Су'ролмадим мен сиздан ахвол,

Гох унутдим, гохида эслаб...
Исхорларим битсам эхтимол,
Тинчирмиди, титраб турган лаб...
Эплолмадим, к,аламни тутиб,
Борингизни тасвир этишга...
Шоирлардек бир юрак ютиб,
Жисмингизга шеърлар битишга...
Узок,дасиз, етмас хаёллар,
Вужудимда хамон ог'рик, бор...
Тинч к,у'ймайди су'нгсиз саволлар,
Насиб билмам, качон у дийдор?...
Сог'ингансиз, унсизгина жим,
Йиг'лолмайди хатто ку'зингиз...
Титраб борар, депсиниб ку'ксим,
Ичдан чик,са ширин су'зингиз...
Боролмасман, аммо, бу к,алблар,
Доим бирга...етмаса х,ам жой...
Тунлар ночор бу г'унча лаблар,
Мени излаб бедор хойнахой...
Айбламанг, ку'ринмай к,олсам,
Дилингизда яшай холирок,...
Юзингизни бурманг, гар у'псам,
Шоирингиз- у'зи телбарок,...

Комментарии