"Оятул Курси" ни к,айси уринда укиш суннат х,исобланади?
Участников 184. Результаты после участия
Масжидга кираётганда
Овк,атланишдан олдин
ухлашдан олдин ва намоздан кейинги зикрларда

Комментарии

  • 21 мар 13:29
    Ухлашдан аввал намоздан кегн Курьон тиловатларда укишлиг
  • 21 мар 14:27
    1. «Оятул Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.
    2. «Оятул Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.
    3. «Оятул Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.
    Оятал курсининг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади:
    “Оятал курси оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.”
    “Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.”
    “Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.”
    “Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.”
    “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.”
    “Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо айтади.”
    Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.
    Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади.
    Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтганлар.
    “Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадислар қуйида келтирилган:
    “Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”
    “Кимки намоздан сўнг Оятал курси ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан кейин Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”
    “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта Оятал курсини ўқиб, 33 марта Субҳоналлоҳ, 33 марта Алхамдулиллоҳ, 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”
    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    «Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У «Оятул Курсий», дедилар».
    Имом Доримий ривоят қиладилар, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятул Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар.
    Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар.
    Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани.
  • 21 мар 14:38
    dfe39a7672