💥Ташландиқ.

8-қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Муаллиф: Дониёр Ахмаджонов.
Пўлатжон кичик аммаси билан кириб борганда уйдагилар хурсанд холда кутиб олди. Айниқса болалари дарров уни ўраб олишди. Одатда мехмонга келган бола шундай кутиб олинади.
Унинг бутунлайга келганини эшитганда эри Ғуломжоннинг пешонаси тиришгандек бўлди. Гарчи ошкора норозичилик қилмаган бўлса хам, харакатларида буни сездириб қўярди. Орадан бир хафтача вақт ўтиб, Улуғбекни шахардаги рухий касаллар шифохонасига ўтказишаётганда Ғуломжондаги кескинлик кучайди. Бошқаларнинг олдида ўзини бепарво гапиргандек тутсада, хеч ким йўғида Пўлатжонни жеркиб гапирадиган, кўп тергайдиган бўлиб қолди.
Улуғбекдаги рухий ўзгариш шифокорлар қатори опаларини хам қаттиқ ташвишга солиб қўйганди. Мана, бир хафта ўтиб кетибдики, аёл зотини кўрса ўзини тутиб туролмайди. “Ўлдираман!” деб бақирганча ташланиб қолади. Тўғри, ташланиб хам ўлжасига етолмасдия, аммо хамширалар ундан қўрқадиган, бу хонага кирмайдиган бўлиб қолганди.
Эркаклар билан хам бир оғиз гаплашмас, уззукун шифтга термилиб ётаверарди. Охири шифокорлар уни кўчиришга қарор қилишди. Бу хақда опаларига маълум қилиб, бошқа чораси йўқлгини, хозир олиб боришса тезроқ шифо топишини тушунтиришди.
Ким хам туғишганини номи хунук касалхонага ўтказишга рози бўларди дейсиз? Опаларининг бир қарорга келишига катта поччаси туртки бўлди. Унинг гапи билан шахарга олиб боришди.
Ўша кундан бошлаб эса кичик почча ўз “хунарини” кўрсата бошлади. У “жиянингни йўқот, уйда нонхўр камми?” деб айтишга чоғланардию, яна тилини тиярди. Аламини ховлидаги пақирни даранглатиб тепиб оларди. Ёки қўлидаги бирор буюмни жойига қўйишда тарақлатиб ташларди.
Секин– аста оилада тинчлик йўқолиб борди. Гулнора эри билан тез–тез айтишадиган, кейин бир бурчакларга ўтиб йиғлайдиган одат чиқарди.
Пўлатжон хали бола бўлса хам, бу оилада уни аммасидан бошқа хеч ким хушламай қолганини сезарди. Аммасининг болалари хам унга ўйинчоқларини бермайдиган, бирга ўйнамайдиган бўлиб қолишди. Улар билиб туришибди, дадалари шу Пўлатжонни деб аяларини кўп хафа қиляпти.
Бундан безиллаган бола эрталабдан Жайронлариникига ёки Зумрадларникига кетиб қоларди. Шундай кунлар бўлардики, шом қоронғусида аммаси уни қидириб ортидан келар, сўкиб–сўкиб олиб кетарди.
–Энди бунақа қилмагинда Пўлатжон. Бола ўғрилари олиб кетдими деб юрагим ёрилди. Қаерда ўйнасанг хам қоронғу тушмасдан уйга етиб кел, хўпми?
–Хўп аммажон!–дерди бола. Лекин, эртаси яна хаяллаб кетарди. Аммаси билан кириб борганда дастурхонда овқатланиб ўтирган Ғуломжон пичинг билан кутиб оларди:
–Энди ташландиқни кетидан юриб ковушинг тешиларканда!
–Унақа деманг дадаси!–Гулнора ғулт этиб бўғзига тиқилган ниманидир ютади.–Худодан қўрқинг!
–Менга Худони эслатма!– Эрининг овозига зарда аралашди.–Худодан қўрқадиган иш қилмадим.
Гулнора жанжал бардамалаб кетмасин деб тилидагини ичига ютади. Жиянининг юз қўлини ювиб, сўрига чиқариб қўяди:
–Ўтир Пўлатжон, хозир овқатингни қуйиб чиқаман!
Хотини гап қайтаришини кутиб муштини туккан эр, ноилож ўзини босади. Ана шундай кунларнинг бирида Ғуломжондан икки уй нарида яшовчи акаси қизини қўшни қишлоққа узатди. Пўлатжон хам қариндош болачаларга қўшилиб автобусга чиқиб олди. Етиб боишгач, Куёв томондаги болаларга қўшилиб роса қувлашмачоқ ўйнашди. Бир пайт қорни очқаб аммасини излаб келди. Гулнора келин тушадиган уйда қуда томондаги аёллар билан гаплашиб ўтирган экан.
–Аммажон очқадим!–деди у остонада тўхтаб. Гулнора ва унинг ёнида ўтирган кампир болага кулиб қарашди. Афтидан икковлари айнан Пўлтжон хақида гаплашиб туришгандек.
–Пўлатжон, бувингга салом бермайсанми?
–Ассалом алайкум бувижон!–тезгина салом берди у. Бола шошаётганди. Бу қанақасига бувим бўлади, деб ўйлаб хам ўтирмади.
–Вой мени пахлавоним, қани яқин келчи!–кампир уни қўлидан тортиб ўзига яқинлаштирдида, қучоғига босди. Пўлатжон истар– истамас уни қучогига кираркан, қандайдир таниш хид, аввал хам қаердадир туйган хид димоғига урилди. Кейин эслади, дадасининг ёстиғидан шунақа ёқимли хид келарди. Ёстиқнинг бир бурчагида тўғноғич билан қалампирмунчоқ қадаб қўйилган бўларди. Бу кампирнинг эса кўкрагига қадалган экан. Бола билмасди уйдаги қалампирмунчоқларни хам айнан шу кампир қадаб қўйганини.
Бу одат дадасига ўтганидан хам хабари йўқ эди.
Боягина кўчага чопишга ошиқиб турган бола кампирнинг қучоғида ювош тортиб қолгани Гулнорага таъсир қилиб кетди.
–Қаранг ая, сизни биринчи марта кўриб турибди, аммо юраги таниди!
–Нега танимасин бувисини? Албатта танийди–да, тўғрими тойчоғим!
Гулнора қара, дадасини расмига қуйиб қўйгандек ўхшайдия! Э–эх, болажоним, умринг ўхшамасин ишқилиб!
Фотима ая боланинг икки юзидан чўлпиллатиб ўпиб олди. Айни мана шу ўпишдан сўнг, Пўлатжон типирчилай бошлади. У катталар ўзини ўпишини сира ёқтирмасди. Кафти билан юзини артаркан аммасига деди:
–Кўчада ўйнайман!
–Майли болам, майли,–аммасининг ўрнига жавоб қилди Фотима ая.–Ма, манави сомсаларни ол! Шоколадни чўнчагинга солиб қўй, кейин ейсан!
Фотима ая боланинг шўртикчаси чўнтакларини ширинликларга тўлдира бошлади.
–Фотима хола, неварангизми?–сўраб қолди рўпарада ўтирган қўшни аёллардан бири.
–Ха, кенжа неварам!–тасдиқлади Фотима ая. Кейин бошини мехр билан силаб қўйди.–Энди ўйнайқол болам. Бошқа куни аянг билан бизникига келинглар!
Пўлатжон бу мехрибон кампирга қарай–қарай кўчага чиқиб кетди. Ўша куни тўй тугагунча янги танишган ўртоқлари билан қувлашмачоқ, яшин–тополоқ ўйнаб мазза қилди.
Орадан 4–5 кун ўтиб келин томон “куёв чақирди” қилишди. Куннинг иссиқлиги хисобга олиниб, мехмонлар кечки соат бешларга айтилганди. Тўй, маросим бўлса кимга маза, болаларга маза экан. Пўлатжонлар эрталабдан келинникига кириб олишди. Мехмон кутиш тадориги билан йиғилган яқинлар–қариндошлар эрталабдан харакатни бошлаб юборишганди.
Айниқса кечки пайтга бориб, Пўлатжон билан ўйнайдиганлар кўпайиб қолди. Куёв томондан келган қатор дамаслар ичида болалар хам бор экан. Болалар ичида эса тўй куни бирга ўйнаган ўртоқларини хам бор эди. Улар орасида Азимжон исмли бола Пўлатжон билан жуда иноқ бўлиб қолганди.
Икки болакай бироздан сўнг бошқа болалардан ажралиб кўчага чиқишди. Чунки, Пўлатжон ўртоғини мехмон қилгиси келаётганди.
–Юр, бизникига кирамиз. Ховлимизда ко–отта олма бор. Иккаламиз териб еймиз,–деди у ўртоғига мақтангиси келиб. Улар Пўлатжоннинг аммасиникига киришганда ховлида хеч ким йўқ экан. Хамма мехмондорчиликка кириб кетганди.
Бахтга қарши олманинг тагига битаям меваси тўкилмаганди. Шунда Пўлатжон эслаб қолди, аммаси тўкилган меваларни ювиб, музлатгичга солиб қўярди. Бугун хам шундай қилган шекилли.
–Юр, холодилникни кўрамиз, аммажоним солиб қўйган бўлса керак,–айвон томон бошлади ўртоғини. Бола тўғри тахмин қилган экан. Холодилникда катта лаганча тўла олма турарди. Буни кўрган болалар қувониб кетишди. Пўлатжон лаганчани олиш учун икки четидан ушлаб ўзига тортди. Лекин эхтиётсизлик қилиб, ёнидаги уч литрлик бонкадаги сутни ағдариб юборди. Бонка полга тушдию, “поқ” этиб синди, атрофга сут оқиб кетди.
Худди шуни пойлаб тургандек поччаси Ғуломжон ховлига кириб келди. У холодилник ёнидаги болаларни кўриб, пешонаси тиришди. Акасиникида зиёфат авжидаю, бу нонхўр уйда овқатланяптия, ўйлади у. Лекин уларга яқинлашганда хақиқий ахволни билдию, ғазабдан кўзлари қисилиб кетти. Икки хатлашда уларнинг тепасига етиб борди.
–Бу нима қилганинг а? Эй, сен боламисан ё бошимга битган баломисан? Тишга тегдингку роса. Бу ёққа ўтчи,–Ғуломжон Пўлатжоннинг қулоғига чанг солди. Берахмларча қулоқни бураб, юқорига кўтарди.
–Ай, қулоғи–и–иим!–оёқларининг учигача тикка кўтарилган бола чириллаб йиғлашга тушди.
–Қилар ишни қилиб қўйиб яна ариллаяпсанми, занғар! Хамма болалар “ўша” ёқда ўйнаб юрипти, сенларга б... борми бу ерда? Жўна, кўзимга кўринма!
Ғуломжон боланинг кетига аямай тепди. Бир қўли билан лоладек қизарган қулоғини, иккинчи қўли билан юмшоқ жойини ушлаб олган Пўлатжон ура қочди. Азимжонку аллақачон жуфтакни ростлаб қолганди.
–Сен болани етимхонага бериб юбормасам тинчимайман шекилли,–орқасидан ғудирлаб қолди поччаси.
У шу мавзуда гап очиш учун акасиникидаги хиёфат тугашини интиқ кутди. Мехмонлар тарқаб, уйига қайтган Ғуломжон кирар–кирмасдан хотинига захрини сочди:
–Анави ташландиғинг қани, ховлини расвосини чиқарибдику тоза?
–Вой, дадаси нима қилибди у?
–Болаларни олиб кириб, хамма ёқни алғов далғовини чиқарибди. Холодилникниям эшигини очиб музини эритворган, сут
тўла бонкангни чилпарчин қилган. Шунақаям зараркунанда бола бўладими хотин. Эртагаёқ етимхонага ташлаб кел, келган бало ўзига урсин!
–Дадаси унақа деманг! Иккита аммаси туриб болалар уйига берворамизми? Шармандаликку бу!
–Нима қипти, боқувчиси йўқ бўлса илож қанча. Дадаси келса олиб келаверади яна.
Гулнора эрининг кўзларига узоқ тикилиб қолди. Негадир юрагида ғашлик пайдо бўлган, бунга сабаб эрим, деб тахмин қилаётганди.
–Дадаси, ростини айтинг Пўлатжонни нима қилдингиз? Мен уни анчадан бери кўрганим йўқ, бирон ёққа ташлаб келдингизми?
–Астағфирулло! Зиёфатда хизмат қилиб юриппану сен билан бирга! Бу нима деганинг а? Энди жиянингга тикон кирсаям мен айбдоми? Бошқа тухматларинггам борми?
–Дадаси, қоронғу тушди, бола келмади халиям! Мен сиз билан келса керак деб умид қилиб турувдим!
–Акамникида хеч ким қолмади!–деди Ғуломжон хеч нарсадан хабари йўқдек. Кейин хотинини бироз тинчлантириш учун қўшиб қўйди,– Балки, қўшниларникидадир?
–Қайси қўшниникида, бу атрофда у тенги бола йўқку?
–Унда, опангникига сурворган бўлса керак. Боя жиянинг келувди, ўшани велосипедига қизиқиб, бирга кетгандир.
Бу тахмин гарчи ишончсиз бўлса хам, хар холда Гулнора ўзини шу билан бироз овутди. Қизини бошлаб опасиникига йўл олди. Бориб ўз кўзи билан кўрмагунча хотиржам бўла олмасди.
Қамоқхонада кунлар худди эгзакларга ўхшайди. Бир хилда, бир маромда ўтаверади. Эрталаб цехда ишлаш учун қатор бўлиб ховлига чиқилади. Шомда яна шу алфозда камераларга тунаш учун қайтаришади. Цехда ишлаш учун чиқаётган махбусларга хар холда вақт ўтиши бироз унумли бўлади. Камерада қоладиганларга эса бу вақт шифтдаги сумалакдек бир жойда осилиб қолгандек гўё.
Одам бирор юмуш билан машғул бўлганда мияда ортиқча ўйлар, организмни қийновчи хаёллар камроқ бўларкан. Бекорчи бўлганда эса акси, минг хил ўйлар, минг хил хаёллар. Одамни етти ухлаб тушига кирмаган кўчаларга етаклаб кираркан.
Хулқи томондан ишга яроқсиз бўлган махбуслар, деярли хеч бир ишга жалб қилинмасди. Уззукун камерада ушланарди. Насиба ва унга ўхшаган аёллар шулар жумласидан эди.
Лола бир куни фаришта билан гаплашиб турганда назоратчи бу аёлларни “жамият чиқиндилари” деб атаганди.
–Бунақа аёллар миллат миясидаги қурт. Фақат қорнини тўйдириб кетса майли, аммо булар хамаёқни илма–тешик қилиб юборишади.
–Балки сиз хақдирсиз лейтенант Равшанова, аммо бир сабаб бўлмаса биз бекорга бирон ерни тешмаймизку!
–Лола, энди лейтенант эмасман, чўктиришди. Оддийгина Юлдуз деб чақиравер. Бояги гапимга келсак, мен сени анавиларни қаторига қўшмаяпман. Сени делонгни ўқиганман. Аёл сифатида “ўша” қилган ишларинг учун хам сени хурмат қиламан. Худди сен каби, бу ерда номус учун, ўз–ўзини химоя қилиш учун ёки билмай жиноят қилиб қамалганлар бор. Баъзилар алданиб тушиб қолган бу ерларга. Аммо, Холдор ва Насибага ўхшаганлар жиноятсиз яшолмайди. Кун кечириш тарзи шунақа, қон–қонига сингиб кетган.
Бугун уларни озодликка чиқардик дейлик. Эртага ё индинга яна шу ерга қайтиб келади. Булар қўлга ўргатилган шерга ўхшайди. Берсанг еб ётаверади. Ўрмонга олиб борсанг ов қилолмайди.
–Биздан ким озодликка чиқса хам, барибир нафратланишади опа. “ўтириб чиққан” деган тамға тавқи ланатдек бир умр пешонамизни куйдиради энди.
–Пешонанг куйса демак этинг юпқа экан. Иккинчи тамғани олмаслик учун харакатингни қилиб қўясан. Насибани қара, учинчи марта қамалган. Бунақаларни минг марта тамғаласанг хам наф йўқ.
–Опа, унақа деманг! Худо дилига солса бир кун инсофга келиб қолар! Ит хам чопа –чопа бир соя жойда тўхтайдику!
–Эх Лола, хўрозсиз туғилган тухумдан жўжа чиқмайди. Курк товуқ хар қанча босиб ётсин, палағда бўлади холос.
–Тарихдан маълумку, бундан бешбаттар одамлар хам ўзгарган, эзгулик йўлига кирган.
–Эхтимол сен хақдирсан, Лола,–назоратчи ўрнидан туриб атрофда ишлаётган махбусларга бирма–бир қараб чиқди.–Аммо мени кўзим етмайди.
Лола олдида тўпланиб қолган махсулотни кўтариб, кейинги столга олиб борди. Қайтиб келганда назоратчи кетишга чоғланаётганди.
–Сен билан яна гаплашамииз, мен чиқишим керак.
–Хўп опа,–бош ирғади Лола. Назоратчи бошқа ишлаётганларни айланиб юриб, чиқиш эшигига яқинлашди. У чиқиб кетгач чаёнгул ўрнидан турди. Бу аёлга Лола ва назоратчининг сухбатдош бўлиб қолгани ёқмаётганди.
–Лола, тинчликми?
–Ха, бирон гап бўлибдими?–хайрон бўлди.
–Мент билан кўп гаплашадиган бўлиб қолдинг.
–Ха энди, у ёқ–бу ёқдан гаплашяпмизда. Бу ерда зерикадию одам...
–Оғзинга эхтиёт бўл, бу ерда оғзи очилганларга хали ёпилмасдан олдин қабр хам очилади.
Лола бу гапдан сўнг бир сесканиб қўйди. Нима, уни сотқин деб ўйлашяптими? Равшановани “қулоғи” деб гумон қилишяпти шекилли, бу қанақаси хаммани кўз олдида унга сотқинлик қимасам керак?
–Адашяпсиз, биз шунчаки гаплашяпмиз холос!
–Сени огохлантирдим, ўзингга қара Лола. Кейин, сени мен хам химоя қилолмай қоламан! Хабаринг бордир, бугун–эрта Холдор қайтяпти! Эхтиёт бўл, шамингни ўчириб қўймасин!
–Ха эшиттим. Аммо, у аввалги Холдор эмас энди. Хассага таянган яримжон аёл,–деди Лола кўпроқ ўзига таскин бераётгандек. Чаёнгул эса унинг гапидан сўнг лабларини қийшайтириб кулиб қўйди.
–Илонни боши мажақланмас экан, исталган пайтда чақа олади!
Чаёнгул ўз жойига қайтиб кетди. Лолани эса вахима қоплади. Тўғри, Холдорни у йиқитмади. Аммо,шуни унутмаслик керакки, бу дажжол Лолани ўлдириш учун чоғланганда пастга улоқтирилди. У энди неча кишига тиш қайраши маълум эмас. Шуниси аниққи, бу саноқнинг бошида Лола хам бор.
–Энди нима қилдим,–ўйга толди аёл.–Битта ах
моқни қўлида ўлиб кетавераманми? Яна нима учун, арзимаган ўлпонни бермагани учун. Ланати, ўшанда ўлиб кетаверса бўлмасмикан! Тоза бош оғриғи бўлади энди.
Мана Лола, кунинг битар бўлди. Ўлигингни номалум қабрстонга кўмишади. Кафан хақида ўйламай хам қўя қол. Қизиқ, ўлсам кафанни нима ахамияти бор?
Тақдирда сўнгги кунларимни қамоқхонада ўтказиш ёзилган бўлса не ажаб? Инсонга фарқи борми ўзи, қаерда ўлиш, қаерга кўмилишни?
Бу қамоқхона нимага керак? Жазолаш, ажалидан беш кун бурун жонини олиш учунми? Газеталарда айтилишича, бу ер жазо муддатини ўташ билан бирга, қайта тарбияловчи жой хамдир. Лекин, Холдор ва Насибадақаларни эритиб бошқатдан қуйсанг хам яна ўша қассоб Холдор, яна ўша дажжол Насибалар пайдо бўлаверади.
Бу ифлосларнинг иштахаларини қаранг, кимнидир пичоқлайдию, қуролини иккинчи бир рақиби тўшаги остига яшириб қўяди. Қарабсизки, тинтув пайтида қурол топилган кроват эгаси “қулоғини ушлаб” кетаверади.
Ўрмонда бир қуш бўларкан, какку деган. Тухумини бошқа қушлар инига туғиб қочармиш. Ана ишбилармонлик, ана айёрлик. Насибаю Холдорлар ким, қамоқхона каккулари.
–Лола, нега қотиб қолдинг, сенга қараб қолдикку!–унга яқинлашди Бибисора исмли аёл. Лола билан бир столда ишлайдиган Зарифанинг қулоқлари оғир эди. Шунинг учун унга мурожат қилишмасди хам. Зарифага иш бошланган пайти нима қилишни бир амаллаб тушунтириб қўйишса бас, кечгача индамай ишини қилаверарди. –Тайёрини узатвор!
Лола олдида тўпланиб қолган кител енгларини қўшнисига узатди. Бу сафар махсулот миқдори анчагина кам эди. Демак,– хулоса қилди аёл, –анчадан бери тикмай туриб қолибман.
Лола қайчини қўлига қайта оларкан, астойдил ишга киришди. Унинг бахтига, Бибисора хам келиб, уларга қўшилди.
–Лола, улгурмаяпсизлар, мени ёрдамга жўнатишди. Учинчиларинг чиқмадими бугун?
–Уни бугун уйидагилар келяпти. Абеддан кейин чиқса керак.
–Ха, яхши! Буни неча сантиметр оляпсизлар, чизмаси борми?
–Бор, мана,–Лола схема туширилган картонни унга узатди.
Бибисора схемага бир кўз ташлаб олгач, ишга киришди. Лола хам иш тикар экан, беихтиёр янги шеригини кузата бошлади. Ажойиб аёлда бу Бибисора. Бирон марта нолиганини кўрмайсан. Бошига хар не ташвиш тушса хам, яратганни мархамати , деб қабул қилади. Яхши хабардан ортиқча хурсанд хам бўлмайди. Шундай сабрли, қаноатли аёл, нега бу ерларда юрипти?
Айтишларича қайнотасини пичоқлаб қўйган экан. Эри харбий бўлгани учун, икки фарзанди билан яшаркан. Қайнотаси келинини ўғли ишлайдиган қўшни вилоятга жўнатмаган, уйда олиб қолган дейишади. Невараларисиз яшолмас экан. Ўғли хам, онаси қазосидан кейин дадасига оғир бўлаётганини билиб, оиласини олиб кетмаганди.
Қайнота нима қилди, ўғли ишга кетганда келинни икки гўдаги билан кўчага қувди. Қайнотага хизмат қилмайдиган келин керак эмас, деб. Аламига чидолмаган келин, қайнотаси қорнига шартта пичоқ урди. Қайнота касалхонада жон таслим қилди.
Лола бу гапларга кўпам ишонмасди. Бу ерда мужмаллик кўп. Аввало, қайнотаси яхши хизмат қилмаган келинни хайдаб солавермайди. Модомики хайдадими, Бибисора пичоқ тортмайди, деб ўйларди.
Бу хизмат қилмаслик ёки уйдан хайдаш хақидаги гаплар ўзбек оиласида оддий холатлар. Пиёладаги шамага ўхшаш. Чой борми, шама хам бўлади. Шамаси бор деб пиёлани тўкиб солаверса, чой ичиб бўладими?!
–Опа,–Бибисорага савол қотди.–Нега хеч норози бўлмайсиз? Нега доим итоаткорсиз?
–Тинчликми Лола, нега сўраб қолдинг?
–Қизиқдимда! Қаранг, мендан 3–4 ёш каттасизу, хали бир тола сочиниз оқармаган! Сиз ўзингизни қандай авайлаяпсиз, менгаям ўргатинг!
–Мен ўзимни авайлаяпманми? Йўғе, бунақа эмас. Мен шунчаки, Аллохга таваккал қиладиган аёлман. Хар не бўлса Аллохдан, бандаси сабабчи холос.
–Сизни кўп кузатаман, бирон марта хафа бўлганингизни, ёки пешонангизни тириштирганингизни кўрмадим–да?
–Нега хафа бўлай Лола. Хаётим яхши деб шукр қиламан холос. Ўзимни шунга ишонтирман.
–Э–э, нимаси яхши бу хаётингизни?
–Иккимизни фарқимиз шунда синглим. Сен озгина муаммо пайдо бўлса ич–этингни ейсан. Мен эса, бундан баттар бўлмаганига шукрона келтираман. Сен хам, осмондан тош ёғса олов ёғмаганига шукр қилишни ўрган.
Хаётинг оғирми, бундан нолима, бошингни деворга урма. Худойим сени кўриб “Сен хали оғир кунларни кўрганинг йўқ” деб чинакамига оғир кунларни устингга ташласа нима қиласан? Энг маъқули, “хаётим яхши” деб яратганга хамду сано айтиб юр. Шунда Эгам “сен хали шу кунларни яхши деяпсанми, мана яхши кунларни кўриб қўй” деб хаётингни яхшиликларга тўлдиради.
Бибисора гапиришдан тўхтаб, ўз ишига машғул бўлди. Лола бироз нес холатда туриб қолди. У шу пайтгача билмас экан, Бибисора гапирганда сухбатдошини бутунлай ўзига ром қилиб оларкан. Овози гўй сехрли куйдек кишини ўзига ром қиларди. Эшитганинг сари тананг яйраб, бутун вужудинг пардек енгил бўлиб қолгандек гўё.
Лола яна уни гапга солмоқ учун саволлар берганда жавоблар қисқа –қисқа бўлаверди. Бундан қаноатланмаган Лола, унинг қамалиш сабабларини сўради.
–Қўйсангчи, Лола, эски чокни сўтиб, янгитдан тикмоқчимисан. Мени қийнама!
–Биби, боя менга нима деяётгандингиз! Хар қандай вазиятда Худога шукр қилиб, ғамни осон енгар экансизми? Қани кўрсатинг унда сабрли экангизни? Бахонада иккимиз яхшироқ танишиб оламиз!
–Мени танийсан, эшитгансан мен хақимда. Жевачкани икки марта чайнашмайди.
–Сиз менга терговчига айтмаганингиз, хатто эрингиздан яширганларни айтинг!
Лоланинг охирги гапидан сўнг Бибисора ярқ этиб Лолага тикилди. Нахотки бу қиз асл хақиқатни билади. Йўқ бўлиши мумкинмас!
–Айтадиган янги гап йўқ синглим, хаммаси протоколларда...
–Протоколларда қайнотангизни номусга тажовузи хақда ёзилмаган!–Лола бу гапни тахминан айтиб юборди. Ха, нимасини айтасиз, гохида тусмоллаб отилган ўқ хам ўз нишонини топаркан. Бибисора бу гапдан сўнг бир зум қотиб қолди. Эхтимол, ўша воқеани кўз олдига келтириб юборгандир.
–Яхши, сенга хаётимни гапириб бераман, агар қулоғинг қудуқ бўлса?
–Сиз ўйлагандан хам чуқурроқ опа,–деди Лола.
Бибисора қўлидаги дағал материал парчасини тахларкан, паст овозда сўз бошлади.

💥Ташландиқ.8-қисм. - 930916778486
Бибисора кўхна Марғилон қизи эди. Ёшлигидан унга тарбия беришганида Аллохни танишига кўп эътибор қаратдилар. Мактабни аъло бахоларга битирди. Лекини олийгохга биринчи йили кира олмади. 
У Фарғона Давлат Университетига хужжат топшириб юрган кунлари ортидан бир харбий йигит кузатаётганини сезиб қолди. Йигит унга яқинлашмади. Шунчаки, қаерга борса соядек эргашиб юраверди. Бибисора аввалига қўрқиб юрди. Чунки айни шу кунларда турли диний оқим вакиллари қидирилаётганди. Академик лийейларда, институтларда ўқиётган жуда кўплаб талабалар, ўқитувчилар назоратга олинаётганди. Айниқса турк лицей вакиллари орасидан кўплаб шахслар қўлга олинганди. 
Бибисора рўмолини худди хижобдек томоғидан ўраб юрар, беш вақт намозини канда қилмасди. Балки, мениям гумонда текширишаётгандир деб тахмин қилганди. Йўқ, ундай эмас экан. Доим бирга юрадиган дугонаси Азиза хаммасига аниқлик киритди. Бу Бахтиёр исмли харбий йигит, Самарқанд шахридан бўлиб, Фарғонадаги харбий қисмда шартнома асосида ишларкан. Бибисорага ошиқ бўлиб қолган, уйланиш тадоригида юрганмиш.
–Тавба, жинними у йигит? Мени узо–оқларга бериб қўярканми дадамлар?
–Нима қипти,–кулди Азиза.–Кумушбибининг Отабеги хам Тошконликку!
–Э, қўйсангчи шу гапларни! Бўлди, менга у хақда бошқа сўз очма!
Бибисора мавзуга қизил чизиқ тортди. Ўша кундан кейин Бахтиёр кўринмай қолди. Бибисора аввалига бунга ахамият бермади. Лекин, 3–4 кун ўтиб, беихтиёр харбий йигитни одамлар орасидамикан, дея қидирадиган бўлиб қолди. Йўқ, хеч қаерда формали йигит кўринмасди. Тўғри, формали одамлар учраб турардию, аммо улар баланд бўйли, қоматлари келишган, қора қошли, кўзлари қувноқ Бахтиёр эмасди.
Бибисора ДТМ олиш учун дугонаси билан Фарғонага борди. Кейин Азизанинг хохиши билан Фарғоний боғига кириб музқаймоқ емоқчи бўлишди. Негадир, Азиза одам йўқ, хилват жойга судради уни. 
–Кел, шу чеккароқда ўтирайлик, тинчгина экан,–қистади дугонаси. Унинг бу қистовида бир айёрлик бор экан. Улар соя жойда музқаймоқ еб ўтиришганда, қизлар томонга бир йигит яқинлашиб кела бошлади. Бибисора уни 20–30 қадамдан таниди. “Мана нима учун уни пайқамаганман, формада юрмай қўйган эканда” ўйлади у. 
–Ази, тур кеттик. Анави харбий келяпти.
–Келса нима, еб қўярмиди,–хиринглади Азиза.
–Ха, еб қўяди!–аччиқ қилди Бибисора.
–Икки кишимиз, бўкиб ўлади, қўрқма,–хазилга олди дугонаси.–қара бизга марожний олиб келяпти.
–Кетмайсанми? Унда ўзим кетавераман,–Бибисора ўрнидан турди.
Бу вақтда Бахтиёр етиб келганди. 
–Қалесизлар қизлар, зерикмаяпсизларми? Олинглар, марожнийдан,–у қўлидагини қизларга узатди. Азиза жилмайганча марожнийдан биттасини олди.
–Рахмат, мен емайман,–рад қилди Бибисора
–Олинг, атайдан сизга келтирдим,–йигит ёлборувчан нигохини Бибисорага қаратди.
– Ха, болапақир, беролмаяпсанми?–кутилмаганда иккита олифта йигит даврага қўшилди. Улардан новчароғи Бахтиёрнинг қўлидан марожнийни шартта тортиб олиб, Бибисорага узатди.–Ўрган студент. Гўзал қиз, шу марожнийни емасангиз, мен хам офтобда у билан эриб жон бераман. Илтимос, шу бемаза марожнийни асал лабларингиз билан ширин қилиб енг!
Бибисора бир нохушдикни сезиб, кетиш учун ўрнидан қўзғолди.Олифта йигитлардан иккинчиси эса ўртогидан музқаймоқни тортиб олди.
–Менга бер, мен кўпам нозланмайман, егим келдими шартта еб қўяқоламан.
У чўппилатиб марожнийни сўра бошлади. Бахтиёрнинг қошлари хам, муштлари хам тугулди.
–Йигитлар, ош бўлсин. Энди йўлингиздан қолманг! 
–Вой, бизни хайдаяпсанми?–бояги йигит қўлидаги музқаймоқни Бахтиёрнинг бошига қўндириб қўйди. Йигит энкайиб, бошини тозаламоқчи бўлганда қорнига бир тепди. 
Бахтиёр хам анойи эмас экан. Унинг оёқларини хавода тутиб олдида, иккинчи оёғига тепди. Олифта оёғи осмондан бўлиб ерга қулади. Иккинчи йигит ёрдамга ташланганди уни хам кўз илғамас харакатлар билан майсалар устига улоқтириб юборди. 
Хуллас, томошабинлар улар кетидан эса Милиционерлар етиб келди. Бибисора жанжал бошлангандаёқ қочиб қолганди. Дугонаси эртасига воқеани айтиб берди, унинг гувохлиги билан Бахтиёрни қўйиб юборишибди. Анави иккисини эса, илгари хам “ушлашган” экан. Бўлимда олиб қолишибди.
Орадан кунлар ўтаверди. Тест хам бўлиб ўтди, натижалар хам чиқди. Икки дугона хам имтихондан ўтолмаганди. Айни шу кунлари Бахтиёр Самарқанддан ота–онасини чақирди, совчиликка жўнатди. 
Биринчи боришгандаёқ узил–кесил рад жавобини олишди. Ота–оанси умидларини узиб уйларига қайтиб кетишди. 
Бахтиёрга бу рад жавобдан кейин дунё кўзига тор кўринди. Бир хафтагача ўзига келолмади. Хар не қилса хам, солдатча иродасини ишга солса хам қизни унутолмади. Охири бир хулосага келди. Қизнинг ота–онасини кўндириш учун, аввал қизнинг кўнглига йўл топиши керак. Қулун қаёққа чопса Бия ортидан эргашади.
У шу мақсадда Азиза билан яна учрашди. Шунда Азиза унга бир маслахат солди:
–Бибининг дадаси томирида уйғур ва қирғиз миллатининг қони оқяпти. Улрда қиз олиб қочиш жиноятга кирмайди. Бибининг ўзи хам менга бир гапириб берувди, амакиси қорасувдан қиз ўғирлаб келган. Мана хозир учта фарзандалари бор, бир чиройли яшашяпти. 
Бу маслахат йигитга йўлчи юлдуз бўлди. Бўш вақтларида Марғилонга бориб, қизнинг махалласини ўргана бошлади. Бу характлари яширин қолмади. Бир куни шом пайти ўша махалладаги ошхонада чой ичиб ўтирганди. Марғилонча дўппи кийган катта ёшли одам унинг ёнига келиб ўтирди.
Қироат билан саломлашиши, хол–ахвол сўрашидан аввалига махалла мулласи бўлса керак деб ўйлади.
–Ўғлим, бу юришингиз яхши эмас, майли, ота–онангизни чақиринг. Келишсин гаплашамиз, ўзимиз бир тўхтамга келамиз.
Бахтиёр шундагина бўлажак қайнотаси билан гаплашаётганини пайқади. У “хўп” деб бу ерни тарк этди. Шундан кейин ишлар юришиб кетди. Қишга қолмай тўйни хам ўтказиб олишди. Келин– куёв биринчи фарзандлари туғулгунча Фарғонада яшашди. Кейин Бахтиёрнинг бошлиқлари уни Қаршига кўчиришди. Бу хар холда Самарқандга яқинроқ жой эди. 
Катта ўғиллари уч ярим ёш, қизлар тўрт ойлик бўлган кунлари Бахтиёрнинг онаси касаллик туфайли вафот этди. Бахтиёр оиласи билан дадасиникига етиб келди. Балки “уйига” демасдан “дадасиникига” деган ибора сизга эриш туюлаётгандир? Келинг, ундай бўлса бу ибора қўлланишини шархлаб ўтсам. Бахтиёрнинг онаси бу ховлига Бахтиёр бир ёшлигида келин бўлиб келганди. Икки тмондаги ёши улуғлар бу икки бевани бирлаштириб, икки ярим оилани бир бутун оилага айлантиришганди. Парпининг икки қизига Мухаббат она бўлди, Бахтиёрга эса Парпи ота бўлди. Турмуш қуришгандан сўнг, ўртада бир қиз фарзанд туғилди. Исмини Гулчирой қўйишди. Хозирда Гулчирой турмуш қилиб кетганди.
Бахтиёр онасининг маракаларини ўтказиб, бир ўзи ишга қайтиб кетди. У ёлғиз ўғил бўлгани учун, дадасини ёлғиз ташлаб кетолмасди. Ўз бошлиқларидан Самарқандга ўтказишларини сўраб билдиришнома ёзганди, негадир жавоб беришмади. Дадаси эса, ховлини ташлаб, ўғли билан кетишни хохламади. Бибисора икки фарзанди билан қайнота хизматида қолди. Қайнонаси ўтгандан сўнг, қайноатаси жуда инжиқ одамга айланди. Хар бир ишдан хато топар, хар бир гапни жанжалга бурарди.
Бибисора бу тазия туфайли деб тушунишга харакат қилар, сабр билан қайнотасиникида яшарди. Бу орада қизчаси Гулсора хам уч ёшга тўлди. Энди ўғли Исломбек бобоси билан бирга ётарди. Чой деса чойини, нос деса носини дарров қўлига тутқазади. 
Акаси доим бобоси билан юрганига хавас қилга қизи хам инжиқлик қила бошлади. Бобоси ва акаси билан ухлармиш.
Бибисора кундузи рухсат берарди бирга ухлашига. Тунда ёнида олиб ётарди. Шундай қилмаса бир ўзи ухлашга қўрқарди. Айниқса, қайнотаси сўнгги пайтларда ичадиган одат чиқарган, кайфда келса Бибига ғалати қараш қиларди. Бибисора бундай қарашлар маъносини тушунар, тушунган сар юраги орқага тортиб кетарди. У энди тунда эшикни ичкаридан қулфлаб оладиган одатга ўрганди.
Бир куни қайнотаси тушлик қилиб ўтиришганда айтиб қолди:
–Қизим, бугун қизларим келишади невараларни олиб. Би–ир, водийча ош қилиб беринг, яйрашсин!
–Хўп бўлади дадажон!–Бибисора қўли кўксида рози бўлди. Қайнотаси иккала неварасини олиб, салқин уйга ухлагани кириб кетди. Бибисора тушгача томорқада ишлагани учун қаттиқ толиққанди. Аммо, мизғиб олишдан олдин, ошнинг сабзисини арчиб, гуручларни тозалаб қўймоқчи бўлди. Ювилган сабзиларни, халтадаги гуручни олиб ўз хонасига кирди. Гуручни тозалаб, сабзиларни кертиб бўлгач, шундоқ жойига ташладию кўзларини юмди. 
У аниқ билмасди тушидами ёки хаёлидами, эри келганмиш. 
–Чарчадингми Биби,–дея сочларини силармиш. Биби ухлашдан олдин эри сочларини силаса, хузурланиб тез ухлаб қоларди. Хозир хам эриниг соч силаши тан–танига ёқиб кетти.
–Чарчадим дадаси,–жавоб қилди у.
–Ие, мен шунча йўл босиб келсаму, сен ухлаб қоласанми? Тур, ечин!
–Қўйинг дадаси, куппа–кундузия?! Сабр қилинг, кечга ош қиляпман!
–Унда ўзим ечволаман!
Биби кўкрагига қўл текканидан чўчиб кўзини очди. Не кўз билан кўрсинки, қайнотаси устига миниб олиб, танасига бармоқ югуртиряпти.
–Қўйворинг!–биби шундай деб хайқирдию, икки қўллаб қайнотасини итариб юборди. Қайнотаси унинг қўлларидан ушлаб қолди–да, юзини юзига яқинлаштирди:
–Тихирлик қилма!–унинг нафасидан келган қўланса ароқ хиди Бибини хушёр торттирди.
–Қоч!!!–бу сафар бор кучи билан уни итқитиб юборди. Кейин шартта ўрнидан туриб қочиш учун эшикка чопди. Йўқ, улгурмади, қайнотаси йўлини тўсиб олди.
–Қаёққа қочасан? Агар ташқарига чиқсанг ўйнаши билан тутиб олдим деб овоза қиламан. Икки болангни олиб қолиб, ўзингни кўчага хайдайман. Оилангданам эрингданам ажрайсан.–у шимини еча бошлади.–Тентаклик қилма, жойингга ёт! Хеч нарса бўлмайди сенга.
Бибисора ортига чекиниб, токчадаги пичоқни қўлига олди:
–Кетаман, хеч нарса керакмас! Қочинг йўлимдан!
Қайнотаси унинг пичоқлашига ишонмади чоғи аста яқинлаша бошлади:
–Ахмоқ бўлма, пичоқни ташла! 
–Ўлдираман!–Бибисора пичоқ билан хамла қилди. Қайнотаси бир қадам ортига чекинди. Бибисора шундан фойдаланиб ичкари уй эшигига ўзини урди. Кирасолиб эшикни ёпди. Тезда зулфинни солиб, ховлига чиқиш учун деразани очди. У деразани очиб чиққунча қайнотаси хам ховлига чиқиб олган экан. 
–Ёрдам беринглар!–Бибисора шундай деб бақирганча дарвозага чопди. Қайнотам маст бўлса менга етолмайди деб ўйлаганди, Адашган экан. Доим ичкаридан беркитиб қўйиладиган дарвоза зулфинига қўл чўзган чоғида қайнотаси ортидан етиб келди.
–Шарманда бўлмоқчимисан? Нега бақирасан, уйга кир!
Парпи келинини томоғидан бўғиб ортига судради. Бибисора унинг қўлидан чиқиш учун питирлаб қаршилик қила бошлади. Шу харакатлари давомида гавдасини қайнотаси томонга буриб олди–да, унинг қорнидан итариб юборди. У ўшанда аниқ эслолмайди, қўлидаги пичоқни урмоқчи бўлдими, ёки ўзидан нари қилишни истаганмиди. Гапнинг индоллоси, уй ичида қўлига олган ош пичоқ Парпининг биқини юқорироғига санчилиб турарди. 
–Вох,–деб инграган Парпи шариллаб қон оқаётган биқинини чангаллаганча чўккалади. Кейин боши бир томонга қийшайиб, ерга қулади. Афтидан юқорига қараб санчилган пичоқ, жигарини дабдала қилган кўринади.
Шу пайт аксига олиб кимдир дарвозага гумбурлатиб ура бошлади.
–Ака, тинчликми? Кимдир бақирдими?–деди эшик ортидаги одам. Бибисора қилиб қўйган ишидан дахшатга тушганча қотиб турарди. Дарвоза тинимсиз таққиллайвергач, аста хуши ўзига қайтиб, қайнотасининг укаси Фазлиддинни овозидан таниди. Шошиб бориб дарвозани очди. 
–Тинчликми келин, сиз бақирганмидингиз?–шошиб кириб келган Фазлиддин ерда ётган акасини кўриб кўзлари ола–кула бўлиб кетди. Гапи оғзида, қўли хавода муаллақ қолди.
–Ўлдириб қўйдим!–йиғлаб юборди Бибисора.
Фазлиддин майкачан, трусикда чўзилиб ётган акасига тикилиб тураркан, аста сўради:
–Зўрладими?
–Йўқ, қочмоқчи бўлувдим, шу ерда тутиб олди.
–Шимини олиб чиқинг келин, бу ахволда биров кўрмасин!
Бибисора уйга чопди. Шимини ечган жойидан олиб чиққанида, иккиси бир амаллаб Парпига кийдириб қўйишди.
–Гапимни эшитинг, шимни кийдирмадик! Ўзи шими билан юрганди. Сиз бехосдан пичоқладингиз, уйдан хайдамоқчи бўлганиди. Қолган гапни ўзингиз ўхшатасиз сўраганларга. Бахтиёрга пайти келганда ўзим тушунтираман. Унга хам хақиқатни айтмайсиз. Мен хозир тез ёрдам чақираман! Гапларимни тушундингизми? 
–Тушундим,–деди Бибисора кўзёшлари сел бўлиб...
Бибисора қўлидаги қайчини айлантирганча жим бўлиб қолди. Лола эса унинг кўзлари яна ёшланганини пайқади. Хозир унга нима дейишни нима деб тасалли беришни хам билмасди.
Гулнора қизи билан опасиникига чақириб борганда, уйдагилар кечки овқат устида ўтиришган экан. Аёл дастурхон атрофида ўтирганларга кўз югуртираркан, юрагига “шув” этиб муздек шамол урилгандек бўлди.
–Яхши мехмон ош устига дейишади,–хазиломуз кутиб олди поччаси Валижон.–Қани тўрга чиқинглар!
–Рахмат, бошқа сафар ака!–рад қилди Гулнора.
–Кел, дастурхонга ўтир! Илон кўрганмисан бизникида? Доим кейинги сафар деб кетиб қоласан,–опасининг қошлари чимирилди.
–Опа, Пўлатжонни қидириб юриппан! Сеникига келдими деб киргандим.
–Ие, Пўлатжонга нима бўлибди?–Гулёранинг юзига хам хавотир инди.
–Йўқ, чиқиб кетганча уйга қайтмади халиям?
–Нега қайтмайди? Қаёққа кетувди?–опаси бу сафар ўрнидан туриб кетди.
–Қўшни боллар билан ўйнаб юрганди. Катта қайноғамникида “куёв чақирди” бўлувди. Хаммамиз ашағда эдик. Мен болалар билан ўйнаб юргандир, деб ўйловдим. Куёвинг билан бирга чиқар дебман. У чиқди, Пўлатжон йўқ.
–Қайноғаларингдан Кириб сўрамадингми? Қайси бола билан ўйнаётган бўлса уйларига кириш керак эди.
–Ие, Гули,–гапга аралашди поччаси.–Тўғри бизникига югурмагандир, аввал суриштиргандир? 
–Ха, суриштирдим,–деди Гулнора айбдорона.–Сизларниям хавотирга қўйдим. Майли яхши қолинглар, мен Улуғбекни қўшнилариникига борайчи, балки ўша ердадир.
–Шошма,–Гулёра оёғига шиппагини илди.–Менам бораман. Энди уни кўрмагунча тўлгоқда ўтирманми, бирга борамиз.
Дадаси ёки машинада обориб келасизми?
–Бўпти, шундай қиламиз,–поччаси ўрнидан қўзғолди.
Опа–сингил кўчага қараб юрди. Валижон тез бориб машинани ўт олдирди. “Жигули” бироз тихирлик қилгандек бўлдию, кейин “варр” этиб ўт олди. Валижон машинани орқага тисариб, кўчага олиб чиқди. 
–Ўтиринглар,–шоширди аёлларни.–Кўп диққат бўлаверманглар! Ўғил болани шунақа шўхликлариям бўлади.
Менам ёшлигимда ўртоқларимникига ухлашни яхши кўрардим. Айниқса дадамми ёки бувимми сўкиб берса, ўртоқларимникига қочиб кетардим. Топиб олишмасин деб, хар сафар хар хил жойда ухлардим.
Машина махалланинг ўнқир–чўнқир йўлларида кетиб борарди. Машина овозини эшитган махалла итлари воввуллаб ортидан эргашар, кейинги хонадан бошқа бир ит хуриб чиққандагина ортига қайтарди. Валижон эса, аёлларни хавотирдан бироз чалғитиш учун ёшлигини гапириб борарди.
–Бир куни акам иккимиз ариқда қайиқ оқизмоқчи бўлдик. Оғилдаги эски туфлиларни олиб чиқиб, унга латталардан елкан ясаб ёпиштирардикда, сув тўла ариққа қўярдик. Ўйинга қизиқиб кетиб, отамни янги калишини хам қайиқ қилиб оқизиб юборибмиз. 
Бир пайт дадам отамни қўлидан етаклаб ховлига олиб чиқиб қолди. 
Гули сен эслайсана, отамни хожатхонага бир киши етаклаб бормаса ўзи боролмасди? Кўзлари хиралашиб қолганди.
–Ие, дадаси,–хайрон бўлди Гулёра,–мен келин бўлганимда отангиз бандалик қилиб кетгандику? 
–Мен тўйдан кейин демаяпман. Сен тўйимиздан олдин хам бизникига кўп келардингку.
–Хечамда, тўйдан олдин сизни кўрсам етти махалла нарига қочардим. Ортимга соя бўлсангиз, уйимга кирмагунча эргашиб юраверардингиз.
–Гулнора, кўряпсизми опангизни ёлғончилигини,–кулди Валижон.–Ўзи опангизку мени соямга айланган, яна менга тухмат қиладия!
–Вой, қачон мен сизга соя бўлибман дадаси?
–Икки кунни бирида бизникига келардингку, китобларингни қўлтиқлаб.
–Борсам устозимни олдига борардим. Институтга киришга тайёрланиш учун. Ўшандаям, сиззи йўқлигизни пойлаб борардим. 
–Хеч тан олмайсана, устозинг мени онам бўлгани учун келардингда. Бўлмаса ўзларингни махаллаларингдаям математика ўқитувчиси бор эдику.
–Махалламиздаги эркак киши эди, буни устига пенсионаер эди. Мени тайёрласа чарчаб қоларди. Кейин, аяжоним ўзимизни синф рахбар бўлган, оғринмай ўқитарди.
–Бўлажак келини бўлганинг учун ўқитганда,–Валижон қах–қах уриб кулиб юборди.
–У пайтда келин–пелин деган гап йўқ эди,–қизариб кетди Гулёра.
–Оббо, очиқ денгизга чиқиб кетибмизку, кемани ортга қайтарамиз. Хуллас, дадам отамни етаклаб ховлига чиқади. Посахонада отамни калишини қидириб тополмайди. Шошилишда бошқа поябзал кийдириб олиб боради. 
Дадам отамни қайтариб уйига олиб киргач, калишни қидиришга тушади. Кўчага чиқса биз кема оқизиб ўйнаяппиз. 
Соли акам тулкида, дадамни кўриши билан хавони булутлигини пайқаб, қўўниларникига манғиган. Мен эса бу

ндан бехабар, ариқда оқиб бораётган қайигим қанча тош кўтаришини аниқлаш учун ичига ёнғоқдек тош ташлаб юриппан. Қўлим тўла майда тошлар. Бир пайт “ қарс” этиб қулоғим остига шапалоқ келиб тушди. Икки марта думалаб кеттим. Қарасам, дадам кафтини рапидадек қилиб устимга бостириб келяпти. Қочмасам, иккинчи қулоғим остидаям “шавла қайнаши” аниқ. Эмбаклаб қочганча рўпара келган дарвозага ўзимни урдим. Чорбоқ кетига чиқдимда избир ёқалаб нарига махаллага йўл олдим. Боғча деворидан ошиб тушиб, кўчага чиқиб олдим. Синфдошим Муродлар ёнғоқ ўйнаётган экан. Уларга қўшилиб ўйнай бошладим. Қоронғу тушаётганда Муродга қўшилиб уйларига кирдик. Унга дадамдан рухсат олдим, сизларникида ухлайман деб айттим. У хурсанд бўлиб кетти. Кечки овқатдан кейин сўрига жой солиб беришди. Иккаламиз осмондаги юлдузлар хақида гаплашиб ётиб ухлаб қолибмиз. Бир пай дадам туртиб уйғотди. Муродни дадаси Равшан тоға хам ёнида кулиб турибди.
Дадам у билан хайрлашиб, мени олиб кетди. Мен пайқамаганмидим, ё дадам яшириб олганмиди, қўлида хипчин бор экан. Кўчага чиққанимизда юмшоқ жойимга “чирс” этиб тутни новдаси билан туширди. Бир сакраб тушдим. Қочишни иложи йўқ, қўлимдан ушлаб олган.
–Яна калиш оқизасанми?–сўради дадам. Кейин жавобимниям кутмай “чирс” этиб яна солди.
–Кечиринг дада, энди қилмайман,–дедим йиғламисраб.
–Яна уйдан қочасанми?–дадам бу сафар болдиримга туширди.
–Йў–ўқ, энди қочмайман хўнграб йиғлаб юбордим. 
Ўшанда уйга етгунча савалаб кетганди. Узоқдаги Муродларникига борганим алам қилиб кетди. Яқинроқдаги Ўртоғимникида бўлганимда камроқ калтак ердим, деб ўйлагандим. Ховлига кирсак, акам хамма оқизган пойабзалларни тўплаб ювуб ўтирипти. Дадам иккаласи ариқдаги сувни бошқа ариққа буриб келиб, остидан битталаб йиғиштириб олишган экан.
Шу бўйи қайтиб уйдан қочмайдиган бўлдим. Дадам хам бошқа урмаган, ақлли бола бўлиб қолганман. 
–Айттим ўғлим Авазбек бунчалик шўх деб, сизга тортган эканда,–деди Гулёра кулиб.
–Сазандан лаққа туғилмайдида аяси. Мана, бир пайтлар мен туни билан пойлоқчилик қилган постга хам етиб келдик,–деди Валижон.–Бу ерда ўтириб “Агар Гулини менга бермаса, қандай олиб қочсам экан” деб роса режалар тузганман.
–Вой сизей,–Гулёра эрининг елкасига беозор қилиб туртиб қўйди.
–Ака, нариги қўшниникига тўхтайверинг, Замира опаларникига кирамиз,–йўл кўрсатди Гулнора.–Пўлатжон Жайрон билан кўп ўйнарди.
–Бўлди–да, шу дарвозами?
–Ха, ака, шу ер.
Машина тўхташи билан Гулнора эшикни очди. Шошиб тушаркан деди:
–Мен хозир, бироз кутиб туринглар!
Хеч қанча ўтмай Замира иккиси етаклашиб чиқди.
–Қаерга бориши мумкин яна?–Гулнора Замирадан сўради.
–Хайронман, доим бизникида юрарди. Гохида Салим акани қизи билан хам ўйнарди, аммо тезда чиқиб қоларди. –Замира эшик тагида турган Гулёра билан кўришди. – Келинг опа, эсон–омонмисз? Той бола хавотирга қўйибдида аммажонларини. 
Замира кўришиб туриб бирдан хайратомуз хитоб қилди:
–Ие, уйларингни чироғи ёниб қолибдими?
Бу саволни эшитганда Гулёра хам Гулнора хам Улуғбекнинг дарвозасига қарашди.
–Йўге, қоронғу–ку,–рад қилди Гулёра.
– Дарвозагамас, девор устидан Ўрик тепасига қаранглар. Уй ичидаги чироқ нури тушяпти.
–Шайтонча уйга кирволибди шекилли,–жонланди опа сингиллар. –Қани кирайликчи?
Уч аёл Улуғбекнинг дарвозасига яқинлашишди. Итариб кўришса берк экан. Гулнора эски усулини қўллади. Ўтириб, дарвоза остидан қўлини тиқдида, ерга ўрнатилан темир тунукадаги қозиқни суғуриб олди. Кейин аста итарганди, даврвоза табақаси очилди.
Ховли чироғи ёқилмаган экан. Ўртадаги уй деразасидан эса нур тушиб турарди.
–Хайрият, шетта экан!–Гулнора чопиб айвонга чиқдида–эшикни очди.
–Сен?! Бу ерда нима қиляпсан?–унинг хайратомуз ва зардали саволи ортидагиларни ажаблантирди.
💥Ташландиқ.8-қисм. - 930916805110

–Сен?! Бу ерда нима қиляпсан?–унинг хайратомуз ва зардали саволи ортидагиларни ажаблантирди. Замира турган жойида қотган бўлса, Гулёра икки хатлашда синглисининг ортига етиб борди. Синглисининг елкалари оша уй ичига қарадию, унинг хам қошлари тугилиб, кўзлари ғазабдан қисилиб кетди.
Уй ичида Мамлакат холасининг кичик қизи билан овқатланиб ўтирарди. У хам кутилмаган мехмонларни кўриб тишлаган нони оғзида қолди.
Гулнора мушукдек эпчиллик билан Мамлакатнинг тепасига етиб борди. Сочларидан бураб кўтараркан, эшик томонга улоқтириб юборди.
–Беномус, ипирисқи! Қайси бетинг билан бу ерга келиб ўтирипсан? Нас босган оёқларингни бу хонадонга босишга қандай хаддинг сиғди? Тур йўқол, кўзимга кўринма. Озгина виждонинг бўлганда отангни уйида ўзингни осардинг!
–Опа, ўзингизни босинг!–муросага чақтирмоқчи бўлди Мамлакат.
–Нима деяпсан, қандай боссин ўзини?–нариги томондан Гулёра хужумга ўтди.–Ўзини босгунча сени тошни тагига босиш керак.
–Менга қара, нима бор сенга бу ерда? Нимага келдинг яна?
–Келсам эримни уйига келдим!– кобра илон аста хужамга шайланиб бошини кўтаргандек, Мамлакат хам жангга шайланиб ўрнидан қўзғолди.–Қонуний никохдаги эримникига.
–Ноқонуний эрларинг хайдавордими?–киноя қилди Гулёра.
–Мени битта эрим бор!–Мамлакат Ортига бурилиб Гулёрага кекирдагини чўзди. Ва шу захоти юзига тарсаки келиб тушди.
–Сен фохиша, эрингни кўзига чўп суққанингдаёқ ўрнинг қаерда экани маълум бўлган.
–Урмасдан гапиринг, ёшингизни хурмат қиляпман.
–Вой,–захарханда кулди Гулнора,–Сен хали хурматниям биласанми ифлос! Ачиган сутдан қачон қатиқ ивибди! Қани, кўтар бўксангни, шалтоғинг эт–бетга тегмасдан чиқиб кет.
–Хеч қаёққа кетмайман. Бу уй мени уйим, ўзларинг чиқиб кетларинг!
–Сен хали сенсирайдиган бўлдингми?–Гулнора икки қўли билан унинг юзига чанг солди. Тирноқларини унинг юзига ботираркан, куч билан ерга босди. Боши пастга эгилганда тиззаси билан юзига тепди. Мамлакат “вох” деганча бурчакка думалади. Хали ўрнидан турмасидан Гулёра келиб товони билан қорнига босди.
–Сен ким деб ўйлаяпсан бизни? Бугун шу ерда ўласан!
Қўлида қошиқ ушлаганча қўрқиб ўтирган 12 ёшли Гулғунча сакраб ўрнидан турди. Онасига хабар бериш учун ковушини хам киймай уйларига чопди. Қизча опамни ўлдириб қўйишади деб ишонганди. Бирозгина шошмагандаку, Мамлакат хам чакана эмаслигига гувох бўлардия, шошиб чиқиб кетдида.
Мамлакат юзидаги оғриқ бироз пасайгач, энг яхши химоя хужум деган қарорга келди. Гулёранинг ўз қорнида турган оёғини куч билан тортиб, устидан ошириб юборди. Бундай хамлани кутмаган Гулёра бир марта думалаб, боши билан деворга бориб урилди.
Опасига қилинган хамладан жахли баттар қўзиган Гулнора келасолиб унинг сочларига чанг солди. Мамлакат аста ўрнидан турдида, унинг бурнига мушт туширди. Тўғри, бу мушт туширишдан сўнг ўзининг хам қўли оғриб кетти, аммо мақсадига эришди. Гулнора қон шариллаб оқаётган бурнини ушлаганча энкайиб қолди:
–Бурнимни синдирдингку, палакат!
–Бировга қўл кўтаришдан олдин ўйлаш керак эди буни. Хар ерга бемани суқиладиган буруннинг ахволи шунақа бўла...
Мамлакат гапини охиригача етказолмади. Чунки, Гулёра ўрнидан турган, бор кучи билан унинг юзига шапалоқ тортиб юборганди.
–Аптингни анжанга қаратиб қўяман бехаё! Сен хали бизга қўл кўтарадиган бўлдингми? Мана сенга, мана...–Гулёра кетма кет уришга тушди. У уриб хумордан чиқмоқчи эдию, аммо улгурмади. Бегона қизча ўқдек учиб чиқиб кетгач, Валижон ичкарига киришга қарор қилди. Ховлига кириб, жанг овозларини эшитдию шу ёққа чопиб кирганди. Нима қиларини билмай хамон ховлида турган Замира, оилавий ишларга аралашишни ўзига эп кўрмай, уйларига чиқиб кетди.
–Нима бўляпти бу ерда?–сўради Валижон момоқалдироқ гумбурлагандек овозда. Эрининг овозини эшитганда, Гулёранинг дами ичига тушиб кетди. Минг ғазабланмасин, эрининг олдида тилига хам муштига хам эрк беролмасди.
–Хотинчангизни олинг почча, айниган қовун еган итдек уйимга қайт қилиб юборди.
–Ие, ким қайт қилди? Кимни ит деяпсан?–Хезланди Гулёра.
–Сени айтяпман! Қани, йўқол иккаланг хам. Бу мени уйим, законний уйим, хўпми?
–Хо–хо–хо! Ўлип қоламанда гапига! Қанақасига сени уйинг бўларкан!–мазахлагандек гапирди Гулнора.–Бир сиқим лой

ушлаганмисан уй қуришга!
–Мен эримни меросхўриман, нима дейсан?–Мамлакат унга ўшқирди.
–Меросхўр?!–Гулнора тутоқиб кетди.–Эй ж.., укам хали тирик! Қанақа меросни гапиряпсан. Сенга хожатхонадаги ишлатиган қоғозларам тегмайди ярамас! Жахлимни чиқармасдан жўна, хозир бир нима қип қўймай!
–Ўзинг жўна! Мен уйимдаман!
–Бўлди қилинглар!–гапга аралашди Валижон.–Келин, тинчгина кетақолинг, жанжални бошини қўзғояпсиз.
–Почча, қаёққа кетаман! Бу мени уйим, шу ерда яшайман!
–Анави мантёр эрингникига кетасанда,–деди Гулнора.–Ит катагидан жой қилиб берса яшайверасан мазза қилиб.
–Тухмат қилма менга!–Мамлакат уни итариб юборди.–Ушлаволганмисан?
–Мени итаряпсанми қўлинг сингур?–Гулнора қулочкашлаб унинг қулоғи остага шапалоқ тортиб юборди.
Валижон югурип келиб, уларни ажратиш учун ўртага тушди.
–Бас қилинглар! Хотин бошингиз биланам муштлашасизми, уят!
–Уятни анави ифлосга айтинг ака! Уяти бўлса хайдалган жойга қайтиб келармиди?
–Ким хайдабди мени?–Мамлакат ўрнидан туриб Гулнорага ташланди.–Жавобимни бериптими, ё Талоқ қиптими? Қани гувохинг?
–Бу беномусни ичаскавойни чақириб бервориш керак!–деди Гулёра.
–Чақир учаскавойингни! Мени загс қоғозим бор. Эскичасига хам эримни никохидаман. Эрим талоғимни бермагунча шу уй эгасиман. Чақир учаскавойни, уйимга бостириб кирганинг, мени урганинг учун жавоб берасан иккаланг хам.
Мундоқ олиб қаралса, опа–сингиллар хақ гапни айтаяпти. Аммо, Мамлакат хам ўзича хақки, улар билан талашяпти. Асл вазиятни, озгина бўлсада бетараф бўлган Валижон англади. У тушундики, қонунан Мамлакат бу ерда хақ. Токи эри жавобини бермас экан уй бекаси бўлиб қолаверади.
–Бўлди, иккалангам олдимга туш. Нима гапинг бўлса эртага учаскавой, махалла оқсоқолини чақириб келишиб оласанлар! Қани, олдимга туш икковинг хам!
У опа–сингилларни мажбурлаб ховлига бошлаб чиқди. Гулёра хам Гулнора хам шундоққина кета олмасди. Анави палакат қолиб, ўзларини олиб чиқиб кетаётгани уларга алам қилаётганди.
–Ака, анави қолаверадими?–чидолмай сўради Гулнора.
–Хозир хеч нарса қилолмаймиз Гулнора. Учаскавой келса хам қоғозга қарайди. Муллани чақирсанг никохга қарайди. Хар иккиси хам келинни фойдасига хал қилади.
–Келин деманг–э, ўша бетавфиқни!–зарда қилди Гулёра.
–Уни ким деб аташимни фарқи йўқ! Қисқаси, биз кетамиз бу ердан. Хали болани топишимиз керак.
Охирги гапдан сўнг опа–сингиллар нима мақсадда келганларини эслаб қолишди.
–Вой шўрим, жиянимни қаёқдан топамиз энди?
–Билмадим, бирон тахминларинг борми? Қаёққа бориши мумкин, айтсаларинг машинада олиб бораман!
–Хайронман,–ожизгина елка қисди Гулнора.
–Менимча қидиришдан фойда йўқ. Эрталаб ўзи кириб боради уйингга. Бирон ўртоғиникига кириб кетгандир.
–Қайси ўртоғиникига?–ишонқирамай сўради Гулнора.
–Жинни, қайси ўртоғиникидалигини билсак кирмасмидик ўша ерга? Худо билади, кимникида экан. Хуллас, қаерда бўлсаям мазза қилиб ухлаяпти. Қани дадаси, машинангизни юргизинг, уйга қайтамиз!
–Милицияга хабар берсакчи?–Гулнора хеч тинчлана олмаётганди.
–Гулнорахон,–деди Валижон машинани ўт олдираркан.–Милицияга хабар берганингиз билан нима дейсиз, икки соат олдлин йўқолди деймизми? Кейин, улар хам эрталабдан қидиришни бошлашадику.
Яхшиси, эрталабгача кутамиз, келмаса ана унда милицияга бориш қочмас. Олдиндан вахима қилмайлик!
Гулнора қарши гап айтмаган бўлса хам, ич–ичидан бу қарорга норози эди. Лекин индамай бўйсунишга мажбур бўлди.
Боя Гулёра хақ гапни айтган эди. Пўлатжон айни дамда ширингина уйқуни урарди. Ўзини қидириб, аммалари қанча сарсон бўлгани билан иши хам йўқ.

Боя Гулёра хақ гапни айтган эди. Пўлатжон айни дамда ширингина уйқуни урарди. Ўзини қидириб, аммалари қанча сарсон бўлгани билан иши хам йўқ. Азим дарахт–оқ қандак ўрик остидаги сўрида худди раис боболардек, икки кафтини боши остига тиқиб, осмонга қараганча пишиллаб ётарди. Болажоннинг ширин уйқусида ширин хаёллар туш бўлиб аксланар, Жайрон иккиси дадаси олиб берган велосипедда мазза қилиб учиб юришарди. Бир пайт қўлида хипчин кўтарган Ғулом поччаси пайдо бўлибди.
–Нега бировни велигини ўғирладинг?–ғазаб билан сўрайди у.
–Ўғирламадим, дадам олиб берди!–дебди Пўлатжон қўрқа–писа.
–Нега мени алдайсан, бу бировники–ю!–уришга шайланди поччаси.
–Йўқ, дадам олиб берди, ана ўзидан сўранг!–Пўлатжон дадаси ўтирган томонга имо қилади. Аммо, не кўз билан кўрсинки, хозиргина дадаси ўтирган жойда Мамлакат пайдо бўлиб қолибди.
–Қани даданг? Яна мени алдаяпсанми?–поччаси “чарс” этиб болдирига туширади.
–Алдамадим!–Пўлатжон иккинчи марта калтак емаслик учун Мамлакат томонга қоча бошлайди. У хар қанча тез–югурмасин, оёқлари ерга ёпишиб қолгандекмиш, зўрга қадамлаб юраётганмиш. Яхшики бахтига Мамлакат орага тушибди.
–Тегма мени ўғлимга!–у Ғуломжонни итариб юборибди. Жахли чиққан Ғуломжон қўлидаги хипчин билан Мамлакатни бир солибди. Мамлакатнинг юзига хипчин теккан жойидан пизиллаб қон оқа бошлабди.
–Аяжо–он!–Пўлатжон сакраб ўрнидан туриб кетди. Қараса сўрида ётган экан. Аввалига бу қанақа жойлигини англолмай, у ёқ– бу ёққа аланглай бошлади. Унинг овозидан уйғониб кетган Фотима ая бошини кўтарди:
–Кел қучоғимга, тушингда қўрқдингми?
–Ха бувижон, қўрқиб кетяпман!–бола ўзини кампирнинг пинжига урди.
–Бувинг ўргилсин, қўрқма. Мен ёнингдаманку! Нима кўрдинг тушингда? Илон кўрган бўлсанг бойлик, бойиб кетасан болам. Қанақа илон кўрдинг?
–Илонмас... Ғулом почча... Мени хипчин билан солди. Кейин аямниям солувди, юзидан қон оқиб кетди.
–Айтдимку болам, қон ёруғлик! Энди хаётинг яхши бўлади болам, қўрқма. Ухлайқол, ўзим сочларинги ўйнаб ухлатиб қўяман.
Фотима ая Пўлатжонинг майин сочларини силай бошлади. Бувиси ёнида эканидан хотиржам тортган бола яна уйқуга кетди.
“Хай, болажонима! Илон десам, икки оёқли илонни кўрибсанда!– ўйларди Фотима ая.–Унгаям инсоф кириб қолар!”
Осмоннинг шарқ томони бўзариб, тонг отишидан дарак бераётган паллада, бомдод ўқиш учун ўрнидан турди. Тахоратга сув олиш учун обдастани қидираётганда узоқдан сўфининг азон чақираётган овози эшитилди.
Фотима ая намозини ўқиб бўлгач, тасбех ўгирганча хар куни такрорлайдиган дуоларини қайтара бошлади. Орадан 15–20 дақиқа ўтгач, яна сўрига чиқиб, Пўлатжоннинг ёнига ўтирди.
–Ассалому алайкум, буви, яхши ётиб турдингизми?–эшик очилиб қизи чиқиб келди.
–Валекум ассалом! Оллогу шукур, яна бир тонгни кутиб олиш насиб қилди. Ўзига шурлар бўлсин! Маззанг яхшими болам?
–Яхши буви! Мен сигирни соғволай, кейин нонушта қилармиз...
–Ха майли, тезлаш унда. Кейин Пўлатжонни Диёрбегинг велосипедида ташлаб келсин! Аммаси қидириб сарсон бўлаётгандир.
–Нега, аммам жўнатди дегандику кеча?
–Аммаси жўнатса ялангоёқ жўнатами қизим? Худди аммаси уришган бўлса, аразлаб қочиб келганов!
–Ие, унда роса теревога бўлаётгандир у ёқда?
–Баттар бўлишсин, болани ўкситгани учун бу жазо уларга. Кейинги сафар эхтиёт бўлиб муомала қилишади.
–Ширин бола экан, қайси юрак билан уни хапа қилишди экана?
–Билмасам болам, бировни уйи баланд деворли қўрғон. Ичидагини фақат ичидагилар билади.
Қизи пақир четига озроқ сарёғ суртиб, бостирмага ўтиб кетди. Бир оздон сўнг у ёқдан қизининг “Пўш ола, тек тур!” деган овози келди. Кейин “понг–понг” этиб сут соғишга тушди.
Эшик оочилиб катта невараси Наргиза уйқусираганча чиқиб келди. Айвон четидаги чойнакда юз–қўлини ювиб, устундаги сочиққа артинди.
Рўмолини тўғрилаб ўраркан, бувиси тмон юрди.
–Ассалому алайкум!
–Валекум ассалом энажон! Калла пишдими?–кулиб кутиб олди кампир.
–Пишмади–да,–Наргиза келиб бувисининг қучоғига ёнбошлади.–Сиз билан ётмаганим учун уйқуга тўймадим.
–Камини абедда тўлдирволасан қизим. Қани бўлақол, супирги билан куракни соғинтирма!
–Сал туриб супирай бувижон!
–Унақа дема қизим! Қуёшдан олдин чиқиб кўчаларни супирсанг уйимизга барака киради. Томга қар

а, фаришталар бизни кутиб турибди. Хозир супириб–сидирсанг, ховучларида устимиздан нур сочиб кетади. Бу нур кейинчалик учиб–учиб бошқа яхши бир хонадондаги нурлар билан қўшилади. Вақти келиб ўша нурли хонадондан сени излаб яхши одамлар келади.
Наргиза бувиси нима демоқчи эканини тушуниб уялиб кетди. Кейин атай гапни бошқа ёққа буриш учун том четига қаради.
–Фаришталар йўқку? Мен кўрмаяпман!
– Сени уйқусираган кўзинг кўрмаяптида қизим. Бўлақол, улар кетишга тараддудланяпти!
Наргиза истар–истамас ўрнидан турди. Узун супиргини олиб кўчага чиқиб кетди.
Шарқдан чиққан қуёш аста баландга кўтарилар, бунга сари ўзининг заррин, мехрга тўла нурларини оламга ёярди. Ана шунақанги она сутидек илиқ нурлари билан Пўлатжоннинг юзларини аста силай бошлаганди, бола кўзларини очди. Керишиб оёқ –қўлларини атрофга ёйди.
–Турдингми тойчоғим! Қани хув анави чойнакда юз–қўлимизни ювуб оламиз. Ёнидаги сочиққа артинамиз! Кейин янги қаймоқ билан нонушта қиламиз, бўлақол болам!
Янги қаймоқ дарагини эшитган боланинг кўзлари порлаб кетди. Аммасиникида юриб қаймоқни унуёзганди.
–Диёрбек! Хой Диёрбе–ек!–набирасини чақирди кампир.–Тур энди, кун тиккага келдику!
Пўлатжон ювуниб, артиниб кампирнинг ёнига қайтиб келди. Бу орада Диёрбек хам кўзларини ишқалаб чиқиб келди.
–Аянг сигирни соғволди ўғлим. Сен ўт–пўтини солиб қўй, бўлмаса бўкиришни бошлайди хозир.
Фотима ая сўридаги кўрпаларни тахлаб, бир бурчагига олиб қўйди. Нонушта қилиш учун дастурхон ёза бошлади. Секин аста хамма яна ховлига тўпланиб, дастурхон атрофида жамлана бошлади.
–Сарвиноз турмадими?–ғаши келиб сўради Наргиза.
–Қўявер, –қўл силтади бувиси.–Хозир чиқиб қолар...
Қани, ўтиринглар болаларим. Наргиза, нонни синдир! Қаймоқни Пўлатжонга яқинроқ қўйинглар, бир тўйиб олсин!
Улар нонушта қилиб олишгач, Диёрбек далага кетиш учун қанор қопи билан ўроғини ўраб, боғичига жойлай бошлади. Бола хар куни даладан ўт ўриб келар, молларини шу ўтлар билан боқишарди. У Бувисининг гапи билан Пўлатжонни олиб кетиши, уйларига ташлаб ўтиши керак эди.
Фотима ая кетар чоғи Пўлатжоннинг чўнтакчаларини ширинликларга тўлдириб қўйди.
–Пўлатжон, энди келсанг уйдагиларга айтиб келгин, хўпми болам? Улар роса хавотир олишаётгандир.
–Хўп бувижон!–деди Пўлатжон истар–истамас. Бола бу ховлидан хечам кетгиси йўқ эдию, аммо уйдагиларга индамай келганим маълум бўлибди деб уялаётганди.
Ўн беш дақиқага қолмай Диёрбек уларнинг махалласига етказиб борди.
–Бўлди, у ёғига ўзим кириб кетман!–деди Пўлатжон. Бу Диёрбекка хам ёқиб кетди. Шу ерда тўхтаб, уни тушириб қўйди.
–Бўпти братишка, яхши қол!
Улар тўхтаган жой Аммасининг махалласи эмас, ўзларининг кўчалари эди. Бола аммасиникига боришга юраги тортмай, Жайронларникига киришни ўйлаётганди. Ўзларининг уйлари ёнидан ўтаётиб дарвоза қия очиқ эканини кўриб қолди. Дадам келди, деб ўйлаган бола чопиб ховлига кирди. Кирса, бели оғриётган Мамлакат, чап биқини ушлаганча қийшайволиб ховли супираётган экан. Пўлатжонни кўриб хурсанд бўлиб кетди.
–Вой, мени ширинчам келибдику. Қани, битта ачом–ачом қилайликчи?
Бу ширин гапдан эриб кетган бола чопиб унинг қучоғига кирди. Мамлакат унинг пешонасидан, қанд солиб олгани учун дўмпайиб турган лунжидан ўпаркан сўради:
–Нега оёқялангсан Пўлатжон?
–Аммамларникида қолибди шиппагим,–деди бола чўнтагидан аяси учун шоколад оларкан.
–Ие, менгами бу?–Мамлакат конфетни олиб баландга кўтарди,–бўйларинг шу–унча бўлсин, рахмат! Ма ол, ўзинг еяқол!
Шошма, басаножкангни олиб берай, эрталабда ялангаёқ юрмагин болам.
Мамлкат оқсоқланганча айвонга йўналди. Пойабзаллар турадиган жойдан Пўлатжонникини олиб унга узатди.
–Кийвол Ўғлим. Айтчи, амманг хапа қилмаяппи!
–Аммам яхши...–дедию, гапини охиригача айтгиси келмай жимиб қолди.
–Нима бўлди,–Мамлакат боланинг дили ранжиганини сезиб сўроққа тутди.–Биров хапа қилдими сени?
–Йўқ!
–Менга ростини айтавер! Адабини бераман хаммасини!
Пўлатжон эрталаб кўрган тушини хотирлади. Кейин тилга кирди:
–Гулом почча мени ураман деди. Қочиб кетдим!
–Боплабсан ўғлим. Энди у ёққа бормагин. Ўзим сени дадангни кўргани олиб бораман.
–Урре,–хурсандлигидан ирғишлаб юборди бола,–Қачон борамиз?
–Белим сал тузалволсин, олиб бораман! Сенгачи,

шоколадли морожнийлар олиб бераман, хўпми!
Ширин гап билан қилич қинига қайтади дейишади. Мамлакатнинг авраши, бирпасда болани ўзига ром қилди. Эхтимол, унинг ишонишига кўрган туши хам сабаб бўлгандир. Нима бўлганда хам, бола шу ерда қолишни истади. Кейинчалик аммаси уни излаб келганда хам кетишни истамади. Олиб кетишларидан қўрқиб, Мамлакатнинг ортига яширинди.
–Сизлар ўғлимни хапа қилгансизлар, шунинг учун қочиб келди. Бориб, ўзингизни болангизга оналик қилинг. Биз бир кунимизни кўрамиз!–деди Гулнорага қўлларини пахса қилиб.
–Сен хали қараб тургин, махаллада шармандангни чиқармасамми?–иложсиз қолган аммаси пўписа қилишга ўтди.
–Осмон қўлингиздами? Ташаворинг, босса бизни боссин!
Гулнора жаврай–жаврай чиқиб кетди. У нима қиларини билмай опасиникига чопди. Бўлган воқеани тўлиб–тоўиб гапириб берди. Гулёра эса ёшига муносиб равишда босиқлик билан жавоб қилди.
–Бўпти, ўзингни бос. Пўлатжон топилибдику хар холда. Энди, болани мажбурлаб олиб келганимиз билан яна қочиб ўша ерга кетаверади. Ширин гапириб ўзига оғдирволибди. Қайтага, Анави итни олдида тилимиз қисиқ бўладими?
Сабр қил, кейинги хафталарга Улуғбекка жавоб бўлса, келади, ўзи хал қилади.
Давоми бор.

#ТашландиқХикоя

Комментарии