#Қиёмат куни инсон 3 ўринда фақат ўзини ўйлаб қолади

Оиша онамиз нега йиғлаган?

Комментарии

  • 4 мая 06:42
    Каналимизга обуна бўлинг ва бошқаларга ҳам улашиб ажр-савобларга шерик бўлишни унутманг.
  • 4 мая 23:54
    6- боб. Аллоҳ таолонинг қавли: «Мўмин эрлар ва мўмина аёллар, бу бўҳтони қилган пайтингизда нима учун ўзларингиз ҳақингизда яхшиликни ўйлаб: «Бу очиқдан-очиқ бўҳтонку!»- демадингизлар? Нима учун бўҳтончилар тўртта гувоҳ келтирмадилар? Энди, тўртта гувоҳ келтира олмасалар, у ҳолда Аллоҳ наздида ёлғончидирлар!»
    .
    Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: «Жаноб Расулуллоҳнинг одати шарифлари шундай эдики, қачон сафарга чиқмоқчи бўлсалар, хотинлари ўртасида қура ташлар эдилар. Қуръа кимнинг номига чиқса, ўшани ўзлари билан бирга олиб кетар эдилар. Бу гал ҳам худди шундай қилган эдилар, қуръа менинг номимга чиқди. Мен у зот билан бирга сафарга чиқадиган бўлдим. Бу вақт аёлларга ҳижоб (чочвон) кийиш буюрилган вақт эди. Мен кажавамга чиқиб жойлашиб олдим. Сўнг, сафарга жўнаб кетдик. Жаноб Расулуллоҳ ғазот тугагач, ортга қайтдилар. Кечаси Мадинага яқинлашиб қолганимизда, дам олишга рухсат бердилар. Мен кажавамдан тушдимда, аскарлардан четроққа бордим, ишимни битириб, яна туямнинг ёнига келдим. Шу пайт билдимки, бўйнимдаги маржоним узилиб, тушиб қолибди.
    .
    Уни қидириб ушланиб қолдим. Шунда хизматкорлар келиб, кажавамни туяга ортиб жўнаб кетишибди, чунки улар мени кажавада, деб ўйлашибди. Дарвоқе, ўша вақтда аёллар фақат атала ичганлари учун ортиқча семирмай енгил бўлар эдилар. Шу боисдан ҳам кажавани кўтарганда унинг енгиллигини фарқ қилишмаган. Бунинг устига мен ёш қизалоқман. Улар туяни ҳайдаб жўнаб кетаверишибди. Аскарлар кетиб бўлган пайтда мен маржонимни қидириб топдим. Сўнг, улар турган жойга келсам, бирор чақирувчи ҳам, жавоб берувчи ҳам йўқ. Жойимдан қимирламасликка аҳд қилдим, чунки улар йўлда менинг йўқолиб қолганимни билишгач, излаб қайтиб келиб қолишса керак, деб ўйладим. Ўтирган жойимда мендан уйқу ғолиб кела бошлади ва мен ухлаб қолдим.
    .
    Сафвон ибн Муъаттал ас-Суламий аз-Заквоний аскарларнинг кетидан назорат қилиб юрадиган киши эди. У кечаси билан йўл юриб, мен турган жойга етиб келиб қараса, бир одам ухлаб ётибди, яқинроқ келиб, дарҳол мени танибди, чунки чочвон кийиш жорий қилинмасидан олдин у мени кўрган эди. Мени танигач, ҳайрон бўлиб «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» деганидан уйғониб кетдим. Шу ондаёқ юзимни чочвон билан тўсиб олдим. Аллоҳга қасамёд қиламанки, у менга бир оғиз ҳам сўз гапирмади, мен унинг «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» деган сўзинигина эшитдим, холос. Кейин, у туясини чўктирди, шунда мен унга чиқиб олдим. У туяни етаклаганча юриб кетди, биз аскарлар Мадинага етиб олгандан сўнг, куннинг қаттиқ иссиғида шаҳарга кириб келдик.
    Шу воқеъа бўлдию, барчанинг ороми бузилди. Бўҳтончиларга бош бўлган киши Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул эди. Мадинага келганимиздан сўнг, мен бир ой касал бўлиб ётиб қолдим. Шунда бўҳтончилар тарқатган гапни одамлар ҳамма жойда гапира бошлабди. Мен эса бу гаплардан мутлақо бехабар эдим. Илгарилари касал бўлсам, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга кўп меҳрибончиликлар кўрсатар эдилар, энди бўлса ундан асар хам йўқлиги дилимни ғаш қилар эди. Шу кунларда у зот ҳузуримга кириб «Тузукмисан» дер эдиларда, индамай чиқиб кетар эдилар. Мана шу ҳолат менинг шубҳамни орттирар эдию, аммо мен ёмонлик айнан мен ҳақимда бўлаётганини билмас эдим. Бироз ўзимга келганимдан сўнг, бир куни ташқарига чиқдим. Мен билан бирга ҳожатга Умму Мистаҳ ҳам чиқди. Ташқарида бизнинг ҳожатхонамиз бўлиб, тунлари ҳожатга ўша ерга борар эдик. Бу воқеа уйимиз яқинига чуқур кавлаб ўраб олганимиздан аввал бўлган эди. Биз араблар илгарилари ҳожатга узоқроқ ерга борар эдик, чунки ҳожатхонанинг уйга яқинлиги бизга озор берар эди. Умму Мистаҳ Абу Раҳм ибн Абду Манофнинг қизи бўлиб, онаси Абу Бакрнинг холалари - Сахр ибн Омирнинг қизи эди. Мистаҳ ибн Усоса эса Умму Мистаҳнинг ўғли эди. Ўшанда мен Умму Мистаҳ билан уйимиз томон ҳожатдан қайтаётган эдим, Умму Мистаҳ ўзининг тупугига тойилиб кетиб «Ноумид бўлгур Мистах»-деб қарғанди. Мен унга «Қандай бемаъни гапни айтдингиз, Бадрда иштирок қилган кишини ҳам шундай ёмон қарғайсизми?!»-дедим. Умму Мистаҳ
  • 4 мая 23:55
    «Вой соддаей, унинг нималар деб юрганини эшитмадингизми?»-деди. Мен «У нималар дебди?»- дедим. Шунда Умму Мистаҳ менга бўҳтончилар тарқатган гапларни айтиб берди. Бундан дардимга дард қўшилди. Кейин, мен уйга қайтганимда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузуримга кириб салом бердилар ва одатдагидек «Тузукмисан» деб сўраган эдилар, мен «Эй Аллоҳнинг расули, менга изн берсангиз, ота-онамнинг олдиларига борсам»-дедим, чунки мен ота-онамдан аниқроқ бир гап билмоқчи эдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга изн бердилар, мен ота-онамнинг олдиларига келдим. Онамга «Эи онажон, одамлар нималар дейишяпти?» - дедим. Онам «Эй қизим, ўзингга олма, бирор аёл чиройли бўлсаю, эри уни яхиш кўрса, кундошлари албатта рашкдан иғво тўқишадида!» - дедилар. Мен онамга «Субҳоналлоҳ, ахир одамлар мен ҳақимда бўҳтон қилишяптику!»-дедим, кейин шу кеча кўзимга уйқу илинмади, йиғлаб тонг оттирдим.
    .
    Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам ваҳий келавермаганидан кейин, Али ибн Абу Толиб ва Усома ибн Зайдни чақириб, хотинларидан (мендан) ажрашиш тўғрисида маслаҳат қилдилар. Шунда Усома ибн Зайд мени пок эканлигимни айтиб: «Эй Аллоҳнинг расули, биз оилангизни фақат яхши, деб биламиз!» - дедилар. Аммо Али ибн Абу Толиб эса «Эй Аллоҳнинг расули! Аллоҳ сизни аёллар борасида қисиб қўймаганку, ундан бошқа хотинларингиз ҳам кўпку, ҳатто хизматкор аёлдан ҳам сўрашингиз мумкин, у ҳам бизнинг гапимизни тасдиқлайди»,- дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жория Барийрани чақирдиларда, ундан: «Эй Барийра, сени шубҳага солган бирор нарса Оишадан содир бўлганми?» деб сўрадилар. Барийра «Эй Аллоҳнинг расули! Сизни ҳақ дин билан юборган зотга қасамёд қиламанки, содир бўлган эмас! Унинг бор-йўғ айби, у ҳам бўлса, унинг ёш қизчалигидир, агар унга хамирни ишониб топширсангиз, ухлаб қолиб қўзичоқ келиб хамирни еб кетади»-деди. Шундан сўнг, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулдан қилган бўҳтони учун узр сўрашни талаб қилдилар. У зот минбарда туриб бундай дедилар: «Эй мусулмонлар жамоаси, менинг оиламга бўҳтон қилиб, менга озор етказган кишини ким менга узр айттира олади? Аллоҳ таолога қасамёд қиламанки, мен оиламни фақат яхши, деб биламан! Бўҳтон қилаётган эркак ҳақида ҳам мен фақат яхши фикрдаман. У қачон менинг оилам олдига кирса, фақат мен билан бирга кирар эди!» Шунда Саъд ибн Маоз разияллоҳу анҳу ўринларидан туриб «Эй Аллоҳнинг расули, у одамни сизга мен узр айттираман, агар у Авс қабиласидан бўлса, бўйнини узаман, мабодо Хазраж қабиласидан бўлса, у ҳолда сиз нима буюрсангиз, шуни қиламизъ»- дедилар. Буни эшитиб Саъд ибн Убода дик этиб ўрнидан турди, у Хазраж қабиласининг бошлиғи бўлиб, илгари солиҳ киши бўлган эди, ҳозир эса ҳамияти қўзғолиб Саъд ибн Маозга «Аллоҳга қасамёд қиламанки, уни ўлдиролмайсан, ўлдириш қўлингдан келмайди «- деди. Шунда Усайд ибн Ҳазир (Саъд ибн Маознинг амакиваччалари) Саъд ибн Убодага «Бекор айтибсан, Аллоҳга қасамёд қиламанки, албатта уни ўлдирамиз, аммо сен эса мунофиқсан, чунки мунофиқларнинг ёнини оласанъ«- деб бақирдилар. Шу тариқа Авс билан Хазраж жанжаллашиб, ҳатто бир-бирларини ўлдиришга қасд қилиб қолишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда туриб уларни жаҳлдан туширишга кўп уриндилар. Ниҳоят барча жим бўлди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам сукут қилдилар.
    .
    Мен ота-онамнинг уйида шу куни ҳам қолдим, кўз ёшим сира тўхтамади, кўзимга уйқу илинмади, ота-онам бу кеча ҳам ёнимда тонг оттиришди, икки кеча ва бир кундуз тинмай йиғладим. Ота-онам эса, йиғлайверганидан жигари эзилиб кетди, деб дилпора эдилар. Шу аснода бир ансория аёл ичкарига киришга рухсат сўраб қолди. Ижозат берганимдан кейин, кириб ўтирдида, у ҳам мен билан бирга йиғлашга тушди. Биз шу ҳолда ўтирган эдик, Жаноб Расулуллоҳ кириб ёнимга ўтирдилар, ваҳоланки у зот бўҳтон гаплардан кейин ёнимга ўтирмай қўйган эдилар. Менинг ҳақимда эса, мана бир ой бўлибдики, ҳануз ваҳий келмас эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнимга ўтираётиб Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтдилар, сўнг «Эй (Оиша, сенинг
  • 4 мая 23:56
    ҳақингда менга турли гапларни айтишди. Агар пок бўлсанг, Аллоҳ таолонинг ўзи сени тезда оқлайди, башарти сендан гуноҳ содир бўлган бўлса, у ҳолда Аллоҳга истиғфор айтгин унга тавба қилгин Чунки, банда Ўз гуноҳини эътироф қилиб Аллоҳга тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади»,- дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам гапларини тугатганларидан кейин, кўз ёшим тинди, ҳатто бир қатра ҳам чиқмади. Мен отамга «Расулуллоҳнинг гапларига жавоб беринғ«- дедим. Отам «Аллоҳга қасамёд қиламанки, бу зотга нима дейишимни билмайман!»-дедилар. Сўнг, онамга ҳам «Расулуллоҳнинг гапларига жавоб беринг»-дедим. Онам ҳам «Аллоҳга қасамёд қиламанки, бу зотга нима дейишимни билмайманъ«- дедилар. Шундан сўнг, мен бундай дедим: «Мен Қуръондан кўп нарсаларни ўқий олмайдиган бир норасида қизалоқман, сиз катталар эса, менинг хусусимдаги бўҳтонни эшитибоқ, ўйлаб-нетиб ўтирмай, унга ишондингизлар, уни дилларингизга жо ҳам қилдингизлар. Шунинг учун ҳам мен «покман» деганим билан сизлар менга ишонмайсизлар, ваҳоланки Аллоҳ таоло менинг поклигимни билиб турибди. Башарти, мен бирор гуноҳни эътироф қилсам, сизлар дарҳол бунга ишонасизлар, ваҳоланки Аллоҳ таоло менинг поклигимга ўзи гувоҳдир, Аллоҳ таолога қасамёд қиламанки, сизларга Юсуфнинг отаси айтган гапдан бошқа айтадиган гапим йўқ! У киши «Энди, сабр қилишим яхшидир, сизларнинг бу гапларингиздан халос бўлишим учун Аллоҳ таолодангина мадад тилайман»- деган эдилар». Мен шундай дедимда, тескари қараб тўшагимга ётиб олдим. Мен ўзимнинг поклигимни яхши билар ва «Аллоҳ таоло албатта мени оқлайди!» - деб ишонар эдим. Аммо, мен «Аллоҳ таоло менинг ҳақимда тиловат қилинадиган ваҳий нозил қилади» - деб сира ҳам ўйламаган эдим, Аллоҳ таолонинг мен ҳақимда тиловат қилинадиган оятлар орқали сўзлашидан орланар эдим. Мен фақат «Жаноб Расулуллоҳ туш кўрсалару, тушларида у зотга менинг поклигим аён қилинсаъ«- деб умид қилар эдим, холос. Аллоҳ таолога қасамлар ичаменки, на Жаноб Расулуллоҳ ва на уйдагинарнинг бирортаси ташқарига чиқишга хезланиб улгурмади, тўсатдан у зотга ваҳий нозил бўлиб қолди. Жаноб Расулуллоҳни қаттиқ иситмадан кейин бўладиган безгакдек қалтироқ босди, баданларидан маржондек тер қуйилди. Бироздан сўнг, Жаноб Расулуллоҳ табассум қилган ҳолда ўзларига келдилар. У зотнинг дастлаб айтган гаплари-«Эй Оиша, сени Аллоҳ таоло оқлади!» деган жумла бўлди. Шунда онам менга «Тур, Расулуллоҳга қуллуқ қил!» - дедилар. Мен «Аллоҳга қасамёд қиламанки, Расулуллоҳга таъзим қилмайман, ташаккур ҳам айтмайман, мен фақат Аллоҳга қуллуқ қиламан ва Аллоҳга ҳамд айтаман»- дедим.
    .
    Ўшанда Аллоҳ таоло «Албатта, бўҳтон тўқиганлар ўзларингиздан бўлган бир тўдадир» деб бошланадиган ўнта оят нозил қилган эди. Аллоҳ таоло менинг поклигим тўғрисидаги мазкур оятларни нозил қилгандан сўнг, отам Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу камбағаллиги ва қариндошлиги сабабли ўзлари ёрдам қилиб турган Мистаҳ ибн Усоса ҳақида «Аллоҳга қасамёд қиламанки, Оиша ҳақида бўҳтон қилгани учун Мистаҳга ҳеч қачои ҳеч нарса бермайман»-деб онт ичдилар. Шунда Аллоҳ таоло: «Сизлардан фазлу давлат эгалари бўлмиш кишилар қариндошлари, мискинлар ва муҳожирларга Аллоҳ йўлида эҳсон қилмасликка қасам ичмасинлар, аксинча уларни кечирсинлар. Аллоҳнинг сизларни мағфират қилишини истамайсизларми? Аллоҳ мағфиратли меҳрибондир!» - деган оятни нозил қилди. Шундан сўнг, отам Абу Бакр Сиддиқ: «Ҳа, ё Аллоҳ, албатта мағфиратингни истайман»-дедиларда, илгаригидек Мистаҳга нафақа бера бошладилар. «Аллоҳга қасамёд қиламанки Мистаҳнинг нафақасини заррача ҳам камайтирмайман!»-деб эдилар ўшанда отам. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мен ҳақимда Зайнаб бинти Жаҳшдан ҳам сўраган эдилар. У «Эй Аллоҳнинг расули, мен қулоғим билан кўзимни (қабоҳатдан) эҳтиёт қиламан, мен Оиша ҳақида фақат хайриятни биламан! - деган эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари ичида мана шу Зайнабгина мени ҳимоя қилган эди, Аллоҳ таоло уни ҳамиша тақвода сақлади. У билан жанжаллашган синглиси Ҳанна эса ҳалок бўлган бўҳтончилар қаторида ҳалок бўлди».