Мусо кунлардан бир кун йўлда оёқ-қўли йўқ, мажруҳ бир одамни кўриб қолибди. Ўша одам ундан ўзининг тақдирига жаннат ёки дўзах ёзилганини билиб беришни илтимос қилибди.Пайғамбар бу ҳақида Худодан сўраган экан, осмондан: «У одамнинг охирги жойи дўзахдир. Чунки умр бўйи уни емак-ичмакка муҳтож қилмадим, аммо у бирон марта “Худога шукр” демади» деган жавоб келибди.Мусо пайғамбар ҳалиги одамга бор гапни айтибди. Шунда у одам: “Бўлмаса Худога айт, мен ўлганимда, танамни шунақа катта қилиб юборсин-ки, бошқа ҳеч кимга дўзахдан жой қолмасин”, дебди, хафа бўлиб. Кейин маълум бўлишича, ўша шўрлик одамларга соғинган биргина шу эзгу тилаги учун, жаннатга лойиқ кўрилган экан…© Тоҳир Малик
ТАҚДИР СИНОВЛАРИ(Ўқинг....фақат йиғламанг)
Шундай ривоят бор.
Мусо кунлардан бир кун йўлда оёқ-қўли йўқ, мажруҳ бир одамни кўриб қолибди. Ўша одам ундан ўзининг тақдирига жаннат ёки дўзах ёзилганини билиб беришни илтимос қилибди.
Пайғамбар бу ҳақида Худодан сўраган экан, осмондан: «У одамнинг охирги жойи дўзахдир. Чунки умр бўйи уни емак-ичмакка муҳтож қилмадим, аммо у бирон марта “Худога шукр” демади» деган жавоб келибди.
Мусо пайғамбар ҳалиги одамга бор гапни айтибди. Шунда у одам: “Бўлмаса Худога айт, мен ўлганимда, танамни шунақа катта қилиб юборсин-ки, бошқа ҳеч кимга дўзахдан жой қолмасин”, дебди, хафа бўлиб. Кейин маълум бўлишича, ўша шўрлик одамларга соғинган биргина шу эзгу тилаги учун, жаннатга лойиқ кўрилган экан…
© Тоҳир Малик