ИНСОНЛАРДА ҚУЙИДАГИ 13 СИФАТ ТОПИЛСА УЛАРГА АЛЛОҲНИНГ АЗОБИ, БАЛОСИ КЕЛИШЛИГИ ВОЖИБ БЎЛАДИ.

\_____
.
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:
➖Ғанимат инсонларни орасида айлантириладиган нарса қилиб олинганда. (ғаниматдан мурод халқнинг пули. Халқни пулини бази инсофсиз мансабдорлар шахсиятига олиб бемалол ишлатганда).
➖Омонатга хиёнат қилиб ғанимат қилиб олинганда. (Базиларга омонатга пул берилади. Бир муддатдан кейин қайтарилиши сўралса унинг шахсий мулкини сўрагандек ғазабланади.Қайтариб бермайди. Омонатни ғанимат қилиб ўзининг мулки қилиб олганда.)
➖Закот бермай тарк қилишганда.
➖Илм диндан бошқаси учун ўрганилганда. (Муллалар дунё учун муллалик қилганда.)
➖Эркак киши хотинига итоат қилганда.
➖Онасига оқ бўлиб дўстларига яқинлик қилганда. (онасидан дўстларини афзал кўриб, онасини хафа қилиб оқ бўлганда).
➖Дадасига бевафолик (жафо) қилганда.
➖Масжидларда овозлар кўтарилганда. (Масжидларни ҳурмати ёқолиб фитна ери бўлиб қолганда).
➖Қабилаларга уларнинг энг фосиқлари катта бўлганда.
➖Инсонлар ёмонлигидан қўрқишгани учун бази инсонларни ҳурмат қилишади.
➖Қўшиқчи хотинлар, мусиқа асбоблари кўпаяди.
➖Шароб маст қиладиган нарсалар ичилади. (бемалол кўчаларда ҳар ерда ароқ ичилади ва сотилади).
➖Умматни охири аввалгисини сўкишади. (инсонлар, уламоларни ўзидан олдинги солиҳларни бази хатоларини баҳона қилиб сўкади)
▪️Шарҳ:
Инсонларда шу сифатлар топилса Аллоҳнинг ҳар хил азоблари кетма кет келаверади. Биридан қутулса иккинчисига йўлиқади. Базиларини табиий офатлар ҳалок қилади.

ИНСОНЛАРДА ҚУЙИДАГИ 13 СИФАТ ТОПИЛСА УЛАРГА АЛЛОҲНИНГ АЗОБИ, БАЛОСИ КЕЛИШЛИГИ ВОЖИБ БЎЛАДИ. - 971754616077

Комментарии

Комментариев нет.