангдаги гулдастачаларни елим вазага жойлаштириб совға қилиб бериб юборибди.- Вууй бунча чиройли ,- дедим мен гулдастачаларга қараб завқим келганча , - буларнинг "автори" ким?- Айтсам ишонмайсиз ,- кулимсиради Саодат ,- Вера ! Ҳа нотўғри эшитмадингиз бу ўзимизнинг Вера ! Ўз ижодидан ...- Зўр- ку , -дедим гулларни қўлимга олиб ,- биз ҳам қизлар билан ясасак бўлар экан.Шу пайт қўлимдаги гулдастадан тўп- тўп этиб бирин- кетин стол устига шокаладлар тўкилди:- Гулларингиз мўъжизавий экан, "с шокаладом !"Совға эгалари ўзлари учун аталган алоҳида "бонус"ни кўришмаган экан.- Вера қолган устозларга тўрт донадан шокалад совға қилибди , менга эса олти дона ,- ёш боладек самимий кулимсиради Саодат ,- мени тилим аччиқроқ-да , шунга бошқача ҳафсала қилган чиқар.Шу куни мактабимизда иш юритувчи бўлиб ишлайдиган қизимизнинг тўйи эди.Барчамиз дарслардан сўнг тўйхонага отландик.Жамоа аёллари бир столни эгалладик. Анчадан буён бир жамоа бўлиб бундай тўй- ҳашамда йиғилмаган эдик. Шунга бўлса керак барчамизнинг кайфиятимиз кўтаринки...Айниқса рўпарамда ўтирган Саодат тинмай менга им қоқади :- Опааа... Рақсга тушайлик ... Бугун мен тўйга "Бииир тўйиб рақс тушаман" деб келганман...- Сиз ўзингизни асрашингиз керак...- дедим мен Саодатнинг ғамини **** ,- эртага оёғингиз оғриса ўзингиз қийналасиз ...Саодат хушҳол жилмаяди :- Қўяверинг , опа ... Оғримаган оёғимми ? - у шундай деб даврадагиларга тантанали эълон қилади ,- бугун ўйнаб юрагимдаги ғуборларимни чиқариб юбораман деб оғриқ қолдирадиган доримдан иккитасини ичиб келдим...Тўйхона бўйлаб мусиқа садолари янгради. Рақсни Саодат бошлаб берди ...Унинг рақси ўзи каби беғубор , серзавқ ва болаларча самимий эди...давоми_бор /4Муаллиф: Хазонрезги#МУАЛЛИМНИНГБИРКУНИ
ТАҚДИР СИНОВЛАРИ(Ўқинг....фақат йиғламанг)
МУАЛЛИМНИНГ_БИР_КУНИ
САОДАТ
Саодат бир неча ойлардан буён оёқ оғриғидан азоб чекарди. Кўп бора шифокорларга мурожаат қилди. Муолажалардан андак енгил тортди- ю , ахир-оқибат яна бошидан оғриқли кунларни кечира бошлар эди. Ва ниҳоят охирги қўйилган ташхис энг тўғриси бўлиб чиқди:
- Суяклари емирилаётганмиш...
Саодат ўзига ташхис қўйган клиника тавсияси билан кўрсатилган шифохонада ўн кундан ошиқ ётиб чиқди.
- Опа ... - деди у менга "Энди ўзингизни анча яхши ҳис қиляпсизми ?" деган саволимга,- таблеткаларни ичгандаги ошқозонимнинг оғриғи бир нави , аммо оёғимни ўзига суякка қадаб қилинадиган уколлар жонимни жуда қийнаб юборди- да ,- Саодат дарди ҳақида ортиқча сир бой бермасликка ҳаракат қилди- ю , бироқ кўзларининг туб-тубида нималардир ғилтиллади.
- Саодат,- дейман унга далда берган киши бўлиб ,- мана кўрасиз уч ўғлингиз уч шунқорингиз бўлади. Ҳадемай улар катта бўлишиб келин олсангиз дастурхоннинг тўрида нозланиииб , эркаланиб "Қайси бирини есам экан ?" деб таомларни танлаб ўтирасиз.
Саодат синиққина жилмайди :
- Вой опа ... Кўзимга ўша кунлар кўриниб кетгандек бўлди . Бирам мазза қилдим-ей ...Раҳмат сизга ...
Дарсга қўнғироқ чалинди. Барчамиз ўрнимиздан қўзғалдик. Саодат оғир қадамлар билан дарсига кириб кетди.
Саодатни жудаям яхши кўраман. Қандай ёрдам сўрасанг дарров бажо келтиришга ҳаракат қилади. Мен кўпинча унинг инсоннинг яримта гапидан тушуниб, кўнгилдошини тафтини олиш учун ҳаракат қилишига беш кетаман.
Баҳорги таътил кунларининг бирида мактабга жилмайиб , юзлари яшнаб кириб келди :
- Ҳаа асал қиз ? - дейман унга тегишиб ,- ҳойнаҳой "миннималар"ни бошлаб келдингиз-ов ?
Саодат қошларини мақтанганнамо қоқиб қўйди :
- Опа ... Зўр иш қилдим. Бугун тандирда кўк сомса ёпдим. Ўзиям-чи , биринчи марта ёпган бўлсам ҳам мазасиям , кўриниши ҳам "вапше зўр" чиқди.
- Иии, гап дегани исботи билан бўлмайдими ? Ҳижолат бўлмасдан икки донасини ўраб келмабсиз-да ,- дейман ёнимдаги ҳамкасбларга қараганча кўз қисиб ,- мен есам бўлдийди , булар ҳам егандек бўлишаверарди.
Саодат эса ҳақиқатдан ҳижолат бўлди :
- Уйдагилар зўр чиқибди деб... ҳаммасини **** қўйишди ...
- Ҳазиллашдим,- дейман ва яна қитмирлигим тутади ,- начора ... Улар ейишса биз ҳам егандек бўлаверамиз...
Аммо уч кун ўтмай Саодат мактаб дарвозасидан ҳурсанд бўлиб кириб келди :
- Баҳор опааа...
Саодатнинг қўлида силкитиб қўяётган қора салафан халтани кўриб ёнимдаги шерикларимга гап қотаман:
- Битта гап айтайми ? Саодат тандирда иссиққина қилиб сомса ёпиб келяпти, мана мени айтди дейсизлар...- мен шундай дедим-у, Саодатга қараб баланд овозда дедим ,- сомса роса мазали чиқдими дейман- а ?
Саодат ёнимизга ҳайратланганча етиб келди :
- Қаердан билдингиз , сомса олиб келганимни ?
- Биламан-да ...
- Айтинг қаердан ? - Саодат қўлимга олиб келган халтасини тутар экан.
- Мен сизни биламан... "Кўнгли кетувди- я шуни" деб бугун сомса тайёрлашга тушганингиздан бери мени ўйлаган Саодатсиз-да сиз...
Сўнгра мактаб ҳовлисига гул кўчат экаётган шерикларимга эълон қиламан:
- Қани қўлларни чаямиииз ? Аввал таом , бадаз калом ...
Саодатнинг оёғи анча тузалиб қолганда катта ўғлининг буйраги қаттиқ оғриб қолди. У дарсини ўтади- ю , боласининг бошига югуради. Унинг тўнғичи кўпгина устозларнинг дарс ва ҳисоботлар учун видеороликлар тайёрлаш , ҳужжатларни пдф форматлаш каби ишларда оғиримизни аааанча енгил қилгани сабаб мактабимизнинг суюкли ўқувчиси эди , шу сабаб барчамиз Саодат билан бирга ўғлининг соғлиги учун дуо сўраб , ташвишини чека бошладик.
Бир ой вақтларда унинг катта ўғли ўзини анча яхши ҳис қила бошлади, аммо иккинчиси жарроҳлик столига ётиб қолди. Ўша кунлари бошига кейинги беш ойлар давомида кетма- кет ташвиш ортидан ташвиш тушган Саодатнинг ғамгин чеҳрасига қараб ўзимга кўп ибрат олар эдим :
- Бир оғиз чурқ этмайди- я ... Аллоҳ сабрининг ажрини ортиғи билан мукофотласин...
Бир куни мактабга борсам Саодат хомуш бўлиб ўтирибди.
- Ҳа Саодат ,- дедим хаёлим унинг ўғилларига кетиб ,- тинчликми ?
- Э сўраманг, опа ? - Саодат тўлиб турган экан базўр гапира кетди,- кеча синфимдаги Лена мактабга дарс бошланишидан бир соатча аввал келган экан. Мактаб ёнбошидаги бетон ариқни ёнида ўйнаб юриб , йиқилиб қўлини синдириб олибди. Мен хонада ёзув- чизув қилаётгандим. Тўғри-да дарслар иккинчи сменда соат бирда бошланса , биринчи смен тугамаган бўлса , Ленани ўн бешта кам ўн иккида мактабга келиб олиши тушимга кирибдими ? Шундаям "Ленангиз йиқилибди" деган хабарни эшитиб оқсоқланиб, халлослаб воқеа жойига етиб бордим , қизчага биринчи ёрдам кўрсатиб уйига жўнатдим. Кетидан онаси келиб қилди тўпалон , қилди тўпалон. Нима эмиш "Кўзинг қаерда эди ?" эмиш... На тўғри гапга қулоқ солади , на бошқасига. Яна қизини шифокорга олиб бориш ўрнига етаклаб олган. Уям бўлса изиллаб йиғлаб турибди.
Охири мениям асабим дош бермади : "Ҳой барака топгур уйда ўтирасан , қизингни бунча барвақт жўнатмагин- да!" деганинимни биламан , қилди қиёматни.
Хуллас бугун кечагини давоми бўлди . Ўша Вера махаллага чиқиб оқсоқолга менинг устимдан арз қилибди. Махалла оқсоқоли ва фаолларини барчасини тўплаб мактабга етаклаб келибди .
Ёмон дилим оғриди- да , опа... Вера ҳаммани олдида тинмай тилини бермай бидир - бидир қилаверувди , мен "Кечирасизлар , ҳақиқатда айб менда . Лена дарсга барвақт келганини кўрмай қолганим учун ариза ёзиб ишдан бўшаганим бўлсин" дедим- у , хонадан чиқиб кетдим.
Опааа ...
Катталар ёнида енгиллик қилганимни билдим. Аммо нима қилай ? Айб менда бўлганда ҳам майли эди...
Саодат маъюсгина хўрсинди :
- Махалла фаоллари билан раиси ортимдан "Ҳой қизим, тўхтанг "деб қолишди ...
Бироқ мен хонада қолсам йиғлаб юборишдан ўзимни тия олмайман деб чўчидим-да...
Ўша куни ҳақиқат қарор топди. Вера келиб Саодатдан кечирим сўраб кетибди. "Уйимдаги бўлган жанжалнинг аламини сендан олгандим узр" дебди у .
Орадан бир хафта вақт ўтиб Вера фарзандларига синф раҳбарлик қиладиган уч нафар Устозга ўз қўли билан тайёрлаган турли рангдаги гулдастачаларни елим вазага жойлаштириб совға қилиб бериб юборибди.
- Вууй бунча чиройли ,- дедим мен гулдастачаларга қараб завқим келганча , - буларнинг "автори" ким?
- Айтсам ишонмайсиз ,- кулимсиради Саодат ,- Вера ! Ҳа нотўғри эшитмадингиз бу ўзимизнинг Вера ! Ўз ижодидан ...
- Зўр- ку , -дедим гулларни қўлимга олиб ,- биз ҳам қизлар билан ясасак бўлар экан.
Шу пайт қўлимдаги гулдастадан тўп- тўп этиб бирин- кетин стол устига шокаладлар тўкилди:
- Гулларингиз мўъжизавий экан, "с шокаладом !"
Совға эгалари ўзлари учун аталган алоҳида "бонус"ни кўришмаган экан.
- Вера қолган устозларга тўрт донадан шокалад совға қилибди , менга эса олти дона ,- ёш боладек самимий кулимсиради Саодат ,- мени тилим аччиқроқ-да , шунга бошқача ҳафсала қилган чиқар.
Шу куни мактабимизда иш юритувчи бўлиб ишлайдиган қизимизнинг тўйи эди.
Барчамиз дарслардан сўнг тўйхонага отландик.
Жамоа аёллари бир столни эгалладик. Анчадан буён бир жамоа бўлиб бундай тўй- ҳашамда йиғилмаган эдик. Шунга бўлса керак барчамизнинг кайфиятимиз кўтаринки...
Айниқса рўпарамда ўтирган Саодат тинмай менга им қоқади :
- Опааа... Рақсга тушайлик ... Бугун мен тўйга "Бииир тўйиб рақс тушаман" деб келганман...
- Сиз ўзингизни асрашингиз керак...- дедим мен Саодатнинг ғамини **** ,- эртага оёғингиз оғриса ўзингиз қийналасиз ...
Саодат хушҳол жилмаяди :
- Қўяверинг , опа ... Оғримаган оёғимми ? - у шундай деб даврадагиларга тантанали эълон қилади ,- бугун ўйнаб юрагимдаги ғуборларимни чиқариб юбораман деб оғриқ қолдирадиган доримдан иккитасини ичиб келдим...
Тўйхона бўйлаб мусиқа садолари янгради. Рақсни Саодат бошлаб берди ...
Унинг рақси ўзи каби беғубор , серзавқ ва болаларча самимий эди...
давоми_бор /4
Муаллиф: Хазонрезги
#МУАЛЛИМНИНГБИРКУНИ