Ота ~ Онанг дунёда

борлигига шукр қил,
Хонадонинг зеби бўлиб,
юрганига шукр қил.
Саждаларда, дуоларда
турганига шукр қил,
Бу дунёда бормисан
ҳар онига шукр қил!
Гафлат босиб колмасин
яқинлардан хабар ол,
Токи тирик экансан
йўлларига интизор.
Дўстлар эшик қоқаркан
иззатига бўлиб лол,
Бу дунёда бормисан,
ҳар онига шукр қил!
Босиб ўтган кунларинг
тиконзорлар бўлмасин,
Ҳар бир мўмин ~ муслима
сендан кўнгли қолмасин.
Ширин сўзинг аяма, меҳринг
қилгин поёндоз,
Гулдек очилиб юргин
ҳар онингга шукр қил!
Қанча ногиронлар бор,
кўролмас ёруғ олам,
Интилади ҳаётга
Аллоҳга қилиб нола.
Забони йўқ қанчалар
кўролмаслар бор ахир,
Соғ-саломат бормисан,
борлигингга шукр қил!
Бу омонат дунёда яшаб,
ўтгин сен шодон,
Ортингдан изинг қолсин,
қилма бунга ҳеч гумон.
Меҳр излаб талпинар
инсон ўзи ҳар томон,
Бу дунёда бормисан,
ҳар онига шукр қил!

ЖАНАТ ХИДИ КЕЛГАН РАЙХОНИМ ОНАМ

Комментарии

Комментариев нет.