"Ўзбекистон" локомотив депоси ходимлари томонидан, “Ҳаракат таркибидаги автотормоз ускуналарини соғломлаштириш ойлиги” доирасида, вагонларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси ходимлари билан ҳамкорликда, поездларнинг тормозини тўлиқ текширувини назорат қилиш бўйича тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бош менежер-бош муҳандиси вазифасини бажарувчи З.Э. Махаматовнинг 2021 йил 8-июндаги 260-НЗ сонли буйруғи ва “Ўзбекистон” локомотив депоси бошлиғи Ф.Э. Махаматовнинг 2021 йил 10-июндаги 227-сонли буйруғига асосан, 2021 йил 1-июл куни "Чуқурсой" бекатида, "Ўзбекистон" локомотив депоси автотормоз бўйича машинист-мураббийи – У.У. Хурсандов бошчилигида, ўқитиш ишлари бўйича машинист-мураббийи Т.Д. Газимзянов, машинист-мураббийлари О.Ч. Аманов ва Ф.А. Юсупов иштирокида, "Чуқурсой” станцияси вагонларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси бошлиғи Б.Ш. Юсупов ва “Қўнғирот” станцияси вагонларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси бошлиғи О.Н. Куденов билан ҳамкорликда 3604-сонли юк поездининг тормозини тўлиқ текшируви назорат қилинди.

Чуқурсой станциясида 3604-сонли юк поездининг тормозини тўлиқ текшируви

Комментарии

Комментариев нет.