10.

Дўстим Комилжон хотирасига бағишланади!
Сахарда йўлга тушдик,машинада 5 ботирлармиз,хангома қизигандан қизиб бормоқда,уста дейман Комилжонга қараб,мободода энди бу хам гапда дейишим билан олдинги ўриндиқда мудраб кетаётган Нуриддин аканинг кўзлари очилади.
Эзилмай тезроқ гапиринг,бундақа одатингиз йўқ эдику деган Набижон йўлдан кўзини узмайди.
Энди бир гап келиб қолганди-да дейман атайдан машина ичидагиларнинг тоқатини синаш учун,оббо деган Музаффаржон ташқарини томоша қилишга тушди,шу дейман дедим атайдан эзилиб,фолчига борсаг-у, фолчи айтсаки сенга шунча ёмонликларни хотиннинг қилган,хамма менга қаради,машинамиз катта,хаммамиз биттадан ўриндиққа ўтириб олганмиз,бу ИСТАНА деган микроавтобусни Набижон ўтган йили сотиб олганлар,фолчининг гапига қулоқ солиб хотиннинг бахридан ўтармидингиз деб Комилжонга қарадим, бўлди,бормаймиз,орқага қайтамиз деган Набижон машинани йўл четига секинлата бошлади.
Бунча нафасингиз совуқ деган Нуриддин ака менга наездь қилишни бошладилар,нимаси совуқ дедим бўш келмай,хотининг ўлди деганим йўқ-ку дедим,борамиз деди Музаффаржон,борайликчи олдин,қани нима деркин ўша фолчи деганлари,келинглар яхшиси бундай қиламиз дедим,фолчининг хонасига кирганимизда мен соқов,яъни тили йўқ одамга айланаман,иккитанг мен билан фолчининг ўртасида сурдо таржимони бўласизлар,мени соқов эмаслигимни айтиб берса сўнг Комилжонга ўтамиз дедим,хамма рози,йўлга тушдик.
Фолчининг эшигида тумонат одам,кеча хатто ўтган куни келганлар хам бор экан,навбатнинг охири кўринмайди,Нуриддин ака фолчининг администраторига учраб оғир бемор олиб келинганлигини тушунтиришга кириб кетганлар,мен одамларни гапга солиш билан овораман,сизга ёлғон аммо оллохга чин,мана бу ёшгина аёл фолчидан ўзига эр сўраб келибди.
Фолчи шўрликнинг эри ўлганига 15 йил бўлган эмиш,фолчининг ўзи мехрга зор,ўтган йили қизи эридан ажраб келган эмиш,бир уйда она-бола бевалар,сенга эрни қаердан топсин дедим,фолчидан нажот сўраб келган одамлар фолчининг таржимаи холини фолчининг ўзидан яхши билишар экан.
Ўзларинг тузуккина фолчи экансизлар-ку,хонасига кирганларингда фолчининг ўзини хам кўриб қўйинглар,айниқса сиз дедим бўйлик эркакка юзланиб,анчадан бери эрсиз экан деб нарига кетдим.
Эээ бўлиш,қатта юришибсан деган Нуриддин ака пайдо бўлдилар,фолчининг хонасига яқинлашганимизда Набижон билан Музаффаржон менинг қўлтиғимдан ушлаб олишди,кўз очиб юмгунча суяб юрадиган беморга айландим.
Хўп-хўп,хозир ташқарига чиқайлик олиб бераман деб қўяди Набижон атрофдагилардан хижолат бўлган кишига ўхшаб,мен ғулдираб бир нарсаларни қўлим билан тушунтиришга харакат қилмоқдаман.
Келинглар деган фолчи ўрнидан туриб салом берди,тушундим бунинг хаммаси боя Нуриддин ака фолчининг ёрдамчисига лотин харфида ёзилган,чўғдек қизариб турадиган гувохномани кўз-кўзлаб олганлар,дадажоним айтганларидек хаммамиз артист.
Ўтирдик,хонтахта устида турган тошчаларни у ёқдан-бу ёққа сурган фолчи менга узоқ тикилди,мен қўлим билан бир нарсаларни тушунтиришга харакат қиламан,бўлди-бўлди деган Нуриддин ака мана бераман деб чўнтагидан пул чиқариб менга узатдилар,фолчининг кўзи мендан узилмайди. Қарамайман бу одамни олиб чиқиб кетинг,одамларим рухсат бермаяпди деган фолчи ўрнидан туриб кетди.
Қарамайман,чиқиб кетсин бу одам,ёки хаммангиз чиқиб кетинг деган фолчи бизга эшикни кўрсатди.
Илтимос,бир кўриб қўйинг,бу одам қийналиб кетди деган Нуриддин ака фолчига ялинишга тушди. Шунча жойдан сизга ихлос қилиб келдик деган Набижон хам фолчига қараб кўзларини мўлтиратиб турибди. Комилжон қотиб қолган,пулини келишиб кетамиз опажон деган Музаффар хам жим турмайди,Музаффаржон санъаткор,минг қилса хам артистлигига боради-да,бу одам билан деб мени кўрсатди,ёшликдан синфдошмиз,хали уйлангани йўқ,хеч ким қизини бермаяпди,шунга ихлос билан келган эдик-да опажон деб хонтахтанинг устига бир даста пулни ташлади.
Хозир,одамларимни чақирайчи деган фолчи бошқатдан чилдирмасини даранглата бошлади.
Ичимда тинмай оятал-курси билан ло илоха илло анта субхонака инни кунту миназ золимин деб такрорлаб ўтирибман.
Фолчи чилдирмасини четга қўйиб бошига катта рўмолни ташлаб одамларини чақира бошлади,хеч эсимдан чиқмайди,фолчининг момоларим хаққи келинглар,устозларим хаққи келинглар деганига,оббо бу шайтоннинг урғочиси астойдил киришди-ку деб қўйдим-да, аста ЖИН сурасини бошладим.
Фолчининг овози қалтирай бошлади,мен фолчига тикилиб ўтирибман,назаримда худди мусулмонлар илмлиги билан худосизлар илмлиги беллашаётганга ўхшаймиз.
Фолчи бошидан рўмолни олиб менга тикилди,фолчи томонга сал чўзилиб суффф дедим,фолчи кўкариб кетди,оғзидан кўпик келиб гапиришга қийнала бошлади,иккинчи маротаба суффф деганимда фолчининг кўзлари олайиб ёнбошига йиқилди,вахима бошланди,фолчининг югурдаклари зириллаб қолишди,айвонда кимдир скорий чақириш керак дегани эшитилди.
Керакмас хеч нарса,хозир ўзига келади дедим,қўйинглар ўз холига бироз қийналсин,билсин қиёматда бунданда ортиқ қийноқ борлигини тушунсин дедим,беш дақиқалар ўтгач фолчининг бош томонига ўтдим,ёсин сурасини ўқий бошладим.
Сура тугамасдан фолчи ўзига келиб кўзини очди,бир пиёла чой ичиб ўзига келиши билан фолчининг ёқасида ушладим,эй муртад,бугун тонгда кўзингни очганингда шу холатга тушиб қолишингни билганмидинг,билмагансан,чунки тақдирни хеч ким билмайди,ўзингни тақдирингни билмайсан-ку, қандай қилиб бошқаларнинг тақдирини айтасан хароми,хе худосиз бўлмай ўлиб кет,хали дўзахга ўтин бўласан сука, фолчиликни ташлайсанми ёки бир умр тўшакка михлаб қўяйинми деб вишиллаганимга фолчининг ўзи тугул ёнидаги аъёнлари аталмишларнинг хам юраклари чиқиб кетди.
Шуми ишонган фолчинг дедим Комилжонга сенсираб,очдир фолингни тақдирингни айтиб беради дедим жахл билан,бир ойдан сўнг яна келаман,фолчиликни ташламас экансан,илмнинг кучи билан шундай қиламан-ки тўшакка михланасан,жуда рахм қилсам жинни бўлиб кўчадаги мусорхоналардан нон топиб ейдиган қиламан,хе онангни ......деганимга фолчи оёқларимни қучоқлаб олди.
Қасам ичаман,бошқа фолчилик қилмайман,шу ўтган беш-олти дақиқада жисмим шундай азобланди,худди синмаган суякларим қолмагандек оғриқ хис қилдим, хозир деган фолчи ховлига чиқди,мен фолчилик қилмайман,фолчи эмасман,кетинг хаммангиз деб 3маротаба такрорлади.
Яхши бўлди,ер юзига яна битта мусулмон қўшилди дедим,фолчи опа билан (астағфируллох)хозирда фолчи эмаслар,аммо биз хозиргача опа-укамиз,бирорта оилавий йиғинимиз бир-биримизсиз ўтмайди,эрдан қайтган қизларининг хам бахти очилиб дейсиз-ку,менинг назарим тушган любой беванинг бахти очилади,хозирда 4 нафар фарзанднинг онаси бўладилар.
Қайтмоқдамиз,Комилжоннинг кайфияти йўқ, тақдиридан бехабар қолдилар,уста хозир беш минутдан сўнг нима бўлишлигини биласизми деб сўрадим,йўқ деганидан сўнг,кўрдингизми тақдирни валий зотлар тугул хатто набий зотлар хам айтиб бера олишмайди,чунки бу илм сиррий бўлиб билишлик фақат оллохга хосдир деб тушунтирдим.
Кечга аммамникига йиғилишимиз керак,бизнинг араб хоним Жайронанинг хужжатларига астойдил киришган,ўзимиз билан олиб кетмоқчимиз,аммамнинг уйи битди хисоб,усталарни рози қилиш,бир хафтадан сўнг аммамнинг уйида халқга ош бериш режага киргизилган,ош бериш деган нарса планда йўқ эди,мен бошладим,халқнинг ичида аммажонимга,акам янги уй қуриб бердилар,акам мендан уй қарздор эмас,хеч қандай даъвоим йўқ дегизмоқчиман,бу планимдан хали хеч кимнинг хабари йўқ
Аммажонимнинг уйига ёрдами текканлардан оллох рози бўлсин,қишлоқ ахли хам қараб туришгани йўқ,охирги йиғиштириш кунлари 2 машина асфальт жўнатган Олимжон акадан-ку бир умр миннатдор бўлдик.
Уй тўйи қилмоқчимиз,Фарғонадан амаки-амма деганларни айтдириб юборганмиз.
Сахарда ош деган куни аммажонимга яқинроқ ўтирдим,аммажон уйга розимисиз,рози бўлсангиз эртага халқнинг ичида акамдан уй сўрамайман,даъвоим йўқ деб айтасиз,пешинда нотариус олиб келаман,худди шу гапингизни тасдиқлатиб оламан,биласиз мен фақат қоғоз билан ишлайман,ва қоғозга ишонаман дедим,аммамнинг оғзи очилиб қолди,шу шартми тоғажон деган аммамнинг қизига бир ёмон тикилдимда,шарт дедим,онанг учун бўлмаса хам менга шарт,сен онангни хали яхши билмайсан,онанг менга амма бўлади,сен онангни 16 йилдан буён таниётган бўлсанг мен 30 йилдан буён танийман деганимга хамманинг нафаси ўчди.
Нахорги ошни ўтказдик,аммажонимга каттагина совға-саломдан ташқари тузуккина тўёна хам тушди дейсиз-ку, аммажоним барибир аммажонда,сут билан кирган жон билан чиқади дейишади-ку, ана бу ўлгур ўртоғинг деб Нуриддин акани айтмоқдалар,хотин бола-чақаси билан келиб олибди дейдилар,Нуриддин аканинг ёлғиз қизи биттагина хотини бўлса,икки кундан буён шу ерда еб-ичишади деб арз қилсалар бўладими,айтмайдиларки қизи икки кундан буён коса-товоқ ювишдан бўшамайди,Нуриддиннинг ўзи сени хурматингдан 500$ тўёна берди деб айтмайдилар,аммажоним барибир аммажонда.
Эээ амма қизиқмисиз,икки кундан буён шу ерда еб-ичаётган бўлса сизнинг нимангизни еб қўйди,хамма нарсани биз олиб келган бўлсак,уй эгаси бўлиб нима қўшдингиз ёки қанча қўшдингиз,бола-чақаси билан дейсиз,биттагина қизи бўлса,битта хотини бўлса яхши хам бизга ўхшаб сер бола қўш хотинлик эмас деб бир шанғилладим,нохақликка менда бет йўқ,шанғиллашим оламни тутади,олдинги қисмларда ёзганман,шанғиллашга келганда кўчамизнинг бошидаги 4 та эрдан қайтган семичка сотадиган Фотима хола мендан дарс олади.
Амма-жиян уришдик қолдик.
Бор йўқол, ўлсам ўлигимга келмагин дедилар,
Ўзим кўмаман аммажон,хавотир олманг дедим.
Сени кўтариб катта қилибман-афсус дедилар.
Кўтарсангиз 2 марта кўтаргансизми-йўқми,мен сизга уй қўриб беряпман дедим бўш келмай.
Йўқол уйимдан дедилар.
Эртага келаман аммажон дедим,биламан мени кўрмасалар ёки мен билан уришиб турмасалар аммажоним касал бўлиб қоладилар.
Йиғиштир хамманг тарақ-туриғингни,кетдик уйга дедим ўзимизникилар томонга қараб,дарвоза олдида аммажон хайр десам,йўқол сен билан гаплашмайман,энди шу билан қачон келасан дейдилар.
5 машина одам Сирдарёга қайтдик,ха айтмоқчи Жайронани хам олиб келганмиз,нонхўр камайганига тоғаси хурсанд,биз ўзимиз ишлайдиган хориж давлатига олиб кетиб,Мақсаддурдига узатмоқчимиз,тақдири насибни қаранг-ки Мақсаддурди билан Жайрона ўзларидан тиниб,2018- йил апрел ойида ўғлимизни уйлантирамиз,сиз келмасангиз тўй бўлмайди дейишганлиги сабаб юз кўришдик.
Бу бошқа тақдир,бошқа хикоя.
Эртага Тошкентга боришимиз керак,аммажонинг уйини қуриб берган Салимжон устанинг бир умрлик орзуси Жигули сотиб олиш экан.
Менинг ўтган йили олган Жигулимга жуда хавас қилади,шу Салимжонга янги машина олмоқчимиз,хали ўзининг хабари йўқ, э битта устага машина олиб берасизми,кўп ишлар хашар билан битди-ку, хали ўзининг водийига кетса сиз билан сўрашармиди деган Комилжон минғирлаб қўядилар.
Уста,барибир калта ўйлайсизда деб қўяман.
Сахарда уйғондик,дадажонимнинг мен билан ишлари йўқ, елкаларидаги неча йиллик тоғ оғдарилган,аммажоним уйлик бўлдилар.
Йўл бўлсин болажон деб сўрадилар,Салимжонга машина олишимизни хали кўпчиликка овоза қилганимиз йўқ,хатто дадамга хам айтмаганмиз,мен, Комилжон хамда ортимдан бир қадам қолмасдан эргашиб юрадиган араб хонимнинг хабарлари бор холос,туфлигимнинг ипини боғлаш бахонасида ерга энгашдим.
Бирор нарса деб юбор деб инглиз тилида хонимга минғирладим,хоним хам дунёдаги энг кучли илонларнинг ёғини ялаган,олдин соддагина қиз эди,менга турмушга чиқиб менинг айёрликларимдан дарс олиб шу даражага етганлар.
Дархол тушунди: АБУЙЙЯ (отажон) деб дадам томонга суриб қолди-ку,йўл бўлсин отажон,нонушта қилдингизми,ие нимага чопонингизга чанг тушган,ечинг хозир тозалаб бераман деб дадамнинг устидаги чопонга осилиб қолди-ку, дадажоним хам тушундилар ва хонимдан осонликча қутулмасликларини хам билдилар.
Манг қизим деб чопонни ечиб хонимнинг қўлига узатдилар,хой ким бор?-,нимага абуйянинг кийимига қарамайсизлар деган хоним бошқа овсинларни ховлида оёғини зириллата бошлади,овсинлардан бири учиб келиб чопонга ёпишди бири докани хўллаб келиб чангини артишга тушди.
Дадажоним менга қараб турибдилар,юқоридаги саволлари жавобсиз қолган,лекин тузук жавоб бўлмаслигини тушундиларда овозларини чиқариб сени шайтон десам бунинг хам шайтоннинг урғочисидан қолишмайди деб хоним томонга ишора килиб қўйдилар.
Дада,шайтоннинг урғочиси хам бўладими деб кулиб юбордим, ха бўлади болажон,мана рўпарамизда турибди деб кулимсираб қўйдилар.
"Ихлос" дедим хонимга,хонимнинг қўли шипиллаб сумкасига кирди,санамай бир даста пулни олиб ўша тезликда дадамнинг чопонига тикилган ички чўнтакка кириб чиқди,дадажон хам пишиққина,хеч нарса бўлмагандек қўлни дуога очадилар.
Тошкентга жўнадик,йўл устида Комилжонга тўхтадик,Янгийўлга кириб Набижонни хам олдик,машина бозор деганлари Сергели дахасида,светофорга тўхтадик.
Комилжон рулда,Набижон олдинги ўриндиқда,хоним иккимиз орқа ўриндиқдамиз,ёнимизга ранги қоп-қора МЕРС машинаси келиб тўхтади.
МЕРС нинг ойнаклари тушурилган,музика қўйилган,машина ичида 4 нафар қизлар қий-чув қилиб ўтиришар,Набижоннинг вой асалларим-ей деганига хаммамиз машинадаги қизларга қарадик,вой асаллар-ей,мунча ширин бўлмасаларинг деган Набижонга қизлар хам жавоб қайтара бошлашди.
Жим бўлинг дедим Набижонга,тўхтанг домла,ўзлари 4 та экан, уйга олиб кетамиз,биттасини Музаффарга берсак,учтасини ўзимиз бўлиб оламиз деган Набижон қизларга қараб,четга тўхтанглар деб илтимос қилиб қолди-ку.
Қизларнинг машинаси йул четига секинлай бошлаганлиги учун биз хам тўхташга мажбурмиз,сен ўтирайбер деганимга қарамасдан машинадан бизнинг хоним хам илондек овоз чиқармасдан шипиллаб тушиб олди.
Машинага суяниб сигарет чекиб турибман,Набижон билан Комилжон адрес олиш билан овора,машинани қайси окаларинг совға қилган деб юборган Набижонга ўқдек нигохларини қаратган қизнинг менимча жахли чиқди,хамиятига тегадиган гап бўлди шекилли-да, ока, сиз хам бизага ўхшаб Дубайда 4 йил .......сўрсангиз албатта мерс оласиз деган гапига мен кулиб юбордим.
Ээ, онангни.... деган Набижон қўлини силтаб машина томонга кела бошлади,Комилжон қотиб қолган,бир биз томонга қарайди,бир қизлардан кўзини узмайди.
Уста кетдик дедим,вой окажон қаққа кетвосс деган қизларнинг бирига мана буни Дубайга жўнатайин,бир умрлик орзуси МЕРС миниш деб Набижонни кўрсатдим,йўлга тушдик,сўкинманг нимага сўкинасиз,кизлар ростини айтди деб қўяман Набижонни юпатган киши бўлиб,уйдаги янгамдан қолманг Набижон ака деган бизнинг хонимнинг гапи тугамасдан қўшимча қиламан,Наби бой яшайсан,хар қалай келин олдин Дубайда ишламаганми деганимга хаммамиз кулгудан портлаймиз.
Салимжонга машина олдик,янги 06 Жигулиси олдик,орзусига етсин,болалигидан орзу қилар экан,етимликда ўсибди,нархини айтманглар,озроқ ўтиб кетган пулига розиман деган хоним юзини четга буриб кўз ёшини бармоғига артиб қўйди.
2 машинада қайтмоқдамиз,биз уч ботирлар бир машинада,янги машинани хоним эгаллаганлар.
Салимжон шошиб қолди,машинани сизга олдик деганимизда ишонмай қолди,эртага паспортни берасиз машинани номингизга ўтказамиз деганимизда йиғлаб юборди.
Кетмайман водийга,сизга битта дарвозахона қуриб бераман,эртага материалларни етказиб келинг деганида мен шошиб қолдим.
Хорижда ишлайман,ишга жўнайдиган вақтим яқинлашиб қолмоқда,ха уста кўрамиз деб қўйдим.
Оллохга шукур,ким мехрибон оллох мехрибон,Тошкентга чақириб қолишди,менга яна бир ойга таътил бериб юборишди.
Гап йўқ дедим Салимжонга,дарвоза хона қурамиз дедим,ха айтмоқчи Нуриддин акани кузатиб қўйганмиз,4 оғайни ботирлар мен Комилжон,Набижон,Музаффаржон қолганмиз.
Хар куни канда қилмасдан бир марта бўлса хам кўришамиз,Тошкент томонга бориладиган бўлиб қолинса бу дегани албатта Набижоннинг уйига бир тўхтаймиз дейилгани бўлади,ундан ташқари 4 оғайни ботирлар кунига биттамизнинг уйимизда ош ейишни одат қилганмиз.
Хозир сафимизда Комилжон бўлмасалар хам (оллох рахмат қилсин) жуда иноқмиз,иноқлигимизнинг бир томони хар биримиз ўз йўналишимиз бўйича бизнес очганмиз,ва албатта сармояга бирга пул тикканмиз,фойда хам ўртада,бизнесни асосан Музаффаржон бошқарадилар.
Нуриддин ака мехмонга келиб қолсалар албатта оилавий бўлиб келадилар,бизлар хам тезроқ кузатиб юборишни харакатида бўламиз десам ёлғон бўлади-ку, аммо хонимлар тезроқ жўнатиб юборинг деб илтимос қилишади.
Бунинг сабаби бор,чунки Нуриддин аканинг аёли кўп гапиради,чунки Андижонлик,бир нарсани сўраб қолсангиз агар, гапни хууўў Балиқчидан бошлаб бу томони Наманганнинг Сўхидан келиб,бироз Тожикистон чегарасини айлантириб,Қўрғонтепанинг орқа томонидаги адирликка бир ўтиб,Ойим қишлоқ ва Дардағ қишлоқларини бир зиёрат қилиб тушунтиради,унгача сўраган саволингиз хам эсингиздан чиқиб кетади.
Бизнинг хонимларнинг миясини қатиғи чиқиб айронга айланиб кетганлиги учун тезроқ жўнатиб юборинг деб туришади.
Бугун ош навбати бизникида,хайронман,нима қилишни билмайман,чунки бизнинг иккала хонимлар тонгда менга хужум қилишган,пўм-пўммиз,гаплашмаяпмиз,бунинг сабаби Набижон дўстимнинг ёшлиги эсига тушганми,ёки ўлгиси келганми аммамнинг қишлоғидан олиб келганимиз яъни Жайрона хонимга таклиф киритибдилар,менга турмушга чиқмайсанми дебди-да.
Нонуштада шу масала бўйича аёлим минғирлаб қолди,бўлмайди дедим шартта гапини бўлиб, биз билан Туркманистонлик Мақсаддурди ишлайди,уйланмаган бўйдоқ йигит,шунга турмушга чиқасан,юрасан мазза қилиб араб давлатида,йўқ агар шу ерда эрга тегмокчи бўлсанг фақат менга тегасан деб юбордим-ку.
Ана жанжалнинг сабаби,жанжалда нималар дейилгани сиз мухлисларни қизиқтирмаса керак,ўчир иккаланг хам деб бир бақирдим,бир оғиз гапирсанг иккаланг хам эрсиз қоласан,менга хотин қахат эмас деб хужумни бу томондан бошладим хуллас байроқ хозирча менда турибди,ўзбек аёлим ақлли,хамма нарсани тинчлик билан хал қилади,лекин мана бу араб хоним деганимиз хали дадамга айтиб беришдан хам қайтмайди.
Кечгача болалар билан роса ўйнадим,жиянларни хам тўплаб музқаймоқ егани жўнаб юбордик,айтдим-ку пўм-пўммиз деб,мехмонлар етиб келишди,ош дастурхонга қўйилди,эй эртага балиқ овига жунаймиз дедим,дарвоза ғиииийқ қилиб очилиб дадажоним кўриндилар.
Хамма ўрнидан турди,менинг юрагим товонимга тушиб кетди.
Дадажон сўрига чиқинг,деб мулозаматни бошладим,чиқмайман сўрига,сенлар билан ўтирган одам асли одам эмас,тўртталангни кофирдан фарқинг қолмабди,тўрттанг йиғилиб олиб ха-ха-ха,хо-хо-ходан бўшамайсан,ош ошда қолди,нима гаплигини тушунмаймиз,бу-ку деб мени кўрсатдилар,4танга топса хотин олишни мўлжаллайди,сен деб Комилжонни кўрсатдилар,пулинг кўпайса машина алмаштириш билан оворасан,сенчи шилдир деб Набижонга қарадилар,дадажоним нимагадир шу Набижонни "шилдир" дейдилар,бунга гап бефойда деб Музаффарга қарадилар,чунки бу артист деб дарвозадан чиқиб кетдилар.
Ошни е хамманг дедим,катта уйга борамиз,устимиздан ариза тушган кўринади,партиядан ўчириламиз энди дедим,ош ўтадими дейсиз.
Катта уйга борсак,гап бутунлай бошқа томонда экан,просто дадажон бир наездь билан хаммамизнинг духимизни синдирган эканларда.
Қаторлашиб дадамнинг хоналарига кириб келганимизда дадажонда бояги жахлдан асар хам йўқ эди.
Худди хеч нарса бўлмагандек,иее келинглар болалар деб ўрниларидан туриб кутиб олдилар.
Менга қараб,келинларга хооой деб қўйгин,чой-пой қилишсин деб қўядилар.
Биз хам жим ўтирибмиз,хар биримиз билан алохида сўрашиб,оиламиз ахволи билан хам қизиқиб қўядилар.
Бир пиёладан чой ичилгандан сўнг,дунёнинг ишлари қизиқ эканда деб қўйдилар.
Бизлар жим,мен бир нарсани сезгандек бўлдим,хозир бир нарсани иладилар деб ўтирибман,вазиятдан чиқиш керак,дадажон бугун қаерларга бордингиз,кимларнинг уйига маъракага кирдингиз деб сўрадим.
Эх болажон,бугун қизиқ иш бўлди,қўли юпқароқ бир бечора оиланинг тўйи бузилиш арафасида турибди.
Камбағаллиги учун қуда тараф қизларини беришдан айниб туришибди,шўрликларнинг нахорга ош беришга хам,тўй қилиб данғир-дунғур қилишга хам имконияти йўв экан,ким экан у, қаерда яшайди деб дадамнинг гапини бўлдим.
Сенлар тўрттанг бир жойга тўпланиб маишат қилишдан бўшамайсизлар,индинга жума намознинг маърузасида сенларни халқга ибрат қилиб кўрсатаман,топган тўрт тангасига керилиб юрадиганлар дейман,керак бўлса ўша Тошкондаги ишхонангга хам бориб сенларни айтиб бераман десалар бўладими,хаммамизнинг юрагимиз чиқиб кетди.
Бундоқ бир бева-бечораларга қарашишни хам билмайсизлар деб бизга наездьни бошлаб қолдилар-ку.
Ким экан ўша оила,айтинг ахир ёрдам берамиз дедим,сенга айтганим билан фойдаси йўқ,мана буларга айтаман деб Набижонга,Комилжонга,Музаффаржонга,уста Салимжонга қараб қўйдилар.
Булар камбағалга қарашиши мумкин,сенга факат бевалар бўлса бўлди деб мени ўтирган дўстларимга кўрсатиб хам қўядилар.
Кулиб юбордим,дада айтинг ўша оилани деб елкаларидан қучоқлаб олдим.
Киров кўчадаги Анора хола экан биламан танийман,Анор хола турмуш ўртоғи билан узоқ йил бефарзанд яшашган,болалар уйидан-ми бола асраб олишган,Содиқ ота оламдан ўтиб кетди,Анор холам адашмасам 70 ларга яқинлашиб қолганлар,шу боқиб олган ўғли 23 ёшга тўлибди,уйлантирмоқчи экан,қуда томоннинг хар бир талабини бажарибдилар,аммо шу пул ўлгур тугабди-да,шунга куёвнинг уйида ош берилмайди,артистга пул йўқ деган эканлар,қуда тарафдан келган вакил ундай бўлса қизимизни бермаймиз яна алламбалолар деб,хуллас йиғиштир карам шўрвангни деган бўлса керакда,Анор хола йиғлаб масжидга келиб ёрдам сўраган экан.
Турдик болалар,кетдик Анор холаникига дедим,кечаси соат 1 биз Салимжон билан беш оғайни ботирлар Анор холаникига жўнадик.
Борсак,узоқдан келган қариндошлар ўтиришибди,Анор холани скорый олиб кетибди.
Болалар,ишга киришамиз,мен хозир холамни олиб келаман деб машинага ўтирдим.
Касалхонага келсам Анор хола азза-базза чўзилиб ётибди,давления деганлари 1000,йиғиштиринг кўз ёшизни кетдик уйга,тўй бўлади дедим,ишонасизми холанинг давленияси 5 минутда жойига тушди.
Набижон қўлига списка қилиб олибди,гуруч кам,мой кам,нонга пул керак,карнай-сурнайга пул керак,нахорги ош билан кечки тўйга хофиз керак деб менга рўйхатни кўрсатди.
Нахорги ош билан кечки артистни хозир ўчириб ташланг,хаммамиз артист-ку деб кулдим.
Зўр бўлар экан,хамма ўзини ишини билиб қилади денг,қуда тарафга автобус билан келинга машина Комилжонга буюрилди,етмайдиган хом масаллиқлар Набижонга тушди,артист масаласи ўз-ўзидан Музаффаржонга тегишли,нон масаласи Салимжонга юклатилди,столга қўйиладиган пишириқдан тортиб салатгача ва напиткалар менга юклатилди.
Тўй эртага,сахарда уйга келиб хонимларни хам огохлантириб қўйдим,кечга мана шунча пишириқ билан салат тайёр турсин деб тайинладим.
Тушда холаникига борсам кўпчиликнинг кайфияти йўқ, қуда тарафдан одам келиб яна минғирлаб кетган эмиш.
Шахарга боришда қуданинг уйига тўхтадим,тушунтирсам тушунишни хохламайди,қизларинг тушадиган хонадон ахир,сал пастроқ тушинглар десам хеч тушунтира олмайман-да.
Хей менга қаранг дедим келиннинг отасига,қизингни бошингга ёстиқ қил тушундингми дедим сенсираб,қиз зотига ўт тушиб кетмагандир,хохласам эртага кечгача онаси ўпмаган қиз топиб холанинг ўғлини уйлаб қўяман,сен хали мени билмас экансан,хуллас қизни олиб кетишга эртага келмаймиз,сени қизинг н...!!!й нужен деб шахар томонга ўтиб кетдим.
Напиткаларни машинага юклаб қайтдим,бурилишда укам турибди,тез уйга бораркансиз дадам чақиряпдилар дегани учун уйга жўнадим.
Дарвозадан киришдаги катта сўри тўла одам, қўрқиб кетган келиннинг уйидагилари дадамнинг олдига зинғиллашган экан.
Дадам тушундилар мени,ўша гап-гап дедим,Анор холага бир оғиз гапирадиган бўлсаларинг деб ховли томонга қараб Жайронааа деб бақирдим.
Если что дедим,эртага келинликка номзодни тайёрлаб қўйганман,так что элга шарманда бўласизлар дедим жахл билан,астағфируллох деб мендан кечирим сўраб қолишди.
Нахорги ошни ўтказдик,бизнинг оиладан укалардан тортиб келинларгача хамма хизматда,Анор хола (узундан-узун)дуо қилдилар,жума кунги намозда дадажоним хаммамизни бирма-бир ўрнимиздан турғазиб халқнинг дуосини олиб берганлар.
Оллох бу хикояда исмлари тилга олиниб ўзлари бу дунёдан рихлат қилганларни жойларини жаннатдан қилсин.
Валлоху аълам биссавоб.
Сабр билан ўқиганларга оллох икки дунё саодатини берсин.
Якуний қисм.

Комментарии