Эрини ранжитиб, ҳотиржам юрган аёллар ҳушёр бўлинг.

Бир куни Фотима онамиз оталари Расулуллоҳ с.а.в ҳузурларига келиб: ”Эй, отажон - мен куёвингиз Алини ҳафа қилиб қўйдим, у мендан ранжиб гапирмай қўйди, нима қилай энди?” деб сўрадилар. Росулуллох алайҳиссалом: ”Тезда изингга қайтда, эрингни кўнглини ол, уни юзига қувонч югурсин!“ дедилар.
Фотима онамиз ортларига қайтиб, уйга кирсалар Али розиёллоҳу анҳу ҳалиҳам ҳафа ҳолатда эканлар. Шунда онамиз эрларининг атрофида доира бўлиб 70 маротаба айланибдилар. Бундан кулиб юборган Али уларни кечирибдилар. Ҳурсанд бўлганча яна оталарининг олдига келиб бўлган ишни айтибдилар, шунда Росулимиз алайҳиссаллом: «Эй Фотима агар эринг сендан норози ҳолда эканида, сен вафот этиб қолганингда, мен сенинг Жанозангни ўқий олмаган бўлар эдим!» дебдилар.
Ҳулоса чиқариш ўзингиздан аёллар!

Комментарии