БОЛАКАЙ.....

🙇💦
(воқийлик асосида ёзилди...)
Муаллиф : Шухрат Махматмуродов.
ҲИКОЯЛАРИМ ЯНА ҚАНОТ БОҒЛАСА,
СОҒИНГАН ДИЛЛАРНИ ТАКРОР ЧОРЛАСА.
ҲАЛИ КЎП ЁЗАМАН ХУДО ХОХЛАСА,
БУ СИЗГА ЯНГИСИ СЎНГИСИ ЭМАС.....
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Соғ саломатмисизлар...
Ҳикояларимни ўқиётган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман....
Келинг янгиси ....марҳамат 👇
Ҳаётда эртага нима бўлишини, ҳеч ким олдиндан билмас экан. Оилада эр ва хотин ёлғиз яшашса ҳам фарзандсиз нимадир етишмагандек, нимадир камдек туюлавераркан. Зуҳра зўрға уй томон кетадиган охирги автобусга улгурди. У бир неча кун бемор бўлиб ётган онасининг ёнида эди. Шу уйқусизлик тунлар, уни қанчалик чарчатиб қўйганлиги энди сезила бошлаганди. Ҳозир уйга етиб бораманда, ванна қабул қилиб , иссиққина бир пиёла чой ичиб мазза қилиб ухлайман дея хаёлидан ўтказганча автобусда кетиб борарди. Ишхонасидан олган таътилини тугашига яна икки кун бор бўлиб, ўша икки кунни ухлаб дам олиш билан ўтказишини ҳоҳларди. Автобусни юрганда силкиниши худди уни беланчакда аллалагандек бўлар, кўзлари юмилиб ўтирган ҳолида мизғиб борарди. Хаёлида анча ухлагандек, ҳозир уйғонмаса манзилидан ўтиб кетадигандек туюлганидан сесканиб уйғониб кетди. Кўзларини очиб, ўзининг қадрли шаҳри узоқдан кўринди. Яна бироздан сўнг бекатда тушиши керак эди. Мана бекатда автобус тўхтади, Зухра шошибгина қўлидаги сўмкачасини олиб пастга тушди. Уни бироз мизғиганигами ёки об ҳаво бироз салқинми..... сал совқотгандек бўлди. Аммо у ўз уйига қайтаётганидан жудаям хурсанд эди. Бўш таксилардан бирини тўхтатиб, ўтирганча уйи томон жўнади. Чунки уйигача ҳали яна уч чақирим масофа бор бўлиб, автобусни охирги бекати шу ергача эди.
Уйига яқинлашавергач, уйининг деразасига қаради. Чироқлар ўчган....гуё уйида ҳеч ким йўқдек эди. Келаётганини ҳатто эрига ҳам айтмасдан сюрприз қилмоқчи бўлганди. Зинадан кўтарилиб, уйининг кириш эшигини калити билан очиб ичкарига кирди. Уй ичкариси сув сепгандек жим жит бўлиб, сокинлик ҳукм сурарди. Эшикдан киргач уни ёпиб, оёқ кийимини ечиб, сўмкачасини стол устига қўйди. Секин ётоқхонага кирди...худди ўзи тахмин қилгандек эри диван устида ухлаб ётарди. Эрини уйғотивормаслик учун, оҳиста қадамда ошхона томон жўнади. Ошхона эшигидан энди кирмоқчи бўлганида , кутилмаганда ёш болачани овози эшитилди :
-- Ассалому алейкум.....хола!
Зухра бу овоздан ҳайрон ҳолда жойида қотиб қолди. Яхшилаб овоз келган томонга боққанида, ташқари чироқларнинг шўъласида ёш болачанинг гавдаси кўринди. Негадир бироз шок ҳолатига тушиб жимиб қолди. Чунки уларнинг ҳали фарзанди йўқ эди. Тўғри иккаласиям биринчи турмушидан ажралишган. Зухрани биринчи турмуши Россияга бориб ўша ерда бир аёлга уйланиб қолиб ажрашишган бўлса, иккинчи яъни ҳозирги эрини хотини ташлаб кетганди. Тақдир иккаласи танишиб турмуш қуришиб яшашаётганига ҳали унча кўп бўлмаганди.
У ўзини қўлга олиб , секин хона чироғини ёқди. Қарасаки, креслода тахминан тўрт - беш ёшлардаги болакай ўтирарди. Унинг қўлчасида ўйинчоқ момиқ айиқчаси ҳам бор эди. Худди қўрқинчи фильм кўраётгандек бироз даҳшатга тушиб қолди. Диванда эри ухлаб ётган бўлса, ёнидаги креслода болакай айиқчасини ушлаганча жим ўтирарди.
-- Ҳой болакай.... сен кимсан? - шивирлабгина сўради ўша болачадан.
-- Мен Элнурман, бу эса мени дадам !- дея бармоғи билан диванда ухлаб ётган эрини кўрсатиб.
Зухра хонадан чиқиб кетиб, қайтадан кирмоқчи ҳам бўлди... бу уйда ҳеч қанақа болача йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун. Лекин миясига ундан ҳам ақлли фикр келди.... ҳозир эрини уйқудан уйғотиб аниқлаштиради. Эрини уйғота бошлади :
-- Элдор ака, уйғонинг.... уйғонсангизчи!
Эри эса ширин уйқусидан уйғониб, зўрға кўзини очиб, Зухрага худди у болакайга қандай қараб турган бўлса шунақа қилиб қаради. Унинг бора бора қараши мазмунлига айланиб :
-- Ҳа келдингми? Нега хабар бермадинг....ўзим чиқиб сени кутиб олардим....Онангни соғлиги яхшими?- деди эри.
-- Элдор ака...бу ким? У болакай қаердан келиб қолди? Нега у сизни дадам деяпти ? Нега сиз диванда ухлаб ётибсиз, болакай эса креслода ўтирибди?
Шунда Элдор ўрнидан туриб диванга ўтирди ва гапини бошлади.
-- Азизам, мен ҳозир ҳаммасини тушинтириб бераман. Ҳа бу мени ўғлим, уни уйимизга мен олиб келдим. Чунки уни ўша уйда қолдиргим келмади. Мен уни ухлагани ётқизувдим....уйқудан тўйгандир туриб олибди. Мен ишда жудаям чарчаганим сабаб қаттиқ ухлаб қолибман. Ўғлим, бор нариги хонага бориб ўйнаб тургин, биз Зухра холанг билан гаплашиб олишимиз керак!- деди.
-- Сиз менга ҳеч қачон ўғлингиз борлигини айтмаган эдингизку? Мен олдин оила қурганингизни билардим, аммо ўғлингиз борлигини билмасдим.
-- Айтишимга негадир қарор қилмагандим. Элнур ўғлим қайнонам билан яъни бувиси билан яшарди. Қайнонам унга қараб турарди. Мен эса ўғлим учун пул жўнатиб турардим. Пулни почтадан олдинги хотиним оларди, чунки қайнонам кексалиги сабаб кўп узоққа юролмасди. Мени билишимча олдинги хотиним мен жўнатган пулларни олиб, деярли ҳаммасини ўғлим учун эмас , ўзини эҳтиёжи учун ишлатаркан. Яқинда олдинги хотиним ишлаш учун Туркияга жўнаб кетибди. Ўғлимни эса бувисига қолдирибди. Қайнонам жудаям кекса аёл.... кўп касал бўлади, деярли куни билан ухлайди. Набирасига қарашга жудаям қийналади. Ўғлим эса ўзи билан ўзи овуниб уй ичида юрарди, ҳали ёш ёмон кор ҳол рўй бериши мумкин. Шу учун ўзим билан бирга олиб келдим. - дея гапида давом этди.... Бир мартта онаси пул жўнатган экан. Арзимаган пул.... ўғлим билан бувиси, бувисининг нафақа пулига яшашарди. Ўша нафақа пулниям кўп қисми қайнонамни даволаш учун дори дармонга кетади. Онаси қайтиб келади деган умидда эдилар. Тўғри онаси келди, фақат у бир туркга эрга тегаётганини , бўлажак эри боласи билан бўлса уйланмаслигини айтгани учун , боласидан воз кечиш ҳужжатларини тўғирлашга келган экан. Ўғлимдан воз кечиш қоғозларини ташлаб яна жўнаб кетибди. Ўғлимни ҳам бувисига қолдирибди. Мен буни эшитишим билан бориб ўғлимни олиб келдим, чунки у ерда унга қаровчи йўқ. Умид қиламанки сен ўғлимни биз билан қолишига қаршилик қилмассан?
-- Мен билмай қолдим... бу мен учун кутилмаган воқеа бўлди. Агар ўзимизни болаларимиз тўғилсачи, барибир бир куни фарзандли бўламизку? Бу бола мен учун бегона... ҳали ҳаётимиз энди бошланди, бир биримизни тушуна оламизми йўқми.... Кутилмаганда икковимиз келишмай қолсак.... ёки онаси бир куни қайтиб келиб, бизникига ўғли баҳона қатнаб қолса....мен бунга чидай олмайман. - деди Зухра.
-- Бу ёғидан хавотир олма... бой эрини боласи учун ҳаётда ташлаб кетмайди, мен уни ҳарактерини биламан. Ҳар эҳтимолга қарши, агар шу бола бизга ҳалақит берса, мен бу муаммони ўзим ҳал қиламан. Онасига уни кераги йўқ, мен эса унга бегона эмасман, мен уни ҳақиқий отасиман.- деди эри.
Зухрани алламаҳалгача уйқуси келмади... у болакай ҳақида ўйларди. Бемор ва кекса бувисини олдига олиб бориб ташлаб келиш виждонсизлик.... аммо бегона болани тарбия қилишни ҳечам ҳоҳламасди. Эрталаб бўлсинчи, у эри билан яна бир марта гаплашиб олмоқчи бўлди. Тонгга яқин қотиб ухлаб қолибди. Уйғонса эри аллақачон ишига кетиб бўлган экан.
-- Ҳмм... ишига қочиб қолибдиларку, ҳатто мени уйғотмабдиям....
Болакай эса яна ўша креслода, айиқчасини қучган ҳолда жим ўтирарди. Буни кўрган Зухранинг негадир юраги эзилди.
-- Иии...сен уйғондингми болакай?
-- Мен дадамни ишига кузатиб қўйдим, ўйнадим.... энди эса сизни уйғонишингизни кутиб тургандим. Мен доим бувим қачон уйғонаркан дея кутардим. Аммо бувим жудаям кўп ухларди. Мен эса уйғонишини печкани ёнида кутиб ўтирардим. Сиз эса тез уйғондингиз хола. - деди майин овозда.
-- Унда яхши болакай.... ҳозир иккаламиз нонушта қиламиз. Нимани яхши кўрасан.... тухум қовуриб берайми ёки қуймоқ қилиб берайми ? - деди меҳри тошиб.
-- Мен ҳаммасини яхши кўраман. Баъзида бувим ухлаб ётганларида ўзим қуруқ нонни ўзиниям еб ўтирардим. Нонни яхши кўраман.
Зухра жим бўлдию ваннахонага кириб кетди. У ерда бироз болакайни гапидан таъсирланиб йиғлаб олди. Болакай кўз ёшини кўрмаслиги учун ўзини тутишга ҳаракат қилди ва юз қўлларини ювди. Зухра ошхонада қуймоқ пишира бошлади. Болакай эса жим ўтирган ҳолда унга томоша қилиб ўтирарди. Қуймоқни маҳорат билан пишираётгани болакайни ҳайратлантирса, Зухрани эса болакайни жим ўтириб қараб туриши ўзига тортарди. Зухра болакайни қучоқлаб меҳр беришни , эркалашни жудаям ҳоҳларди. Меҳрга зор болакайни қучиб йиғлагиси ҳам келарди.
Улар бирга ошхонада ўтиришиб мазза қилиб нонушта қилишди. Кейин эса биргалашиб расм чизишди, кўчага чиқиб сайр қидишди. Шу билан кун қандай ўтиб кетганлигини ҳеч ҳам сезишмади. Эри ишдан кеч келди, бу ёғи чарчаган. Овқатланиб бўлгач кириб ётди. Зухра эрини аҳволини кўриб, бола ҳақидаги суҳбатини кейинга яъни дам олиш кунига қолдирди.
Орадан икки кун ўтди. Бу муаммони ечимини топиш керак эди. Чунки Зухрани таътили тугади, энди ишга чиқиш керак. Энди эр хотин ишга кетганларида болакайни кимга қолдириб кетиш ҳақида эди. Шу икки кун ичида Зухра уни яхши кўриб қолганди.
Дам олиш куни кечда эр хотин иккаласи болакайни кимга қолдириб кетиш ҳақида гаплашишарди. Болакай эса қўшни хонада жим ўтирар, уларни суҳбатлари унга эшитилиб турарди. Эр хотин бироз жимиб қолишганда, болакайнинг ҳиққиллаб йиғлаган овози эшитилди. Иккаласи ҳам буни эшитгач, шоша пиша қўшни хонага, болакайни ёнига чопиб келишди. Болакай энг яқин дўстини қучоқлаб йиғлаб ўтирарди.
-- Ўғлим, нима бўлди? Нега йиғлаяпсан ?
-- Мени яна бувимни олдига олиб борасизми?
Дадаси Зухрага бурилиб қаради. У эса жилмайиб, болакайни қучиб, бошини силаб эркалай бошлади.
-- Йўқ болажоним...сен энди биз билан яшайсан!
-- Ростданми? Ҳар доимми ?
-- Ростдан...фақат баъзида сен қўшни хола билан қолишингга тўғри келади. У аёл жудаям меҳрибон ҳали кўрасан сенга ёқади. Қачон боғча ёшига етсанг, сени боғчага қўямиз. - деди Зухра.
Шундан кейин болакай кўз ёшларини енги билан артиб :
-- Зухра хола, мен сизни яхши кўраман. Фақат хафа бўлманг, мен дадамни сиздан кўпроқ яхши кўраман... чунки кўпдан бери танийманда. - деди.
Зухра эса уни бу гапларига жилмайиб қўйди. Қизиқ, бундан икки уч кун олдин, биров унга бегона болани қабул қиласан, уни севиб қоласан дейишса ҳечам ишонмасди. Болакай билан икки уч кунлик мулоқотда бўлиб , ундаги меҳр болакайга нисбатан жўшиб кетди. Уни ўз боласидек яхши кўриб қолганди энди.
-- Майли болакай.... сен айтганингдек бўла қолсин. Аммо умид қидаманки, қачонлардир мени ҳам даданг каби севиб қолишингни...
Ҳеч қачон меҳрга зор норасида гўдаклардан меҳрингизни аяманг....
Ҳикоям ёққан бўлса лайк ва коментларингизни кутиб қоламан...👇
#Крикдуши //Шухрат
Белоостров. 28.02.22

Комментарии