!!!!!.....

АЛВИДО .....!!!!!
Кетар бўлдим, жоним Ўзбекистоним,
Она халқим, қароқларим хуш энди,
Жаннатга андоза боғу бўстоним,
Зарраси зар тупроқларим, хуш энди.
Самарқанд, Тошкент, Жиззах, Андижоним,
Наманган, Фарғонам, Қаршим, Сурхоним
Навоий, Бухоро ҳам Гулистоним,
Хоразм, Қорақалпоқларим, хуш энди...
Юз ўттиздан ортиқ эл-улус эдик,
Ўзбек, қорақалпоқ, , тожик рус эдик,
Тотор, туркман, оға-ини дўст эдик,
Қирғиз, озар, қозоқларим – хуш энди.
Отамдек нуроний, онамдек мунис,
Бирингиз акамсиз, опам бирингиз,
Жойнамозда эслаб дуо қилингиз,
Оқсоқол, кўнгли оқларим,хуш энди.
Сиз ҳали қаҳрамон, шахдли бўласиз,
Ваъдага вафоли, аҳдли бўласиз,
Сиз ҳали ҳаммадан бахтли бўласиз,
Фарзандларим, тойчоқларим, хуш энди...
Ҳақ ўз омонатин Ўзи олади,
Бу қисматни ҳар бир бошга солади.
Биздан озод, обод Ватан қолади
Асло ўчмас чироқларим, хуш энди.
Ёддан чиқармангиз айтган сўзларим,
Фалаклардан боқар сизга кўзларим,
Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, дўстларим,
Хазон бўлмас боғ-роғларим хуш энди.
Мен кетяпман энди мангу маконга,
Мангу иқбол тилаб Ўзбекистонга,
Саломингиз айтай Соҳибқиронга,
Она халқим, қароқларим, хуш энди.............

Комментарии