💥Қизғалдоқ.

4-сўнги қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф:Дурдона Алишеровна
Kirill-Lotin & Lotin-Kirill:
-Биз
-Унга ким бўласизлар
-Мен акасиман
-Яхши мен билан юринг.
-Нима гап ўзи ахволи яхшими
-Юринг хонада бемалол гаплашамиз
-Эшитаман
-Беморнинг қон босими жудаям тушиб кетган шунинг учун ҳушини ёқатган.Зарба ейиш натижасида ҳомлага ҳам бир қанча зиён етган. Шу сабабли ҳозир уни эрта муддатда аперация қилишга мажбурмиз. Бу онанинг ҳаёти учун ҳам боланинг ҳаёти учун ҳам тўғри йўл. Шунга сизни розилигингиз керак.
-Майли ку-я агар шундай қилсангиз болага ҳеч нарса қилмайдими.
-Авваломбор ҳаммаси Аллоҳдан, 7 ойлик муддатда туғилган чақалоқлар ҳам яшайди. Буёғидан ховотир олманг. Ҳа яна бир гап шахсан мен ўзим ҳам шу муддатда туғилганман.
-Рахмат доктор. Анча ҳотиржам қилдингиз мени.
-Аллоҳ шифо берсин.
-Нима гап Шохруҳ ака ҳаммаси жойидами ?
-Ҳа яхши операция қилишар экан.
-Ҳали эртамасми ?
-Шу энг тўғри йўл дейишди.
Сен ҳам чарчадинг. Истасанг уйга обориб қўяман.
-Йўқ керакмас шу ерда сиз билан қоламан.
-Рахмат жоним яхшиям сен борсан.
Шохруҳ керакли барча дори дармонларни етказиб келди. Ўзи эса сиқилиб кетганидан Асал билан машинада кута бошлади.
Тонг ҳам кириб кела бошлади. Улар ҳабар олиш учун шифохона ичкарисига кириб кетишди.
Чамаси йигирма дақиқадан сўнг бош шифокор чиқди.
-Табриклайман тоғси жиянли болдингиз. Поҳловондек оғил.
-Аҳволи яхшими.
-Жудаям яхши. Онаси озига келиши билан палатага оламиз. Бола ҳозирча бизни назоратимиз остида болгани яхши.
-Рахмат сизга.
Асал бир четтда индамай турарди. Қувонишни ҳам қувонмасликни ҳам билмасди.
-Юр энди уйга қайтамиз.
Шохруҳ хонасига кириб кетаётганида акасига дуч келиб қолди.
Синиқ жилмайиб паст овозда ҳам алам ҳам ачиниш билан фарзандли бўлдингиз дея ўтиб кеттиди.
Акасининг бундай тушкун аҳволда юрганини корган Темур гап нимада эканлигини дарров фахимлади, ва мавридини топиб у билан бафурча гаплашиб олди. Шохруҳни айби йўқлигини ҳаммасига ози сабабчи эканлигини тан олиб кечирим сўради ... Қани эди шу биргина кечирим билан барчаси яна аввалги ҳолатига қайтиб қолса. Афсус ҳеч қандай иложи йўқ.
Орадан 2 ҳафта отиб Лолага уйига кетиш учун руҳсат беришди. Энди яна бир янги муаммо пайдо бўлганди.
У операция бўлгани учун ҳали толиқ ўзига келишга улгурмаганди. Болага ўзи мустақил қарай олмасди ҳам . Шохруҳ ҳам уни шундай ташлаб қўёлмайди чунки шифокорлар эрта муддатда туғилгани учун тест ўтказишни икки ойга тақиқлашганди. Бу орада яна Асал Шохруҳ учун ўзини фидо қилди. Лолани кўришга кўзи бўлмаса ҳам ўша ерга бориб Асадбекка яъни унинг оғлига қарай бошлади. Уйдагиларга эса ишга кетаяпман деб боҳона қиларди.Лола эса буларни кўриб кўз очиш орнига баттароқ қилиб уни азоблаш йўлларини изларди.
-Менга қахва дамлаб бер.
Дабдурустдан бўлган бундай буйруққа Асалнинг энсалари қотиб кетти.
-Орнингдан туриб бемалол юраяпсан. Ошхонагача икки қадам озинг дамлаб ҳоҳлаганингча ич.
Асал тишини тишга қўйиб болга қараб ўтираверди.
Орадан бир ойга яқин вақт отган бўлсада Асал Лоланинг фарзандини меҳр билан бағрига босганини кўргани йўқ. Шунинг учун Асадбекни келажагини ўйлаб кўп сиқиладиган одат чиқарди. Шохруҳгаҳам тинмей шулар ҳақида гапирарди.
Бир куни Лола диванда отирганча Асални ёнида Шохруҳга қўнғироқ қилди.
-Алло, Ассаломалайкум Шохруҳ ака. Жоним яхшимисиз чарчамаябсизми? Қачон келасиз. Асадбек яхши. Ўйнаб ўтирибди. Қайтаётганизда шашлик олиб келинг. Рахмат жоним кутаман.
Асалнинг бўғзига нимадир тиқилгандек бўлди. Ҳаммаси ёлғон дея ич-ичидан овоз келарди. Бу Лоланинг яна бир ўйини. Энди унга алданмайман. Ҳеч қачон.
Тест ўтказиш муддати яқинлааҳган сари Лола яна нималарнидир ўйлаб хаёлда режалар тузарди. Аммо энди булардан ҳеч қанда натижа чиқмаслигини билиб ҳафсаласи пир бўларди. Ҳозирги ҳолатида ягона умиди Шохруҳда эди. Агар бир амаллаб уни меҳрини аввалгидек қозона олса марра уники эди.
Бир куни у Асал йўқ лигидан фойдаланин Асадбекни уҳлатдида кетишга тайёрланетган Шохруҳга яқинлашди.
-Кетаяпсизми Шохруҳ ака.
-Ҳа.
-Яна бироз қолсангиз бўларди.
Шохруҳ унга ғалати қараб қўйди. Буни ўзича тушунган Лола унга яна яқинлашди.
-Балки бугун шу ерда қоларсиз. Лола қўлларини Шохруҳни бўйнидан ўтказди.
-Нималар қилебсан эсинг жойидами ?
Торт қўлингни мендан. Уйда мени хотиним, ҳалолим кутиб ўтирибди. Уни бир тола сочига сендақаларни мингтасига алишмайман. Шохруҳ зарб билан уни силтаб эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кеттиди.
-Ярамас, кўрамиз ҳали. Шу гапларинг учун пушаймон қилдирмасам Лола эмасман. Кўрсатаман ҳали иккалангга ҳам.
Шохруҳ шундай асабийлашган кўйи уйга етиб келди. Ошхонада Асал столга бошини қўйгунча уҳлаб қолганди. Шохруҳ унга узоқ термулиб ўтирди. Аста сочларидан силади.
-Қизғалдоғим ўзимни. Ўзинг нимжонгина бўлсанг ҳам сабринг, бардошинг ҳеч нарса тенг келмайди.
-Ассаломалекум, узур келганингизни билмай қолибман.
-Уйғотиб юбордимми сенҳам чарчабсан.
-Ёқ, чарчамадим, овқатланасизми.
-Қорним тўқ кеттик хонамизга
Қизғалдоғим .
Орадан икки ой ўтиб ДНК тестини ўтказиш куни ҳам келди. Темур ва жажжигина болакай анализ топширишди.
-Жавоблар бир ҳафтадан кейин чиқади.
-Олдинроқ олишни иложи йўқми.
-Йўқ
Шохруҳ докторга кулиб қараб чўнтагига нимадир солди.
-Уч кундан кейин келинг.
-Тушунганингиз учун рахмат.
Темур ҳали ҳам укасини кўзига қарай олмайди.
-Ака сиқилаверманг ҳаммаси яхши бўлади. Кўнглим сезяпти бу ерда яхшигина ўйин бўлган
Ҳаммасидан қутуламиз.
-Ҳоп рахмат сенга шохруҳ сен болмасанг билмадим нима қилардим.
-Майли бўлар иш бўлган...
***
-Алло Асал қаердасан.
-Асадбекни олдига кетаётгандим.
Тинчликми Шохруҳ ака. бунча ҳовлиқиб гапирмасез.
-Тинчлик ҳаммаси жойида.
Сен бориб туравер мен ҳам етиб бораман
-Тушунмадим..
-Тест жавобларини олдим.
-Нима ростан демак ҳаммаси ёлғон шунақами.
-Айтгандимку сенга. Буларни ҳаммасидан қутуламиз яна аввалгидек ўз ҳаётимизга қайтамиз .
-Бўлмаса тезроқ келинг мен ҳам етиб келдим.
-Ҳоп жоним.
Асал Лоланикига ҳеч қачон бунчалик хурсанд бўлиб кирмаганди. Ичкаридаги манзарани кўриб бироз кайфияти тушди. Болакай тинмай йиғлар Лола телефонига термулганича Номигагина уни тебратиб қоярди.
-Нима қиляпсан. Озгина этиборлироқ бўлсанг бўлмайдими. Йиғлашини кўрмаяпсанми.
-Бола бўлгандан кейин йиғлайдида.
-Қачон овқатлантиргансан.
-Эрталаб.
-Эсинг жойидами сени абеддан ошдику.
-Эййй менга нима.
-Энди сенга нима бўлмайди. Ўзинг қарашингга ўрганишинг керак.
Асал Чидаб турольмай ҳаммасини айтиб қўйди.
-Нима ҳозирми.
-Ҳа ҳозир ишонмасанг ўз кўзларинг билан кўрасан. Сени ланати ёлғонларинг тугади. Энди ҳеч нарса қилолмайсан.
Лола бир зумга ўзини йўқотиб қўйди.
-Балки адашаётгандирсан деди кутилмаганда ҳужумга ўтиб. Ҳақиқий ўйинни энди кўрарсан.
-Менга фарқи йўқ сендан қутулсам бўлди.
-Ҳаҳ ҳаа ҳаа шунчалар ҳам содда бўласанми. Бу Шохруҳ акамни найранги эканлигини наҳот тушунмайотган бўлсанг.
-Нималар деб алжираяпсан.
-Ҳақиқатни билишни ҳоҳлайсанми мен айтаман сенга ҳақиқатни.
Шохруҳ акам кеча нима деганини биласанми менга яна ёнимда бўлишингни ҳоҳлайман деди. Демак кўп кутолмапдида.
Тезроқ сени узоқлаштиришни йўлини ҳам топибди
Асал ўрнидан туриб Лолани қараҳисига келди.
-Сенга ишонмайман. Нима десанг ҳам ишонмайман.
-Ўз кўзларинг билан кўрсанг ишонасанми.
-Менга қара...
Асал Лолани қўлидан ушламоқчи эди бир оёғига таяниб турган Лола мувозанатини сақлай олмай бор гавдаси билан ерга йиқилди.
Асал нима бўлганини анҳлай олмай қолди.
-Ҳооой сенга нима бўлди тур ҳооой дедим. Сенга гапиряпман. Аммо Лола қимирламасди.
Асадбек ҳам баттар йиғлай бошлади. Асал кимга қарашни билмай эсанкираб қолди. Шуни устига қўлида канверт ушлаганча хурсанд ҳолда Шохруҳ кироб келди. Кўзи тушган манзарадан аввалига у ҳам қотиб қолди.
-Нима нима бўлди Асал.
-Мен ...мен қилмадим. Мен қилмадим Шохруҳ ака мен.
Бўлди ўзингни қўлга ол. Болага қара.
Асал титраганча болани қўлига олди.
Аҳохруҳ Лолани тургазмоқчи бўлганди бошидан қон оқа бошлади. Буни кўрган Асал баттар саросимага тушиб қолди.
-Асал кет.
-Шохруҳ ака
-Болани олда уйга бор.
-Ёқ мен..
-Кет дедим сенга...
-Нима гап доктор аҳволи яхшими.
Шифокор Шохруҳга кўзойнаги остидан қаради.
-Жароҳати унчалик жиддий эмас. Енгил даражадаги мия чайқалиши.
Ўзи нима бўлганди.
-Йиқилиб тушди.
-Тушунарли оилавий муаммо денг. Майли соғайиб кецин.
-Қачон ўзига келади кўрсам бўладими.
-Ҳозир укол тасирида кейинроқ кирсангиз бўлади.
-Рахмат.
Қанақа бало экан бу а. Қутулиш мумкинми ўзи бундан. Энди ҳаммаси жойига тушди деганингда яна муаммо муаммо...
Шохруҳ Асалдан ҳавотир олиб уйга борди. У ҳеч кимга ҳеч нарса демасдан хонасига қамалиб олганди. Яхшихамки ёнида Асадбек бор. Бироз бўлсада уни овутиб турибди.
-А Шохруҳ ака келдизми нима гап нима бўлди яхшими.
-Ўзингни бос ҳаяжонланма. Ҳаммаси яхши тинчлан.
-Ҳудога шукур мен қўрқдим жудаям қўрқдим. Уни ўлдириб қўйдим деб.
-Ўзи нима бўлди Асал.
-Мен қўлидан ушламоқчи эдим кейин йиқилди ишонимг ҳоҳламагандим бунақа бўлади деб ўйламагандим.
-Бўлди бўлди ҳаммаси ортда қолди.
-Уйдагилар ҳеч нарса демадими.
-Ҳеч ким билан гаплашмадим. Тўғриси гапирадиган аҳволда эмасдим.
-Майли ўзим тушунтираман
Асадбек энди уч тўрт кун шу ерда бўлиб туради.
-Майли майли ўзим қариман унга.
-Ҳоп.
Лола ўзига келгач захархандалик билан жилмайиб қойди айни дамда уни бошидаги танасидаги оғриқлар умуман ўйлантирмас фақатгина ўзи учун йўл топилганига суюнарди. Ҳамширадан телефон олдида керакли инсонга қўнғироқ қилди....
-Овсинжон бунча ширин бўлмаса бу бола. Дугонангизни қандай кўзи қийди экана.
-Ўзи ҳам зўрға чидаяпти Дилноза опа. Шунга мажбур бўлиб қолди.
-Бунча ширин боламцанга ҳизир еп қояман сени. Илоҳим сизга ҳам шундай фарзандлар насиб қилсин.
-Этганиз келсин.
-Ойи қараб юборинг.
-Яна нима бўлди. Бир зум ҳам ёлғиз қолдириб бўлмайди бу шумтакаларни.
-Ассаломалекум келинглар хизмат.
-Салом яхшимисз. Бизга Асал Фахриддинова керак эди . Манзили шу ерми.
-Ҳа шу ер. Лекин тинчликми.
-Жиноят қидирув бўлимидан Ахмедов. Илтимос зудлик билан чақириб берсангиз.
-Нимма қанақа жиноят.
-Илтимос чақиринг..
-Ҳ..ҳозир...
Асал қараб юборинг Аасаалл.
-Лаббай опажон.
Ассаломалекум.
-Жиноят қидирув бўлимидан. Биз билан маҳкамага боришингизга тўғри келади. Сизни устингиздан иш қўзғатилган
-Тушунмадим қанақа иш мен ҳеч нима қилмадим мени айбим йўқ.
-Куч ишлатишга мажбур қилманг ҳаммасини ўша ерда гаплашамиз.
-Опааа Шохруҳ акам ..
-Ҳозир ҳозир мен Шохруҳ билан гаплашаман
Асал машинага чиқиб ҳодимлар билан кетди.
Дилноза эса типирчилаганча Шохруҳга телефон қилди.
-Ҳа янга эшитаман.
-Шохруҳ шохруҳ асални олиб кетишди тез келинг.
-Нима ким нимага олиб кетади .
-Формадагила борку милиция ҳа милициядан келиб олиб кетди.
-Қачооон тушунтириброқ гапиринг қаерга олиб кетади.
-Билмаан қўрқиб кетяпман тезроқ келинг.
Бўлимга бориб аризани Лола ёзганини билган Шохруҳни фиғону фалакка чиқди. Асал ҳам хонада бир аҳволда ўтирибди.
Шохруҳ уларга бу бахциз ҳодисалигини тушунтирди аммо уни ҳеч ким еаҳитмади. Ҳаттоки пул ҳам таклиф қилиб кўрди.
У ҳам фойда бермади.
-Нимадир йўли бўлиши керакку хотинимни бу ерда қолдирмайман.
-Бунинг учун аризани ёзган одам давойим йўқ деб қайтариб олиши керак.
-лола Ҳа Лола ҳозироқ у билан гаплашишим керак.
Шохруҳни важоҳатини кўрган Лола аввалига қўрқиб кетди. Аммо тезда ўзини қўлга олиб уни жилмайиб қарши олди.
-Ҳозироқ эшитяпсанми ҳозироқ аризани қайтариб оласан.
-Нега энди. Айбдор жазосини олади албатта.
-Асални айби йўқ.
-Сиз қаердан биласиз тепамизда турганмидиз.
-Мен сендан аризани қайтарасан деб сўраяпман.
-Мен эса йўқ дедим.
Қаттиқ гапиришдан фойда йўқлигини билган Шохруҳ бироз ўзини ташлади.
-Илтимос Лола
-Ана энди ўзингизга келяпсиз.
Демак сиз билан келишиб олсак бўлади.
-Яна қанақа келишув.
-Сизни уйингизга кўчиб ўтаман ва менга расман қонунан уйланасиз.
-Аҳмоқ ҳеч қачон бундай бўлмайди.
-Мен ҳам ҳеч қачон аризамни қайтариб олмайман. Умрини қамоқда чиритаман уни. Қасддан одам ўлдириш қанчага тушишини биласизми.
-Қўлингдан келганини қил. Уни ўзим қутқараман. Энди сени гапингга кирадиган аҳмоқ йўқ. Шунчалик нафратланаманки сендан юзингни ҳам кўргим келмаяпти. Эссиз сенга аёл деган ном. Жирканаман сендакалардан.
-Бемалол ҳоҳлаганизча ҳақорат қилишингиз мумкин. Барибир ўзингиз қайтиб келасиз ёнимга.
Шохруҳ эшикни ёпиб ташқарига чиқиб кетди. Ҳовлида бошини ушлаганча уёқдан буёққа бориб кела бошлади..
Энди нима қилсам бўлади ким билан гаплашишим керак. Ким ёрдам бериши мумкин. Акамни чақирмасам бўлмайди.
Темур иккаласи малакали адвакатни топиб вазиятни тушунтиришди.
-Иложи бор тўғрими
-Қонунан қараганда йўқ
-Нега йўқ бўлади жин урсин. Пул эвазига ҳам тўғирлаш мумкинку
-Мумкин эди агар бу жиноий эмас мамурий жавобгарлик бўлганда .
-Бундай бўлиши мумкинмас .
-Аёлингиз қасддан одам ўлдиришда айбланяпти. Бу нималигини биласизми. Давогар тирик қолганини ҳисобга олганда ҳам камида 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
-Эй ҳудойим энди нима бўлади.
-Маслахатим ариза ёзган одам билан гаплашинг. Энг осон ва тўғри йўли ҳам шу.
Бу гапни Темур ҳам мақуллади.
-У билан гаплашишимни фойдаси йўқ шартини бажарольмайман ака.
-Қанақа шарт
-Унга уйланишим керак. Кейин бизни уйга кўчиб ўтаркан. Шундагина қайтариб олиши мумкин.
-Жин урсин.
-Мен Асални олдига боришим керак...
-Жооон Шохруҳ ака мени бу ердан олиб кетинг қўрқиб кетяпман. Бу ерда қолишни истамайман илтимос қутқаринг.
Бу еер совуқ ҳунук жудаям қўрқинчли мен чидолмайман қутқаринг илтимос.
-Бўлди гулим ҳаммаси яхши бўлади. Бу ерда қолмайсан.
Сени қолдирмайман бу ерда ...
Шохруҳ машинасига ўтириб бақириб юборди . Кўзидан икки томчи ёш думалаб тушди. Юраги оғриганча Лолани олдига борди
-Мен...мен
-Эшитаман жоним.
-Розиман аризани бекор қил....
Шохруҳ Асални ўша куниёқ қутқариб олди катта қурбонлик эвазига албатта. Аммо буни Асалга қандай қилиб айтишни билмай жони ҳалакда эди. Кунлар ўтиб Лолани шофохонадан чиқадиган куни ҳам яқинлашиб келарди.
Бундан Шохруҳ ҳам ташвишда бор гапни ойисига айтишдан бошқа чора қолмади. Гулноза опа йиғлади сиқтади кейин яна овунди. Аммо дадаси бунга асло рози бўлмаслигини айтди. Ҳаммаси билан келишиб дадасини бир ойга дам олишга жўнатишга қарор қилишди. Карим ака ҳам ўзи шуни мўлжаллаб юрганди. У ҳам тезда рози бўлди фақатгина Гулноза опани ҳам бирга олиб кетиш шарти билан.
Эндиги масала Асалга ҳаммасини тушунтириш эди. Шохруҳ учун бунданда оғирроқ иш йўқ эди. Нима дейишни билмай аста гап бошлаганди Асал уни ҳайрон қолдириб
-Биламан Шохруҳ ака ҳаммасини мен учун қиляпсиз. СиЗни тушунаман . Мени ўйламанг сабрим кучли. ИншаАллаҳ бу синовларни ҳам енгиб ўтамиз биргаликда. Аҳир мен сизни ҚИЗҒАЛДОҒИНГИЗманку тўғрими.
-Боринга шукур
Шохруҳни елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлди.
Икки кун ўтиб Карим ака билан Гулноза опа жўнаб кетишди. Аксига олгандек Лола ҳам ўша куниёқ келиб ўрнашди. Ҳамма уни совуқ қараш билан қарши олди айниқса Фарангиз.
-Келнойи...
-Ҳа Фарангиз.
-Анави турқи совуқ бу ерда нима қилиб юрибди.
Асал мажбуран жилмайдида унга вазиятни тушунтирди
-Нима ҳали бунақа ўйинлари ҳам бор эканми ярамасни.
Кўзимга кўринмасин мен ўзимга жавоб берольмайман.
-Фарангиз ўзингизни босинг. Ҳозир ҳар бир нотўғри ҳаракатимиз ўзимизга қарши ишлаши мумкин.
-Мен кетдим. Бу ерда бўғилиб кетяпман
Аслида Асалнинг аҳволи ҳам Фарангизникидан кам эмасди.
Лола ҳудди ўз уйида юргандек эркин тутарди ўзини.
Уни кўришга сабри чидамаган Асал хонасига кириб кетди. Ундан ҳавотирланган Шохруҳ ҳам ортидан борди.
-Асал яхшимисан.
-Яхши.
-Нима бўлди.
-Яхшиман дедимку.
У бақириб юборди.
Кейин ўзи чидолмасдан йиғлай бошлади. Шохруҳ шундай бо"лишини ич ичидан сезиб юрганди.
-Кечир мени Асал илтимос ҳаммаси мени деб бўляпти. У елкалари силкиниб йиғлаётган Асални бағрига босди.
-Чидолмаяпман нима қилай.
-Ҳаммаси яхши бўлади.
Бу гапларга Шохруҳни ўзи ҳам жуда жуда ишонишни ҳоҳларди.
Шу онда тўсатдан эшик очилиб Лола пайдо бўлди.
-А вой узур ҳалақит бердим шекилли. Бу ер сизни хонангизлигини билмапман.
Шохрух асабийлашганидан тишлари ғичирлаб кетди. Аммо ҳеч нарса демади.
-Без деди Асал ҳам.
Пастга тушганда кийиб олган кийимини кўрган Дилнозани оғзи очилиб қолди. Асал индаманг дейишига қарамай чидаб турольмади.
-Ҳой бу ер сенга тунги клубмас мана бунақа лаш лушлар кийгани.
-Борим шу ёқмаса ана..
-Нима сен кимни уйидалигингни биляпсанми ўзи.
-Мен ўзимни уйимдаман.
-Дилноза опа бўлди.
-Асал ўшанда ўлдириш керагиди қамалиб кетсам ҳам ачинмасдим.
Бу гапларни зарраси ҳам Лолага тасир қилмасди.
-Ҳамма дориларинг борми Асал.
Вақтида ичяпсанми.
-Ҳа бор фақат биттаси тугаганди
-Ҳали унақа кеч эмас юр дорихонага бориб келамиз сен ҳам айланиб келасан
Улар энди машинага чиқаётганди Осмондан тушгандек Лола пайдо бўлди.
-Қаёққа кетяпсиз Шохруҳ ака.
-Дорихонага.
-А ёғе Асадбекни қорни оғриб қолганди мен ҳам борсам майлими.
Лола жавобини ҳам кутмасдан болани қўлига олдида Машинани олд ўриндиғига ўтириб олди.
Шу онда Асал шарт уйга кириб кетмоқчи бўлди аммо Лолани олдида енгилгандек кўринишни ҳоҳламасдан мааҳинага чиқди.
Лола хонасига кирди. Боласи пишиллаб уҳлаб ётарди. Столга ўтириб хузур билан қахвадан хўплади. Телефонини олди интернетни ёқмаганига ҳам анча бўлибди. Инстаграмга кирди. Эҳҳе фотосуратларига қанчадан қанча ликелАр босилибди. Айниқсе Али Шейх деганини ёзгани уни эътиборини тортди.
У Лолани расмларига ишора қилиб
Бу қадди қомат билан бемалол Дубай подюмларини забт этасиз деб ёзиб юборибди. Лолани кайфияти янаям кўтарилди.
Ҳеч иккиланмай жавоб ҳам ёзди. Бахтига Шейх ҳам онлине экан.
-Салом мақтовингиз учун рахмат.
-Салом гўзал қиз. Сиз бунданам кўпроғига лойиқсиз.
-Рахмат.
-Расмлардаги ростан ўзингизми.
-Ҳа албатта.
-Бўлмаса мени омадим келганга ўхшайди.
-Нега сабаб.
-Чунки бизни мода агентлигимизга ҳудди сиздек ҳурлиқолар керак.
-А ёғе шунақами.
-Балки кўришиб гаплашиб олармиз.
-Ўйлаб кўраман.
-Лекинен сизга жудаҳам яхши таклиф айтдим. Ҳатто Дунё го"залини ҳам олишингиз мумкин. Бизни агентлигимиз албатта ёрдам беради сизга. Истасангиз ўзимиз ҳақимизда тўлиқроқ малумот беришимиз мумкин.
-Майли.
-Бўлмаса менга телеграмингизни беринг шу ер қулайроқ
-Аҳа ҳозир
Шу билан Шейх унга бир қанча видеолар расмлар ташлади
-Бунчаям келишган эркак бўлмаса зўрку. Чет элларда тушилган расмлар. Тақдимотлар ҳуллас Лолани юрагида нимадир жизиллаб ёна бошлади. Эски ҳаётини қўмсади .
-Ажойиб Шейх жаноблари
-Исмим Алишер истасангиз Али ака дейишингиз ҳам мумкин.
-Ҳоп Али ака.
-Сизга ёқдими.
-Ҳа албаттта
-Биз билан шартнома имзоласангиз адашмайсиз.
-Очиғи мени қизиқтириб қўйяпсиз.
-Эртага вақтингиз қанақа сизни агентлигимизга таклиф қиламан
-Майли розиман.
-Сизга лоcация ташладим шу манзилдамиз.
-Тушунарли.
-Ҳоп бўлмаса эртага 11 ларда сизни кутаман.
-Келишдик.
-Ҳа яна бир гап.
-Эшитаман.
-Фақат мени нотўғри тушунманг.
-Майли.
-Турмушга чиқмаганмисиз.
Лола нима дейишни билмай ўйланиб қолди. Оҳири йўқ деб жавоб берди.
-Жуда яхши. Яна нотўғри тушунманг. Бизни қизлар деярли еврипадаги танловларда юришади. Тушунмовчиликлар бўлишини ҳоҳламайман.
-Бўлди тушунарли.
-Танишганимдан хурсандман.
Ҳа Исмингиз.
-Лола.
-Эртагача Лола.
Асал илтимос Асадбекка қараб тур. Мен бир жойга бориб келишим керак
-(Даф бўлиб йўқолиб кет ўша борган жойингда ).
Ҳоп қараб тураман.
Лола аввалига Шохруҳга қўнғироқ қилмоқчи бўлди.
Кейин эса ўзи кетишни авзал билди.
Манзилга етиб келиб унга ҳайрат билан боқдида чаккимас дея ичкарига кирди.
Котибага Алишер акани олдига келганини айтди. Қиз унга бошдан оёқ разм солиб менежерни хонасига олиб чиқиб кетди.
-Ассаломалекум мумкинми.
-Келинг...ие Мисс Лола. Тарифлашга тил ожиз. Ҳаётта расмдагидан ҳам гўзалроқ экансиз.
-Рахмат.
-Чой қахва ёки шарбат.
-Шарбат мумкин бўлса.
-Албатта. Бизга иккита шарбат мадина.
Лола ҳамон ҳайратланишда давом этарди. Ҳудди кинодаги компанияларга тушиб қолганга ўхшайди. Нега аввалроқ бундай ишлар билан қизиқиб кўрмадима ўзича ўйларди у. Ҳозир манабунақалар билан гап талашиб бировни уйида ўтирмаган бўлардим.
-Тинчликми ҳаёл суриб қолдингиз.
-А йўқ шунчаки ўзим
-Кеча озми кўпми танишиб олдик сиз билан. Энди иш масаласида ҳам сизга тушунтиришлар олиб борсам.
-Аҳа майли тайёрман.
-Бизни мода агентлигимиз иш фаолиятини бошлаганига 10 йил тўлади. Қисқа муддат аммо бу фурсатда биз керак бўлса 50 йиллик тажрибага эга бўлган агентликларни ортда қолдирганмиз. Қизларимиз ўзимизники. Чет элликлардан ҳам бор. Ҳали биз билан ишласангиз танишиб оласиз. Иш жараёнида моделларимиз бизни меҳмонимизда яшашади. Бор йил ичида эса ўз шахсий уйларига эга бўлишлари мумкин. Асосий вақтимиз барибир чет элда меҳмоналарда ўтади. Тил ўрганиш ҳам малакали мутахасислар томонидан олиб борилади.
-Ростанми менга жудаям ёқди.
-Даромад ҳам шунга яраша катта бўлади. Агар мукофотларга номзодингиз қўйилса ҳам мукофотни оласиз ҳам агентлик томонидан совғаларга эга бўласиз.
Агентлигимиз ҳақидаги қисқача малумотлар шулардан иборат.
Ҳўш сиз бунга нима дейсиз.
-Нима ҳам дердим менга маъқул.
-Ажойиб Лола. Мени жудаям хурсанд қилдингиз тасанно.
-Бўлмаса бир ҳафта давомида сиз билан ҳужжат ишларини амалга оширамиз.
-Келишдик.
-Тушлик вақти ҳам бўлиб қолибди балки бирорта ҳолироқ жойга бориб гаплашиб олармиз.
-Майли қарши эмасман.
-Яна бир савол бу соҳада фаолият юритишингизга қаршиликлар йўқми ишқилиб. Оила азоларингиз.
-Мени ҳеч кимим йўқ.
-Афсусдаман. Лекин сиз ҳафа бўлманг. Жамоадагилар билан бир оила бўлиб кетасиз ҳали.
Қани Лола кеттик...
Кечки пайт... Фарангиз билан Дилноза ошхонада ширинлик билан чой ичиб ўтирибди. Асал ҳам болани уҳлатиб пастга тушди.
-Ҳа менсиз нима ҳақида гаплашяпсизлар.
-Келинг келинг шпионлар ҳақида гаплашяпмиз.
-Ҳа Асал келинг муҳим гап бор.
Дилноза шундай деб атрофга қараб олди.
-Тинчликми ўзи.
-Сизга ҳеч нарса кўринмаяптими.
-Нима кўриниши керак.
-Келнойим ҳозир боладан бошқасини кўрмаяпти.
-Нега... Сизга Лола ўзгариб қолганга ўхшамаяптими.
-Билмасам.
-Нега билмайсиз.
Уч кундан бери боласига қараб ҳам қўймаяптику.
Асал болакайга шунчалик ўрганиб қолганидан бунга эътибор ҳам бермайотганди.
-Яна ярим тунгача ҳиринглаб телефондан бўшамаяпти. Фарангиз ҳам қўшимча қилди.
-Менимча бу хоним бизникида узоқ қолмайди. Яна янги саргузаштларни кўнгли тусаб қолган шекилли бу бизни фикримиз
-Эҳҳ қанийди шундай бўлса.
-Ишонаверинг ҳали бизни айтди дейсиз аниқ шундай.
Фақат бир муаммо.
Бу болани шу ерда қолдирсачи
-Қолдираверсин.
-Эсингиз жойидами ойижон билан дадажонга нима деймиз. Дугонамни ўғли дегансизку
-Билмадим билмадим бошим қотди. Наҳотки Лола осонгина тинч қўйса бизни.
-Ҳаракатларидан шунақага ўхшаяптида .
-Илоҳим адашмаган бўлинглар ..
-Дилноза опа бугун вақтингиз қанақа.
-СиЗ учун ҳамиша вақт бор асалим.
-Рахмат опажон. Мен билан шифохонага бориб кела оласизми.
-Нега тинчликми
-Дориларим даволанишим тугадику шунга битта анализ топширишим керак экан.
-Ҳудо ҳоласа ҳаммаси яхши бўлади.
-Айтганингиз келсин.
-А Асадбекни нима қиламиз.
-Ойисига ташлаймиз.
-Майли ишқилиб яхши қарасинда у.
-Аҳир ўзининг фарзандику.
-Э Асалим сени кўзинг кўрмаяптида бу нарсаларни.
Майли кеттик эртароқ борсак кўп навбат кутмаймиз. Ҳа Шохруҳга этганмисиз.
-Йўқ айтолмадим. Агар натижа яхши чиқмаса яна уларни ҳафа қилишни истамайман.
-Майли ёмон ҳаёлларга борманг.
-Ҳоп яхшиям сиз борсиз бўлмаса билмадим нима қилардим.
-қани гулим кеттик мен сумкамни олиб тушай.
-Ҳўш Асалхон анализларни топширдингиз.
Таҳлил натижалари 3 соатдан кейин чиқади ҳоҳласангиз Эртага келинг бўлмаса кутиб туришингиз ҳам мумкин.
-Кутиб турамиз.
Асалдан аввал Дилноза жавоб берди.
-Опажон балки кетаверармиз а.
-Эйй овсинжон нега ҳадеб қўрқаверасиз яхши ният қилингда энди.
-Ҳоп.
Ўтаётган 3 соат Асал учун 3 асрдек туюлди. Шифокорни олдига кирганида ҳам асабийлашиб тинмай сумкасини ўйнарди
-Ҳўш мана натижалар ҳам келди.
Ҳуллас бемалол сизни табриклашим мумкин. Анализларни бари ижобий.
-Ростанми роста бу.
-Албатта айтгандимку сизга ҳаммаси ўтиб кетади бу инфекциялар кучли шамоллашларнинг асорати ҳолос. Бу ёғига ўзингизни асраб эҳтиёт бўлиб юрасизда энди.
-Рахмат сизга жудаям хурсанд бўлдим.
-Кейинги ойга ҳудо ҳоласа янгилик билан кутиб қоламиз сизни.
-Айтганингиз келсин илоҳим шундай бўлсин.
-Қолганини кейин гаплашамиз соғ бўлинг.
-Эшитизми Дилноза опа ҳаммаси яхши
-Ҳой секинроқда энди ҳовлиқмасезчи .
-Ҳозироқ Шохруҳ акамга айтаман.
-Ичингизда бир гап турмайдия балки ҳаммаси зўр бўлиб бира тўла сюрприз билан айтарсиз.
-Бу гапизам тўғри лекин сабрим чидармикин.
-Чидайди ҳози бу ҳолатиз билан уни ҳам юрагини ёрасиз.
-Яхшиям сиз борсиза.
Бирам бахтлиман.
-Қадримга етингда асалим.
-Албаттада опажон.
Улар уйга етиб келишганда Асадбекни овози бутун уйни тутганди.
-Ие Хонзода сиз бу ерда нима қиляпсиз Лола қани.
-Улар дўконга бориб келаман деб бир соатдан бери йўқ бўлиб қолди . Тинчлантира олмаяпман.
Хонзода уларни рўпарасидаги қўшни қиз эди.
-Қани келчи менга нима бўлди қорнимиз очдими а.
Бу онагга ҳеч ақл кирмади кирмадида. Қаерларда юрган экан инсофсиз. Сендек фариштани қадрига етмаса кўр бўлади.
-Мен келдим Алибей . Сизлар билан ишлашга тайёрман.
-Жудаҳам яхшида бу биз учун катта шараф. Эртагаёқ Абу Дабига учамиз бўлмаса .
-Қойил.
-Бугунча яхшилаб дам олинг уйингизга қайтасизми ёки қизлар билан қоласизми.
-Барибир мени кутадиган одам йўқ меҳмонхонада қоламан.
-Сизни кузатиб қўйишади.
-Рахмат
-Шохруҳ ака қачон қайтасиз
-Нима гап тинчликми. Бугун ишларим чўзилиб кетти ҳаракат қиламан эртароқ бўшашга.
-Лола йўқ.
-Нима
-Лола уйда йўқ кечадан бери келмади.
-Юргандирда кимларнидир кўнглини овлаб.
-Унақа деманг суриштириб кўринг ҳавотир оляпман.
-Эҳҳ Асал қанақа бегубор фариштасана ҳаловатингни бузган одамга ҳам ачиниб ўтирасан.
-Аҳир у ҳам..
-Майли суриштириб кўраман.
Шохруҳ столга суянганча ҳаёл суриб қолди.
Қандай инсона бу. Агар уни ўрнида бошқаси бўлганида Лолани қилиқларига асло чидамаган ундан аввал менга ҳам чидамаган бўларди. Бу эса ҳавотир олиб ўтирибди шунақа ҳам қалби пок инсон бўладими. Қандай ҳислатим учун қайси қилган амалим учун Аллоҳим уни менга насиб қилди. Буёғи менга қоронғу...
Эртаси куни Лола қизлар билан самалётга чиқди . У орзулар уммонида сузарди. Ҳали ундан интервью олишади расмга тушиш учун навбат талашишади эҳҳе буларни чек чегараси кўринмасди..
Улар биринчи бўлиб туркияга келшди ёқимтойгина аёл уларни олиб катта ҳашаматли уйга олиб борди.
-Бу ерда 3 кунча бўласизлар кейин яна учамиз.
-Вауув дахшатку.
Ҳозир мана бу ҳонага биттадан кирасизлар ўлчамларинг олиниб қоматингга мос либосни оласан ҳамманг..

💥Қизғалдоқ. - 926660833270

-Келишдик.
Лола учинчи бўлиб кирди. Ёшгина аёл унга бошдан оёқ термулиб чиқди
-Нега карсет тақиб олгансан.
-Ааа
Лола довдираб қолди .
Ҳа бу белимм... Белим оғригани учун эди.
-Еч.
-Нега
-Яхшилаб кўришим керак.
-Ҳоп.
-Бу қанақа чоклар. Тушунмадим менга сени...
-Илтимос бу ҳақида ҳеч кимга айтманг ҳали қоматимни тоғирлаб оламан илтимос ...
Аёл унга қошларини чимириб қарадида майли чиқавер деди. Лола унга қайта қайта рахмат айтиб чиқиб кетди.
У эса Алига телефон қилди.
-Биттаси тозамас нима қиламиз
-Ҳар доимги қиладиганингни қил.
-Тушунарли....

-Нима бўлди шохруҳ ака.
-У кетибди
-Вой қаёққа кетади.
-Туркияга бир агентлик билан шартнома тузиб кетибди.
-Тушунмадим .
-Нимасига тушунмайсан 30 йилга шартнома тузиб ишлаш учун кетибди
-Асадбекчи
-Билмаяман.
Шохруҳ индамасдан хонасига кириб кетди.
Асал эса буни ўзича тушунди
Наҳотки кетганига сиқилаётган бўлса деб...

Қизлар яна аеропортда туришарди аёл Лолани ўзини чақириб сен бошқа рейс блан кетасан деди.
-Нега.
-Сен аввалроқ бориб энг яхши номзод бўлишинг керак. Бу имкониятни бошқаларга бериб қоймассана
-Албаттада бирам меҳрибон экансиз рахмат бу яхшилигингизни ҳеч қачон унутмайман.
Лола у билан ҳайрлашиб кетди
-Савил яхшилик қилганмишман жаҳаннамни энг тубига кетяпсанку аҳмоқ...
Кечки пайт эди. Дилноза Асал Фарангиз сўзсиз бир бирига термулиб ўтиришарди. Ўрталарида эса Асадбек пишиллаганча уҳларди.
-Наҳотки боласини ташлаб кетти.
-Энди нима бўлади .
-Аҳир ўзини жонидан яралган жонку.
-Унақалар фарзандни билармиди. Эртадан кейин бош деворга текканда қадрига етб қолади.
Шу онда шохруҳ Асалга қараб болани ол кеттик деди.
-Қаёққа..
-Боришимз керак болган жойга.
-Тушунмадим
-Уни ... Шохруҳ кўзларини ерга қадади.
-Нима демоқчсииз.
-Болалар уйига топширамиз
-Ниммааа акаа.
-Шохруҳ сз...
-Эсингиз жойидами Шохруҳ ака. аҳир ҳали гўдакку. Болада нма айб . Онаси ташлагани етмагандек сиз ҳам улоқтирмоқчимисз.
-Бошқа йўлни кўрмаяпман.
Ота онам қайтганда нима дейман осмондан тушди деймани.
-Аҳмоқ экансиз. Мен Асадбекни ҳеч кимга бермайман. Бугундан бошлаб у мени фарзандим. Шуни билиб қойинг. Ҳоҳласангиз шу бўлмаса мен кетаман ўғлим билан бирга.
Асал болани олиб югургудек бўлиб хонасига чиқиб кетди. Уни қаттиқ қучоқлаб олди ҳудди ҳозир олиб қўйишадигандек ҳидларидан тўйиб тўйиб ҳидлади.
Болажоним ўзимни сени ҳеч кимга бериб қўймайман. Ўлсам ҳам сендан воз кечмайман.
-Шохрух сиқилманг сизни ҳам тушунаман майли ойижон блан дадажон келсинлар ҳаммасини ётиғи билан тушунтирамиз улар ҳам тушунишар. Бир болани етим қилиббумрини завол қилмайлик.
-Шохруҳ индамасдан кўчага чиқиб кетди.

Самалёт манзилга етиб келганида Лола уҳлаб қолганди.
-Кечирасиз етб келдик.
Бир аёл уни олдига келди.
-Сен Лоламисан деди русчалаб.
-Ҳа.
-Мен билан юр.
-Етиб келдикми.
-Ҳа.
У самалётдан тушиши билан димоғига куюнди иси урульди ва бурнини жийирди. Бу қанақа жой қаерга келдик.
-Кўп гапирма.
-тушунмадим сиз кимсиз. Мен Абу Дҳаби га боришим керак эди.
-Манзилингга етиб келдинг. Бу ер сурия.
-Ниммааа .... Лола қотб қолганди.
-Нега турибсан юр буёққа.
-Йўқ мен ҳеч қаёққа бормайман қайтаман уйга қайтаман.
-Уйингни энди фақат тушларингда кўрасан. Олег ол манабуни қараҳилик қилса ўзинг биласан нима қилишни. Лола у билан кетишни истамай типирчилайверди. Жаҳли чиқишни бошлаган Олег уни томоғидан шундай сиқдики у оғриққа чидолмай ҳушини йўқотиб қўйди..

Шохруҳ алламаҳалда уйига келди. Хонасига кирса Асал Асадбекни қучганча уҳлаб ётибди. Уни кўриб меҳри товланиб кетди ва пешонасидан ўпиб қўйди.
-Вой ассаломалекум келдизми.
-Узр уйғотиб юбордим .
-Йўқ ўзи қорни ҳам очди шекилли
-Асал яхшиям сен борсан мени фариштамсан.
-Тинчликми.
-Сени севаман.
-Ҳоп.
-Ҳаётимда борлигинг учун рахмат.
-Сизга нима бўляпти
-Бугун мен катта хато қилишим мумкин эди. Сен мени тўхтатиб қолдинг.
-Тушунганингиздан хурсандман

Лола кўзини очганида қанақадир ўёвга ўхшаган жойда қўлллари боғлабган холда ётарди . Ташқари ғала ғибур шовқин. Ўзига умуман нотаниш бўлган тил... Камига жуда ўткир бадбўй ҳидлар.
-Қаердаман мен бу қанақа жой. Аҳир мен бошқа жойга... Қўлларимни нега боғлаб ташлашган ... У минг чираниб ён томонига қараганди қоп қора кийинган соқолидан юзи кўринмайдиган жирканч инсон унга қараб турарди.
-сен кимсан мен бу ерда нима қиляпман.
У лолага яқинлашиб ўз тилида бир нималар дб унинг юзларини силади. Лоланинг нозик юзи тошдек қаттиқ қўллардан ловиллав ёнарди.
-Менга тегма йўқол.
У янаям яқинлашганди Лола қўлидан тишлаб олди. Бундан жаҳли чиққан эркак милтиқни олиб орқа тарафи билан Лолани бошига урди. Лола бор овозда қичқирарди. Аммо ҳеч ким келмасди на ёрдам беришарди на эшитишарди овозини.
Кечки пайт у овози ўзигада зўрға эшитилиб пичирлав ётарди.
-Кетгим келяпди.
Бу ерда қолишни истамайман. Мени жазоим бу. Илтимос бу ерлардан қутулиб кетай тўғри йўлга қаятаман. Оллоҳим Фарзандимни ўзим катта қилай. Кечир мени болажоним кечир. Қани энди ҳозир сени ёнингдаа бўлиб қолсам. Сени ҳеч нимага алишмасдим.

Дада нега бизни ташлаб кетгансиз. Агар сиз кетмаганингизда ойим ҳам бу жирканч йўлга кирмасди. Ортидан мени ҳам эргаштирмасди мен ҳам бир оиланинг гулдек бекаси бўлиб фрларзандларим суйган ёрим ёнида бўлардим. Шохруҳ ака мени кечиринг қанча туҳматларга кўмдим сизларни ҳам. Лекин сизни ростан севгандим . Сиз мени бу нотқоқдан олиб чиқардингиз бироқен нотавон буни танламадим. Сизнинг соф севгингизни ўйин мисоли кўрдим. Қадрига етмадим. Камига оилангизни бузишга ҳаракат қилдим.
Ташқарида яна бир тўда эркакларнинг овозлари еаҳитила бошлади. Лола жон аччиғида лабларини тишлаб қонатиб юборди...
Бироз ўтиб шовқин янада кучайди унга портлаш овозлари ҳам қўшилди. Ҳамма ҳар қаёққа қочган Лолани кўзлари тепага қараб қотиб турарди. Оҳирги марта чуқур нафас олди ва мени кечир дея олди унинг овозини эса ёнига тушган мина овози босиб кетди.....

-Нима бўляпти Асал..
Асадбекни овозини эшитиб Дилноза келди.
-Билмасам опажон ҳеч овутиб бўлмаяпти. Бунақа йиғламасдику..
-Вой болага қарашни ўрнига сиз ҳам йиғлаяосизми.
-Бунақа йиғламаганда.
-Қоринчаси оғрийитгандир менга берингчи сиз кичкина сочиқчани иссиқ қилиб дазмолланг .
Йўқ болажонга бу ҳам таскин бермади.
Шохруҳ бошқа бардош берольмади тез тайёрла докторга олиб борамиз..
Йўл бўйи ҳам Ааадбекни тинчлантириб бўлмади.
-Тинмасдан йиғлаяпти сабабини билмаяпмиз.
-Қорни эмасми.
-Билмадик суний овқатлантирамиз.
-Балки каша ёқмай қолгандир шуни алмаштириб кўринглар.
-Ҳоп ҳозир нима қиламиз нега йиғлаяптии.
-Қорни яхши,қулоқлари яхши..
Сиз ношпа блан дмидроль олиб келинг ҳамшира қилиб қўяди.
-Нима ёш болага укол қиласзми.
-тинчланади.. уҳлаб қолади эртага педиатрга олиб бориб яна текширтириб кўрасизлар мен йўлланма ёзиб бераман.
-рахмат сизга .
Миттигина жонни баданига игна санчилганини кўриб Асални юраги ортга тортиб кетди. Шу билан ортга қайтишди. Асадбек машинани ўзидаёқ уҳлаб қолди. Ким билади дейсиз меҳр бермаган бўлсада онасини соғингандир. Айни дамда гўдакни тилига ҳеч тушунишмасди...

Ҳаёллар гирдоби.

Шохруҳ .....
Баҳор келиши билан қир адирларни қип қизил лолақизғалдоқлар қоплайди. Уларни кўриб баҳри дилинг очилади. Жудаям гўзал манзара. Аммо бир томони борки уни авайлабгина қўлга олсангиз ҳам баргларини тезда тўкиб юборади.
Жуда нозик гул. Мен ҳаётим давомида шуни англаб еттимки мени ҚИЗҒАЛДОҒИМ улардан анча фарқ қилади. Кучли тўфон келса ҳам асло баргларини тўкиб юбормайди. Оҳиригача курашади... Унинг бошқалардан ажралиб турдиган тарафи ҳам шу...

Асал...
Ёшлигимда келажакда сени шундай воқелар кутяпти деса асло ишонмаган бўлардим. Лекин бу тақдир пешона экан . Катталаримиз айтганиде сабрнинг теги сариқ олтин экан. Ўша пайтларда аҳмоқлик қилиб шунча йиллик севгим учун курашмаганимда билмадим ҳозир буни ўйлашни ҳам истамайман. Муҳими мен дунёдаги энг баҳтли инсонман. Суюкли ёр меҳрибон она....

-Шохруҳ ака мана бу карусельга чиқайлик болаларни роса учгиси келяпти.
-Ҳоп бўладида.
-Биз Асадбек билан учамиз сизлар Муҳаммад Мустафо блан ўтиринглар. Полвонларим ўзимни..
-бугунги кунимиз роса зўр ўтяптия айланишга олиб чиққанингиз яхши бўлди болалар ҳам хурсанд.
-Энди тез тез келиб турамиз
-Шохруҳ ака овқатланайлик.
-Қорнинг очдими.
-Ҳа фақат менга ширинлик олиб берасиЗ.
-Шу кунларда жуда кўпайиб кетмадими ширинлик ейишлар.
-Нима қилибди .
-Ёки аааа...
-Балки нима бўлиши мумкин эмасми.
-Ростанми алдамаяпсанми.
-Балки....
-Сени севаман.
-Жиминг болаларни ёнидая.
Асал шундай деб бир жуфт қизчаларнинг оёқ кийими ва доктор қоғозини олиб шохруҳга берди.
-Ўзинга беҳисоб шукр Оллоҳим.
Бахтимизга кўз тегмасин ҚИЗҒАЛДОҚ.
-Эййй бўлдида ҳалиям шуни юзимга солаверасизми.
-Албаттада шпионлик қилиб мени пойлаган экансанда.
-Нима ёмон бўлдингизми.
-Йўқ ҳечамда.
-А унда яхши.
-Севгилим мани жону жаҳонларим борилага шукр...

Тамом.

Ҳикояни калит сўзи 👇👇
#ҚизғалдоқХикоя

Комментарии