https://youtube.com/shorts/47m4Dz-MutQ?si=NqHsrbO-144hLqAu

~Тарк этгум дунёнинг ташвишларини
...Кетсам...изларимга армон тўшайсиз.
Мени дунёлардан қизғанган Бегим,
Мен ҳали кўрмаган тушга ўхшайсиз.
~Шафтоли шохлари эгилса бир кеч,
Ифорий шаббода маст этар шаксиз.
Мени баҳорлардан қизғанган Бегим,
Баҳорий бахт бўлган тушга ўхшайсиз.
~Кўм-кўк осмонларим кўксим тиғласа,
...Кетсам....-изларимни қучибяшайсиз.
Изимни йўллардан қизғанган Бегим,
Мен излаб топмаган тушга ўхшайсиз.
~Самолар- йиғлаган кибрларингиз
Ҳаёдан тўкилган сабрларим - Сиз.
Жонимиздан ўтди қадрларингиз..
Қалбимга кўмилган тушга ўхшайсиз...
~Майсага бошимни қўйсам ,куяди.
Майсадил бўлмаган инсонсиз,шаксиз..
Мени еллардан да қизғанган Бегим...
Еллари суйкалган тушга ўхшайсиз...
~Кетай кўнглингиздан, қолмади тоқат.
Кетсам, ифоримни кутиб яшайсиз.
Мени уфқлардан қизғанган Бегим,
Уфққа ботётган тушгаўхшайсиз...

Комментарии