Комментарии
- 3 мар 08:12Зулайхо Боймуродовна
️
- 3 мар 08:16Крик души ответил Зулайхо Боймуродовне
- 3 мар 09:33Гулайым Таабалдыева
- 3 мар 10:41Крик души ответил Гулайыму Таабалдыевой
- 23 мар 15:31Xurmatoy Payziyeva
- 23 мар 19:09Крик души ответил Xurmatoy Payziyeva
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
ТАҚДИР СИНОВЛАРИ(Ўқинг....фақат йиғламанг)
:Крик души
ЙИРТҚИЧ БЎРИНИНГ САДОҚАТИ....
💦
Муаллиф: Шухрат Махматмуродов.
(ҳаётий ҳикоя.)
Бисмиллаҳир Рохманнир Рохий...
Ассалому алейкум дўстларим...
Соғ саломат юрибсизларми...
Рамазон муборак бўлсин барчага.
-- Сен барибир юролмайсан энди... буни ўзинг тушуниб турибсан тан ол. Ҳадемай қоронғу тушади, қишни куни бўлса... бир томондан қор ёғаяпти. Туни билан совуқ шамол бўлади, бу ерда сен тонггача чидай олмайсан.
Икки киши ўзаро суҳбатлашишарди, бири бўйи баланд, эгнига капушонли куртка кийиб олган бўлиб , оёғига кийилган чанғида мустаҳкам тик турарди. Елкасига майда чуйда нарсалар ва кийимлари солинган рюкзак билан ов милтиғи осилган турарди. Шериги эса қор устида ярим ётган ҳолда унга пастдан қараб турарди. Унинг ёнида синган чанғиси ҳам ётарди. У оёғини ноқулай босиб қайириб олганди.
Ён атроф кенг яланглик очиқ дала бўлиб, бирорта дарахт ҳам кўринмасди. Фақатгина анча олисда ўрмоннинг дарахтлари қоп қора бир чизиқ бўлиб кўриниб турарди. Кеч ҳам туша бошлади.... худди тикондек баданга суқулгандек аччиқ шамоли билан қор ҳам кучая бошлади.
-- Ўзинг тушунасан.... агар ўрмонда бўлганимизда ҳам майли эди.... шохларни тергилаб гулхан ёқиб тонггача жон сақласа бўларди. Аксига олгандай ўрмонгача бир соатлик йўл. Уни устига сени елкалаб кўтара олмайман.- деди ўзини оқлашга ҳаракат қилиб ҳалиги тик оёқда турган новча бўйли шериги.
-- Сен уриниб кўрганмисан?- деди чарчоқдан мадори қуриган ҳалиги қор устида ётган иккинчиси.
-- Бу ерда уриниб кўришни фойдаси ҳам йўқ.... сен билан шу ерда қолсам ҳам барибир иккаламиз ҳам ўламиз. Иккаламиз қўшмазор бўламиз.... сен билан бирга нариги дунёга боргим йўқ. Ҳозир кетсам тирик қоламан.
-- Ўзи аввалдан сени шунақа мараз одам эканлигини билардим.
-- Бўлди етар мени бунчалик ёмонлаганингга бошқа чидолмийман....бундай меҳрибонликлар фақат китобларда бўлади ҳаётда эмас. Ҳаётда фақат тескариси бўлади. Билсанг одам одамга бўри....оёғингни қайириб олганингга мен айбдорманми?
-- Тўғри сен айбдор эмассан.... лекин сендан шерикчилик чиқмас экан.
Тик оёқда турган шериги бироз сукут сақлаб турдида, қўлидаги чанғи учадиган таёғи билан бир ҳаракатда, шеригининг ёнидаги ов милтиғини нарироққа итариб юборди..... милтиқ қор устига тушиб нарироққа сирпаниб тўхтади.
-- Ҳой мараз.... нима қиляпсан сен?- деди ажабланиб ётган жойида унга боқиб.
-- Кечирасан, бу мени хавфсизлигим учун. Ким билади сени.... мени кетаётганимга аччиқланиб орқамдан отиб ташлайсанми. Сен билан вақтимни бекорга кетказмай. - дедию қўлидаги чанғи таёғи билан ҳаракатланиб ўша узоқда кўринган ўрмон тарафга жўнаб кетди.
Шеригини то қора қор уюмлари ораларида кўринмай қолгунича ярим ётган ҳолда изидан қараб қолди.
-- Одам одамга бўри.... - хаёлан такрорлади ва изидан... -- Ёнингдаги шеригинг билан мана шундай яшаркансан... лекин охирида ўзидан нималар ясаб олишини тасаввур ҳам қилолмайсан экан. - тўнғиллаб қўшиб қўйди.
Бироз вақт ўтиб, совуқ шамол эсиб ён атрофни қоплаб қор ёғиши ҳам кучая бошлади. Шу пайт узоқ узоқлардан ғалати ва қўрқинчи овозлар келди. Бу овоз бўриларнинг увиллаш овози эди. Бу овозлардан қўрқинчдан Темурнинг бадани жимирлаб кетди.
-- Бўрилар.... милтиқ, милтиқни олишим керак. Ўқлари етарлича бор. - деди.
Лекин уни ов милтиғи ўзи ётган жойидан 2-3 қадам нарироқда қор уюми ёнида ётарди. Уни олиш керак.... Қўрқинчи бўрилар овозидан жудаям қўрқиб кетган ҳолати сабаб оёғида оғриққа қарамасдан секин бурилиб ётган жойида милттғини олишга бор кучи билан ҳаракат қилди. Аммо кучли оғриқ шундай оғриқ бердики, кўз олди қоронғулашиб сал бўлмаса ҳушини юқатаёзди. Шу сабаб милтиғини олишга уринишини тўхтатди. Бироз ўзига келган Темур қор устидаги у томонга ҳаракатланиб келаётган бир неча қора доғли сояларни кўрди. У соялар янаям унга тобора яқинлашиб келаверарди. Ҳа тўғри топдингиз бу йиртқич бўриларнинг соялари эди. Темур энди ўлимини бўйнига олиб тақдирга тан бериб;
-- Мана мени ажалим мени ўлимим ҳам етиб келди. - дея ичида минғиллади. Аммо бир нарса уни хавотирга солди. Йўқ йўқ... ўлими эмас уйда қолган кекса онасини ўйлади. Онам менсиз энди қандай яшайди....?
Икки қадам нарида ваҳший бўрилар тўтаси тишларини кўрсатиб иррриллаб унга қараю туришарди. Энг олд қаторида уларнинг тўда бошлиғи бир қулоғи овчилар ўқидан яраланиб чандиқ бўлиб қолган бўри турарди. Лекин ёнидаги бўриларга нисбатан сал бўйи пастроқ эди.
Темурни кўзига ўша қулоғи ўқдан чандиқ бўлган бўри иссиқ кўринди.... уни қаердадир кўрганди.... қаерда кўрган экана, эслай бошлади. Кимдир ёнига шундай вахший бўрилар келиб уни ғажийман деб турса бўрини қаерда кўрганини эслашга бало борми деётгандир.... лекин бундай вазиятда беш сония ичида одамзотнинг бутун яшаб ўтган умри кўз олдидан хизиллаб ўтаркан.
Мана ўша болалик даври... Темур ва боя уни ёлхиз ташлаб кетган дўсти Рамил иккалови ёзнинг иссиқ кунлари унинг кўз олдига келди. Улар дўстлари билан кўл бўйига чўмилишга боришарди. Темурнинг рекс номли содиқ ити ҳам улар билан ёнма ён борарди. Содиқлиги шундан эдики эгасига ким қўл кўтармоқчи бўлса унга ташланиб қолар, қадамма қадам эгасидан кўзини узмасди. Кўл ёнига келган болалар бақир чақир, ҳазил ҳузул ва кулгулар билан сувга бирин кетин шўнғий бошлашди. Кимдир боши билан кимдир эса оёғи билан. Темур ҳам сувга шўнғиди....уни кузатиб турган содиқ ити ҳам уни кетидаг сувга шўнғиди. Буни кўрган болалар кулишиб Темурга навбатма навбат гап қотишди.
-- Ҳой Темур.... қани сувдан чиқчи, қара сени ортингдан сенга қаровчинг келди.
Рекс эса эгасини ёнигача сузиб бориб, билагидан тишлари билан маҳкам тутиб уни қирғоққа томон олиб чмқишни бошлади. Итни ўз бодачаларини тишлаб кўтариб у ёқдан бу ёққа олиб юрадику.... бу ҳолатни биринчи бор кўрганимда мен ҳам оғриқ бўлса керак деб ўйлардим... Аммо бу ҳолатда ит ҳечам оғриқ бўладиган ҳаракатни қилмас экан. Болаларни кулгуларига норози боқиш билан содиқ ит эгасини қирғоққа олиб чиқди ва қилган ишидан хурсанд ҳолда ҳўл бўлиб қолган юнгларини бир силтаниш билан сувларини сиқиб эгасини оёқлари остига ётиб олди.
Темурнинг бу содиқ ити зотдор итлар каби баланд бўйли ва кучли, кўкраги кенг ва кучли оёқлари бор эди. Боши каттароқ ақилли кўзлари ҳам худди вахший бўриларни эслатарди. Итнинг эгаси содиқлиги учун жудаям яхши кўрарди. Лекин баъзида чегарадан чиқиб кетиши бироз ёқмасди. Бундай дейишимга ҳам сабаб бор... Куз кунларидан бирида Темур балиқ овига боради. Албатта уни ёнида содиқ ити ҳам ҳозиру нозир эди. Кўл бўйида балиқ тутаётганлар анчагина экан. Темур ҳам балиқ тутиш учун қулай жойга жойлашиб, қармоғи игнасига чувалчангни илдирдириб сувга ташлади.... ва балиқ тушишини кутиб ўтирди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан қармоғининг сузгичи сув юзида қимирлай бошлади. Демак балиқ тушган..... энди тортмоқчи бўлганди ҳамки, ёнида ётган содиқ ити ўзини сувга отди. Бу ҳолатни эгасидан олдин кўргандида ва эгаси у билан ўйнаётгандек ўйлади, кейин қармоқ сузгичини эгасига олиб чиқиш учун сувга шўнғиди. Ва охир оқибат ҳамма балиқларни ҳуркитиб сузгични тишлаб олиб чиқди. Энди кўл бўйида балиқ тутиш учун қармоқ ташлаб турган балиқчиларни ҳодатини кўринг. Ҳаммаси бараварига Темурни айблаб гапира бошлашди.
-- Оббо.... шу итини қаерданам олиб келди шу бола. Овимизни ҳам чиппакка чиқарди.
Шундан сўнг доим кўл бўйига балиқ овига келса яна овни белига тепишини ҳоҳламасдан *Рекс қани уйга жўна тез* дерди. Содиқ итига битта гапнинг ўзи етарди..... секин бошини эккан ҳолда уйга жўнаб кетарди.
Кейин уни хотираси ўтган йилдан олдинги воқеани эслади. Темур иккита овчи билан бўриларни изидан тушишди. Улар иккита бўрини отиб ўлдиришди.... учинчи бўри эса яраланиб ўзидан қон изларини қолдирган ҳолда қочишга улгурди. У она бўри экан.... ўз болаларини қутқариш, уларни яширишга улгура олмади ҳам, шу учун кўп ҳам узоққа кетолмасди.
Мана уч эркак ўйлаб туришарди, бўрини болачаларини нима қилиш керак деб. Чунки улар ўрмонда йиқилиб ётган оқ қайин дарахтини томирлари остидан бўри болачаларини аллақачон топиб олишганди - да. Бўрини боласи ҳам барибир бўрида.... жойида тинч туришмасди, ғингшийверарди, овчиларни қўлларини тишлашга ҳаракат қилшарди. Шу пайт ҳали ҳеч қандай қарорга келиша олмай туришганда, овчилардан бири гап бошлаб қолди:
-- Бу бўри болачаларини отиш керак вассалом. -деди.
-- Тўғри айтасан.... тирик қолдирсак ҳадемай катта бўлишади, кейин уларни ҳам изидан қувлаб юриш керак.!- деди.
-- Йўқ.... мен бунга йўл қўймайман. Булар ҳали ёш болачаларику....- дея шерикларини фикрига қарши чиқди.
-- Вой ҳимоячиейй...... қани четга қочгинчи, сен қўрқоқ отолмасанг мана мен отиб ўлдираман бу бўриваччаларни. -деди.
-- Ҳа кўряпман сен қандай ботирлигингни... энди келиб шу бўри болачаларига кучинг етдими. Шошмай тур шу ботирлигингни ва кучингни бир йилдан сўнг улар катта бўлишгач кўрсатасан!- деди Темур.
-- Эй сен иккалангни тортишишларинг ҳам жонга тегди.... юринглар ундан кўра она бўрини изидан бориб топиб ўлдирамиз.... ана қон изларидан борсак топамиз.Ярадор бўлган, кўп узоққа кетолмайди. Бу бўриваччалар ўз ўзидан очликдан ўлиб қолишади. -деди.
Темурни иккала шериги она бўрини изидан кетишгач, ўзи бўри болачаларини ёнига чўкканлаб ўтириб олди.
-- Вой болачаларей...... сидарни нима қилсам экана?-деди.
Уччовлон бўри болачалари эса жим бир бирига тиқилишиб ётишарди. Худди шу пайт ён атрофни жимлик эгаллаб, қандайдир овоз ва оҳиста нафас олиш шундоққина Темурни ортидан эшитилгандек бўлди. Худди шу нарса Темурни тез ортига бурилишига мажбур қилди. Оқ қайин дарахтининг ёнгинасида бўрининг диққат билан кузатиб турганини пайқади. Шу маҳал қўрқинчдан унинг баданларига чумоли ўрмалагандек бўлиб кетди. Ҳа тўғри топдингиз шу қараб турган ўша яраланган она бўри эди. Айнан чап қулоғидан ўқ еб, қонаб турарди.
Темур секин ўрнидан туриб қўлига милтиғини ҳам оволди. Буни кўрган она бўри бир икки қадам ортга қайтиб, дарахт ортига ўзини олди.
-- Сен жудаям ақилли она бўри экансанку, сен ярангга ҳам эътибор бермасдан болаларингни қутқаришни ўйлаяпсан. Майли майли.... сен бемалол болаларингни олгинда, бехавотир жойга беркитгин. - дея кўзини она бўридан узмасдан секин бўри болаларидан нарига кетди. Буни кузатиб турган она бўри панадан чиқиб, болачаларидан узоқлашаётган одамни кузатиб турди гуё уни эслаб қолаётгандек.
Шу ўйлар билан секин кўзини очди. Ён атроф тинч.... совуқ шамол тўхтаган, фақат баъзи баъзида якка якка қор парчалари айланиб тушиб турарди. Темур қандайдир юмшоқ ва иссиқ жойда ётарди. Ҳали ҳам тўлиқ ўзига келмаган Темур, бироз жилмайиб содиқ итини эслади.*Рекс сенмисан...сен доим мен билансанми *
Лекин бирданига хаёлига қўрқинчли нарса келди. *Ахир мен ўлдимку... мени содиқ итимни ўтган йили маст бир овчи уни бўри деб ўйлаб отиб ўлдирган эдику *
Аммо ҳали ҳам қандайдир юмшоқ нарса уни юзига тегиб ғашини келтирарди. Охир оқибат Темур кўзини очди.... ва бошини секин кўтарди. Кўзини очдию қотиб қолди.... кўзларига ишонмасди. У ўша она бўрини ёнида ҳам эмас қучоғида ётарди. Ён атрофида ҳам ўша бўрилар тўдаси уни ўраб ётарди. Атрофида ётган бўриларни устилари қор билан қопланиб қолишганди. Темур қимирлаш у ёқда турсин ҳатто нафас олишга қўрқарди.
-- Э тўхта бутун туни билан мени иситиб чиқишганми булар.... 🤔-шунда бир овоз унга : -- сени иссиқ қилиб ейиш учун совуқдан асраб чиққанку. -деган.
Бўрилар уни уйқудан уйғонганини сезишиб, бирин кетиб ўрниларидан тура бошлади. Туриши билан устига тушган қорларни силкиниб қоқишарди. Охирида унинг оёғида ётган она бўри турди. Ва унга охирги марта тикилиб боқди ва ўша узоқда кўриниб турган ўрмон томон югуриб кетди. Она бўрининг изидан занжир бўлиб қолган бўрилар ҳам чопқиллаб кетишди.
Бўриларни ортидан кузатиб, кейин оёғи оғримаётганини сезди. Секин милтиғига узалиб олдида, унга суяниб ўрнидан турди, оёғи сира оғримасди. Ҳатто бир икки қадам юрди ҳам.* Ура мен бемалол юряпман *дея хурсанд бўлди. Итни териси оёғни оғриғини олса, бўрини териси даволар экан.-дея шивирлаб ҳазил қилди ўзига ўзи.
-- Энди юра оларканман, қанча масофагача кучим етса шунгача юриб боришим керак. Бизни излашаётган бўлишлари керак. -дея йўлга тушди.
Анча юрганидан кейин милтиқ овози ва кимнингдир бақирган овозлари эшитилди. Қувончдан кўзлари ёшга тўлди.... у томонга шошиб келишаётган одамларни кўриб.
*У шу ердаа... у тирик экан.*деган қичқириқларни эшитди. Бу унинг амаки укасининг овози эди, дарров таниди. Яқинлашиб келгач қучоқлашиб кўршишди.
-- Ака... ҳайрият тирик экансиз Худога шукр. Шеригингиз Рамил бор эдику... уни чуқурликдан топдик. Тахмин қилишимизча нимадандир қочаман деб ҳандакка тушиб кетган. Бўйни қайрилиб жойида жон берибди. Туни билан шу ҳолатда ётган экан, устини қор ҳам босиб қоплаб қолибди. - деди укаси.
Темур бу хабардан ноқулай аҳволга тушди. Буни тушунган укаси унга сув қуйиб узатди. Шерикларидан кимдир бақирди.*Бурилар тўдасии*-дея.
Узоқдан бўрилар тўдасини кетиб боришаётгани кўринди.
-- Ака сиз жудаям омадли экансиз... тирик қолдингиз, ҳатто бўрилар тўдасига ҳам дуч келмабсиз. -деди.
Темур эса укасига тунда бўлиб утган воқеани гапириб беришни лозим топмади, айтиб бергани билан барибир ишонмасди-да.
Азизларим.... мана кўрдингизми ҳатто шу йиртқич ҳайвонлар ҳам меҳр ва яхшиликни билишади. Биз инсонлар баъзида шу ҳайвонлардан ўрнак олишимиз керак. Агар ҳикоям сизларга ёққан бўлса битта 👍кутиб қоламан. Кейинги ҳикояларимда кўришгунча деб қоламан.
#Крикдуши// Шухрат.
Қарши. 02.03.2023.