6 қисм. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥 Муаллиф: ЗУЛАЙХО МАШАРИПОВА. Дедиктив қисса. XIV БОБ Уруш тугаганида Кўпайсин ўн тўрт ёшга кир- ганди. Фронт орқасидаги одамларнинг оғир меҳнатлари, аянчли аҳволидан у хабардор бў- либгина қолмай, бевосита иштирокчиси ҳам бўлганди. Унинг отасидан урушнинг иккинчи йилида бедарак йўқолгани ҳақида ҳат олишди. Кунора кимнинглир очликдан ўлгани ҳақидаги гаплар эшитиларди. Кўпайсин касалманд онаси билан синглисини уйда қолдириб, очликдан ўл- масликлари учун эртадан кечгача ҳаракат қи- лар, бир бурда нон топишни ўйлаб, юмушнинг оғир-енгиллигидан қатъи назар бажарарди. Ниҳоят, узоқ давом этган, одамларнинг тин- касини қуритган уруш тугаб, тирик қолганлар бирин-кетин уйларига қайта бошлашди. Ким- нингдир урушдан қайтганини эшитишса, улар онаси билан уни кўргани боришарди, дадасини суриштирардилар. Кўпайсин аскарни кўриб, худди отаси келгандек севинар, отаси ҳам бир куни эшикдан кириб келишига жуда-жуда ишо- нарди. Бироқ ундан ҳеч қандай хабар йўқ эди. Улардан икки уй нарида яшовчи Турди ака урушдан қайтибди, деган гапни эшитиб, онаси билан дарров югуриб боришди. Қўни-қўшнилар, қариндош-уруғлар йиғилган. Ҳаммаси Турдини ўртага олиб, саволларга кўмиб ташлаган эдилар. У ҳарбий формада ўтирарди. Кўпайсин унинг кийимига ҳавас билан қараб, отасининг ҳам шундай кийимда кириб келишини тасаввур қи- либ, жилмайиб қўйди. Онаси одамларнинг ора- сидан ўтиб у билан сўраша бошлади:Турдижон, шунча бало-офатлардан қуту- либ, эсон-омон келганингга шукр. Умринг узоқ бўлсин. Шўрлик ота-онанг сендан бир йилча хат келмай қўйганида сени ўлди, деб ўйлаб, куйиб бирин-кетин вафот этишди. Қўлимиздан нима ҳам келарди. Тақдир-да, ука, пешанадагидан қочиб қутулиб бўлмайди, – деди. – Ойниса опа, Жалил акадан хабар борми, қа- чон келаркан? – деди Турди. – Урушнинг иккинчи йили унинг бедарак йўқолганини ёзишганди. Шундан бери бирор хат-хабар бўлармикин, деб кўз тикиб ўтириб- миз... Сени келди деб эшитиб, оёғимни қўлимга олиб югурганимнинг боиси ҳам шу эди, мабодо у кишини учратиб қолмадингмикан, деб, Турди- жон ука? – Нималар деяпсиз, шунча содда бўласизми? Ахир у ерда бир-бировни учратиш жуда қи- йин-ку, биз бошқа-бошқа полкларда бўлсак. – Кўрмадим, дегин. Ҳаммаси бўлиб атиги ик- китагина хат олганман... – Шунақа денг, бедарак йўқолди, деб ёзишган бўлса, Жалил ака душманга асир тушибди-да. Ҳамма жимиб қолди. Кимдир: – Йўғ-э, – деди. – Ҳа, айримлар ўлимдан қўрқиб, қўлларини кўтарганларича душман томонга ўтиб кетади- лар. Уларни ватан хоинлари, деб аташади. – Йўқ, ука, Жалил аканг унақа одаммаслиги- ни ҳамма билади, сен янглишяпсан! – деди Ой- ниса опа. – Бедарак йўқолганлар деб, жанг майдонидан тириги ҳам, ўлиги ҳам топилмаганларни айти- шади. Қани, айтинг-чи, у қаерга ғойиб бўлишимумкин. Албатта, асир тушган, бошқа ҳеч нима эмас! Турди кимнидир қўрқоққа, сотқинга чиқар- са, ўзининг обрўси янада ортиб, қаҳрамонга айланаётгандек, бедарак йўқолганлар ҳақидаги бўлмағур гапларни бўрттириб гапиришни давом эттирди. Одамлар эса унинг гапларини жон қу- лоқлари билан эшитишарди. – Жалилдан буни кутмагандим, – деди ким- дир. – Қўрқоқ экан-да... – Вой, хоинлик қилибди, қандай ёмон-а, – деб ҳар ким ҳар хил гап айта бошлади. Одамлар Ой- ниса опа билан Кўпайсинга бошқача кўз билан қарашарди. Бундан ғазабланган Ойниса опа: – Билиб қўйинглар, Жалил акам ҳеч қачон қўрқоқлик қилмайдилар, сизлар нотўғри ўйла- япсизлар! – деди бақириб ва ўғлини қўлидан уш- лаб югуриб чиқиб кетди. Турдининг гапларидан кейин уларга одамлар ватан хоинининг оиласи деб қарай бошлади. Кўпайсин мактабда ҳам ўзини ноқулай сезар, болалар уни ўйинларига ҳам қўшмай қўйган эди. Касалманд онаси бу дашномларга чидай олмай вафот этди. Кўпайсин синглиси билан ёлғиз қо- либ кетди. У Турдини ёмон кўрар, дадаси ҳақи- даги гапларига ишонмасди. Кўп ўтмай хат келди. Унда отасининг урушда қаҳрамонларча вафот этгани, буни кейинча- лик аниқлаганлари ҳақида батафсил ёзилган эди. Кўпайсин хатни олиб, Турдининг уйига югурди. У овқатланиб ўтирар, столда ароқдан бўшаган шиша турарди. Хатни ўқиб чиқиб, пинагини бузмай:Ҳа, шунақасиям бўлади. Янглишган экан- лар-да, – деди оғзига овқат солиб. – Сиз дадам ҳақида ёмон гаплар айтгандин- гиз. Бундан сиқилган ойимнинг касаллари яна- да авж олиб, у киши ўлиб қолдилар. Сиз ёмон одамсиз! – деди Кўпайсин тутоқиб. – Эй, тирранча, йўқол бу ердан! – деб бақирди Турди. – Ҳатто кечирим сўрашни ҳам билмайсиз, аблаҳ экансиз! – Нима, сендан кечирим сўрайманми, кетингга боплаб тепмасимдан чиқиб кет! Иштаҳани ҳам расво қилдинг, ипирисқи! – Ўзингиз ифлоссиз! – деганича Кўпайсин ташқа- рига югурди. XV БОБ Ота-онаси бўлмагани учун маҳалла-кўй, қа- риндош-уруғ маслаҳатлашиб йигирма олти яшар Турдини уйлантириб қўйишди. Келин шу маҳалладан бўлиб, эндигина ўн олти ёшга тўлган қиз эди. Турди қурилиш идорасига ишга кирди. У тез орада компартия сафига қўшилиб, корхо- нага раҳбар бўлди. У энди хизмат машинасида юрар, қўшнилар билан кам гаплашар, салом бер- ганларга аранг бошини қимирлатиб алик олар- ди. Маҳалладаги тўй-маъракаларга қатнашмас, хотинини ҳам дастурхон кўтариб бирор жойга боришига йўл қўймасди. Эрталаб деворлари бир бўлган қўшни кам- пирнинг жанозасига бирга чиқиш учун кирган Шокарим акага: – Мен ишга боришим керак, ўзингиз кираве- ринг, – деди беписандлик билан Турди.Нима деяпсан, ошиб борса, йигирма дақиқа кеч қоласан, ахир ишдагилар ҳам одам-ку, ту- шунишар, – деди Шокарим ака. – Мен идора раҳбариман, ундан ташқари пар- тия аъзосиман, жаноза ўқиётганларида у ерда бўлишим тўғри келмайди. – Ие, бу нима деганинг, ҳаммамиз ҳам ўламиз, жаноза ўқилади ёки сен... – Мен ўлганимда жаноза ўқиш шарт эмас. Майли, хайр, – деб машинасига ўтириб кетди. Шокарим ака ёқасини ушлаб, «астағфируллоҳ» деганича қотиб қолди. Қўшни ҳовли олдида бо- шига дўппи кийиб, белбоғ бойлаган қариндош- лар ва қўшнилар, ҳатто унинг олдиларига келиб «бандалик» деб ҳамдардлик билдирмасдан кетиб қолганига ҳайрон бўлиб, бир-бирларига қараб қўйишди. Турди ўғли туғилганида бешик тўйи қилмади. Хотинининг уйидагилар яширинча келиб кет- дилар. У бир неча кунгача ўзига ўхшаган ик- ки-учта ўртоғи билан ишдан кейин ичиб кайф қилиб ўтирарди. Кейинчалик эса бир ўзи ичади- ган бўлди. Турди уйлари эскириб қолгани учун, уни бу- зиб ташлаб, бошқатдан қура бошлади. Ёши кат- тароқ, қурилишни тушунадиган кишилар, уй- нинг пойдевори мустаҳкам эмаслигини кўриб, унга маслаҳат бермоқчи бўлганларида, эшитиш- ни истамай: – Ўгитларингизни ўзларингиз уй қуришларин- гизга асраб қўйинглар. Мен уйимни ўзим иста- гандек қилиб қураман, – дерди. У уйни раҳбарликка қандай тез кўтарилган бўлса, худди шундай жуда тез қуриб битказ- ди. Деворларига қизғиш ранг бердириб, деразасининг ромларини алвон рангга бўяшларини уқтирди. Кўчада унинг уйи бошқаларникидан ажралиб, кўзга ташланиб турарди. Хуллас, унинг ишига айримлар кулар, айримлар ғижинарди. Кейинчалик Турди ичиб олиб, хотинини ура- диган одат чиқарди. Дастлаб буни ҳеч ким пай- қамади. Хотинини кўча-кўйга чиқишига йўл қўймагани учун у ҳеч кимга бу ҳақда айтолмас- ди. Хотинининг ота-онаси ўзлари боришга юрак- лари дов бермай, маҳалла оқсоқоллари билан маслаҳатлашиб, Турди билан гаплашиб қўйиш- ни лозим топишди. У ишдан келадиган пайтда ҳаммаси кириб ўртага олдилар. – Турдибой, сизнинг анчадан бери қизимизни уриб, ҳақоратлаб юрганингизни билмас экан- миз. Гулчеҳра тортинчоқ қиз бўлгани сабабли буларни ҳеч кимга айтмаган. У индамас экан, деб шунчаликка бориш яхшими? – деди унинг қайнотаси. – Йўғ-э, ошириб юбординглар, – деб чайналди Турди. – Қизимизни олиб кетамиз, куёвнинг ҳар куни ишдан келиб ароқ ичиши яхшиликка олиб бор- майди! – деди қайнонаси йиғлаб. Турди индамай безрайиб ўтирарди. Кекса отахон унга: – Ўғлим, нега ичасан? Ҳамма нарсанг: уй-жойинг, мансабинг, рўзғоринг бут бўлса. Ай- рим оилалар ейиш-ичишдан қийналаётганини кўриб турибсан. Худога шукр қилиб, оилангни ардоқласанг бўлмайдими? Маст бўлгандан ке- йин нима қилаётганингни билмайсан-да, тўғри- ми? – деди. Турди унга жавоб бермай пинагини бузмади.Қўшнилардан бири: – Сен қўни-қўшниникига чиқмаганингдан, тўй-маъракаларда қатнашмаганингдан кейин одамгарчиликдан ҳам чиқиб боряпсан, ўғлим. Сени тартибга чақирадиган, маслаҳат беради- ган ота-онанг бўлмагани учун бу гапларни ач- чиқ бўлса-да, айтишга мажбурмиз, – деди. Турди келган одамларга қараб бироз тикилиб туриб, кейин столни жаҳл билан бир урди. Ўтир- ганлар кутилмаган бу ҳолатдан чўчиб тушишди. – Сизлар ҳам менга ўхшаб у ёқда жаҳаннам азобини кўриб келганларингизда эди, менга ақл ўргатмасдан тушунган бўлардинглар. Жанг май- донида қон кечиб, дайди ўқнинг нишонига ай- ланишдан қўрқмай, ўлимингга рози бўлиб, фа- шистлар билан курашиш нималигини биласиз- ларми, ўзи? Йўқ, сизлар буни тасаввур ҳам қи- лолмайсизлар! Мен эса сизлар учун, сизларнинг тинч, осойишта ҳаётларингни деб ўзимни қур- бон қилишга тайёр бўлиб курашганман. Урушда кечган ҳар куним бир марта ўлиб, яна тирилган- дек гап эди. Қани, айтинглар-чи, менинг асаб- ларим темирданми? Шу ароқни ҳар куни ичиш ўзимга ёқади, деб ўйлайсизларми? Бироқ шу зормандани ичмасам ухлай олмайман, қулоғим остида бомбаларнинг портлаши эшитилавера- ди, жанг майдонида чўзилиб ётган ўликлар кўз олдимдан кетмай қолган, тинчимни йўқотган- ман! – деди Турди овози борича бақириб. Ўртага жимлик чўкди. Оппоқ соқолли Шокир ота жимликни бузиб: – Турдибой, уруш ҳақидаги гапларинг тўғри, лекин сендан бошқалар ҳам фашистлар билан курашиб келди, бироқ ҳеч қайсиси сен кабиичиб, оиласини ҳақоратлаб юргани йўқ. Менинг ўғлим Расулжон оёғидан ажраб келганини яхши биласан. Худога шукр, у ҳаётини илгаригидек давом эттиряпти. Яқинда қизини узатди, баҳоли қудрат оила тебратяпти. У ароқ ичмайди, оила- си тинч, – деди. – Менга ўғлингизни гапирманг. У урушнинг иккинчи йилиёқ оёғини баҳона қилиб, қайтиб келган. Мен охиригача курашганман. – Баҳона қилиб, деганинг нимаси?! Наҳот- ки одамнинг оёғидан ажрашини осон билсанг. Ахир у бир умрга мажруҳ, ногирон бўлиб қолган. Сенинг тўрт мучанг соғ-ку, нимадан асабийла- шасан? – Мен беш йил ўлим билан юзма-юз келганман! – Э, қўйинг унақа гапларингизни, куёв, уруш- дан келганлар ҳаммаси туппа-тузук юришибди. Сиз қўлингизга бир-икки сўм пул тушиб, ичиш- ни одат қилдингиз, айтиб қўяй, қизимга бошқа азоб беришингизга йўл қўймайман! – деди қай- нотаси ўрнидан туриб жаҳл билан. – Сиз умуман гапирманг, хўпми! Урушга бор- магансиз, ҳеч нима билмайсиз! – Менинг юрагим хаста бўлмаганида борган бўлардим. Ўзи сизнинг ичиб, қизимни уриб-сўки- шингизга урушнинг нима алоқаси бор? Урушга бутун мамлакатимиз эркаклари борган. Улар- нинг ҳаммасини оиласида аҳвол шундай демоқ- чимисиз? Агар бу одатингизни ташламасангиз, неварам билан қизимни олиб кетаман, бир амал- лаб боқарман, тушундингизми? – деди дарғазаб бўлган қайнота. – Ҳа, ўғлим, ўзингиз ҳам ўйлаб кўриб хулоса чиқаринг. Тўқликка шўхлик қилманг, одамларбир бурда нон учун нималар қилишаётганига ҳам эътибор беринг, – деб Шокир ота қўлларини юзига тортиб фотиҳа қилди ва кетиш учун ўр- нидан турди. Турди уларнинг тезроқ чиқиб кетишларини ис- таб, ноилож «хўп» деб бошини қимирлатди. Ундан ўзлари кутган жавобни олмаган бўлсалар-да, бош- қалар ҳам хайрлашиб чиқиб кетдилар. Кўп ўтмай Гулчеҳранинг отаси вафот этди. Унинг оиласи оғир аҳволда қолди. Етим қолган иккита укасига Гулчеҳра ёрдам бермаса, очлик- дан ўлишлари мумкин эди. Турди уларнинг танг аҳволидан фойдаланиб, хотинини уриб, хўрлаш- ни янада оширди. Энди Гулчеҳранинг ёнини оладиган ҳеч ким йўқ эди. Кўпайсин кечаси навбатчиликдан қайтаёт- ганида Турдининг уйидан бўғиқ овоз эшитил- ди. Бу аёл кишиники эди. Кейин эса даҳшат- ли бақириқдан тўхтаб қолди. У ўша томонга бир-икки одим ташлади-да, ўйлаб қолди. «Мен у ярамаснинг уйига қадамимни қўймасликка онт ичганман-ку, бормайман. У хотинини дўппосла- ётган бўлса-чи, у шўрликда нима гуноҳ? Бироқ мен унга ёрдам бера оламанми, ҳатто эшикни очмаса ҳам керак. Айниқса, ҳозир жуда қутуриб юрибди, худди дунёнинг калити унинг қўлида- дек. Минг лаънат ўша ярамасга! Кўпайсин шундай хаёллар билан уйига кетди. Эртасига Гулчеҳранинг вафот этганини эшит- ди. Унинг ўлимида ҳеч ким Турдидан шубҳалан- мади, айбламадилар ҳам. Балки Гулчеҳранинг ўлими сабабини суриштирадиган иккита воя- га етмаган укасидан бошқа ҳеч кими йўқлиги учунми, уни ўз ажали билан ўлган, деб дафнқилишди. Кўпайсин Турдининг қотил эканини, ўша тунда хотинини ўлдирганини англаб етган эди, лекин буни кимга айтишни билмас, бегуноҳ Гулчеҳрага ачинарди. Балки мен уларнинг уйи- га кирсам, ўлмай қолармиди, деб ўйлаб виждо- ни қийналарди. Кўпайсинни анчагача бу хаёл қийнаб юрди. Йиллар ўтиб, аста-секин ҳаёт ўз изига туша бошлади. Кўпайсин уйланиб, бола-чақали бўлди. Турди бошқа уйланмади. У ўғли билан яшар, бир аёл кундузи келиб, уларнинг уйларидаги юмуш- ларни бажариб кетарди. Қуш уясида кўрганини қилади, деганларидек, ўғли Туроб вояга етгани- да у ҳам отасига ўхшаб ароққа ружу қўйган эди. Туроб ўзи яхши кўрган қизга уйланди. У ўзига ўхшаб ёмон тарбия кўрган қизни танлаган эди. Келини ҳам ҳалол-ҳаромнинг, оқ билан қора- нинг фарқига бормайдиган қиз эканидан Тур- ди афсусланмади, чунки бошқача одам у уйда яшай олмасди. Ёзнинг жазирамасида, айни чилла пайтида Туроб ота бўлди. Наргизанинг кўзи ёриганди. Туроб меҳмонларга, деб бир неча қути тўла ароқ олиб келди. Турди неварали бўлганидан кўра, уйида ароқ кўпайиб кетганидан хурсанд бўлиб тўхтамасдан ичарди. Ниҳоят, бунинг оқибатида ошқозони ёрилиб ўлиб қолди... Турдининг хонасидан чиқмай ичиб ёти- ши одатий ҳол эди. Ўғли ишдан келиши билан ўзига ўхшаган битта-яримтани бошлаб келиб, кайф-сафо қилар, келини туғруқхонада эди. Икки кундан бери дадаси кўринмаётганига Ту- роб эътибор ҳам бермасди. Ким билади, қўшни кампир Санобар хола Наргизанинг кўзи ёриганини эшитиб уларникига кирмаганида, Турди- нинг ўлиги яна неча кун ётарди. – Туробжон, уйдамисизлар? – деб чақирди Са- нобар хола. Ширакайф Туроб гандираклаб чиқди. – Нима дейсиз, Санобар хола? – Наргизахоннинг кўзи ёриган дейишяпти, ўғ- лим, табриклайман. Ўғилми, қизми? – Ўғил, исмини Жаъфар қўйдик. – Жуда яхши, қўшничилик – минг йилчилик дейишади, келиним туғруқхонага бориб, Нарги- захондан хабар олиб келмоқчи эди. Ўзи қачон туққанди? – Тўрт кун бўлди. Овора бўлманглар, у ерда яхши қарашяпти, – деди тўнғиллаб Туроб кам- пир билан гаплашиб туриш унга малол келиб. Санобар хола кетиш учун орқасига бурилди ва яна тўхтаб Туробга қаради: – Болам, уйингдан қайдайдир ёқимсиз ҳид келяпти, очиғи зўрға чидаб турибман. Нимани ҳиди бу? – деди Санобар хола бурнини бекитиб. – Ҳеч қандай ҳидни сезмаяпман. – Сен яхшигина ичибсан, шекилли, шунга се- зилмаётгандир. Хоналардан бирига мушук ки- риб ўлиб қолган бўлмасин. Бу жуда ёмон ҳид, ўғлим. – Майли бораверинг, балки ҳид кўчадан кела- ётгандир, – деди Туроб холанинг тезроқ кетиши- ни истаб. – Э, болам, уйда аёл бўлмаса қийин, сенга қолса, айниганни ҳам, сасиганни ҳам билмай- сан. Нари тур-чи, хоналарга кириб чиқай, балки ошхонада гўштни музхонага қўйишни унутган- дирсизлар, – деб Санобар хола орқасига қайтиб,ичкарига кирди. У хоналарнинг эшигини би- рин-кетин очиб кўра бошлади. Турдининг хо- наси эшигини очиши билан орқага тисарилди. Энди Туроб ҳам ачимсиқ ҳидни сезиб, беихтиёр бурнини бекитди. – Болам, хона чироғини ёқ, – деди Санобар хола. Туроб чироқни ёқди. Санобар хола кароватда шишиб кетган одам жасадини кўриб: – Вой, Турди ўлибди... Отангнинг ўлиб қолга- нини билмабсан-ку! Суф, сендай фарзандга! – деганича орқасига қайтди. У уйига югуриб ке- лаётиб ёқасини ушлаб, – астағфируллоҳ, астағ- фируллоҳ! Тавба қилдим, тавба қилдим! Мен ўл- ганимда жаноза ўқиш керак эмас, деганди-я... Астаҳфируллоҳ... – дейишдан бошқа сўз топол- масди. Ўлганига уч кун бўлган Туробни дафн қилиш учун олиб чиқишганда кўчани қўланса ҳид бо- сиб кетди.
XVI БОБ
Жаъфар аллақачон тўрт ёшга тўлган бўлиши-
га қарамай, бирор сўзни айтмасди. Наргиза уни
гунг бўлиб қолишидан қўрқиб, шифокорга олиб
борди. Врач боланинг руҳий ривожланишдан
орқада қолганини айтиб, бунинг сабабларини
суриштира бошлади. Табиийки, Наргиза ўзи ва
эрининг спиртли ичимлик ичишини айтмади.
Сезгир шифокор буни пайқаб, болага керакли
муолажалар олиши шартлигини тушунтирди.
Жаъфар мактабга боргунча врач назоратида
бўлди. У мактабга ёши саккиздан ошганида бор ди, у гаплашганида бошқа болалардан ажралиб
турар, кўпинча фикрини тушунтира олмай қий-
наларди. Кейинчалик эса у ёлғон гапирадиган,
нима яхши-ю, нима ёмонлигининг фарқига бор-
май, фақат муаммонинг ечимини ўзига енгил
бўладиган тарафини кўрадиган бўлди.
Жаъфар вояга етганида бир амаллаб институт-
га киритишди. Уни тугатганидан сўнг уйланиб,
ҳеч қандай ишнинг бошини ушламай юраверди.
Шу орада кутилмаганда у ота-онасидан бир кун-
да ажраб қолди. Туроб ва унинг хотини Наргиза
маст ҳолатда машинага ўтириб, автоҳалокатдан
нобуд бўлишди. Бу уларнинг оиласидаги учинчи
даҳшатли ўлим эди. Маст Туробнинг калтагидан
шаҳид ўлган Гулчеҳра, ароқ ичиб ёрилиб ўлган Ту-
роб, ичиб рулга ўтирган ота-онасининг даҳшатли
ўлим топишларидан хулоса чиқаришга Жаъфар-
нинг фикри ожизлик қиларди.
Қўшнилар Жаъфарга қандай одам қизини
берган экан, сўраб-суриштирмаганига қараган-
да ўзларига ўхшаган диёнатсиз, бетавфиқ ким-
дир бўлса керак, деган хаёлга борган эдилар.
Лекин Гулҳаёнинг қандайлигини билганларидан
кейин унга ҳамма бирдай ачинадиган бўлди.
Улар Жаъфарнинг ичиб келиб, хотинини азобла-
шига чидамай, бир неча марта кириб, койиб,
уришиб кетардилар. Гулҳаё ажрашиб кетгандан
сўнг кўпчилик енгил тортди, чунки Жаъфар ҳеч
қачон одам бўлмаслигини, у ҳам ота-боболари
каби эътиқодсиз, бебурд алкаш эканини били-
шарди.
Ўша кеча Кўпайсин бобо кўчада Жаъфарнинг
уйи ёнидан ўтиб бораётганида аёл кишининг
бақириғини эшитди. У буни хаёлида ўша бақириқ ҳар доимгидек қулоғимга эшитиляпти деб
ўйлади. Чунки у эллик йилдан ортиқ вақт ўтган
бўлса-да, Турдининг уйи олдидан ҳар ўтганида
бу овозни эшитгандек бўлар, ҳар сафар ўзини
Гулчеҳранинг ўлимида айбдор санаб қораларди.
Аммо бу сафарги овоз унга бошқачароқ туюл-
ди. Жон ҳолатда қаттиқ бақирган аёлнинг ким
эканини билиш учун у тўхтаб қолганди. Келин
қайтиб келганмикин? Уни Жаъфар азоблаётган
бўлса-я? Наҳотки илгариги хатоимни яна такрор-
ласам? Ахир уни ажрашиб кетди, деганларига
икки йилдан ошди-ку. Йўқ, менимча бу бошқа
биров. Кўпайсин бобо ана шундай бир-бирига
қарама-қарши хаёллар билан турганида ичка-
ридан кимдир югуриб чиққанини кўрди. У одам
ёнгинасидан ўтиб кетди. Ҳамма ёқ тинчиб қол-
ди. Бобо яна ўша фикрига қайтди, қулоғимга
эшитилган, аслида ҳеч қандай бақириқ бўлма-
ган, деган хаёл билан уйига келиб ётди. Эрталаб
невараси:
– Бобожон, қўшнимиз Жаъфар билан уларни-
кида юрадиган бегона жувонни кимдир ўлдириб
кетибди. Милиционерлар келиб, қўшнилардан
улар ҳақида суриштираётган экан, – деди.
– Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, – деб юзи-
га фотиҳа тортди бобо. – Бехосият уйдаги тўр-
тинчи даҳшатли ўлим. Демак, кечаги бақириқ...
ҳақиқатан ҳам кимдир бақирган экан-да... Тав-
ба қилдим... – деб Кўпайсин бобо пичирлаб ни-
малардир дерди. У бироз шу ҳолатда ўтириб,
кейин ўйлаб қолди. – Мелиса суриштиряпти, де-
дингми? – сўради неварасидан.
– Ҳа, Мусо акадан сўраётганларини ўзим кўрдим.Кечаги кўрганларимни айтишим керак, деб
ўрнидан турди у. Бироқ ҳеч ким уни эшитгиси
келмади.
XVII БОБ
Собиржон отахоннинг гапларини тинглаб:
– Кўпайсин бобо, сиз суриштирувчи йигитдан
хафа бўлмаслигингиз керак, чунки у сизнинг
ёшингиздаги кишининг тунда бўлган воқеадан
хабари борлигини етти ухлаб тушида ҳам кўрма-
ган бўларди. Ундан ташқари сиз гапни қотилни
кўрганингиздан эмас, у оиланинг эътиқодидан
бошлагансиз, – деди.
– Бу гапинг ҳам тўғри, омон бўлгур. Қариган-
дан кейин одамнинг ҳаракатлари сустлашга-
ни каби, унинг фикрлаши ҳам секинлашаркан.
Мен Турдининг оиласи ҳақидаги ўзимни ҳами-
ша ҳайратга солган нарсани гапира бошлабман.
Ахир бунинг у йигитга қизиғи йўқлигини били-
шим керак эди, – деди Кўпайсин бобо бошини
чайқаб.
– Аслини олганда, суриштираётган кишининг
дунёқараши кенг бўлиши керак. Сиз «даҳрий»
деган сўзни айтганингизда у қизиқиб, нима де-
моқчилигингизни эшитиши керак эди. Чунки
эътиқодга ҳам кўп нарса боғлиқ бўлади, шундай
эмасми, отахон? – деди Собиржон.
– Албатта, жуда тўғри айтдинг, омон бўлгур.
Ҳеч қайси дин ёмонликни, ёвузликни тарғиб
қилмайди. Мен Қуръони Каримни бир неча бор
ўқиб чиққанман. Шу ёшга киргунимча ҳаётдаги
тажрибаларимдан бир нарсага амин бўлдимки,
кимда-ким Яратганга шак келтириб, ҳаромданҳазар қилмай, ёмонлик йўлига қараб кетса, ал-
батта, бу дунёда жазосини оларкан. У умрининг
охирида бўлса ҳам, ўз қилмишидан пушаймон
бўлиб, тавба қилар экан. Нариги дунёда у гу-
ноҳкорни нималар кутиб тургани ёлғиз Яратган-
нинг ўзига аён.
Насроний динига амал қилувчиларнинг муқад-
дас китоби «Инжил»ни ҳам ўқиганман. Бунда
ҳам фақат инсоннинг эзгу амаллар қилишининг
фойдалари ҳақида сўз боради. Гуноҳкор банда-
сининг жазоланиши, охиратда эзгулик тарафи-
дагиларни мукофот, ёвузларни дўзах азоби ку-
тиши ҳақида гапирилган...
Мен шундай хулосага келганман, инсоннинг
поклиги кимнинг қайси динда эканида эмас,
унинг ўз эзгу эътиқодига содиқлигидадир.
– Жаъфарнинг ота-боболари динсиз эканини
ўзлари тан олганмилар? – деди Собиржон.
– Ҳа, Турди ўзи тан олган.
– Қандай қилиб?
– Мен ҳеч қайси динни тан олмайман, деган.
Калима келтиришни билмаслигини, билишни
ҳам хоҳламаслигини ўзи айтган. Буни кўпчилик
эшитган.
– Унинг ўғли Туроб-чи?
– Туроб ва унинг хотини худди Турдидек эъ-
тиқодсиз эдилар. Буни ўзлари тан олмасалар-да,
қилмишларидан маълум эди. Улар фақат ароқ
ичиш мумкин бўлган жойларга борардилар. Ай-
тишларича, иккаласи ўтириб ҳам ичишаркан.
Қўшнилар бу эр-хотиннинг кимгадир яхшилик
қилганини эшитмаганлар. Туроб ҳатто яхшилик
қилганларга ҳам ўзига билдирмай ёмонлик қи-
ларкан. Буни ҳеч ким пайқамади деб ўйлаб, ўшаёмонлик қилган кишисига ўзини яқиндек кўр-
сатаркан. Буни кўпчилик айтганидан биламан,
болам. Эр-хотин биргалашиб ҳалол одамларнинг
устиларидан бўҳтондан иборат имзосиз хатлар
ёзганини биладиганлар бор. Кўролмасликнинг
ўзи гуноҳ-ку.
Биласанми болам, менинг ҳозирги ҳаётимиз-
дан энг кўнглим тўладиган жойи ҳасад билан
эмас, ҳавас билан яшаш кераклигининг ҳар куни
уқтирилишидадир. Улар эса ҳасад билан яша-
шарди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, уларни даҳрий
дейишдан бошқа яна нима деб атаса бўлади?!
– Жаъфар ҳали ёш бўлган, ҳойнаҳой, уни яхши
билмасангиз керак, отахон?
– У неварам Сардор билан бир синфда ўқи-
ган. Жаъфарни ҳаммадан яхши биламан. Не-
варам унинг индамаслигини, ҳеч кимга қўшил-
маслигини айтарди. Каттароқ бўлганидан кейин
эса уни ича бошлаганини, ҳатто айрим болалар-
ни ҳам ичкиликка жалб қилгани учун уларнинг
ота-оналари шикоят қилиб мактабга борганла-
рини айтганди. Хуллас, Жаъфар ҳақида яхши
гап эшитмаганман.
– Раҳмат, отахон, – деб Собиржон Кўпайсин
бобо билан хайрлашди.
Фарҳод компьютерни ўчириб:
– Кимни сўроқ қилган бўлсак, ҳамма марҳум-
нинг қандай одамлигини айтиб, бирор яхши то-
монини гапирмаётганди. Бу чол унинг ота-бобо-
ларини ўзидан ҳам баттар эканини сўзлаб, мени
ҳайратга солди. Наҳотки уларнинг уч авлоди ҳам
одамларнинг лаънатига учраган бўлса? – деди.
Собиржон Кўпайсин бобонинг гапларини хаёлан
таҳлил қилиб, ўйланиб турарди. У анчадан кейин:Фарҳод, нима деб ўйлайсиз, Кўпайсин бобо
айтган қотил ким бўлиши мумкин?
– Билмадим, агар у чолнинг кўрсатмаси тўғри
бўлса, бизнинг тахминларимиз нотўғри бўлиб
чиқади. Унинг айтишича, қотил бўйи пастроқ,
тўладан келган эркак. Шубҳа остидагилар ичида
бундай кўринишдаги одам йўқ. Нима дейишга
ҳам ҳайронман.
– Демак, қотил бутунлай бошқа одам...
– Лекин кўзи хиралашган, ёши саксондан ош-
ган чолнинг кўрсатмасига унчалик ишониш ҳам
тўғри эмас, деб ўйлайман.
– Сизнингча, у нима сабабдан ёлғон кўрсатма
бериши мумкин?
Фарҳод ўрнидан туриб, у ёқдан-бу ёққа юра
бошлади, кейин Собиржоннинг қаршисида
тўхтаб:
– Биринчидан, Собиржон ака, ўзингиз айтга-
нингиздек, чолни асосий гумондор ҳисобланган
Жобирова Гулҳаёнинг амакиси бошлаб келди.
Иккинчидан эса унинг гапларидан маълум бў-
лишича, ёшлигидан марҳумнинг оиласига адо-
вати бўлган. У марҳумнинг бобосини ўзининг
душмани, деб билган. Шу сабабли улар тил би-
риктириб, Жобировларнинг ҳаммаси шубҳадан
қутулишлари учун паст бўйли, тўладан келган
эркакни ўйлаб топган бўлишлари эҳтимолдан
ҳоли эмас, деган фикрдаман, – деди.
– Дастлаб менинг хаёлимдан ҳам худди шу сиз
айтган гаплар ўтганди, бироқ тезда бу фикрим-
нинг нотўғри эканини сездим.
– Нима сабабдан?
– Чунки сезгиларим Жобированинг амакиси
ва Кўпайсин бобонинг гапларида ҳеч қандайёлғон йўқлигини айтяпти, – деди кулимсираб
Собиржон.
Фарҳод кулиб юборди.
– Ол-а, сезгиларим денг.
– Нима бўлганида ҳам терговни давом эттира-
миз. Аммо ўша Кўпайсин бобо айтган паст бўй-
ли, тўладан келган эркак уларни ўлдириб, кейин
чиққанми ёки унинг қотилликдан мутлақо хаба-
ри йўқми? У одам ўзи ким? Нима сабабдан ҳар
томонлама тамом бўлган иккита бедаво кимса-
ни ўлдирган бўлиши мумкин? Бу нарсалар ҳали
бизга бутунлай қоронғи.
– Ҳа, иш янада чигаллашиб кетди. Мен жино-
ят очилишига оз қолди, деб ўйлагандим, – деди
Фарҳод қўлларини ёйиб.
– Гувоҳ Кўпайсин бобонинг берган кўрсатма-
сига асосан, ўша қотилликда шубҳа қилинаёт-
ган яна бир гумондор кўрсатилган белгиларига
кўра қидирилиши лозим. Балки у яқинда жазо-
ни ўтаб чиққанлардан биридир ёки қидирувда-
ги жиноятчидир. Уни шулар орасидан излаши-
миз керак, деб ўйлайман.
– Ахир бобо уни орқасидан кўрган-ку, аниқ
белгиларини айтмади.
– Ҳа, тўғри, унинг тўладан келган, паст бўй-
лилигидан бошқасини билмаймиз, лекин жино-
ятчини шу кўринишдагилар орасидан излашга
мажбурмиз, – деди Собиржон.
УЧИНЧИ ҚИСМ
ШУБҲАЛИ КИШИ
I БОБ
Эрта тонгда Худоёр ота анчадан бери режа-
лаштириб юрган ишини бугун амалга оширмоқ-
чи бўлиб, дарахт кўчатларини боғнинг орқа то-
монига таший бошлади. «Май бошланди, кўчат
экишга пича кеч, лекин бултур ҳам худди шун-
дай деб ўйлаганим сабабли экилмай қолган эди.
Арчаларнинг томирлари тупроғи билан қоғоз
қопларда турибди, улар ўсиб кетишига амин-
ман, лекин терак кўчатлари барг ёза бошлаган
экан. Майли, таваккал, экаверай-чи», ўйлади у.
Ота белга таянганича нимани қаерга экиш-
ни мўлжаллаётиб, беихтиёр хаёлга берилди. Бир
ниҳолни экиб, вояга етказиш учун қанча меҳнат
сарфланади. У ўсиб кўнглингдагидек дарахт бўл-
са, меҳнатинг бесамар кетмаганидан қувонасан.
Бироқ ўша дарахт энди ривожланишни бош-
лаганида бирдан яшин тегиб қуриб қолса-чи.
Қайғурасан, сиқиласан, ачинасан...
Инсон боласи вояга етгунича ота-она қан-
чадан-қанча заҳмат чекади. Ота болаларининг
қорни тўқ, усти бут бўлсин деб, жонини жаббор-
га бериб меҳнат қилади. Оиласи тўкислиги учунўзи истаган қимматбаҳо кийимлару базмлардан
воз кечади. У ўғлим кам бўлмасин, қизим яхши
кийинсин, дейди. Онаизор туни билан ухламай-
ди, ором нималигини унутиб юборади. Ўзи хаста
бўлса ҳам, боласининг касал бўлмаслигини ўй-
лайди.
Худоёр ота негадир бундан анча йил ав-
вал қишлоқларида рўй берган нохуш воқеани
эслади.
* * *
Суд мажлиси давом этарди. Судланувчига са-
вол бераётган бўйи пастроқ, сочи типратиканни
эслатувчи, рангпар прокурор асабийлашиб, сал
бўғиқ овозда:
– Судланувчи, нимага ҳадеб тўтиқушга ўхшаб
«қотил эмасман» деб бир гапни такрорлайвера-
сиз, агар жиноят қилмаган бўлсангиз, далиллар
билан исботлаб беринг. Кимлар айбсизлигингиз-
га гувоҳ бўла олишини айтинг! – деди.
– Қандай қилиб исботлайман? Гапларим рост-
лигини, қотил эмаслигимни айтишдан бошқаси-
ни билмайман.
– Унда тушунтириб беринг-чи, агар сиз Толиб-
хўжаева Саодатни ўлдирмаган бўлсангиз, рў-
молчангиз қотиллик содир этилган ерда қандай
пайдо бўлган?
– Ўзим ҳам ҳайронман, менинг рўмолчамлиги
аниқ... Агар ишонсангиз, терговда буни менга
айтишганидан бери шуни ўйлаб, бошим қотган.
– Ана кўрдингизми, сиз ҳатто рўмолчангиз-
нинг жиноят жойига қандай қилиб бориб қолга-
нини ҳам айтолмайсиз. Хўш, сиз қотиллик қил-
магансиз дейлик, унда марҳума Толибхўжаеваўлими олдидан нега сизнинг номингизни тилга
олган?
– Билмайман...
– Бошқа бировнинг эмас, айнан сизнинг ис-
мингизни айтиб жон бериши қотил эканлигин-
гизни билдирмайдими?
– Йўқ, мен ўлдирмаганман...
– Марҳума ўлдирилмасидан ўн кун илгари
сизнинг совчиларингизни қайтаргани тўғрими?
– Ҳа.
– У нега қизининг сизга турмушга чиқишини
истамади?
– Мен хўжа эмас, оддий фуқаролигим сабабли.
– Қизнинг отаси йўқлиги учун онасини ўлдир-
сам, тўйимизга қаршилик қиладиган одам бўл-
майди, деб ўйлагансиз-да, тўғрими?
– Нотўғри! Бундай бўлиши мумкин эмас!
Агар совчиси қайтган йигитлар қизнинг она-
сини ўлдираверганларида қотиллар сони қан-
ча бўларди!
– Сиз бошқаларни қўйинг, ўзингиз учун жа-
воб беринг!
– Мен қотил эмасман, ишонинг...
Судланувчининг ҳимоячиси савол берди:
– Айтинг-чи Мустафоев, сизда ёки оила аъзо-
ларингиздан кимдадир қора мўйнали қўй тери-
сидан тикилган пўстин борми?
– Лаънат ўша пўстинга, шу саволни минг мар-
та беришди, уйимизни ағдар-тўнтар қилиб тин-
тув ҳам қилишди. Менда ҳам, уйимиздагиларда
ҳам унақа пўстин бўлмаган.
Суддаги шу охирги саволдан бошқа ҳамма са-
вол-жавоблар фақат судланувчининг зарарига
ҳал бўлгандНиҳоят ҳаммаси тугагач:
– Судланувчи Мустафоев Азиз, сизга охирги
сўз берилади! – деди тепакал судья кўзойнагини
кўтариб қўйиб.
Жиноятчининг қора курсисида ўтирган 20
ёшлардаги, бўйи ўртачадан узунроқ, буғдой
ранг, қирра бурун, кўзи бироз қисиқроқ йигит
ўрнидан турди. У атрофга саросимали назар
ташлади ва қўлларини икки тарафга ёйиб, ел-
касини қисди. Кейин индамай ерга қараганча
тураверди.
Судланувчининг қаққайиб жим туришидан
ажабланган судья аввал ёши каттароқ маслаҳат-
чи кишига, кейин маслаҳатчи жувонга қаради.
Ёши улуғроқ маслаҳатчи:
– Шунча кундан бери давом этган суд маж-
лиси тугаяпти, суд маслаҳатхонага киришдан
олдин сизнинг сўнгги сўзингизни эшитмоқчи-
миз. Индамай турмасдан, ичингиздагиларни га-
пиринг, балки пушаймонлик билдирарсиз, бал-
ки бошқа гапингиз бордир, Мустафоев... – деди
юмшоқлик билан.
Йигит бошини кўтариб залга қаради, у олдин-
ги қаторда қора кийиниб ўтирганидан азадор-
лиги кўриниб турган чиройли қизга бирпас қа-
раб турди-да, кейин сўзлай бошлади.
– Мен ичимдагиларни терговда ҳам, судда
ҳам айтганман. Гапимга қулоқ соладиган бирор-
та инсон бўлмаса, яна нима дейишим мумкин?
Мен Саодат опани ўлдирмаганман... – деб у то-
моғига бир нима тиқилгандек гапиролмай қол-
ди, кейин йиғи аралаш бўғиқ оҳангда шундай
деди, – Лола, ишон, қотил эмасман, онангни мен
ўлдирмадим. Ахир одам севганига озор етказиши мумкинми? Муҳаббат ёвузлик қилишга қо-
дир эмаслигини наҳотки ҳеч ким тушунмаса...
Залга жимлик чўкди, Азиз бошқа ҳеч нима
деёлмади. У бу сўзларни овози қалтираб, секин
айтган бўлса-да, негадир ҳаммага жаранглаб
эшитилгандек туюлди. У Лолага тикилганича ту-
рарди. Қизнинг оппоқ юзи, сал чимирилган қал-
дирғоч мисол қошлари, ёш тўла шаҳло кўзлари
изтиробли боқар, ғунча каби лаблари титраб бир
нима демоқчидек жуфтланди, лекин гапиролма-
ди, у ҳам йигитдан кўз узмай қараб ўтирарди.
Суд судланувчи айбини тан олмаса ҳам, унинг
жинояти далиллар билан тўла тасдиқланди, деб
ҳисоблаб, Азизни қасддан одам ўлдиришда айб-
ли деб топди ва 15 йилга озодликдан маҳрум қи-
лиш жазосига ҳукм қилди. Азизни олиб чиқиб
кетаётганларида:
– Мен айбдор эмасман, ишонинглар, менга ёр-
дам беринглар, Худоёр ота, ёрдам беринг, илти-
мос! – деди одамлар орасидан Худоёр отага кўзи
тушиб.
Азизнинг отаси Жўра ака, онаси Манзура опа
ўғлининг ғамидан қадди букилди. Лола турмуш-
га чиқмади. Унга совчилар кўп бўлди, бироқ
ҳеч қайсисига розилик бермади. Айримлар уни
Азизни жуда яхши кўрганидан бошқага кўнгил
қўймаган деса, айримлар Азиз онасини ўлдирга-
нидан кейин эркак зотидан нафратланганидан
эрга тегмади, дейишади. У ҳувиллаган ҳайҳот-
дек уйда бир ўзи қолиб кетганди. Тоғаси жияни-
ни ёлғиз қолдирмай, кичик ўғли билан келинини
унинг ёнига кўчириб келди.
* * *
Кўчат экишга чиққан Худоёр ота шу воқеалар-
ни хаёлидан ўтказаркан, нимага буларни эслаб
қолдим, деб ўйлади. У ҳозиргина олиб чиққан
кўчатлардан бирини қўлига олди. Кейин уни
жойига қўйиб, белга суянганича чўққи соқолини
силаб қўйди, белни икки қўли билан ушлаб, унга
оғирлигини ташлаб туриб, яна хаёлга чўмди.
«Гулҳаёнинг бошига тушган мусибатдан қат-
тиқ таъсирландиммикин? Шундай қизни қотил-
ликда айблашса-я! Буни эшитиб, худди Азиз-
нинг судда мендан ёрдам сўраган пайтидагидек
аҳволга тушдим. Бунга Азизнинг нима дахли
бор, ўзим ҳам тушунмайман. Гулҳаёнинг собиқ
эри ўлдирилиши ҳам баҳор пайтида... Саодат
шўрликни ўлдирганларида ҳам баҳор эди, бал-
ки шунинг учун эслаётгандирман. Йўқ, булар
бошқа-бошқа, бир-бирига ўхшамайдиган воқеа-
лар.
Ўша йили баҳор эрта келиб, мевалар гуллаб,
ўриклар ҳатто довучча туга бошлаганди. Шунда
кутилмаганда қаттиқ совуқ бошланди. Икки кун
ёққан қор мевали дарахтларни ҳосилидан жудо
қилди...
Изғиринли баҳор бундан 10 йилча илгари бўл-
ганди, ҳа, ҳаммаси кечагидек эсимда. Қишлоғи-
мизда мен эсимни таниганимдан бери қотил-
лик юз бермаган. Саодатни ўлдириб кетишлари
одамларнинг юрагини ҳозиргача ларзага солади.
Бундан чиқди, Азизнинг қамалганига роп-
па-роса 10 йил тўлибди-да. Ҳалигача унинг «Ху-
доёр ота, менга ёрдам беринг, илтимос...» деган
сўзлари қулоғим остида жаранглайди. Бироқ
нега менга айтди, бошқа бировга ёки бирор қариндошига эмас? Унинг кўзларидаги илтижони
сира унутолмайман. Лекин айбсизлигига қандай
ишонай? Унга ёрдам беришга ҳаракат қилма-
дим. Ахир милиция ходимлари, прокуратура-
дагилар қанча текширишди. Ундан кейин бир
неча кун суд мажлиси бўлди. Азизни оқлайдиган
ҳеч бир гувоҳ, ҳеч қандай далил йўқ эди. Мен
унинг айбсизлигини қандай исботлайман? Бал-
ки у ҳақиқатан ҳам Саодатни ўлдиргандир? Ле-
кин марҳуманинг чангалидан қора пўстиннинг
жуни толалари топилган. Терговчиларнинг фик-
рича, қотил қора пўстинда бўлган. Азизда ҳеч
қандай пўстин йўқлигини қишлоқда ҳамма би-
лади. Бироқ битта пўстинни деб, бировни айб-
сиз деб бўлмайди-ку. Яна ким билади, балки у
туҳматга қолгандир...
Қишлоғимиз каттагина, шунга қарамай ўн йил
ичида ҳаммани бирма-бир ўзимча элакдан ўтка-
зиб текширганман. Ҳеч ким қотиллик қилган бў-
лиши мумкин, деган шубҳа уйғотмаганидан сўнг
тинчиб қолдим. Ростини айтганда, бир одамдан
озгина гумоним бор эди, аммо бу асоссизлиги-
ни яхши билардим. Тўғрироғи, у одам ҳаммани
ёмон кўрадиган турқи совуқ, узоқроқ қариндо-
шимиз Тилаволди эди. «Тилаволди пес» деб унга
жуда тўғри лақаб қўйишган. Ёмон одам бўлгани
учунгина ундан шубҳалангандим, аммо унинг
Саодатни ўлдириши учун ҳеч қандай сабаб йўқ
эди».
Ота кўчатларни бутунлай унутиб, ўша воқеа-
ларни эслаб, хаёлга шўнғиди.
II БОБ
Худоёр ота яшайдиган қишлоқ шаҳарга яқин
жойлашган бўлиб, одамларнинг яшаш шароити
шаҳардан деярли фарқ қилмайди. Лекин улар-
нинг урф-одатлари, қишлоқ аҳлининг ўзаро му-
носабатлари шаҳарликлардан кескин фарқла-
нади. Қишлоқда ҳамма бир-бирини танир, де-
ярли ҳамманинг исми ёнига лақабини қўшиб
айтиш одатий ҳол эди. Шундан келиб чиқибми,
қишлоқни «Лақаб» қишлоқ дейишади.
Худоёр отанинг касби ўқитувчи. Ёши 75 га
яқинлашган бўлишига қарамасдан, ҳали бук-
чайиб қолмаган, тетик, оқ-сариқ юзига ярашган
оппоқ, кичкина чўққи соқолли, кўзлари тийрак
боқувчи, ўрта бўйли, нуроний чол. Қишлоқдаги-
лар унинг иккита дипломли зиёли, ҳозиржавоб,
ақллилигиданми ё ҳаммага бирдай самимий му-
носабатиданми ёки чигал масалаларнинг ечи-
мини тезда топишиданми, доимо ёрдамга тай-
ёрлигиданми жуда ҳурмат қилишар, каттароқ
иш бошламоқчи бўлсалар, албатта, маслаҳатла-
шардилар.
Ёшлигида ота институтнинг психология фа-
культетини тамомлаб, мактабда бир йил ишла-
ганидан сўнг чет тилидан дарс беришни ҳами-
ша орзу қилгани боис, ўзи мустақил ўрганиб,
сиртдан чет тиллар институтига ўқишга кирган.
Ўшанда улар Хосият хола билан танишганлар. У
ҳам институтнинг педагогика факультетини ту-
гатаётган эди. Улар турмуш қуриб, иккита ўғил-
ли бўлдилар. Фарзандларининг каттаси Тўлқин
техникага қизиққани учун шу соҳада ўқиб, олим
бўлди. У оиласи билан шаҳарда яшайди. Кенжа ўғли Жўшқин ота-онасининг касбини танлаган.
У ўқитувчи, қишлоқдаги коллежда инглиз ти-
лидан дарс беради. Отанинг тўнғич невараси
институтни чет элда тугатиб, докторлик илмий
ишини тамомлаш арафасида. У фарзандла-
ри билан ич-ичидан фахрланса ҳам, ҳеч қачон
одамларга буни айтиб мақтанмаган. Унинг фик-
рича, фарзандларининг муваффақиятини кўз-
кўз қилишга уриниш оиланинг обрўсини бир
пул қилади. Одамлар кимнинг оиласи қандай
эканини ўзлари кўриб, бир фикрга келишлари
керак, деб ўйлайди.
Худоёр ота кексайган бўлса ҳам замондан
орқада қолишни истамайди. У неварасидан
компьютерни қандай ишлатишни, интернетдан
фойдаланишни ўрганиб олган. Чет элдаги нева-
раси интернетдан фойдаланиш мумкин бўлган
қўл телефони совға қилганида отанинг боши
осмонга етганди. У ҳамиша ҳамқишлоқларига
теша тегмаган янгиликларни гапириб, уларни
қойил қолдиради. У пиёда юришни яхши кўра-
ди, узоққа ўзининг «Нексия» русумли оқ маши-
насини ҳайдайди. Қишлоқдаги чолларнинг ҳа-
васи келганидан, унинг бундай тетикликка қан-
дай эришаётганини сўрашади. Отанинг жавоби
бир хил: «Инсон ҳаракат қилса, астойдил интил-
са, барча истакларига эришади. Асосийси, ёш
ўтганидан кейин қаридим деб, ҳаммасига қўл
силтаб ўтириб қолмасликда, изланишдан тўхта-
масликда», дейди.
У беш вақт намозини канда қилмайди, би-
роқ айримларга ўхшаб чопону махси-калишдан
бошқаси мумкин эмас, деб қарамайди, жойи-
га қараб, ўзига қулай кийинади. Ота ўғилларисовға қилган жинси шим, кроссовка, курткалар-
да юришни яхши кўради.
Лақаб борасида ҳамқишлоқлари уни ҳам чет-
лаб ўтмаган. Одатда, лақаблар авлоддан-авлод-
га ўтади, лекин кимнингдир ғайритабиий ода-
ти кўриниб қолса, унинг ота-бобосидан қолган
лақабидан воз кечиб, янги лақаб билан сий-
лашлари ҳеч гап эмас. Бу соҳада қишлоқдагилар
устаси фаранг.
Худоёр отанинг отасини Абдукарим «синч-
ков» деб аташган. Уни эса Худоёр синчков де-
йишади. Отасининг лақаби ўзгармай қолганига,
демак, отам билан одатларимиз бир хил экан,
деб қувонади Худоёр ота.
Тилаволди песнинг ҳеч қандай тери касаллиги
бўлмаса-да, унинг ёқимсиз, совуқ феъл-атвори
учун шундай аташган. Унинг отасининг лақа-
би «сахий» бўлган. Бир тўйда кимдир Тилаволди
отасига тортмаган, у песнинг ўзгинаси, дейиши
билан шундай лақаб олган. Худоёр отадан уч ёш
катта Тилаволдини шу пайтгача бировга яхши-
лик қилгани ёки кимнингдир яхши-ёмон куни-
да унга далда бўлганини ҳеч ким эшитмаган.
Ўзи эса ҳеч қачон «раҳмат» деган сўзни ишлатиб
кўрмаган, дейишади. У ҳатто оиласидагиларга
ҳам ўта совуқ муносабатда эканини ҳамма би-
лади. Тилаволдининг бўйи узун, озғинлигиданми
ёки совуқ чақнайдиган кулрангга мойил кўзла-
ри, ёноқ суяги бўртиб чиққан юзининг қўрқинчли
кўринишиданми, кийимлари гавдасига қовуш-
май рўдапога ўхшаганиданми, турқини бир кўр-
ган одам сесканиб кетиши турган гап. Қишлоқда-
гилар гапга қулоқ солмай, хархаша қилаётган
болаларини унинг номини айтиб қўрқитишади.Хуллас, яхшилаб эътибор берилса, ҳамма ла-
қаблар эгаларига жуда мос тушганини пайқаш
мумкин. Суюн лақма, Ҳамид ақлли, Шокир со-
вуқ, Жаббор кал ва бошқалар. Аҳмад хушрўйга
тескари лақаб қўйишган, аслида унинг кўрини-
ши жуда хунук.
* * *
Худоёр отанинг хаёлини Хосият хола бўлди.
– Дадаси, эрталаб нонушта қилмасдан чиқиб
кетибсизми?
У отанинг ёнига келиб, қўлидаги оғзи дока
билан боғланган челагини қўйди. Ота унинг са-
волига жавоб бермасдан бошдан-оёқ разм солиб:
– Нимчангни тескари кийибсанми? Калишла-
ринг ҳам пойма-пой... – деди.
– Вой, эрталаб сигирни тезроқ соғай, невара-
ларим сут ичиб кетишсин, деб шошганимдан
эътибор бермабман-а. Дадаси, жуда синчков-
сиз-да, дарров хатоимни топасиз, – деди Хосият
хола жилмайиб.
– Мен сенга сигир соғишни бас қил, энди бу
ишни келинга топшир демаганмидим?
– Шунча йилдан бери қилаётган ишимни нега
тўхтатарканман, соғлиғимдан шикоятим бўлма-
са? Мени ногиронга чиқармоқчимисиз? Бор бў-
линг-э...
У Хосият холанинг думалоқроқ, ёноқлари қи-
зариб турадиган оқиш, ажинлар билан қоплан-
ган бўлса-да истараси иссиқ юзига, бир нима-
дан ҳайратланганга ўхшаб боқувчи ярим доира
шаклидаги кўзларига қараб ўйга толди. Наҳот-
ки Хосиятнинг эси кирди-чиқди бўлиб қолган.
Тўрт-беш йилдан бери аҳвол шу, ҳеч нима эсидатурмайди. Ишлари пала-партиш, қизиғи, дакки
эшитса ҳам, пинагини бузмай, кулимсираб ке-
чирим сўрашдан нарига ўтмайди. Болалар би-
лан маслаҳатлашиб шифокорга олиб бориш учун
қанча ҳаракат қилдик, кўндиролмадик. Уни бир
илож қилиб дўхтирга кўрсатишим керак.
– Соғлигинг жойидалигига шубҳам бор... Кал-
лангнинг соғлигини назарда тутяпман.
– Қўйсангиз-чи шунақа гапларни.
– Мана исботи, ҳозиргина невараларим сут
ичиб кетсин, деб шошдим, деётгандинг, лекин
сутни челаги билан кўтариб келиб, лаллайиб ту-
рибсан. Невараларинг эса аллақачон мактабга
кетиб қолишди.
– Ҳа, эсим қурсин, аслида сутни пишириш
учун келинга бериб, кейин сизнинг олдингиз-
га чиқмоқчи эдим, – деб Хосият хола челакни
кўтарди. У кетаётиб: – Кириб чойингизни ичиб
чиқинг, кўчат экиш қочмас. Айтгандай, сизга
маслаҳатим, шунча ерга кўчатни бир ўзингиз
экишга тиришманг, болаларни ёрдамга чақи-
ринг. Сиз қандай экишни кўрсатиб турсан-
гиз, бор бўлгурларнинг ўзлари бирпасда экиб
ташлайди, – деди.
– Аста-секин ишлайверай-чи, чарчасам ёр-
дамга чақирарман. Ишни бошлаб, кейин овқат-
ланаман, – деди Худоёр ота.
Хола узоқлашгач, белкуракни қўлига олиб, кў-
чатларни қандай экишни чамалади.
У кўчат экмоқчи бўлган ер боғларининг орқа
томонида бўлиб, узунлиги тахминан 15 метр,
эни 3 метрлар чамасидаги жой эди. У ернинг
бир қисмидан анча олдин пахса девор учун лой
олинган, кейинчалик хандақ кўмиб ташланганди. Сал наридан темир йўл ўтиб, бу ер ташлан-
диқ бўлиб ётганди. Худоёр ота боғ деворини ёқа-
лаб терак экишни, кейин ариқча қазиб, унинг
яна бир тарафига арча кўчатлари ўтказишни
режалаштирди. У белкуракни олиб кўчатнинг
катталигига қараб чуқурча ковлай бошлади.
Ариқ учун мўлжаллаган жой қандай экан, деб
ўша ерни ковлаётганида белкуракнинг учи қар-
силлаб қаттиқ нарсага тегди. Хандаққа ахлат
ташлагандилар, тош бўлса керак, деб ота тошни
олиб ташламоқчи бўлди. У чуқурчани кенгайти-
риб, белкуракка теккан қаттиқ тошни қўли би-
лан тортди. Қўлига илиниб чиққан думалоқроқ
нарсага яхшилаб қараб, беихтиёр ташлаб юбор-
ди. У одамнинг калла суяги эди!
Худоёр отанинг аъзои баданидан совуқ тер
чиқиб кетди. У мабодо янглишмадиммикин деб
ўйлаб, яна синчиклаб қаради.
– Адашмабман, астағфируллоҳ, астағфирул-
лоҳ! – деди у чўнтагидан рўмолча чиқариб тер-
ларини артаркан.
Балки одам суягининг бошқа қисмлари ҳам
бордир, деб ўйлаб у сал нарини ковлади. Худди
ўйлаганидек, сон суяги чиқди. Ота суякларни
топган жойига ташлаб, устини илгаригидек кў-
миб қўйди. У ўйланиб қолди, нима қилсам экан?
Нима қилардим, тезда тегишли жойларга хабар
беришим керак.
Худоёр ота милицияга хабар бериш учун те-
лефонини олиб, рақам тера бошлади, фикридан
қайтди чоғи, рақамларни ўчирди. Мен милиция-
га хабар берсам, улар келиб кўрганларидан сўнг
тегишли тергов органига топширадилар, иш
анча чўзилади. Бундан фойдаланган қотил қо-
чиб қолиши ёки ўзини ҳимоя қилишнинг бошқа
бирор йўлини топиши мумкин. Яхшиси, қотил-
лик жиноятларининг тергови қаерга тааллуқли
эканини билишим керак.
Ота кўкрак чўнтагидан кўзойнагини олиб
тақди ва телефонини чиқариб, интернетдан
қидира бошлади. Қотиллик жиноятлари бўйи-
ча терговни вилоятларда вилоят прокуратураси
терговчилари олиб бораркан, деди ва рақам-
ларни термоқчи бўлди, лекин яна ўйлаб қолди.
Шошмаслигим керак, ахир бу ерда қотиллик
юз берган. Бу ким бўлиши мумкин. Қотил киму
мурда кимники? Унинг хаёлига «Тилаволди пес»
деган исмдан бошқаси келмасди. Ундан бош-
қа ҳеч ким! Балки у чет эл фильмларидагидек
маньякдир1. Агар бу аниқланса, Саодатни ҳам у
ўлдирган деган гумоним тўғри чиқади. Мен ҳеч
кимга айтмасдан тўғри вилоят прокуратурасига
боришим керак. Терговчиларга кимдан шубҳам
борлигини тушунтирсам, улар Тилаволди песни
дарҳол қамоққа олсалар, жиноятни очиш осон-
роқ бўларди.
Худоёр ота ана шундай хаёллар билан кийи-
мини алмаштириш учун уйга кирди. Ошхонада
куймаланиб юрган Хосият хола:
– Келдингизми, кела қолинг, ҳозиргина чой
дамлагандим, сули ёрмасидан тайёрланган,
ўзингиз яхши кўрган сутли бўтқани қуюлиб қол-
масидан еб олинг. Мана тухум ҳам тайёр, – деди
қўлидаги қайнатилган тухум солинган идишни
столга қўйиб.Худоёр ота индамасдан хонасига кириб кет-
ди. У тезда кийиниб чиқиб кетаётганини кўрган
хола:
– Ие, йўл бўлсин, овқатланмайсизми? – деди
ажабланиб.
– Мен тезда қайтаман, машина жойидами?
– Машинани шаҳарга борадиган ишим бор,
деб Жўшқин ҳайдаб кетганди.
– Майли...
Хосият хола азалдан камгап аёл. У эрига ор-
тиқча саволлар бериб, жонига тегишни ёмон
кўрарди. Ҳозир ҳам кўчат экмоқчи бўлган «да-
даси»нинг кутилмаганда кийиниб йўлга отлани-
шига тушунмай, ундан бунинг сабабини сўраш
учун оғиз жуфтлади-ю, лекин авзойи бошқача-
роқ эканини пайқаб индамади.
Худоёр ота аксига олиб машинани ўғли ҳай-
даб кетганига бироз асабийлашди. У катта йўлга
чиқиши билан такси топилди. Йўл давомида у
одам суякларининг кимники бўлиши мумкинли-
ги ҳақида ўйларди. Қотил ким эканлиги ҳақида
ортиқча бош қотирмай, тезда бир қарорга кел-
ган эди.
Вилоят прокуратураси биноси кираверишида
ўтирган соқчи йигит отани тўхтатиб, салом бер-
ганидан кейин:
– Отахон, кимнинг олдига кирмоқчисиз? – деб
сўради.
Худоёр ота бу ерда кимга учрашишини ўйла-
магани учун бироз ўйлаб туриб, жиянини тергов
қилган Собиржон эсига келди.
– Ўғлим, мен Мирзаев Собиржонни кўрмоқчи-
ман, – деди у.
– Ўзи сизни қайси терговчи чақирган, қўлин-
гизда чақирув қоғозингиз борми?Мени ҳеч ким чақирмаган, бироқ уларга
айтадиган гапим бор. Агар сиз қайси терговчи
тажрибалироқ эканини айтсангиз, жуда яхши
бўларди-да. Мен бир жиноят ҳақида, аниқроғи,
қотиллик ҳақида хабар бермоқчиман.
– Йўғ-э, наҳотки...
– Ҳа, ўғлим, илтимос, бу шошилинч.
– Ёнингизда шахсингизни тасдиқловчи ҳуж-
жатингиз борми?
– Албатта, мана паспортим.
Соқчи отанинг паспортини кўздан кечирар-
кан:
– Менимча, фикрингиз тўғри, Собиржон ака-
га учрашганингиз маъқул. Мен ҳозир у кишига
қўнғироқ қилиб, сизни қабул қила оладими, йўқ-
ми, билиб бераман, – деб соқчи хизмат телефо-
ни гўшагини кўтариб гаплаша бошлади. Кейин
у Худоёр отага қараб: – Кираверинг, иккинчи
қават, 23-хона, терговчининг исм-фамилиясини
биласиз, – деди.
Худоёр ота терговчининг хонасига кирганида
Собиржон билан Фарҳод бир нималарни гапла-
шиб турган эди. Улар отага салом беришди.
– Келинг ота, мабодо яна бошқа бирор гувоҳни
бошлаб келмадингизми? – деди Фарҳод кулиб.
– Йўқ, барака топгур, бутунлай бошқа иш би-
лан келдим.
– Қандай иш? – деди Собиржон отани ўти-
ришга таклиф қилиб.
– Биласизми, ўғлим, мен кўчат экиш учун
ерни ковлаётиб, одам бош чаноғини топдим.
– А, қаердан?
– Ўзимизнинг боғ деворимиз орқасидаги ташлан-
диқ ердан. У ер илгари хандақ эди.Фақат бош суягими ёки...
– Сон суягиям чиқди, кейин бошқа ковлама-
дим, уларни жойига қайта кўмиб, хабар бериш-
га шошилдим.
– Нимага телефон орқали айтмадингиз ёки
ички ишлар бўлимига хабар бермадингиз, тезроқ
етиб борардик, отахон.
– Мен қотиллик тезроқ аниқланадими, деб
тўғри шу ерга келавердим...
Собиржон отанинг нима демоқчилигини унча
тушунмади.
– Ҳа, майли, яқинда жиянингизнинг иши бў-
йича гувоҳ билан келганингизда шахсингизга
оид ҳеч нимани ёзмагандик, деб у Худоёр ота-
нинг шахсини аниқловчи саволлар бера бошла-
ди. Унинг манзилини ёзаётиб: – Ҳа, яшаш жо-
йингиз шаҳар билан чегарадаги туманда экан,
бу ердан унча узоқ эмас, – деб қўйди.
– Гап шундаки, мен бу қотилликда бировдан
шубҳам бор. Шунинг учун ўзим келиб, сизларга
ҳаммасини гапириб беришни маъқул кўрдим.
Худоёр отанинг бу гапидан терговчилар икка-
ласи ҳам жонланиб, унга қарадилар.
– Шунақами? Сизнинг қотилликда кимдан-
дир гумонингиз бўлса, демак, у ерга кимнинг
мурдаси кўмилганлигини ҳам тахмин қилаётган
бўлсангиз керак, деб ўйлайман, тўғрими? – деди
Собиржон.
– Ҳа, худди шундай.
– Хўш-хўш, гапиринг-чи.
– Сизларга бошидан яхшилаб тушунтиришим
керак. Биласизми, ўғлим, бизнинг уйимиз билан
ёнма-ён жойлашган уй эгаси – қўшнимизнинг
исми Тилаволди. Унинг чап томонида эса Аннамуроднинг уйи. У ёлғиз яшарди, кампири вафот
этган, қизи Туркманистонга турмушга чиқиб
кетган. Биз учаламиз деярли тенгқурлармиз,
ёшларимиздаги фарқ кам. Бир йилдан ошди,
Аннамурод ғойиб бўлган. Мен маҳаллага чиқиб
суриштирсам, у ердагилар Туркманистондаги
қариндошлариникига кетган шекилли, деб тах-
миний жавоб бергандилар. Энди уни Тилаволди
ўлдирганмикин, деб ўйлаяпман.
– Балки у ҳақиқатдан ҳам ўша ёққа кетган-
дир, нега у ўлдирилган деган хаёлга бордингиз?
Агар фамилиясини айтсангиз, унинг қаерда
эканини бирпасда аниқлаймиз.
– Аннамуроднинг фамилияси нима эди-я, ба-
рака топгур, эсимда йўқ. Яхшиси, тезроқ бориб
ўша суякларни кўринглар.
– Ота, саволимни жавобсиз қолдирдингиз, нега
Аннамуродни Тилаволди ўлдирган, деб ўйлаяпсиз?
– Бундай деб ўйлашимнинг сабаби, йўқолиб
қолмасидан сал олдин Тилаволди билан уришиб
қолгандилар...
– Нима учун уришганлар?
– Жанжалнинг сабаби арзимаган нарса. Би-
ласизми, Тилаволди жуда расво одам, шунинг
учун ҳам уни Тилаволди пес дейишади. Аннаму-
род туркман эса ўжарроқ киши. Унинг томидаги
ёмғир учун қўйилган тарнови қийшайиб, ёмғир
Тилаволдининг ҳовлисига сачраган. У қаердан
жанжал чиқаришни кутиб яшайдиган одам
эмасми, баҳона топилиши билан қўшнисини-
кига кириб шовқин кўтарган. Аннамурод ёмғир
тўхтагандан кейин тарновини тузаттиришни
айтса ҳам, қулоқ солмай, ҳозирнинг ўзида тар-
новингни тўғрила, мен унгача кутмайман, дебсўкинган. Бундан жаҳли чиққан Аннамурод уни
уйидан ҳайдаб чиқариб, кейинчалик ҳам тар-
новини тузатмаган. Тилаволди ҳар куни бақи-
рарди, Аннамурод эса ўжарлиги тутиб: »Агар
сен сасимасдан жим ўтирсанг, аллақачон тузат-
тирардим, энди ҳеч қачон тарнов тузалмайди,
кўрайлик-чи қўлингдан нима келаркин!» – деди.
Тилаволди пес қони қайнаб: »Қўлимдан нималар
келишини кўрсатиб қўяман!» «Нима қиласан, ўл-
дирасанми?» – деди Аннамурод. «Ундан ҳам бат-
тари қўлимдан келади!» – деганини ўз қулоқла-
рим билан эшитганман, – деди Худоёр ота.
– Битта тарновни деб одам ўлдиришгача бо-
риш мумкинми?
– Барака топгур, агар сиз Тилаволдининг қан-
дай одамлигини билганингизда бундай демас-
дингиз.
Собиржон ёшига қараганда анча ёш кўрина-
диган, ҳаракатлари чаққон, сўзларини ўрни-ўр-
нида ишлатиб, бурро-бурро, асосли гапираёт-
ган чолга тикилиб бирпас ўйланиб қолди, кейин
унинг гапларига ишониш мумкин деган фикрга
борди чоғи:
– Мен чиқиб раҳбариятга бу ҳақда ахборот
берай, улар нима деркин, – деб хонадан чиқиб
кетди.
Фарҳод эса Худоёр отанинг кийинишига қа-
раб, уни чет эл филмларидаги чолларга ўхшаб
кетаркан, ҳатто ҳозирги замон техникасини
ҳам яхши тушунади, наҳотки қишлоқда шундай
одамлар бўлса, деб қизиқиб савол бера бошлади:
– Ота, касбингиз нима?
– Ўқитувчи.
– Қайси фандан дарс бергансиз?
📚 Ҳикоя ва Қиссалар.📚 🇺🇿 🇺🇿 🇺🇿
💥ҚАСОС ХИССИ.
6 қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Муаллиф: ЗУЛАЙХО МАШАРИПОВА.
Дедиктив қисса.
XIV БОБ
Уруш тугаганида Кўпайсин ўн тўрт ёшга кир-
ганди. Фронт орқасидаги одамларнинг оғир
меҳнатлари, аянчли аҳволидан у хабардор бў-
либгина қолмай, бевосита иштирокчиси ҳам
бўлганди. Унинг отасидан урушнинг иккинчи
йилида бедарак йўқолгани ҳақида ҳат олишди.
Кунора кимнинглир очликдан ўлгани ҳақидаги
гаплар эшитиларди. Кўпайсин касалманд онаси
билан синглисини уйда қолдириб, очликдан ўл-
масликлари учун эртадан кечгача ҳаракат қи-
лар, бир бурда нон топишни ўйлаб, юмушнинг
оғир-енгиллигидан қатъи назар бажарарди.
Ниҳоят, узоқ давом этган, одамларнинг тин-
касини қуритган уруш тугаб, тирик қолганлар
бирин-кетин уйларига қайта бошлашди. Ким-
нингдир урушдан қайтганини эшитишса, улар
онаси билан уни кўргани боришарди, дадасини
суриштирардилар. Кўпайсин аскарни кўриб,
худди отаси келгандек севинар, отаси ҳам бир
куни эшикдан кириб келишига жуда-жуда ишо-
нарди. Бироқ ундан ҳеч қандай хабар йўқ эди.
Улардан икки уй нарида яшовчи Турди ака
урушдан қайтибди, деган гапни эшитиб, онаси
билан дарров югуриб боришди. Қўни-қўшнилар,
қариндош-уруғлар йиғилган. Ҳаммаси Турдини
ўртага олиб, саволларга кўмиб ташлаган эдилар.
У ҳарбий формада ўтирарди. Кўпайсин унинг
кийимига ҳавас билан қараб, отасининг ҳам
шундай кийимда кириб келишини тасаввур қи-
либ, жилмайиб қўйди. Онаси одамларнинг ора-
сидан ўтиб у билан сўраша бошлади:Турдижон, шунча бало-офатлардан қуту-
либ, эсон-омон келганингга шукр. Умринг узоқ
бўлсин. Шўрлик ота-онанг сендан бир йилча хат
келмай қўйганида сени ўлди, деб ўйлаб, куйиб
бирин-кетин вафот этишди. Қўлимиздан нима
ҳам келарди. Тақдир-да, ука, пешанадагидан
қочиб қутулиб бўлмайди, – деди.
– Ойниса опа, Жалил акадан хабар борми, қа-
чон келаркан? – деди Турди.
– Урушнинг иккинчи йили унинг бедарак
йўқолганини ёзишганди. Шундан бери бирор
хат-хабар бўлармикин, деб кўз тикиб ўтириб-
миз... Сени келди деб эшитиб, оёғимни қўлимга
олиб югурганимнинг боиси ҳам шу эди, мабодо
у кишини учратиб қолмадингмикан, деб, Турди-
жон ука?
– Нималар деяпсиз, шунча содда бўласизми?
Ахир у ерда бир-бировни учратиш жуда қи-
йин-ку, биз бошқа-бошқа полкларда бўлсак.
– Кўрмадим, дегин. Ҳаммаси бўлиб атиги ик-
китагина хат олганман...
– Шунақа денг, бедарак йўқолди, деб ёзишган
бўлса, Жалил ака душманга асир тушибди-да.
Ҳамма жимиб қолди. Кимдир:
– Йўғ-э, – деди.
– Ҳа, айримлар ўлимдан қўрқиб, қўлларини
кўтарганларича душман томонга ўтиб кетади-
лар. Уларни ватан хоинлари, деб аташади.
– Йўқ, ука, Жалил аканг унақа одаммаслиги-
ни ҳамма билади, сен янглишяпсан! – деди Ой-
ниса опа.
– Бедарак йўқолганлар деб, жанг майдонидан
тириги ҳам, ўлиги ҳам топилмаганларни айти-
шади. Қани, айтинг-чи, у қаерга ғойиб бўлишимумкин. Албатта, асир тушган, бошқа ҳеч нима
эмас!
Турди кимнидир қўрқоққа, сотқинга чиқар-
са, ўзининг обрўси янада ортиб, қаҳрамонга
айланаётгандек, бедарак йўқолганлар ҳақидаги
бўлмағур гапларни бўрттириб гапиришни давом
эттирди. Одамлар эса унинг гапларини жон қу-
лоқлари билан эшитишарди.
– Жалилдан буни кутмагандим, – деди ким-
дир.
– Қўрқоқ экан-да...
– Вой, хоинлик қилибди, қандай ёмон-а, – деб
ҳар ким ҳар хил гап айта бошлади. Одамлар Ой-
ниса опа билан Кўпайсинга бошқача кўз билан
қарашарди. Бундан ғазабланган Ойниса опа:
– Билиб қўйинглар, Жалил акам ҳеч қачон
қўрқоқлик қилмайдилар, сизлар нотўғри ўйла-
япсизлар! – деди бақириб ва ўғлини қўлидан уш-
лаб югуриб чиқиб кетди.
Турдининг гапларидан кейин уларга одамлар
ватан хоинининг оиласи деб қарай бошлади.
Кўпайсин мактабда ҳам ўзини ноқулай сезар,
болалар уни ўйинларига ҳам қўшмай қўйган эди.
Касалманд онаси бу дашномларга чидай олмай
вафот этди. Кўпайсин синглиси билан ёлғиз қо-
либ кетди. У Турдини ёмон кўрар, дадаси ҳақи-
даги гапларига ишонмасди.
Кўп ўтмай хат келди. Унда отасининг урушда
қаҳрамонларча вафот этгани, буни кейинча-
лик аниқлаганлари ҳақида батафсил ёзилган
эди. Кўпайсин хатни олиб, Турдининг уйига
югурди. У овқатланиб ўтирар, столда ароқдан
бўшаган шиша турарди. Хатни ўқиб чиқиб,
пинагини бузмай:Ҳа, шунақасиям бўлади. Янглишган экан-
лар-да, – деди оғзига овқат солиб.
– Сиз дадам ҳақида ёмон гаплар айтгандин-
гиз. Бундан сиқилган ойимнинг касаллари яна-
да авж олиб, у киши ўлиб қолдилар. Сиз ёмон
одамсиз! – деди Кўпайсин тутоқиб.
– Эй, тирранча, йўқол бу ердан! – деб бақирди
Турди.
– Ҳатто кечирим сўрашни ҳам билмайсиз,
аблаҳ экансиз!
– Нима, сендан кечирим сўрайманми, кетингга
боплаб тепмасимдан чиқиб кет! Иштаҳани ҳам
расво қилдинг, ипирисқи!
– Ўзингиз ифлоссиз! – деганича Кўпайсин ташқа-
рига югурди.
XV БОБ
Ота-онаси бўлмагани учун маҳалла-кўй, қа-
риндош-уруғ маслаҳатлашиб йигирма олти
яшар Турдини уйлантириб қўйишди. Келин шу
маҳалладан бўлиб, эндигина ўн олти ёшга тўлган
қиз эди. Турди қурилиш идорасига ишга кирди.
У тез орада компартия сафига қўшилиб, корхо-
нага раҳбар бўлди. У энди хизмат машинасида
юрар, қўшнилар билан кам гаплашар, салом бер-
ганларга аранг бошини қимирлатиб алик олар-
ди. Маҳалладаги тўй-маъракаларга қатнашмас,
хотинини ҳам дастурхон кўтариб бирор жойга
боришига йўл қўймасди.
Эрталаб деворлари бир бўлган қўшни кам-
пирнинг жанозасига бирга чиқиш учун кирган
Шокарим акага:
– Мен ишга боришим керак, ўзингиз кираве-
ринг, – деди беписандлик билан Турди.Нима деяпсан, ошиб борса, йигирма дақиқа
кеч қоласан, ахир ишдагилар ҳам одам-ку, ту-
шунишар, – деди Шокарим ака.
– Мен идора раҳбариман, ундан ташқари пар-
тия аъзосиман, жаноза ўқиётганларида у ерда
бўлишим тўғри келмайди.
– Ие, бу нима деганинг, ҳаммамиз ҳам ўламиз,
жаноза ўқилади ёки сен...
– Мен ўлганимда жаноза ўқиш шарт эмас.
Майли, хайр, – деб машинасига ўтириб кетди.
Шокарим ака ёқасини ушлаб, «астағфируллоҳ»
деганича қотиб қолди. Қўшни ҳовли олдида бо-
шига дўппи кийиб, белбоғ бойлаган қариндош-
лар ва қўшнилар, ҳатто унинг олдиларига келиб
«бандалик» деб ҳамдардлик билдирмасдан кетиб
қолганига ҳайрон бўлиб, бир-бирларига қараб
қўйишди.
Турди ўғли туғилганида бешик тўйи қилмади.
Хотинининг уйидагилар яширинча келиб кет-
дилар. У бир неча кунгача ўзига ўхшаган ик-
ки-учта ўртоғи билан ишдан кейин ичиб кайф
қилиб ўтирарди. Кейинчалик эса бир ўзи ичади-
ган бўлди.
Турди уйлари эскириб қолгани учун, уни бу-
зиб ташлаб, бошқатдан қура бошлади. Ёши кат-
тароқ, қурилишни тушунадиган кишилар, уй-
нинг пойдевори мустаҳкам эмаслигини кўриб,
унга маслаҳат бермоқчи бўлганларида, эшитиш-
ни истамай:
– Ўгитларингизни ўзларингиз уй қуришларин-
гизга асраб қўйинглар. Мен уйимни ўзим иста-
гандек қилиб қураман, – дерди.
У уйни раҳбарликка қандай тез кўтарилган
бўлса, худди шундай жуда тез қуриб битказ-
ди. Деворларига қизғиш ранг бердириб, деразасининг ромларини алвон рангга бўяшларини
уқтирди. Кўчада унинг уйи бошқаларникидан
ажралиб, кўзга ташланиб турарди. Хуллас, унинг
ишига айримлар кулар, айримлар ғижинарди.
Кейинчалик Турди ичиб олиб, хотинини ура-
диган одат чиқарди. Дастлаб буни ҳеч ким пай-
қамади. Хотинини кўча-кўйга чиқишига йўл
қўймагани учун у ҳеч кимга бу ҳақда айтолмас-
ди. Хотинининг ота-онаси ўзлари боришга юрак-
лари дов бермай, маҳалла оқсоқоллари билан
маслаҳатлашиб, Турди билан гаплашиб қўйиш-
ни лозим топишди. У ишдан келадиган пайтда
ҳаммаси кириб ўртага олдилар.
– Турдибой, сизнинг анчадан бери қизимизни
уриб, ҳақоратлаб юрганингизни билмас экан-
миз. Гулчеҳра тортинчоқ қиз бўлгани сабабли
буларни ҳеч кимга айтмаган. У индамас экан,
деб шунчаликка бориш яхшими? – деди унинг
қайнотаси.
– Йўғ-э, ошириб юбординглар, – деб чайналди
Турди.
– Қизимизни олиб кетамиз, куёвнинг ҳар куни
ишдан келиб ароқ ичиши яхшиликка олиб бор-
майди! – деди қайнонаси йиғлаб.
Турди индамай безрайиб ўтирарди.
Кекса отахон унга:
– Ўғлим, нега ичасан? Ҳамма нарсанг:
уй-жойинг, мансабинг, рўзғоринг бут бўлса. Ай-
рим оилалар ейиш-ичишдан қийналаётганини
кўриб турибсан. Худога шукр қилиб, оилангни
ардоқласанг бўлмайдими? Маст бўлгандан ке-
йин нима қилаётганингни билмайсан-да, тўғри-
ми? – деди.
Турди унга жавоб бермай пинагини бузмади.Қўшнилардан бири:
– Сен қўни-қўшниникига чиқмаганингдан,
тўй-маъракаларда қатнашмаганингдан кейин
одамгарчиликдан ҳам чиқиб боряпсан, ўғлим.
Сени тартибга чақирадиган, маслаҳат беради-
ган ота-онанг бўлмагани учун бу гапларни ач-
чиқ бўлса-да, айтишга мажбурмиз, – деди.
Турди келган одамларга қараб бироз тикилиб
туриб, кейин столни жаҳл билан бир урди. Ўтир-
ганлар кутилмаган бу ҳолатдан чўчиб тушишди.
– Сизлар ҳам менга ўхшаб у ёқда жаҳаннам
азобини кўриб келганларингизда эди, менга ақл
ўргатмасдан тушунган бўлардинглар. Жанг май-
донида қон кечиб, дайди ўқнинг нишонига ай-
ланишдан қўрқмай, ўлимингга рози бўлиб, фа-
шистлар билан курашиш нималигини биласиз-
ларми, ўзи? Йўқ, сизлар буни тасаввур ҳам қи-
лолмайсизлар! Мен эса сизлар учун, сизларнинг
тинч, осойишта ҳаётларингни деб ўзимни қур-
бон қилишга тайёр бўлиб курашганман. Урушда
кечган ҳар куним бир марта ўлиб, яна тирилган-
дек гап эди. Қани, айтинглар-чи, менинг асаб-
ларим темирданми? Шу ароқни ҳар куни ичиш
ўзимга ёқади, деб ўйлайсизларми? Бироқ шу
зормандани ичмасам ухлай олмайман, қулоғим
остида бомбаларнинг портлаши эшитилавера-
ди, жанг майдонида чўзилиб ётган ўликлар кўз
олдимдан кетмай қолган, тинчимни йўқотган-
ман! – деди Турди овози борича бақириб.
Ўртага жимлик чўкди. Оппоқ соқолли Шокир
ота жимликни бузиб:
– Турдибой, уруш ҳақидаги гапларинг тўғри,
лекин сендан бошқалар ҳам фашистлар билан
курашиб келди, бироқ ҳеч қайсиси сен кабиичиб, оиласини ҳақоратлаб юргани йўқ. Менинг
ўғлим Расулжон оёғидан ажраб келганини яхши
биласан. Худога шукр, у ҳаётини илгаригидек
давом эттиряпти. Яқинда қизини узатди, баҳоли
қудрат оила тебратяпти. У ароқ ичмайди, оила-
си тинч, – деди.
– Менга ўғлингизни гапирманг. У урушнинг
иккинчи йилиёқ оёғини баҳона қилиб, қайтиб
келган. Мен охиригача курашганман.
– Баҳона қилиб, деганинг нимаси?! Наҳот-
ки одамнинг оёғидан ажрашини осон билсанг.
Ахир у бир умрга мажруҳ, ногирон бўлиб қолган.
Сенинг тўрт мучанг соғ-ку, нимадан асабийла-
шасан?
– Мен беш йил ўлим билан юзма-юз келганман!
– Э, қўйинг унақа гапларингизни, куёв, уруш-
дан келганлар ҳаммаси туппа-тузук юришибди.
Сиз қўлингизга бир-икки сўм пул тушиб, ичиш-
ни одат қилдингиз, айтиб қўяй, қизимга бошқа
азоб беришингизга йўл қўймайман! – деди қай-
нотаси ўрнидан туриб жаҳл билан.
– Сиз умуман гапирманг, хўпми! Урушга бор-
магансиз, ҳеч нима билмайсиз!
– Менинг юрагим хаста бўлмаганида борган
бўлардим. Ўзи сизнинг ичиб, қизимни уриб-сўки-
шингизга урушнинг нима алоқаси бор? Урушга
бутун мамлакатимиз эркаклари борган. Улар-
нинг ҳаммасини оиласида аҳвол шундай демоқ-
чимисиз? Агар бу одатингизни ташламасангиз,
неварам билан қизимни олиб кетаман, бир амал-
лаб боқарман, тушундингизми? – деди дарғазаб
бўлган қайнота.
– Ҳа, ўғлим, ўзингиз ҳам ўйлаб кўриб хулоса
чиқаринг. Тўқликка шўхлик қилманг, одамларбир бурда нон учун нималар қилишаётганига
ҳам эътибор беринг, – деб Шокир ота қўлларини
юзига тортиб фотиҳа қилди ва кетиш учун ўр-
нидан турди.
Турди уларнинг тезроқ чиқиб кетишларини ис-
таб, ноилож «хўп» деб бошини қимирлатди. Ундан
ўзлари кутган жавобни олмаган бўлсалар-да, бош-
қалар ҳам хайрлашиб чиқиб кетдилар.
Кўп ўтмай Гулчеҳранинг отаси вафот этди.
Унинг оиласи оғир аҳволда қолди. Етим қолган
иккита укасига Гулчеҳра ёрдам бермаса, очлик-
дан ўлишлари мумкин эди. Турди уларнинг танг
аҳволидан фойдаланиб, хотинини уриб, хўрлаш-
ни янада оширди. Энди Гулчеҳранинг ёнини
оладиган ҳеч ким йўқ эди.
Кўпайсин кечаси навбатчиликдан қайтаёт-
ганида Турдининг уйидан бўғиқ овоз эшитил-
ди. Бу аёл кишиники эди. Кейин эса даҳшат-
ли бақириқдан тўхтаб қолди. У ўша томонга
бир-икки одим ташлади-да, ўйлаб қолди. «Мен у
ярамаснинг уйига қадамимни қўймасликка онт
ичганман-ку, бормайман. У хотинини дўппосла-
ётган бўлса-чи, у шўрликда нима гуноҳ? Бироқ
мен унга ёрдам бера оламанми, ҳатто эшикни
очмаса ҳам керак. Айниқса, ҳозир жуда қутуриб
юрибди, худди дунёнинг калити унинг қўлида-
дек. Минг лаънат ўша ярамасга!
Кўпайсин шундай хаёллар билан уйига кетди.
Эртасига Гулчеҳранинг вафот этганини эшит-
ди. Унинг ўлимида ҳеч ким Турдидан шубҳалан-
мади, айбламадилар ҳам. Балки Гулчеҳранинг
ўлими сабабини суриштирадиган иккита воя-
га етмаган укасидан бошқа ҳеч кими йўқлиги
учунми, уни ўз ажали билан ўлган, деб дафнқилишди. Кўпайсин Турдининг қотил эканини,
ўша тунда хотинини ўлдирганини англаб етган
эди, лекин буни кимга айтишни билмас, бегуноҳ
Гулчеҳрага ачинарди. Балки мен уларнинг уйи-
га кирсам, ўлмай қолармиди, деб ўйлаб виждо-
ни қийналарди. Кўпайсинни анчагача бу хаёл
қийнаб юрди.
Йиллар ўтиб, аста-секин ҳаёт ўз изига туша
бошлади. Кўпайсин уйланиб, бола-чақали бўлди.
Турди бошқа уйланмади. У ўғли билан яшар, бир
аёл кундузи келиб, уларнинг уйларидаги юмуш-
ларни бажариб кетарди. Қуш уясида кўрганини
қилади, деганларидек, ўғли Туроб вояга етгани-
да у ҳам отасига ўхшаб ароққа ружу қўйган эди.
Туроб ўзи яхши кўрган қизга уйланди. У ўзига
ўхшаб ёмон тарбия кўрган қизни танлаган эди.
Келини ҳам ҳалол-ҳаромнинг, оқ билан қора-
нинг фарқига бормайдиган қиз эканидан Тур-
ди афсусланмади, чунки бошқача одам у уйда
яшай олмасди.
Ёзнинг жазирамасида, айни чилла пайтида
Туроб ота бўлди. Наргизанинг кўзи ёриганди.
Туроб меҳмонларга, деб бир неча қути тўла ароқ
олиб келди. Турди неварали бўлганидан кўра,
уйида ароқ кўпайиб кетганидан хурсанд бўлиб
тўхтамасдан ичарди. Ниҳоят, бунинг оқибатида
ошқозони ёрилиб ўлиб қолди...
Турдининг хонасидан чиқмай ичиб ёти-
ши одатий ҳол эди. Ўғли ишдан келиши билан
ўзига ўхшаган битта-яримтани бошлаб келиб,
кайф-сафо қилар, келини туғруқхонада эди.
Икки кундан бери дадаси кўринмаётганига Ту-
роб эътибор ҳам бермасди. Ким билади, қўшни
кампир Санобар хола Наргизанинг кўзи ёриганини эшитиб уларникига кирмаганида, Турди-
нинг ўлиги яна неча кун ётарди.
– Туробжон, уйдамисизлар? – деб чақирди Са-
нобар хола.
Ширакайф Туроб гандираклаб чиқди.
– Нима дейсиз, Санобар хола?
– Наргизахоннинг кўзи ёриган дейишяпти, ўғ-
лим, табриклайман. Ўғилми, қизми?
– Ўғил, исмини Жаъфар қўйдик.
– Жуда яхши, қўшничилик – минг йилчилик
дейишади, келиним туғруқхонага бориб, Нарги-
захондан хабар олиб келмоқчи эди. Ўзи қачон
туққанди?
– Тўрт кун бўлди. Овора бўлманглар, у ерда
яхши қарашяпти, – деди тўнғиллаб Туроб кам-
пир билан гаплашиб туриш унга малол келиб.
Санобар хола кетиш учун орқасига бурилди
ва яна тўхтаб Туробга қаради:
– Болам, уйингдан қайдайдир ёқимсиз ҳид
келяпти, очиғи зўрға чидаб турибман. Нимани
ҳиди бу? – деди Санобар хола бурнини бекитиб.
– Ҳеч қандай ҳидни сезмаяпман.
– Сен яхшигина ичибсан, шекилли, шунга се-
зилмаётгандир. Хоналардан бирига мушук ки-
риб ўлиб қолган бўлмасин. Бу жуда ёмон ҳид,
ўғлим.
– Майли бораверинг, балки ҳид кўчадан кела-
ётгандир, – деди Туроб холанинг тезроқ кетиши-
ни истаб.
– Э, болам, уйда аёл бўлмаса қийин, сенга
қолса, айниганни ҳам, сасиганни ҳам билмай-
сан. Нари тур-чи, хоналарга кириб чиқай, балки
ошхонада гўштни музхонага қўйишни унутган-
дирсизлар, – деб Санобар хола орқасига қайтиб,ичкарига кирди. У хоналарнинг эшигини би-
рин-кетин очиб кўра бошлади. Турдининг хо-
наси эшигини очиши билан орқага тисарилди.
Энди Туроб ҳам ачимсиқ ҳидни сезиб, беихтиёр
бурнини бекитди.
– Болам, хона чироғини ёқ, – деди Санобар
хола.
Туроб чироқни ёқди. Санобар хола кароватда
шишиб кетган одам жасадини кўриб:
– Вой, Турди ўлибди... Отангнинг ўлиб қолга-
нини билмабсан-ку! Суф, сендай фарзандга! –
деганича орқасига қайтди. У уйига югуриб ке-
лаётиб ёқасини ушлаб, – астағфируллоҳ, астағ-
фируллоҳ! Тавба қилдим, тавба қилдим! Мен ўл-
ганимда жаноза ўқиш керак эмас, деганди-я...
Астаҳфируллоҳ... – дейишдан бошқа сўз топол-
масди.
Ўлганига уч кун бўлган Туробни дафн қилиш
учун олиб чиқишганда кўчани қўланса ҳид бо-
сиб кетди.
Жаъфар аллақачон тўрт ёшга тўлган бўлиши-
га қарамай, бирор сўзни айтмасди. Наргиза уни
гунг бўлиб қолишидан қўрқиб, шифокорга олиб
борди. Врач боланинг руҳий ривожланишдан
орқада қолганини айтиб, бунинг сабабларини
суриштира бошлади. Табиийки, Наргиза ўзи ва
эрининг спиртли ичимлик ичишини айтмади.
Сезгир шифокор буни пайқаб, болага керакли
муолажалар олиши шартлигини тушунтирди.
Жаъфар мактабга боргунча врач назоратида
бўлди. У мактабга ёши саккиздан ошганида бор
ди, у гаплашганида бошқа болалардан ажралиб
турар, кўпинча фикрини тушунтира олмай қий-
наларди. Кейинчалик эса у ёлғон гапирадиган,
нима яхши-ю, нима ёмонлигининг фарқига бор-
май, фақат муаммонинг ечимини ўзига енгил
бўладиган тарафини кўрадиган бўлди.
Жаъфар вояга етганида бир амаллаб институт-
га киритишди. Уни тугатганидан сўнг уйланиб,
ҳеч қандай ишнинг бошини ушламай юраверди.
Шу орада кутилмаганда у ота-онасидан бир кун-
да ажраб қолди. Туроб ва унинг хотини Наргиза
маст ҳолатда машинага ўтириб, автоҳалокатдан
нобуд бўлишди. Бу уларнинг оиласидаги учинчи
даҳшатли ўлим эди. Маст Туробнинг калтагидан
шаҳид ўлган Гулчеҳра, ароқ ичиб ёрилиб ўлган Ту-
роб, ичиб рулга ўтирган ота-онасининг даҳшатли
ўлим топишларидан хулоса чиқаришга Жаъфар-
нинг фикри ожизлик қиларди.
Қўшнилар Жаъфарга қандай одам қизини
берган экан, сўраб-суриштирмаганига қараган-
да ўзларига ўхшаган диёнатсиз, бетавфиқ ким-
дир бўлса керак, деган хаёлга борган эдилар.
Лекин Гулҳаёнинг қандайлигини билганларидан
кейин унга ҳамма бирдай ачинадиган бўлди.
Улар Жаъфарнинг ичиб келиб, хотинини азобла-
шига чидамай, бир неча марта кириб, койиб,
уришиб кетардилар. Гулҳаё ажрашиб кетгандан
сўнг кўпчилик енгил тортди, чунки Жаъфар ҳеч
қачон одам бўлмаслигини, у ҳам ота-боболари
каби эътиқодсиз, бебурд алкаш эканини били-
шарди.
Ўша кеча Кўпайсин бобо кўчада Жаъфарнинг
уйи ёнидан ўтиб бораётганида аёл кишининг
бақириғини эшитди. У буни хаёлида ўша бақириқ ҳар доимгидек қулоғимга эшитиляпти деб
ўйлади. Чунки у эллик йилдан ортиқ вақт ўтган
бўлса-да, Турдининг уйи олдидан ҳар ўтганида
бу овозни эшитгандек бўлар, ҳар сафар ўзини
Гулчеҳранинг ўлимида айбдор санаб қораларди.
Аммо бу сафарги овоз унга бошқачароқ туюл-
ди. Жон ҳолатда қаттиқ бақирган аёлнинг ким
эканини билиш учун у тўхтаб қолганди. Келин
қайтиб келганмикин? Уни Жаъфар азоблаётган
бўлса-я? Наҳотки илгариги хатоимни яна такрор-
ласам? Ахир уни ажрашиб кетди, деганларига
икки йилдан ошди-ку. Йўқ, менимча бу бошқа
биров. Кўпайсин бобо ана шундай бир-бирига
қарама-қарши хаёллар билан турганида ичка-
ридан кимдир югуриб чиққанини кўрди. У одам
ёнгинасидан ўтиб кетди. Ҳамма ёқ тинчиб қол-
ди. Бобо яна ўша фикрига қайтди, қулоғимга
эшитилган, аслида ҳеч қандай бақириқ бўлма-
ган, деган хаёл билан уйига келиб ётди. Эрталаб
невараси:
– Бобожон, қўшнимиз Жаъфар билан уларни-
кида юрадиган бегона жувонни кимдир ўлдириб
кетибди. Милиционерлар келиб, қўшнилардан
улар ҳақида суриштираётган экан, – деди.
– Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, – деб юзи-
га фотиҳа тортди бобо. – Бехосият уйдаги тўр-
тинчи даҳшатли ўлим. Демак, кечаги бақириқ...
ҳақиқатан ҳам кимдир бақирган экан-да... Тав-
ба қилдим... – деб Кўпайсин бобо пичирлаб ни-
малардир дерди. У бироз шу ҳолатда ўтириб,
кейин ўйлаб қолди. – Мелиса суриштиряпти, де-
дингми? – сўради неварасидан.
– Ҳа, Мусо акадан сўраётганларини ўзим кўрдим.Кечаги кўрганларимни айтишим керак, деб
ўрнидан турди у. Бироқ ҳеч ким уни эшитгиси
келмади.
XVII БОБ
Собиржон отахоннинг гапларини тинглаб:
– Кўпайсин бобо, сиз суриштирувчи йигитдан
хафа бўлмаслигингиз керак, чунки у сизнинг
ёшингиздаги кишининг тунда бўлган воқеадан
хабари борлигини етти ухлаб тушида ҳам кўрма-
ган бўларди. Ундан ташқари сиз гапни қотилни
кўрганингиздан эмас, у оиланинг эътиқодидан
бошлагансиз, – деди.
– Бу гапинг ҳам тўғри, омон бўлгур. Қариган-
дан кейин одамнинг ҳаракатлари сустлашга-
ни каби, унинг фикрлаши ҳам секинлашаркан.
Мен Турдининг оиласи ҳақидаги ўзимни ҳами-
ша ҳайратга солган нарсани гапира бошлабман.
Ахир бунинг у йигитга қизиғи йўқлигини били-
шим керак эди, – деди Кўпайсин бобо бошини
чайқаб.
– Аслини олганда, суриштираётган кишининг
дунёқараши кенг бўлиши керак. Сиз «даҳрий»
деган сўзни айтганингизда у қизиқиб, нима де-
моқчилигингизни эшитиши керак эди. Чунки
эътиқодга ҳам кўп нарса боғлиқ бўлади, шундай
эмасми, отахон? – деди Собиржон.
– Албатта, жуда тўғри айтдинг, омон бўлгур.
Ҳеч қайси дин ёмонликни, ёвузликни тарғиб
қилмайди. Мен Қуръони Каримни бир неча бор
ўқиб чиққанман. Шу ёшга киргунимча ҳаётдаги
тажрибаларимдан бир нарсага амин бўлдимки,
кимда-ким Яратганга шак келтириб, ҳаромданҳазар қилмай, ёмонлик йўлига қараб кетса, ал-
батта, бу дунёда жазосини оларкан. У умрининг
охирида бўлса ҳам, ўз қилмишидан пушаймон
бўлиб, тавба қилар экан. Нариги дунёда у гу-
ноҳкорни нималар кутиб тургани ёлғиз Яратган-
нинг ўзига аён.
Насроний динига амал қилувчиларнинг муқад-
дас китоби «Инжил»ни ҳам ўқиганман. Бунда
ҳам фақат инсоннинг эзгу амаллар қилишининг
фойдалари ҳақида сўз боради. Гуноҳкор банда-
сининг жазоланиши, охиратда эзгулик тарафи-
дагиларни мукофот, ёвузларни дўзах азоби ку-
тиши ҳақида гапирилган...
Мен шундай хулосага келганман, инсоннинг
поклиги кимнинг қайси динда эканида эмас,
унинг ўз эзгу эътиқодига содиқлигидадир.
– Жаъфарнинг ота-боболари динсиз эканини
ўзлари тан олганмилар? – деди Собиржон.
– Ҳа, Турди ўзи тан олган.
– Қандай қилиб?
– Мен ҳеч қайси динни тан олмайман, деган.
Калима келтиришни билмаслигини, билишни
ҳам хоҳламаслигини ўзи айтган. Буни кўпчилик
эшитган.
– Унинг ўғли Туроб-чи?
– Туроб ва унинг хотини худди Турдидек эъ-
тиқодсиз эдилар. Буни ўзлари тан олмасалар-да,
қилмишларидан маълум эди. Улар фақат ароқ
ичиш мумкин бўлган жойларга борардилар. Ай-
тишларича, иккаласи ўтириб ҳам ичишаркан.
Қўшнилар бу эр-хотиннинг кимгадир яхшилик
қилганини эшитмаганлар. Туроб ҳатто яхшилик
қилганларга ҳам ўзига билдирмай ёмонлик қи-
ларкан. Буни ҳеч ким пайқамади деб ўйлаб, ўшаёмонлик қилган кишисига ўзини яқиндек кўр-
сатаркан. Буни кўпчилик айтганидан биламан,
болам. Эр-хотин биргалашиб ҳалол одамларнинг
устиларидан бўҳтондан иборат имзосиз хатлар
ёзганини биладиганлар бор. Кўролмасликнинг
ўзи гуноҳ-ку.
Биласанми болам, менинг ҳозирги ҳаётимиз-
дан энг кўнглим тўладиган жойи ҳасад билан
эмас, ҳавас билан яшаш кераклигининг ҳар куни
уқтирилишидадир. Улар эса ҳасад билан яша-
шарди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, уларни даҳрий
дейишдан бошқа яна нима деб атаса бўлади?!
– Жаъфар ҳали ёш бўлган, ҳойнаҳой, уни яхши
билмасангиз керак, отахон?
– У неварам Сардор билан бир синфда ўқи-
ган. Жаъфарни ҳаммадан яхши биламан. Не-
варам унинг индамаслигини, ҳеч кимга қўшил-
маслигини айтарди. Каттароқ бўлганидан кейин
эса уни ича бошлаганини, ҳатто айрим болалар-
ни ҳам ичкиликка жалб қилгани учун уларнинг
ота-оналари шикоят қилиб мактабга борганла-
рини айтганди. Хуллас, Жаъфар ҳақида яхши
гап эшитмаганман.
– Раҳмат, отахон, – деб Собиржон Кўпайсин
бобо билан хайрлашди.
Фарҳод компьютерни ўчириб:
– Кимни сўроқ қилган бўлсак, ҳамма марҳум-
нинг қандай одамлигини айтиб, бирор яхши то-
монини гапирмаётганди. Бу чол унинг ота-бобо-
ларини ўзидан ҳам баттар эканини сўзлаб, мени
ҳайратга солди. Наҳотки уларнинг уч авлоди ҳам
одамларнинг лаънатига учраган бўлса? – деди.
Собиржон Кўпайсин бобонинг гапларини хаёлан
таҳлил қилиб, ўйланиб турарди. У анчадан кейин:Фарҳод, нима деб ўйлайсиз, Кўпайсин бобо
айтган қотил ким бўлиши мумкин?
– Билмадим, агар у чолнинг кўрсатмаси тўғри
бўлса, бизнинг тахминларимиз нотўғри бўлиб
чиқади. Унинг айтишича, қотил бўйи пастроқ,
тўладан келган эркак. Шубҳа остидагилар ичида
бундай кўринишдаги одам йўқ. Нима дейишга
ҳам ҳайронман.
– Демак, қотил бутунлай бошқа одам...
– Лекин кўзи хиралашган, ёши саксондан ош-
ган чолнинг кўрсатмасига унчалик ишониш ҳам
тўғри эмас, деб ўйлайман.
– Сизнингча, у нима сабабдан ёлғон кўрсатма
бериши мумкин?
Фарҳод ўрнидан туриб, у ёқдан-бу ёққа юра
бошлади, кейин Собиржоннинг қаршисида
тўхтаб:
– Биринчидан, Собиржон ака, ўзингиз айтга-
нингиздек, чолни асосий гумондор ҳисобланган
Жобирова Гулҳаёнинг амакиси бошлаб келди.
Иккинчидан эса унинг гапларидан маълум бў-
лишича, ёшлигидан марҳумнинг оиласига адо-
вати бўлган. У марҳумнинг бобосини ўзининг
душмани, деб билган. Шу сабабли улар тил би-
риктириб, Жобировларнинг ҳаммаси шубҳадан
қутулишлари учун паст бўйли, тўладан келган
эркакни ўйлаб топган бўлишлари эҳтимолдан
ҳоли эмас, деган фикрдаман, – деди.
– Дастлаб менинг хаёлимдан ҳам худди шу сиз
айтган гаплар ўтганди, бироқ тезда бу фикрим-
нинг нотўғри эканини сездим.
– Нима сабабдан?
– Чунки сезгиларим Жобированинг амакиси
ва Кўпайсин бобонинг гапларида ҳеч қандайёлғон йўқлигини айтяпти, – деди кулимсираб
Собиржон.
Фарҳод кулиб юборди.
– Ол-а, сезгиларим денг.
– Нима бўлганида ҳам терговни давом эттира-
миз. Аммо ўша Кўпайсин бобо айтган паст бўй-
ли, тўладан келган эркак уларни ўлдириб, кейин
чиққанми ёки унинг қотилликдан мутлақо хаба-
ри йўқми? У одам ўзи ким? Нима сабабдан ҳар
томонлама тамом бўлган иккита бедаво кимса-
ни ўлдирган бўлиши мумкин? Бу нарсалар ҳали
бизга бутунлай қоронғи.
– Ҳа, иш янада чигаллашиб кетди. Мен жино-
ят очилишига оз қолди, деб ўйлагандим, – деди
Фарҳод қўлларини ёйиб.
– Гувоҳ Кўпайсин бобонинг берган кўрсатма-
сига асосан, ўша қотилликда шубҳа қилинаёт-
ган яна бир гумондор кўрсатилган белгиларига
кўра қидирилиши лозим. Балки у яқинда жазо-
ни ўтаб чиққанлардан биридир ёки қидирувда-
ги жиноятчидир. Уни шулар орасидан излаши-
миз керак, деб ўйлайман.
– Ахир бобо уни орқасидан кўрган-ку, аниқ
белгиларини айтмади.
– Ҳа, тўғри, унинг тўладан келган, паст бўй-
лилигидан бошқасини билмаймиз, лекин жино-
ятчини шу кўринишдагилар орасидан излашга
мажбурмиз, – деди Собиржон.
УЧИНЧИ ҚИСМ
ШУБҲАЛИ КИШИ
I БОБ
Эрта тонгда Худоёр ота анчадан бери режа-
лаштириб юрган ишини бугун амалга оширмоқ-
чи бўлиб, дарахт кўчатларини боғнинг орқа то-
монига таший бошлади. «Май бошланди, кўчат
экишга пича кеч, лекин бултур ҳам худди шун-
дай деб ўйлаганим сабабли экилмай қолган эди.
Арчаларнинг томирлари тупроғи билан қоғоз
қопларда турибди, улар ўсиб кетишига амин-
ман, лекин терак кўчатлари барг ёза бошлаган
экан. Майли, таваккал, экаверай-чи», ўйлади у.
Ота белга таянганича нимани қаерга экиш-
ни мўлжаллаётиб, беихтиёр хаёлга берилди. Бир
ниҳолни экиб, вояга етказиш учун қанча меҳнат
сарфланади. У ўсиб кўнглингдагидек дарахт бўл-
са, меҳнатинг бесамар кетмаганидан қувонасан.
Бироқ ўша дарахт энди ривожланишни бош-
лаганида бирдан яшин тегиб қуриб қолса-чи.
Қайғурасан, сиқиласан, ачинасан...
Инсон боласи вояга етгунича ота-она қан-
чадан-қанча заҳмат чекади. Ота болаларининг
қорни тўқ, усти бут бўлсин деб, жонини жаббор-
га бериб меҳнат қилади. Оиласи тўкислиги учунўзи истаган қимматбаҳо кийимлару базмлардан
воз кечади. У ўғлим кам бўлмасин, қизим яхши
кийинсин, дейди. Онаизор туни билан ухламай-
ди, ором нималигини унутиб юборади. Ўзи хаста
бўлса ҳам, боласининг касал бўлмаслигини ўй-
лайди.
Худоёр ота негадир бундан анча йил ав-
вал қишлоқларида рўй берган нохуш воқеани
эслади.
* * *
Суд мажлиси давом этарди. Судланувчига са-
вол бераётган бўйи пастроқ, сочи типратиканни
эслатувчи, рангпар прокурор асабийлашиб, сал
бўғиқ овозда:
– Судланувчи, нимага ҳадеб тўтиқушга ўхшаб
«қотил эмасман» деб бир гапни такрорлайвера-
сиз, агар жиноят қилмаган бўлсангиз, далиллар
билан исботлаб беринг. Кимлар айбсизлигингиз-
га гувоҳ бўла олишини айтинг! – деди.
– Қандай қилиб исботлайман? Гапларим рост-
лигини, қотил эмаслигимни айтишдан бошқаси-
ни билмайман.
– Унда тушунтириб беринг-чи, агар сиз Толиб-
хўжаева Саодатни ўлдирмаган бўлсангиз, рў-
молчангиз қотиллик содир этилган ерда қандай
пайдо бўлган?
– Ўзим ҳам ҳайронман, менинг рўмолчамлиги
аниқ... Агар ишонсангиз, терговда буни менга
айтишганидан бери шуни ўйлаб, бошим қотган.
– Ана кўрдингизми, сиз ҳатто рўмолчангиз-
нинг жиноят жойига қандай қилиб бориб қолга-
нини ҳам айтолмайсиз. Хўш, сиз қотиллик қил-
магансиз дейлик, унда марҳума Толибхўжаеваўлими олдидан нега сизнинг номингизни тилга
олган?
– Билмайман...
– Бошқа бировнинг эмас, айнан сизнинг ис-
мингизни айтиб жон бериши қотил эканлигин-
гизни билдирмайдими?
– Йўқ, мен ўлдирмаганман...
– Марҳума ўлдирилмасидан ўн кун илгари
сизнинг совчиларингизни қайтаргани тўғрими?
– Ҳа.
– У нега қизининг сизга турмушга чиқишини
истамади?
– Мен хўжа эмас, оддий фуқаролигим сабабли.
– Қизнинг отаси йўқлиги учун онасини ўлдир-
сам, тўйимизга қаршилик қиладиган одам бўл-
майди, деб ўйлагансиз-да, тўғрими?
– Нотўғри! Бундай бўлиши мумкин эмас!
Агар совчиси қайтган йигитлар қизнинг она-
сини ўлдираверганларида қотиллар сони қан-
ча бўларди!
– Сиз бошқаларни қўйинг, ўзингиз учун жа-
воб беринг!
– Мен қотил эмасман, ишонинг...
Судланувчининг ҳимоячиси савол берди:
– Айтинг-чи Мустафоев, сизда ёки оила аъзо-
ларингиздан кимдадир қора мўйнали қўй тери-
сидан тикилган пўстин борми?
– Лаънат ўша пўстинга, шу саволни минг мар-
та беришди, уйимизни ағдар-тўнтар қилиб тин-
тув ҳам қилишди. Менда ҳам, уйимиздагиларда
ҳам унақа пўстин бўлмаган.
Суддаги шу охирги саволдан бошқа ҳамма са-
вол-жавоблар фақат судланувчининг зарарига
ҳал бўлгандНиҳоят ҳаммаси тугагач:
– Судланувчи Мустафоев Азиз, сизга охирги
сўз берилади! – деди тепакал судья кўзойнагини
кўтариб қўйиб.
Жиноятчининг қора курсисида ўтирган 20
ёшлардаги, бўйи ўртачадан узунроқ, буғдой
ранг, қирра бурун, кўзи бироз қисиқроқ йигит
ўрнидан турди. У атрофга саросимали назар
ташлади ва қўлларини икки тарафга ёйиб, ел-
касини қисди. Кейин индамай ерга қараганча
тураверди.
Судланувчининг қаққайиб жим туришидан
ажабланган судья аввал ёши каттароқ маслаҳат-
чи кишига, кейин маслаҳатчи жувонга қаради.
Ёши улуғроқ маслаҳатчи:
– Шунча кундан бери давом этган суд маж-
лиси тугаяпти, суд маслаҳатхонага киришдан
олдин сизнинг сўнгги сўзингизни эшитмоқчи-
миз. Индамай турмасдан, ичингиздагиларни га-
пиринг, балки пушаймонлик билдирарсиз, бал-
ки бошқа гапингиз бордир, Мустафоев... – деди
юмшоқлик билан.
Йигит бошини кўтариб залга қаради, у олдин-
ги қаторда қора кийиниб ўтирганидан азадор-
лиги кўриниб турган чиройли қизга бирпас қа-
раб турди-да, кейин сўзлай бошлади.
– Мен ичимдагиларни терговда ҳам, судда
ҳам айтганман. Гапимга қулоқ соладиган бирор-
та инсон бўлмаса, яна нима дейишим мумкин?
Мен Саодат опани ўлдирмаганман... – деб у то-
моғига бир нима тиқилгандек гапиролмай қол-
ди, кейин йиғи аралаш бўғиқ оҳангда шундай
деди, – Лола, ишон, қотил эмасман, онангни мен
ўлдирмадим. Ахир одам севганига озор етказиши мумкинми? Муҳаббат ёвузлик қилишга қо-
дир эмаслигини наҳотки ҳеч ким тушунмаса...
Залга жимлик чўкди, Азиз бошқа ҳеч нима
деёлмади. У бу сўзларни овози қалтираб, секин
айтган бўлса-да, негадир ҳаммага жаранглаб
эшитилгандек туюлди. У Лолага тикилганича ту-
рарди. Қизнинг оппоқ юзи, сал чимирилган қал-
дирғоч мисол қошлари, ёш тўла шаҳло кўзлари
изтиробли боқар, ғунча каби лаблари титраб бир
нима демоқчидек жуфтланди, лекин гапиролма-
ди, у ҳам йигитдан кўз узмай қараб ўтирарди.
Суд судланувчи айбини тан олмаса ҳам, унинг
жинояти далиллар билан тўла тасдиқланди, деб
ҳисоблаб, Азизни қасддан одам ўлдиришда айб-
ли деб топди ва 15 йилга озодликдан маҳрум қи-
лиш жазосига ҳукм қилди. Азизни олиб чиқиб
кетаётганларида:
– Мен айбдор эмасман, ишонинглар, менга ёр-
дам беринглар, Худоёр ота, ёрдам беринг, илти-
мос! – деди одамлар орасидан Худоёр отага кўзи
тушиб.
Азизнинг отаси Жўра ака, онаси Манзура опа
ўғлининг ғамидан қадди букилди. Лола турмуш-
га чиқмади. Унга совчилар кўп бўлди, бироқ
ҳеч қайсисига розилик бермади. Айримлар уни
Азизни жуда яхши кўрганидан бошқага кўнгил
қўймаган деса, айримлар Азиз онасини ўлдирга-
нидан кейин эркак зотидан нафратланганидан
эрга тегмади, дейишади. У ҳувиллаган ҳайҳот-
дек уйда бир ўзи қолиб кетганди. Тоғаси жияни-
ни ёлғиз қолдирмай, кичик ўғли билан келинини
унинг ёнига кўчириб келди.
Кўчат экишга чиққан Худоёр ота шу воқеалар-
ни хаёлидан ўтказаркан, нимага буларни эслаб
қолдим, деб ўйлади. У ҳозиргина олиб чиққан
кўчатлардан бирини қўлига олди. Кейин уни
жойига қўйиб, белга суянганича чўққи соқолини
силаб қўйди, белни икки қўли билан ушлаб, унга
оғирлигини ташлаб туриб, яна хаёлга чўмди.
«Гулҳаёнинг бошига тушган мусибатдан қат-
тиқ таъсирландиммикин? Шундай қизни қотил-
ликда айблашса-я! Буни эшитиб, худди Азиз-
нинг судда мендан ёрдам сўраган пайтидагидек
аҳволга тушдим. Бунга Азизнинг нима дахли
бор, ўзим ҳам тушунмайман. Гулҳаёнинг собиқ
эри ўлдирилиши ҳам баҳор пайтида... Саодат
шўрликни ўлдирганларида ҳам баҳор эди, бал-
ки шунинг учун эслаётгандирман. Йўқ, булар
бошқа-бошқа, бир-бирига ўхшамайдиган воқеа-
лар.
Ўша йили баҳор эрта келиб, мевалар гуллаб,
ўриклар ҳатто довучча туга бошлаганди. Шунда
кутилмаганда қаттиқ совуқ бошланди. Икки кун
ёққан қор мевали дарахтларни ҳосилидан жудо
қилди...
Изғиринли баҳор бундан 10 йилча илгари бўл-
ганди, ҳа, ҳаммаси кечагидек эсимда. Қишлоғи-
мизда мен эсимни таниганимдан бери қотил-
лик юз бермаган. Саодатни ўлдириб кетишлари
одамларнинг юрагини ҳозиргача ларзага солади.
Бундан чиқди, Азизнинг қамалганига роп-
па-роса 10 йил тўлибди-да. Ҳалигача унинг «Ху-
доёр ота, менга ёрдам беринг, илтимос...» деган
сўзлари қулоғим остида жаранглайди. Бироқ
нега менга айтди, бошқа бировга ёки бирор қариндошига эмас? Унинг кўзларидаги илтижони
сира унутолмайман. Лекин айбсизлигига қандай
ишонай? Унга ёрдам беришга ҳаракат қилма-
дим. Ахир милиция ходимлари, прокуратура-
дагилар қанча текширишди. Ундан кейин бир
неча кун суд мажлиси бўлди. Азизни оқлайдиган
ҳеч бир гувоҳ, ҳеч қандай далил йўқ эди. Мен
унинг айбсизлигини қандай исботлайман? Бал-
ки у ҳақиқатан ҳам Саодатни ўлдиргандир? Ле-
кин марҳуманинг чангалидан қора пўстиннинг
жуни толалари топилган. Терговчиларнинг фик-
рича, қотил қора пўстинда бўлган. Азизда ҳеч
қандай пўстин йўқлигини қишлоқда ҳамма би-
лади. Бироқ битта пўстинни деб, бировни айб-
сиз деб бўлмайди-ку. Яна ким билади, балки у
туҳматга қолгандир...
Қишлоғимиз каттагина, шунга қарамай ўн йил
ичида ҳаммани бирма-бир ўзимча элакдан ўтка-
зиб текширганман. Ҳеч ким қотиллик қилган бў-
лиши мумкин, деган шубҳа уйғотмаганидан сўнг
тинчиб қолдим. Ростини айтганда, бир одамдан
озгина гумоним бор эди, аммо бу асоссизлиги-
ни яхши билардим. Тўғрироғи, у одам ҳаммани
ёмон кўрадиган турқи совуқ, узоқроқ қариндо-
шимиз Тилаволди эди. «Тилаволди пес» деб унга
жуда тўғри лақаб қўйишган. Ёмон одам бўлгани
учунгина ундан шубҳалангандим, аммо унинг
Саодатни ўлдириши учун ҳеч қандай сабаб йўқ
эди».
Ота кўчатларни бутунлай унутиб, ўша воқеа-
ларни эслаб, хаёлга шўнғиди.
II БОБ
Худоёр ота яшайдиган қишлоқ шаҳарга яқин
жойлашган бўлиб, одамларнинг яшаш шароити
шаҳардан деярли фарқ қилмайди. Лекин улар-
нинг урф-одатлари, қишлоқ аҳлининг ўзаро му-
носабатлари шаҳарликлардан кескин фарқла-
нади. Қишлоқда ҳамма бир-бирини танир, де-
ярли ҳамманинг исми ёнига лақабини қўшиб
айтиш одатий ҳол эди. Шундан келиб чиқибми,
қишлоқни «Лақаб» қишлоқ дейишади.
Худоёр отанинг касби ўқитувчи. Ёши 75 га
яқинлашган бўлишига қарамасдан, ҳали бук-
чайиб қолмаган, тетик, оқ-сариқ юзига ярашган
оппоқ, кичкина чўққи соқолли, кўзлари тийрак
боқувчи, ўрта бўйли, нуроний чол. Қишлоқдаги-
лар унинг иккита дипломли зиёли, ҳозиржавоб,
ақллилигиданми ё ҳаммага бирдай самимий му-
носабатиданми ёки чигал масалаларнинг ечи-
мини тезда топишиданми, доимо ёрдамга тай-
ёрлигиданми жуда ҳурмат қилишар, каттароқ
иш бошламоқчи бўлсалар, албатта, маслаҳатла-
шардилар.
Ёшлигида ота институтнинг психология фа-
культетини тамомлаб, мактабда бир йил ишла-
ганидан сўнг чет тилидан дарс беришни ҳами-
ша орзу қилгани боис, ўзи мустақил ўрганиб,
сиртдан чет тиллар институтига ўқишга кирган.
Ўшанда улар Хосият хола билан танишганлар. У
ҳам институтнинг педагогика факультетини ту-
гатаётган эди. Улар турмуш қуриб, иккита ўғил-
ли бўлдилар. Фарзандларининг каттаси Тўлқин
техникага қизиққани учун шу соҳада ўқиб, олим
бўлди. У оиласи билан шаҳарда яшайди. Кенжа
ўғли Жўшқин ота-онасининг касбини танлаган.
У ўқитувчи, қишлоқдаги коллежда инглиз ти-
лидан дарс беради. Отанинг тўнғич невараси
институтни чет элда тугатиб, докторлик илмий
ишини тамомлаш арафасида. У фарзандла-
ри билан ич-ичидан фахрланса ҳам, ҳеч қачон
одамларга буни айтиб мақтанмаган. Унинг фик-
рича, фарзандларининг муваффақиятини кўз-
кўз қилишга уриниш оиланинг обрўсини бир
пул қилади. Одамлар кимнинг оиласи қандай
эканини ўзлари кўриб, бир фикрга келишлари
керак, деб ўйлайди.
Худоёр ота кексайган бўлса ҳам замондан
орқада қолишни истамайди. У неварасидан
компьютерни қандай ишлатишни, интернетдан
фойдаланишни ўрганиб олган. Чет элдаги нева-
раси интернетдан фойдаланиш мумкин бўлган
қўл телефони совға қилганида отанинг боши
осмонга етганди. У ҳамиша ҳамқишлоқларига
теша тегмаган янгиликларни гапириб, уларни
қойил қолдиради. У пиёда юришни яхши кўра-
ди, узоққа ўзининг «Нексия» русумли оқ маши-
насини ҳайдайди. Қишлоқдаги чолларнинг ҳа-
васи келганидан, унинг бундай тетикликка қан-
дай эришаётганини сўрашади. Отанинг жавоби
бир хил: «Инсон ҳаракат қилса, астойдил интил-
са, барча истакларига эришади. Асосийси, ёш
ўтганидан кейин қаридим деб, ҳаммасига қўл
силтаб ўтириб қолмасликда, изланишдан тўхта-
масликда», дейди.
У беш вақт намозини канда қилмайди, би-
роқ айримларга ўхшаб чопону махси-калишдан
бошқаси мумкин эмас, деб қарамайди, жойи-
га қараб, ўзига қулай кийинади. Ота ўғилларисовға қилган жинси шим, кроссовка, курткалар-
да юришни яхши кўради.
Лақаб борасида ҳамқишлоқлари уни ҳам чет-
лаб ўтмаган. Одатда, лақаблар авлоддан-авлод-
га ўтади, лекин кимнингдир ғайритабиий ода-
ти кўриниб қолса, унинг ота-бобосидан қолган
лақабидан воз кечиб, янги лақаб билан сий-
лашлари ҳеч гап эмас. Бу соҳада қишлоқдагилар
устаси фаранг.
Худоёр отанинг отасини Абдукарим «синч-
ков» деб аташган. Уни эса Худоёр синчков де-
йишади. Отасининг лақаби ўзгармай қолганига,
демак, отам билан одатларимиз бир хил экан,
деб қувонади Худоёр ота.
Тилаволди песнинг ҳеч қандай тери касаллиги
бўлмаса-да, унинг ёқимсиз, совуқ феъл-атвори
учун шундай аташган. Унинг отасининг лақа-
би «сахий» бўлган. Бир тўйда кимдир Тилаволди
отасига тортмаган, у песнинг ўзгинаси, дейиши
билан шундай лақаб олган. Худоёр отадан уч ёш
катта Тилаволдини шу пайтгача бировга яхши-
лик қилгани ёки кимнингдир яхши-ёмон куни-
да унга далда бўлганини ҳеч ким эшитмаган.
Ўзи эса ҳеч қачон «раҳмат» деган сўзни ишлатиб
кўрмаган, дейишади. У ҳатто оиласидагиларга
ҳам ўта совуқ муносабатда эканини ҳамма би-
лади. Тилаволдининг бўйи узун, озғинлигиданми
ёки совуқ чақнайдиган кулрангга мойил кўзла-
ри, ёноқ суяги бўртиб чиққан юзининг қўрқинчли
кўринишиданми, кийимлари гавдасига қовуш-
май рўдапога ўхшаганиданми, турқини бир кўр-
ган одам сесканиб кетиши турган гап. Қишлоқда-
гилар гапга қулоқ солмай, хархаша қилаётган
болаларини унинг номини айтиб қўрқитишади.Хуллас, яхшилаб эътибор берилса, ҳамма ла-
қаблар эгаларига жуда мос тушганини пайқаш
мумкин. Суюн лақма, Ҳамид ақлли, Шокир со-
вуқ, Жаббор кал ва бошқалар. Аҳмад хушрўйга
тескари лақаб қўйишган, аслида унинг кўрини-
ши жуда хунук.
* * *
Худоёр отанинг хаёлини Хосият хола бўлди.
– Дадаси, эрталаб нонушта қилмасдан чиқиб
кетибсизми?
У отанинг ёнига келиб, қўлидаги оғзи дока
билан боғланган челагини қўйди. Ота унинг са-
волига жавоб бермасдан бошдан-оёқ разм солиб:
– Нимчангни тескари кийибсанми? Калишла-
ринг ҳам пойма-пой... – деди.
– Вой, эрталаб сигирни тезроқ соғай, невара-
ларим сут ичиб кетишсин, деб шошганимдан
эътибор бермабман-а. Дадаси, жуда синчков-
сиз-да, дарров хатоимни топасиз, – деди Хосият
хола жилмайиб.
– Мен сенга сигир соғишни бас қил, энди бу
ишни келинга топшир демаганмидим?
– Шунча йилдан бери қилаётган ишимни нега
тўхтатарканман, соғлиғимдан шикоятим бўлма-
са? Мени ногиронга чиқармоқчимисиз? Бор бў-
линг-э...
У Хосият холанинг думалоқроқ, ёноқлари қи-
зариб турадиган оқиш, ажинлар билан қоплан-
ган бўлса-да истараси иссиқ юзига, бир нима-
дан ҳайратланганга ўхшаб боқувчи ярим доира
шаклидаги кўзларига қараб ўйга толди. Наҳот-
ки Хосиятнинг эси кирди-чиқди бўлиб қолган.
Тўрт-беш йилдан бери аҳвол шу, ҳеч нима эсидатурмайди. Ишлари пала-партиш, қизиғи, дакки
эшитса ҳам, пинагини бузмай, кулимсираб ке-
чирим сўрашдан нарига ўтмайди. Болалар би-
лан маслаҳатлашиб шифокорга олиб бориш учун
қанча ҳаракат қилдик, кўндиролмадик. Уни бир
илож қилиб дўхтирга кўрсатишим керак.
– Соғлигинг жойидалигига шубҳам бор... Кал-
лангнинг соғлигини назарда тутяпман.
– Қўйсангиз-чи шунақа гапларни.
– Мана исботи, ҳозиргина невараларим сут
ичиб кетсин, деб шошдим, деётгандинг, лекин
сутни челаги билан кўтариб келиб, лаллайиб ту-
рибсан. Невараларинг эса аллақачон мактабга
кетиб қолишди.
– Ҳа, эсим қурсин, аслида сутни пишириш
учун келинга бериб, кейин сизнинг олдингиз-
га чиқмоқчи эдим, – деб Хосият хола челакни
кўтарди. У кетаётиб: – Кириб чойингизни ичиб
чиқинг, кўчат экиш қочмас. Айтгандай, сизга
маслаҳатим, шунча ерга кўчатни бир ўзингиз
экишга тиришманг, болаларни ёрдамга чақи-
ринг. Сиз қандай экишни кўрсатиб турсан-
гиз, бор бўлгурларнинг ўзлари бирпасда экиб
ташлайди, – деди.
– Аста-секин ишлайверай-чи, чарчасам ёр-
дамга чақирарман. Ишни бошлаб, кейин овқат-
ланаман, – деди Худоёр ота.
Хола узоқлашгач, белкуракни қўлига олиб, кў-
чатларни қандай экишни чамалади.
У кўчат экмоқчи бўлган ер боғларининг орқа
томонида бўлиб, узунлиги тахминан 15 метр,
эни 3 метрлар чамасидаги жой эди. У ернинг
бир қисмидан анча олдин пахса девор учун лой
олинган, кейинчалик хандақ кўмиб ташланганди. Сал наридан темир йўл ўтиб, бу ер ташлан-
диқ бўлиб ётганди. Худоёр ота боғ деворини ёқа-
лаб терак экишни, кейин ариқча қазиб, унинг
яна бир тарафига арча кўчатлари ўтказишни
режалаштирди. У белкуракни олиб кўчатнинг
катталигига қараб чуқурча ковлай бошлади.
Ариқ учун мўлжаллаган жой қандай экан, деб
ўша ерни ковлаётганида белкуракнинг учи қар-
силлаб қаттиқ нарсага тегди. Хандаққа ахлат
ташлагандилар, тош бўлса керак, деб ота тошни
олиб ташламоқчи бўлди. У чуқурчани кенгайти-
риб, белкуракка теккан қаттиқ тошни қўли би-
лан тортди. Қўлига илиниб чиққан думалоқроқ
нарсага яхшилаб қараб, беихтиёр ташлаб юбор-
ди. У одамнинг калла суяги эди!
Худоёр отанинг аъзои баданидан совуқ тер
чиқиб кетди. У мабодо янглишмадиммикин деб
ўйлаб, яна синчиклаб қаради.
– Адашмабман, астағфируллоҳ, астағфирул-
лоҳ! – деди у чўнтагидан рўмолча чиқариб тер-
ларини артаркан.
Балки одам суягининг бошқа қисмлари ҳам
бордир, деб ўйлаб у сал нарини ковлади. Худди
ўйлаганидек, сон суяги чиқди. Ота суякларни
топган жойига ташлаб, устини илгаригидек кў-
миб қўйди. У ўйланиб қолди, нима қилсам экан?
Нима қилардим, тезда тегишли жойларга хабар
беришим керак.
Худоёр ота милицияга хабар бериш учун те-
лефонини олиб, рақам тера бошлади, фикридан
қайтди чоғи, рақамларни ўчирди. Мен милиция-
га хабар берсам, улар келиб кўрганларидан сўнг
тегишли тергов органига топширадилар, иш
анча чўзилади. Бундан фойдаланган қотил қо-
чиб қолиши ёки ўзини ҳимоя қилишнинг бошқа
бирор йўлини топиши мумкин. Яхшиси, қотил-
лик жиноятларининг тергови қаерга тааллуқли
эканини билишим керак.
Ота кўкрак чўнтагидан кўзойнагини олиб
тақди ва телефонини чиқариб, интернетдан
қидира бошлади. Қотиллик жиноятлари бўйи-
ча терговни вилоятларда вилоят прокуратураси
терговчилари олиб бораркан, деди ва рақам-
ларни термоқчи бўлди, лекин яна ўйлаб қолди.
Шошмаслигим керак, ахир бу ерда қотиллик
юз берган. Бу ким бўлиши мумкин. Қотил киму
мурда кимники? Унинг хаёлига «Тилаволди пес»
деган исмдан бошқаси келмасди. Ундан бош-
қа ҳеч ким! Балки у чет эл фильмларидагидек
маньякдир1. Агар бу аниқланса, Саодатни ҳам у
ўлдирган деган гумоним тўғри чиқади. Мен ҳеч
кимга айтмасдан тўғри вилоят прокуратурасига
боришим керак. Терговчиларга кимдан шубҳам
борлигини тушунтирсам, улар Тилаволди песни
дарҳол қамоққа олсалар, жиноятни очиш осон-
роқ бўларди.
Худоёр ота ана шундай хаёллар билан кийи-
мини алмаштириш учун уйга кирди. Ошхонада
куймаланиб юрган Хосият хола:
– Келдингизми, кела қолинг, ҳозиргина чой
дамлагандим, сули ёрмасидан тайёрланган,
ўзингиз яхши кўрган сутли бўтқани қуюлиб қол-
масидан еб олинг. Мана тухум ҳам тайёр, – деди
қўлидаги қайнатилган тухум солинган идишни
столга қўйиб.Худоёр ота индамасдан хонасига кириб кет-
ди. У тезда кийиниб чиқиб кетаётганини кўрган
хола:
– Ие, йўл бўлсин, овқатланмайсизми? – деди
ажабланиб.
– Мен тезда қайтаман, машина жойидами?
– Машинани шаҳарга борадиган ишим бор,
деб Жўшқин ҳайдаб кетганди.
– Майли...
Хосият хола азалдан камгап аёл. У эрига ор-
тиқча саволлар бериб, жонига тегишни ёмон
кўрарди. Ҳозир ҳам кўчат экмоқчи бўлган «да-
даси»нинг кутилмаганда кийиниб йўлга отлани-
шига тушунмай, ундан бунинг сабабини сўраш
учун оғиз жуфтлади-ю, лекин авзойи бошқача-
роқ эканини пайқаб индамади.
Худоёр ота аксига олиб машинани ўғли ҳай-
даб кетганига бироз асабийлашди. У катта йўлга
чиқиши билан такси топилди. Йўл давомида у
одам суякларининг кимники бўлиши мумкинли-
ги ҳақида ўйларди. Қотил ким эканлиги ҳақида
ортиқча бош қотирмай, тезда бир қарорга кел-
ган эди.
Вилоят прокуратураси биноси кираверишида
ўтирган соқчи йигит отани тўхтатиб, салом бер-
ганидан кейин:
– Отахон, кимнинг олдига кирмоқчисиз? – деб
сўради.
Худоёр ота бу ерда кимга учрашишини ўйла-
магани учун бироз ўйлаб туриб, жиянини тергов
қилган Собиржон эсига келди.
– Ўғлим, мен Мирзаев Собиржонни кўрмоқчи-
ман, – деди у.
– Ўзи сизни қайси терговчи чақирган, қўлин-
гизда чақирув қоғозингиз борми?Мени ҳеч ким чақирмаган, бироқ уларга
айтадиган гапим бор. Агар сиз қайси терговчи
тажрибалироқ эканини айтсангиз, жуда яхши
бўларди-да. Мен бир жиноят ҳақида, аниқроғи,
қотиллик ҳақида хабар бермоқчиман.
– Йўғ-э, наҳотки...
– Ҳа, ўғлим, илтимос, бу шошилинч.
– Ёнингизда шахсингизни тасдиқловчи ҳуж-
жатингиз борми?
– Албатта, мана паспортим.
Соқчи отанинг паспортини кўздан кечирар-
кан:
– Менимча, фикрингиз тўғри, Собиржон ака-
га учрашганингиз маъқул. Мен ҳозир у кишига
қўнғироқ қилиб, сизни қабул қила оладими, йўқ-
ми, билиб бераман, – деб соқчи хизмат телефо-
ни гўшагини кўтариб гаплаша бошлади. Кейин
у Худоёр отага қараб: – Кираверинг, иккинчи
қават, 23-хона, терговчининг исм-фамилиясини
биласиз, – деди.
Худоёр ота терговчининг хонасига кирганида
Собиржон билан Фарҳод бир нималарни гапла-
шиб турган эди. Улар отага салом беришди.
– Келинг ота, мабодо яна бошқа бирор гувоҳни
бошлаб келмадингизми? – деди Фарҳод кулиб.
– Йўқ, барака топгур, бутунлай бошқа иш би-
лан келдим.
– Қандай иш? – деди Собиржон отани ўти-
ришга таклиф қилиб.
– Биласизми, ўғлим, мен кўчат экиш учун
ерни ковлаётиб, одам бош чаноғини топдим.
– А, қаердан?
– Ўзимизнинг боғ деворимиз орқасидаги ташлан-
диқ ердан. У ер илгари хандақ эди.Фақат бош суягими ёки...
– Сон суягиям чиқди, кейин бошқа ковлама-
дим, уларни жойига қайта кўмиб, хабар бериш-
га шошилдим.
– Нимага телефон орқали айтмадингиз ёки
ички ишлар бўлимига хабар бермадингиз, тезроқ
етиб борардик, отахон.
– Мен қотиллик тезроқ аниқланадими, деб
тўғри шу ерга келавердим...
Собиржон отанинг нима демоқчилигини унча
тушунмади.
– Ҳа, майли, яқинда жиянингизнинг иши бў-
йича гувоҳ билан келганингизда шахсингизга
оид ҳеч нимани ёзмагандик, деб у Худоёр ота-
нинг шахсини аниқловчи саволлар бера бошла-
ди. Унинг манзилини ёзаётиб: – Ҳа, яшаш жо-
йингиз шаҳар билан чегарадаги туманда экан,
бу ердан унча узоқ эмас, – деб қўйди.
– Гап шундаки, мен бу қотилликда бировдан
шубҳам бор. Шунинг учун ўзим келиб, сизларга
ҳаммасини гапириб беришни маъқул кўрдим.
Худоёр отанинг бу гапидан терговчилар икка-
ласи ҳам жонланиб, унга қарадилар.
– Шунақами? Сизнинг қотилликда кимдан-
дир гумонингиз бўлса, демак, у ерга кимнинг
мурдаси кўмилганлигини ҳам тахмин қилаётган
бўлсангиз керак, деб ўйлайман, тўғрими? – деди
Собиржон.
– Ҳа, худди шундай.
– Хўш-хўш, гапиринг-чи.
– Сизларга бошидан яхшилаб тушунтиришим
керак. Биласизми, ўғлим, бизнинг уйимиз билан
ёнма-ён жойлашган уй эгаси – қўшнимизнинг
исми Тилаволди. Унинг чап томонида эса Аннамуроднинг уйи. У ёлғиз яшарди, кампири вафот
этган, қизи Туркманистонга турмушга чиқиб
кетган. Биз учаламиз деярли тенгқурлармиз,
ёшларимиздаги фарқ кам. Бир йилдан ошди,
Аннамурод ғойиб бўлган. Мен маҳаллага чиқиб
суриштирсам, у ердагилар Туркманистондаги
қариндошлариникига кетган шекилли, деб тах-
миний жавоб бергандилар. Энди уни Тилаволди
ўлдирганмикин, деб ўйлаяпман.
– Балки у ҳақиқатдан ҳам ўша ёққа кетган-
дир, нега у ўлдирилган деган хаёлга бордингиз?
Агар фамилиясини айтсангиз, унинг қаерда
эканини бирпасда аниқлаймиз.
– Аннамуроднинг фамилияси нима эди-я, ба-
рака топгур, эсимда йўқ. Яхшиси, тезроқ бориб
ўша суякларни кўринглар.
– Ота, саволимни жавобсиз қолдирдингиз, нега
Аннамуродни Тилаволди ўлдирган, деб ўйлаяпсиз?
– Бундай деб ўйлашимнинг сабаби, йўқолиб
қолмасидан сал олдин Тилаволди билан уришиб
қолгандилар...
– Нима учун уришганлар?
– Жанжалнинг сабаби арзимаган нарса. Би-
ласизми, Тилаволди жуда расво одам, шунинг
учун ҳам уни Тилаволди пес дейишади. Аннаму-
род туркман эса ўжарроқ киши. Унинг томидаги
ёмғир учун қўйилган тарнови қийшайиб, ёмғир
Тилаволдининг ҳовлисига сачраган. У қаердан
жанжал чиқаришни кутиб яшайдиган одам
эмасми, баҳона топилиши билан қўшнисини-
кига кириб шовқин кўтарган. Аннамурод ёмғир
тўхтагандан кейин тарновини тузаттиришни
айтса ҳам, қулоқ солмай, ҳозирнинг ўзида тар-
новингни тўғрила, мен унгача кутмайман, дебсўкинган. Бундан жаҳли чиққан Аннамурод уни
уйидан ҳайдаб чиқариб, кейинчалик ҳам тар-
новини тузатмаган. Тилаволди ҳар куни бақи-
рарди, Аннамурод эса ўжарлиги тутиб: »Агар
сен сасимасдан жим ўтирсанг, аллақачон тузат-
тирардим, энди ҳеч қачон тарнов тузалмайди,
кўрайлик-чи қўлингдан нима келаркин!» – деди.
Тилаволди пес қони қайнаб: »Қўлимдан нималар
келишини кўрсатиб қўяман!» «Нима қиласан, ўл-
дирасанми?» – деди Аннамурод. «Ундан ҳам бат-
тари қўлимдан келади!» – деганини ўз қулоқла-
рим билан эшитганман, – деди Худоёр ота.
– Битта тарновни деб одам ўлдиришгача бо-
риш мумкинми?
– Барака топгур, агар сиз Тилаволдининг қан-
дай одамлигини билганингизда бундай демас-
дингиз.
Собиржон ёшига қараганда анча ёш кўрина-
диган, ҳаракатлари чаққон, сўзларини ўрни-ўр-
нида ишлатиб, бурро-бурро, асосли гапираёт-
ган чолга тикилиб бирпас ўйланиб қолди, кейин
унинг гапларига ишониш мумкин деган фикрга
борди чоғи:
– Мен чиқиб раҳбариятга бу ҳақда ахборот
берай, улар нима деркин, – деб хонадан чиқиб
кетди.
Фарҳод эса Худоёр отанинг кийинишига қа-
раб, уни чет эл филмларидаги чолларга ўхшаб
кетаркан, ҳатто ҳозирги замон техникасини
ҳам яхши тушунади, наҳотки қишлоқда шундай
одамлар бўлса, деб қизиқиб савол бера бошлади:
– Ота, касбингиз нима?
– Ўқитувчи.
– Қайси фандан дарс бергансиз?
Давоми бор.
#ҚасосХиссиХикоя