Қадимдан аждодларимиз бола тарбиясига жуда катта эътибор берганлар, айниқса қиз бола тарбияси ва камолоти ҳақида қайғурганлар. Зеро, қиз бўлажак она ҳисобланади. Таниқли педагог А.С.Макаренко шундай дейди: “Болага тарбияни 5 ёшгача беришимиз керак. У 90% тарбияни беш ёшгача олади, ундан кейинги тарбиялар эса болада уни мустаҳкамлаш билан кечади”. Аввало бола тарбияси, хусусан, қиз боланинг тарбия жараёнида ҳуқуқлари камситилмаслиги мақсадга мувофиқ. Зеро, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Фарзандларингизни ҳурмат қилинг ва уларни яхши хулқ билан хулқлантиринг”. Ислом дини таълимотида қиз бола тарбиясига катта эътибор қаратилган. Имом Бухорий “Ал-адаб ал-муфрад” китобида қуйидаги ҳадисни нақл этган. Жобир ибн Абдуллоҳ разиаллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг учта қизи бўлиб, уларни ўз қўлида тарбиялаб, катта қилса, жаннатга кириши муқаррардир”, дедилар. Шунда бир киши: “Я Расулуллоҳ! Унинг иккита қизи бўлса-чи?” деб сўради. У зот “Иккита бўлса ҳам” дедилар. Қиз болани ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, унга ҳамиша ғамхўрлик қилишнинг аҳамияти юксак, оқибати хайрлидир. Ойша розиаллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Бир куни менинг ҳузуримга иккита қизини етаклаб бир аёл тиланчилик қилиб кириб келди. Менинг ҳузуримда битта хурмодан бошқа нарса йўқ эди. Мен хурмони берсам, аёл уни иккига ажратдида, икки қизига берди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам кирганларида бу ҳақда хабар берсам, у зот: “Ким мана шу каби қиз фарзанд билан имтиҳон қилинса, қизларини чиройли парвариш этса, унинг учун жаҳаннамдан парда бўлади”дедилар.( Мутафақун алайҳ) Қиз бола тарбияси шунчалар муҳимки, инсон фарзандлари учун совға олиб келган бўса уни тарқатишни аввало қизларидан бошлаши ҳақида кўрсатмалар бор. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий “Танбеҳ ал-ғофилийн” асарида қуйидагини нақл этган. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Ким бозордан фарзандларига ҳадя келтирса, у садақа қилган киши каби бўлади, ҳатто уни уларнинг оғзига солади. Тарқатишни қизлардан бошласин, чунки Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши кабидир. Ким Аллоҳдан қўрқиб йиғласа, уни Аллоҳ кечиради. Ким қизлари билан хурсанд бўлса, Аллоҳ қиёмат куни уни хурсанд қилади”. Қиз боланинг кўнгли нозик бўлганлиги сабабли, уларга алоҳида меҳр кўрсатилади, ва уларга ҳар томонлама таълим тарбия беришга чақирилади. Бу ҳақида Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Фарзандларингизга таълим беринг, чунки улар сизники бўлмаган вақт учун туғилганлар”. Демак ҳар бир ота-она боланинг ўз замонасининг илм-фанини эгаллашига бефарқ қарамаслиги керак. Оилада қиз бола тарбияси аёлга, онага ишониб топширилади. Қизлар оила сабоқларини бобо-бувисидан, ота-онасидан, ака-опаларидан, қўни-қўшниларидан, жамийки маҳалладошларидан олади. Тарбияда энг масъулиятли вазифа онага топширилар экан, онажонларимиз бу жараёнларга янада эътиборли бўлиб қизларининг соғлом униб ўсиши, илму ҳунар эгаллаб, одоб–ахлоқ, ибо ҳаёда ҳам бошқакларга ўрнак намунасини кўрсатадиган қиз бўлиб камолга етишига аҳамият қаратадилар. Хусусан, қиз болага илм ўргатишдан ташқари, касбу ҳунар эгаллашига кўмак бериш, пишириш, тикиш-бичиш, бола парваришлаш, қўйингки, кундалик турмушда зарур бўлган билимлар билан доимий таништириб бориш лозим. Тарбияда жараёнидаги энг муҳим восита бу - меҳр ва ширинсўзликдир. Бу икки восита нозик қалб соҳибаси бўлган қиз боланинг кўнглига йўл топиш, уни авайлаб парваришлаш учундир. Жамиятда ана шундай ибратли оилаларда улғайган қизларга боқиб улуғ адибимиз Абдулла Қодирий асарларида келтирилган Кумушу Раънолар кўз олдимизда қайта гавдаланади. Қиз бола онасидан одатда гап сўз ўрганади, ҳаракатларига тақлид қилади. Айниқса, қиз бола то турмушга чиққунигача онасининг измида юради. Қиз боладан энг яқин кишинг ким деб сўраганларида ҳам “онам” деб жавоб беради. Шунинг учун: “Онасини кўриб қизини ол”, дейишади. Қиз боланинг тарбияси нозик эканлиги тўрисида кўп гапирамиз, амалдачи бунга қандай ёндошиш лозим? Одатда балоғатга етган қизларга
Айол киз келинчаклар сухбати йохуд келинг сирла...
Оилада қиз бола тарбияси
Аввало бола тарбияси, хусусан, қиз боланинг тарбия жараёнида ҳуқуқлари камситилмаслиги мақсадга мувофиқ. Зеро, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Фарзандларингизни ҳурмат қилинг ва уларни яхши хулқ билан хулқлантиринг”.
Ислом дини таълимотида қиз бола тарбиясига катта эътибор қаратилган. Имом Бухорий “Ал-адаб ал-муфрад” китобида қуйидаги ҳадисни нақл этган. Жобир ибн Абдуллоҳ разиаллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг учта қизи бўлиб, уларни ўз қўлида тарбиялаб, катта қилса, жаннатга кириши муқаррардир”, дедилар. Шунда бир киши: “Я Расулуллоҳ! Унинг иккита қизи бўлса-чи?” деб сўради. У зот “Иккита бўлса ҳам” дедилар.
Қиз болани ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, унга ҳамиша ғамхўрлик қилишнинг аҳамияти юксак, оқибати хайрлидир. Ойша розиаллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Бир куни менинг ҳузуримга иккита қизини етаклаб бир аёл тиланчилик қилиб кириб келди. Менинг ҳузуримда битта хурмодан бошқа нарса йўқ эди. Мен хурмони берсам, аёл уни иккига ажратдида, икки қизига берди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам кирганларида бу ҳақда хабар берсам, у зот: “Ким мана шу каби қиз фарзанд билан имтиҳон қилинса, қизларини чиройли парвариш этса, унинг учун жаҳаннамдан парда бўлади”дедилар.( Мутафақун алайҳ)
Қиз бола тарбияси шунчалар муҳимки, инсон фарзандлари учун совға олиб келган бўса уни тарқатишни аввало қизларидан бошлаши ҳақида кўрсатмалар бор. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий “Танбеҳ ал-ғофилийн” асарида қуйидагини нақл этган. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Ким бозордан фарзандларига ҳадя келтирса, у садақа қилган киши каби бўлади, ҳатто уни уларнинг оғзига солади. Тарқатишни қизлардан бошласин, чунки Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши кабидир. Ким Аллоҳдан қўрқиб йиғласа, уни Аллоҳ кечиради. Ким қизлари билан хурсанд бўлса, Аллоҳ қиёмат куни уни хурсанд қилади”.
Қиз боланинг кўнгли нозик бўлганлиги сабабли, уларга алоҳида меҳр кўрсатилади, ва уларга ҳар томонлама таълим тарбия беришга чақирилади. Бу ҳақида Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Фарзандларингизга таълим беринг, чунки улар сизники бўлмаган вақт учун туғилганлар”. Демак ҳар бир ота-она боланинг ўз замонасининг илм-фанини эгаллашига бефарқ қарамаслиги керак. Оилада қиз бола тарбияси аёлга, онага ишониб топширилади. Қизлар оила сабоқларини бобо-бувисидан, ота-онасидан, ака-опаларидан, қўни-қўшниларидан, жамийки маҳалладошларидан олади. Тарбияда энг масъулиятли вазифа онага топширилар экан, онажонларимиз бу жараёнларга янада эътиборли бўлиб қизларининг соғлом униб ўсиши, илму ҳунар эгаллаб, одоб–ахлоқ, ибо ҳаёда ҳам бошқакларга ўрнак намунасини кўрсатадиган қиз бўлиб камолга етишига аҳамият қаратадилар. Хусусан, қиз болага илм ўргатишдан ташқари, касбу ҳунар эгаллашига кўмак бериш, пишириш, тикиш-бичиш, бола парваришлаш, қўйингки, кундалик турмушда зарур бўлган билимлар билан доимий таништириб бориш лозим. Тарбияда жараёнидаги энг муҳим восита бу - меҳр ва ширинсўзликдир. Бу икки восита нозик қалб соҳибаси бўлган қиз боланинг кўнглига йўл топиш, уни авайлаб парваришлаш учундир.
Жамиятда ана шундай ибратли оилаларда улғайган қизларга боқиб улуғ адибимиз Абдулла Қодирий асарларида келтирилган Кумушу Раънолар кўз олдимизда қайта гавдаланади. Қиз бола онасидан одатда гап сўз ўрганади, ҳаракатларига тақлид қилади. Айниқса, қиз бола то турмушга чиққунигача онасининг измида юради. Қиз боладан энг яқин кишинг ким деб сўраганларида ҳам “онам” деб жавоб беради. Шунинг учун: “Онасини кўриб қизини ол”, дейишади. Қиз боланинг тарбияси нозик эканлиги тўрисида кўп гапирамиз, амалдачи бунга қандай ёндошиш лозим?
Одатда балоғатга етган қизларга