Баҳорнинг тунида,аёз тушмасин,

Одамзод умрида,зулмат кутмасин,
Борлиқ юзи аро,бешиклар қучсин,
Тўлқин аро тўлғониб,дарё кечмасин.
Кўз олдимда кечар,дунёни они,
Қанчалар муҳимдир,ҳаётнинг доми.
Яшашга етганда,инсонни жони,
Бошига ногоҳон,тўқмоқ тушмасин.
Булбул куйламаса,наво не керак,
Кўйига тушунган,асл зор керак.
Муҳаббат машъала, бўлсин эй,юрак,
Тегрангда ўй,ғамнинг,доди тушмасин.
Ортиқча гумонлар,дилни синдирар,
Ғийбатлар тошганда,умр қил турар.
Одамзод кўникиб,умрини қурар,
Дилдаги армонлар,такрор тушмасин.
Қисқа умримизнинг, мазмуни тўла,
Рўёбга чиқмаган,орзулар,мўла.
Шеърларинг тингламоқ,сеҳрига йўла,
Тингловчинг меҳрига,завол тушмасин.
Ширина Зиё.

Комментарии

  • 17 мая 08:46
    Ассалому алейкум Азиз диндошим бунчалар чиройли сузлар билан битилган бу шеър офарин муаълифга куллариз дард курмасин Оллохим умризга ризки насибаизга барака бериб у́зи панохида асрасин🤲🤲🤲рахмат коттакон🤗🤗Омадизи берсин.