Мен ўша мен сизга интилган,

Қўшиқ куйлаб дардини тўккан,
Кўнглим эди бу дунёдан кенг,
Севмадингиз йиллар ўтса ҳам,
Осмондаги ойни кутсам ҳам...
Мен ўша мен тунлари уйғоқ,
Йиғласа ҳам кўзлари қувноқ,
Ғийбатдан йироқ карқулоқ,
Севмадингиз сизни кутсам ҳам,
Осмондаги юлдуз бўлсам ҳам....
Мен ўша мен дардлардан тўйган,
Ҳар умрига ачинмай қўйган,
Бахт деб боласини суйган,
Севмадингиз болам десам ҳам,
Қалбимдаги лолам десам ҳам....
Мен ўша мен куйиб кетган ишқ,
Кимларга эрмак бўлган қўшиқ,
Тўлмайди ҳар ердаги ёриқ,
Севмадингиз дарё бўлсам ҳам,
Дарёларга кўприк бўлсам ҳам...
Мен ўша мен Анварнинг ёри,
Телба қилган Мажнун Лайлиси,
Афсонада Тоҳир Зуҳроси,
Севмадингиз Раъно бўлсам ҳам,
Муҳабаттнинг амри бўлса ҳам....
РАЪНО. 14.05.24.

Комментарии