Inson xotira bilan tirik, qadr bilan ulug`dir !Серзарда замонлар ўтдилар қатор,Ўтдилар йиллару ойлар ранг-баранг.Мозийдан бугунга етмасди овоз,Бўлмаганда ,халқим,сенинг хотиранг.Сен ўзинг нақш этдинг ҳаёт қиссасин,Сен ўзинг сўнг уни айладинг баён.Олис боболарнинг босган ҳар изинЎзинг авлодларга этдинг намоён.Дилда Хотирани имондек сақланг,Дилда бўлсин ота- онанинг ёди.Чечакдай кўкарсин қалблар боғидаОлис аждодларнинг сўнган ҳаёти.Уларнинг ёдини эъзозлаб яшанг,Сафда юрганларни қадрланг мудом.Хотира майдонин лавҳаларидаБитилсин ҳар битта унитилган ном.Мотамсаро Она қошига боринг,Яширмай кўзлардан оққан ёшингиз.Шаҳидлар ёдини эслаб,бир лаҳзаОёғи остига қўйинг бошингиз.Хотира бор экан,тирикдир миллат,Тирикдир ифтихор,тирикдир ғурур.Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,Хотира — эртани ёритгувчи нур.Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор,Майса хотираси — нурга интилмоқ.Кўкарса — иккига бўлиб ташлайдиЙўлининг устида турса ҳатто тоғ.То қуёш осмонда порлаб тураркан,Осмондай мангусан,эй, она халқим!Ҳар бир фожиага,ҳар бир шарафга,Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли!Замонлар ўтажак қуюн сингари,Неча юлдуз сўниб,тамом йитажак.Сенинг ёдинг борки,ёруғ кунларгаБизнинг кўзлар ила боқар келажак.Ишонаман, ўша олис эртада —Фасли новбаҳорнинг масъум палласиХотира боғига келиб бош эгарОлис келажакнинг эрка боласи.Унинг кўзларида ёнган шуурдаНавоий ҳикматин нури кўрингай,Унинг юрагида жўшган ғурурдаБоболар юрагин қўри кўрингай !
Gυℓιм мenι υnυтмα
:🅶🆄🅻🆁🆄🆇 🆂🅾🆁 zamujem
XOTIRA – ajdodlarga yuksak xurmat va extirom ifodasi.
Inson xotira bilan tirik, qadr bilan ulug`dir !
Серзарда замонлар ўтдилар қатор,
Ўтдилар йиллару ойлар ранг-баранг.
Мозийдан бугунга етмасди овоз,
Бўлмаганда ,халқим,сенинг хотиранг.
Сен ўзинг нақш этдинг ҳаёт қиссасин,
Сен ўзинг сўнг уни айладинг баён.
Олис боболарнинг босган ҳар изин
Ўзинг авлодларга этдинг намоён.
Дилда Хотирани имондек сақланг,
Дилда бўлсин ота- онанинг ёди.
Чечакдай кўкарсин қалблар боғида
Олис аждодларнинг сўнган ҳаёти.
Уларнинг ёдини эъзозлаб яшанг,
Сафда юрганларни қадрланг мудом.
Хотира майдонин лавҳаларида
Битилсин ҳар битта унитилган ном.
Мотамсаро Она қошига боринг,
Яширмай кўзлардан оққан ёшингиз.
Шаҳидлар ёдини эслаб,бир лаҳза
Оёғи остига қўйинг бошингиз.
Хотира бор экан,тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор,тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур.
Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор,
Майса хотираси — нурга интилмоқ.
Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди
Йўлининг устида турса ҳатто тоғ.
То қуёш осмонда порлаб тураркан,
Осмондай мангусан,эй, она халқим!
Ҳар бир фожиага,ҳар бир шарафга,
Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли!
Замонлар ўтажак қуюн сингари,
Неча юлдуз сўниб,тамом йитажак.
Сенинг ёдинг борки,ёруғ кунларга
Бизнинг кўзлар ила боқар келажак.
Ишонаман, ўша олис эртада —
Фасли новбаҳорнинг масъум палласи
Хотира боғига келиб бош эгар
Олис келажакнинг эрка боласи.
Унинг кўзларида ёнган шуурда
Навоий ҳикматин нури кўрингай,
Унинг юрагида жўшган ғурурда
Боболар юрагин қўри кўрингай !