​​ОНАИЗОР

(жуда таъсирли)
Уларнинг келажаги учун кеча-ю кундуз даладан бери келмадим, уйли-жойли қилдим, мана, бугун эса эски кулбада менинг ўрним, қариганда хор бўлдим...
Онахоннинг ичидан шу ҳаёллар ўтиб, уйига кириб кетди ва кўрпасига ўраниб, ётиб қолди...
Қиш. Ҳамма ёқ оппоқ қор. Яна қор ёғишда давом этяпти. Ҳамма уйидан чиқмайди, печка ёқиб, иссиқ чой ичиб, ўзаро суҳбатлашади. Ойнур момо эса печкасини ёқолмай оввора, хонаси тутаб, кўз очиб бўлмасди. Ўтинлари қорнинг тагида қолиб кетганлиги учун нам тортиб қолган, хона эса совуқ, Ойнур момо ўғиллардан ёрдам сўрашга жазм этиб, деворнинг ёнига борди ва чақира бошлади.
Аввалига ҳеч ким чиқмади, сўнгра бир набираси деворнинг у тарафидан жавоб берди.
-Ҳа, момо.
-Болам, отанг қани?
-Отам ўртоқлариникига кетганди.
-Онанг қани?
-Уйда, ухлаб ётибди. Уйғотманглар деганди.
-Менга уч-тўртта қуруқ мол тезагидан узат, болам. Меники нам бўлиб қолибди, ёндиролмаяпман.
-Онам урушади. Беролмайман момо.
Ойнур момо кўзига ёш олиб кулбасига қайтди. Бор будини олиб иссиқ қийинди ва кўрпаларга ўраниб олди. Қорни ҳам оч, ичай деса иссиқ чой, еяй деса овқат йўқ, жувонмарг бўлгур печка деб қарғаниб, йиғлай бошлади. Қариганда хор бўлдим, бир бурда нонга зор бўлдим деб момонинг фиғони фалакка чиқиб из-излаб йиғлай бошлади. Совуқ унинг танасига жойлашиб бўлган. Кўзларидан милтираб оқаётган ёшлари совуқдан кўкариб кетган юзига тушмоқда.
Ўша тун қор шунақа алапатта ёғдики, ер нақ бир метр бўлди. Икки кеча-кундуздан бери тўхтовсиз ёққан қор бутун борлиқни буркаган, қалинлашиб кетган эди. Эрталаб нохушхабар эшитилди. Ойнур момонинг кулбасининг томи қор уюмуни кўтаролмай қулаб тушибди. Бу хабар тарқалиши билан бутун маҳалла, уч ноқобил ўғли ҳам кулбага қараб чопди. Кулба бутунлай қулаб тушган, бир уюм тупоқ эди. Йиғлаган қанча, додлаган қанча, уч ўғил ҳам онам деб тупроққа чопди. Бутун одамлар бирлашиб, вайроналар ичидан Ойнур момони қидиришни бошлади. Маҳалла раиси техника ёллаб, оғир устунларни торттириб, ҳамма секинлик билан кулба орасидан момни излар эди.
Чамаси икки соатларда кулбани тозалаб бўлишди, қизиғи Ойнур момо кулба ичидан чиқмади. Ҳамма умид билан бир-бирига юзланди, ҳожатхона, молхона ва бошқа жойлар кўздан кечирилди, момо йўқ эди. Ўғиллари ҳам, одамлар ҳам ҳайрон эди. Кимдир адирга қараб кетган қордаги одам изини кўриб қолди ва ҳамма шу из бўйлаб кета бошлади. Бутун маҳалла аҳлининг кўзларида нам, ўғилларига нафрат билан боқарди. Қордаги одам изи негадир қабристонга элтиб борарди. Қабристон эшигидан кириб, изнинг ортидан боришар эди. Ҳув ана, бир натса ётибди. Ҳамма дув этиб югаришди. Бир нарса ерга қараб ётарди, бундай қарашса, Ойнур момо...
Иссиғи кетиб, аллақачон жон берган. Кўзалир очиқ, тўла ёш эди. Идраб кетган кийимлари эса бечора онахонни совуқдан асраб қололмаган.
-Минг лаънат бу болаларга, минг лаънат сендай ўғилларга,-кимдир бақирди.
-Бу ахир Ойнур момонинг эрининг қабрику бечора шу ерни топиб келибди, -яна биров гап солди. Уч ўғил онам деб ёпишмоқчи эди одамлар уларни суриб, итариб юборишди.
-Энди керак бўлиб қолдими она? Ҳайф сендай ўғилларга,ҳайф ҳамманга , -деб халқ уч ўғилни ҳайдаб солишди. Бутун қишлоқ аҳли бирлашиб уч ноқобил ўғилни қишлоқдан бутунлай ҳайдаб солишди, уларни сазойи қилиб қувиб юборишди.
Қорли қабристонда яна бир янги қабр пайдо бўлди, бу Ойнур момонинг уйи эди. Бу дунёда яхши кун кўрмаган онахон қабрида ва у дунёда роҳат олсин...

Комментарии

  • 1 сен 2019 02:44
    Виждонсиз фарзандлар,оллохни ланати булсин.Ахир бу кайтар дуне
  • 1 сен 2019 10:03
    Минг лаънат! Нахот шундай фарзандлар бор бўлса