Энди мени изламанг...

Тамом,
Ҳаммасига ясадим якун!
Сизга қолди чиройли армон,
Сокинликлар эса мен учун!
Энди мени изламанг,
Тамом,
Самоларга ёзиб исмимни.
Кеч билдингиз, кеч англадингиз,
Ҳеч ким севмас мендек ҳеч кимни!
Энди мени изламанг...
Юрак,
Тониб қўйди сиз бор дунёдан.
Сизни севсин бошқа бир малак,
Майли севсин мендан зиёда!
Мени эса изламанг,
Энди,
Ҳатто нурлар топмас ердаман.
Хўрлик кўрган ношуд кўнглимнинг,
Синиқлари билан биргаман!
Излаб юрманг,
Еру-Самога,
Жар солсангиз ҳатто бесамар!
Мен жойландим унсиз рўёга,
Сўнг улғайдим коинот қадар!
Суриштирманг, қилманг қўнғироқ.
Ҳатто телефонларни ўчирдим.
Манзилимни Ойга яқинроқ,
Қуёш деган ерга кўчирдим!
Энди
Мени
Изламанг...
Т А М О М !
.
Малика Тавфиқ. Шери #__Т

Комментарии