Билмайсиз – кўнглимдан ўтказдим нени,

Билмайсиз – нимани ўйлар кўзларим
Гарчи йўқотмаган эдингиз мени,
Мени интернетдан топган дўстларим
.
Меҳр кўзда дерлар ростми бу сўзлар
Шартмиди кўзларга тушиши кўзлар?
Унда нега бунча самимийсизлар
Мени интернетдан топган дўстларим.
.
Ўзим ҳам кимнингдир ортидан чопдим,
Ким учун кўнглимнинг эшигин ёпдим.
Сиз меними ёки мен сизни топдим,
Мени интернетдан топган дўстларим.
.
Асли биз хизматсиз дўстга айландик,
Ҳеч қандай тилхатсиз дўстга айландик.
Муҳими – миннатсиз дўстга айландик,
Мени интернетдан топган дўстларим.
.
Аяйсиз, чин сўзни канда қилмайсиз,
Хатоларим баъзан кўзга илмайсиз.
Яхшиманми, ёмон – буни билмайсиз...
Мени интернетдан топган дўстларим.
Барчамизни Аллоҳ ўзи асрасин,
Чин юракдан чиққан дуо асрасин.
Сизни йўқотишдан Худо асрасин,
Менинг интернетдан топган дўстларим!
...
муаллифга рахмат!

Комментарии

Комментариев нет.