Комментарии
- 13 янв 2017 19:590707 0909...жуда ажойиб. Бу киссани автори ким. Узр
- 13 янв 2017 20:03шухрат муминовСалом гурухдошлар , бу хикоя инсонни анча фикрлашга чорлар экан.дуродгорни жойи жаннатда булсин илохим.
- 13 янв 2017 20:260707 0909 ответил шухрату муминову,.. Илохим дурадгордан Оллох рози булсин.
- 13 янв 2017 20:30Kechir hayot Senga yengildimAjoyib klass
- 13 янв 2017 20:33шухрат муминов ответил 0707 0909Кассоб хакида кандай фикрдасиз?
- 13 янв 2017 20:38Avazbek Xudaydatov ответил 0707 0909Кимлиги номалум . дустим ват сапдан юборганди. Шу гурухга илиндим.
- 13 янв 2017 20:41НИСО ОСМАНКассоб ноинсоф одам экан, дурадгор берган пулга гушт улашиб обру оттирган экан, дурадгор улгач кассобни асл башараси номоён булган
- 13 янв 2017 20:410707 0909 ответил Avazbek Xudaydatov.... Рахмат Сизга Авазбек жуда ажойиб кисса. Охиридаги жумлани эса стс га олиб куйдим карши булмасангиз.
- 13 янв 2017 20:440707 0909 ответил шухрату муминову...Кассобга келсак Шухратбек. Куштирнок ичидаги гаплар. Гуштни сотиш урнига суякни утказсам дейди булар. Ноинсофликдан булак иш эмас унинг иши.
- 13 янв 2017 20:47Avazbek Xudaydatov ответил 0707 0909Нимага Карши буламан
- 13 янв 2017 20:510707 0909 ответил Avazbek Xudaydatov...Рахмат. Бир огиз сураб куйиш керакда дустим. Катта рахмат
- 13 янв 2017 20:59Avazbek Xudaydatov ответил 0707 0909
- 13 янв 2017 21:030707 0909 ответил Avazbek XudaydatovСаломат булинг.
- 13 янв 2017 23:01Узбекман Аскаров ФирдавусБундай одамлар коп хозирги пайита мехнат килган бошкаси рахматини эшитган бошкаси болади
- 14 янв 2017 20:54роббия рустамоваГойибдан хеч кимга билдирмай килинган эхсонни даражаси улуг
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
ТАҚДИР СИНОВЛАРИ(Ўқинг....фақат йиғламанг)
:Avazbek Xudaydatov
Abdulloh Abdurohman:
УСТА ВА ҚАССОБ ҚИССАСИ
Кичкина қишлоқларнинг бирида дурадгор уста яшар эди. У ёғочларга чиройли нақшлар бериб қиммат нархга сотарди.
Кунларнинг бирида унинг олдига бир чол келиб:
– Сен бу мехнатинг орқали яхши топасан, лекин фақир мухтожларга хеч ҳам хайр эхсон қилмайсан. Ана у қассобни қара, у оз топса ҳам, деярли хар куни фақирларга гўшт тарқатади, –дебди.
Дурадгор чолга қараб жилмайибди, лекин индамабди, шунда чол жавоб олмагач дурадгор ёнидан ғазабланиб чиқиб кетибди.
Бу воқеадан кейин қишлоқда:
"Уста бой лекин ҳасис экан", деган гап тарқалибди ва қишлоқдагилар дурадгорни ёмон кўриб қолишибди.
Кунларнинг бирида, дурадгор хасталаниб қолибди. Хеч ким ундан хабар ҳам олмабди. Ҳаста дурадгор ёлғизланиб оламдан кўз юмибди.
Кунлар ўтиб одамлар қассоб гўшт тарқатмай қўйганини пайқашибди. Шунда қассобдан нега олдингидек гўшт тарқатмаётганини сўрашса, у:
– Дурадгор уста хаётлик чоғида хар сафар пул олиб келиб, мендан фақирларга гўшт тарқатишимни сўрарди. Ҳозир эса дурадгор йўқ. Энди хеч ким пул олиб келмаябди, – деб жавоб берибди.
Қиссадан ҳисса шуки:
Хеч қачон инсонда кўрган нарсангизга қараб бахо берманг, унинг қалбини фақат Аллоҳ билгувчидир
#авазбек