Комментарии
- 12 фев 2024 20:37Oyshabegim Dadajon Qizi
- 12 фев 2024 21:08БАКИРОВА МАВЛУДА ДЎСТЛИК ҚАБУЛ ҚИЛИНМАЙДИ
- 12 фев 2024 21:46Dilfuza Valiyeva
- 12 фев 2024 22:30Dilfuza ValiyevaДавомини тезрок куйинг
- 12 фев 2024 23:34Зиёда Умурзакова
- 13 фев 2024 04:19Ннннн АлимоваЗур кетаяпти вокеялар ривожи
- 13 фев 2024 04:25А L E K S А N D R АХар Бир кисимлар жуда Кам езилган. Киска хикоя булиб колган. Купрок езиб куйинглар
- 13 фев 2024 06:01"""" """"
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
📚 Ҳикоя ва Қиссалар.📚 🇺🇿 🇺🇿 🇺🇿
💥ЁНИНГДАМАН...
13-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
МУАЛЛИФ: ШАМСИНУР.
Бахтиёр қаршидаги Рушанани кўришни ҳам истамай тезда тепага чиқиб кета бошлади. Рушана эса турган жойида тошдек қотганди. У Бахтиёрни бу ерда учратаман деб ўйламаганди.
Нега бу ерга келган бўлса, Руфатни танирмикан ёки? Рушанани саволлар қийнарди. Бироздан кейин Элдор чиқди. Кайфияти аъло эди.
-Ҳа нима бўлди?
-Иш жуда осон экан. Аммо соққаси зўр .
-Дарров соққаниям айтдими?
-Ҳа, бор ёғи дори тарқатамиз деди. Давлатдан лицензия ололмадим, шунга амаллаб сотиб турибман. Даволаши зўр ўзимдаям синаганман деди. Дорилар 100% кафолатли ҳалол деди. Фақат катталар Руфатни кўролмай йўл беришмаган экан.
-Ишни кўзини билади бу йигит. Қаранг тагида қанақа машина.
-Ҳа телефони, соати ҳам бренд.
-Биз ҳам яқинда шунақаларга эга бўламиз.
-Омадизни берсин.
Икки ошиқ кулишганча янги ишни «ювиш» учун ресторанга йўл олишди.
🌿🌿🌿
Дурдона олийгоҳга кираверишда кўзи неча кундан бери интиқ қилган одамга тушди. Югуриб боришдан ўзини аранг тийди. Бахтиёр ҳам қизни кўргани ҳамон у томон юрди.
-Салом
-Ассалому алайкум.
-Яхшимисан?
-Яхши. Ўзиз яхши бориб келдингизми?
-Яхши рахмат. Мен йўғимда бирор ишкал қилмадингми?
-Иии бу нима деганиз? Ишкал қилиш сизга ҳоску.
-Унутай дебман.
Бахтиёр кулиб қўйди.
-Балки бугун менга вақт ажратарсан?
-Қизлариздан ортармидиз?
-Оббо яна бошланди. Қачон мени қизлар билан юрганимни кўргансан?
-Йўқ сиз қизлар билан юрмайсиз. Фақат улар сиз билан юришади ҳолос.
-Мен учун сен борсан ҳолос.
-Ҳммм кўриниб турибди. Агар Ғуломовни дарсига кеч қолсам ўлдираман.
-Дарсдан кейин кўришамиз.
-Хўп.
Дурдона дарсга кириб кетди. Бугунги дарс эса унинг фойдаси ҳизмат қиларди.
-Бугунги мавзумиз депрессиядан қутилиш.
Депрессиядан қутулиш учун...
Сиз ўзингизда депрессия жараёни кечаётганини билмаслигингиз, аҳамият қаратмаслигингиз мумкин. Депрессия кайфиятнинг йўқлиги, атроф ва воқеаларга пессимистик ёндашув, ҳаётдан завқланиш ҳисси йўқлиги, диққат тарқоқлиги, сал нарсага ҳам қизишиб кетиш, уйқучанлик ёки уйқусизлик, бефарқлик, доимий ҳолсизлик, иштаҳанинг йўқлиги ёки кўп ейиш каби белгилар билан кечади. Депрессиядан мустақил тарзда қутулиш учун руҳшунослар бир қанча тавсияларни беришади.
Эски гиналарни унутинг. Ўтмишдаги ҳар қандай хафагарчилик, гинахонлик, кек сақлаш кабиларни юрагингиздан илдизи билан суғуриб ташланг. Улар бугунги кундан лаззатланиш ва келажак ҳақида режалар тузишда энг катта тўсиқдир.
Жисмонан фаол бўлинг. Бунинг учун фитнес залга чиқиш шарт эмас. Йога, медитация, нафас машқлари, енгил бадантарбия ҳаракатларини интернетдан кўриб ҳам бажариш мумкин. Ёки кечки пайт сайрга чиқишнинг ўзи ҳам кайфиятни кўтаришга ёрдам беради.
Негатив ҳиссиётларни чиқариб ташланг. Бокс қопини, ҳеч бўлмаганда, ёстиқни мазза қилиб муштлаш, кимсасиз жойга чиқиб, хумордан чиққунча бақириш кўнгилда тўпланиб қолган ғашликни тарқатишга кўмаклашади. «Уй кўтариш», хонадаги кераксиз нарсаларни ташлаб юбориш ҳам бунинг учун яхши усул.
Ижтимоий фаол бўлинг. Ўзингиз учун ёқимли бўлган инсонлар билан бирга вақтингизни самарали ўтказишга ҳаракат қилинг. Хонада қамалиб ўтириб депрессияни енга олмайсиз.
Ҳобби ўйлаб топинг. Ҳар қандай инсон учун шуғулланиш ёқимли бўлган машғулот бўлади. Расм чизиш, ўйинчоқлар ясаш, тўқиш... исталган кўринишдаги ҳобби тушкун кайфиятни четлаб ўтишга ёрдамлашади.
Дурдона энди Наргиза билан қандай мулоқот қилишни билади. У учун ҳоббини топса бас. Китоб ўқиб беради, шеър айтади. Балки бирор нарса ясаб ҳам кўрсатар. Ҳуллас нима қилса ҳам ўша қиз билан шуғулланади.
-Бугунги мавзу юзасидан кейинги гал савол жавоб ўтказамиз.
Домла чиқиб кетгач Дурдона ҳам Бахтиёрни олдига ошиқди. Бахтиёрни аудиторияси томонда эса кутилмаган ҳолатга дуч келди.
Аввалига бу Бахтиёр эмас деб ўйлаган қиз, кейин янглишганини тушунди. Бахтиёрни бир қиз қучоқлаб тинмай сўзларди. Улар одамлар камроқ жойда бўлишгани учун атрофга эътибор қилишмасди.
-Сизни жуда соғиндим. Нега кетиб қолдиз?
-Кетишим керак эди.
Дурдона ўзини қўлга олиб уларни олдига дадил қадам ташлаб борди.
-Бахтиёр шу ердамидиз? Сизни излаб келгандим.
Дурдона бор кучини тўплаб, ўзини кучли кўрсатишга ҳаракат қилганча жилмайиб турарди.
Бахтиёр Дурдонани овозини эшитгач қизни ўзидан узоқлаштирди.
-Мени изладинг?
-Ҳа изладим, нима бу ғалатими?
Дурдона фавқулодда бамайлиҳотир ўтирганди. Қизни ҳам кимлигини таниб олди. Учинчи курслардаги Зоҳида эди.
-Бахтиёр акамда гапинг борми?
-Йўқ. Мени эмас уни менда гапи бор. Ҳохласанг ўзидан сўра.
-Жооон бу нима деяпти?
-Дарсдан кейин гаплашамиз деб келишгандик.
Зоҳидани кўзлари катта-катта бўлиб кетди.
-Ахир кинога тушмоқчидик.
-Узр мен режаларизни бузишни истамайман. Сизлардан бошқа қиладиган ишим ҳам кўп.
Дурдона шундай деганча ортига ҳам қарамай кетиб қолди. Ҳеч қанча юрмасидан унга Бахтиёр етиб олди.
-Қаерга шошяпсан?
Қиз ичидан ўтганини сиртига чиқармаган кўйи юришда давом этди. Бахтиёр қўлидан ушлаб тўхтатганда силтаб ташлади.
-Торт қўлингни мендан.
-Сен кўрган нарса...
-Буни менга умуман қизиғи йўқ. Сени ҳам анави ойимчаларингни ҳам кўришни хоҳламайман. Менга эса ҳар кимга теккан қўлларингни теккиза кўрма.
-Сен мени кўришга мажбурсан
-Мен ҳеч нарсага мажбур эмасман. Сен менга босим ўтказолмайсан. Дадамга бориб ҳаммасини тушунтираман. Ҳали бошланмасидан туриб сен тузалмайсан, эртага ўйнашларинг бошимга боласини кўтариб келишини истамайман.
-Дурдона бас қил. Мен сенга айтганман,сендан бошқаси менга керак эмас деб.
-Бу гапни нечтасига айтгансан?
-Ўзингни босиб ол.
-Мен шундоғам ўзимдаман.
-Жахлинг чиқса жудаям ёқиб кетасан.
-Аҳмоқ, сен ўзгармайсан!
Бу гал Бахтиёр Дурдонани ушлаб қолмади. Аммо ортидан кетаверди. Дурдонани эса Бахтиёрга нисбатан энди илий бошлаган кўнгли қайта совий бошлаганди. Ижара уйига қайтганида илк қилган иши онасига қўнғироқ қилиш бўлди.
-Ассалому алайкум онажон.
-Ваалайкум Ассалом, қизим яхшимисан?
-Ойи дадам билан Бахтиёр масаласини ҳал қилишизни илтимос қилмоқчи эдим.
-Қизим бошқа бу мавзуда оғиз очма.
🌿🌿🌿
Элдор пулни оқиб кела бошлаганидан ўзида йўқ хурсанд, Рушана билан ялло қилиб яшай бошлади. Атрофидаги дўстларини ҳам дори сотиб олишга ундай бошлади.
-Эдик даромад шунақа зўр бўлаверса, ўзимизга уй сотиб олсак ҳам бўлар а?
-Албатта жоним. Сен айтасану, мен йўқ дермидим?
-Ойизам роса жонга тегди, нуқул чақиргани, чақирган.
-Ҳа энди онамни биласанку.
-Анавинизни жавобини беринг тезроқ.
-Уни жавобини беролмайман. Ота-онамни хизматларини қилиб юрибди. Барибир сени қабул қилишмайди. Сен ҳам бориб сигир соғиб, таппи қилолмисан.
-Албатта , мен унақа ишлар учун яратилмаганман.
-Ана кўрдинг, уни бори ҳам яхши.
-Ҳммм,ундан кўра борганимда қўйнимни тўлдиради денг.
-Эеэ бас қил. Яна бошлаяпсанми?
Элдор Рушанани олдидан туриб кетди. Рушана эса диванга суянган кўйи инстаграмга шўнғиди.
-Эдик сиз билан видео қўйилик, бизни роса зўр жуфтлик экансизлар деб ликеларга кўмиб ташлашди. Аммо ростдан ҳам ҳавас қилгулик жуфтликмизда.
Рушана ўзини турли хил қилиб расмга ола бошлади. Сўнгра эса Элдорни қучиб расмга олди. Бу расмлар инстаграм аккаунтини безамай қолмади.
🌿🌿🌿
-Наргиза биласизми тезроқ оёққа турсангиз сизни оилам билан таништирмоқчиман. Рости сиз билан суҳбатлашишни жуда хоҳлайман. Аммо сиз ҳамон жимсиз. Анави дугонам эсиздадир, ўша устимдан кулгани, кулган. Сени назарига илмади,бекорга жим турмаяпти дейди. Мен эса сиз ҳам мени дўст деб билишингизни истайман. Яқин орада тўйим бўлиши мумкин. Балки йўқ. Ҳеч кимга айтолмаган гапларимни сизга айтаман. Бахтиёр исмли росаям хотинбоз йигитга мени узатишяпти. Мен уни жинимдан баттар ёмон кўраман. Унаштирувга мен қаршилик қилолмадим. Уни дадаси дадамга ёқиб қолибди.
Дурдона ўзи ҳақида айтиб берар, орада Наргизани кузатишни ҳам унутмасди.
-Эндигина унга ишона бошлагандим, балки қалбимдан жой бермоқчи бўлгандирман. Афсус у бунга арзимас экан. Нуқул қизлар билан. Мен буни ҳазм қилолмайман. Топган гапи фақат сени дейман,сен кераксан менга. Мен эса уни юрагида ягона бўлишни истайман. Уни ягонаси бўлмасам, жонини берса ҳам кераги йўқ.
Келинг яхшиси сизга бир ҳикоя ўқиб берай.
ТЎЛОВ
— Эх-х, — деди йигит шилдираб оқаётган сувнинг мавжланишига киприк қоқмай термулиб ўтирган ёнидаги қизга ўйчан боқар экан, — шунча пайтгача сен билан кўчада қўл ушлашиб юрибман-а. Энди билсам, аҳмоқ эканман.
— Нега? — қизнинг юраги ҳапқирди, гулғунча мисоли лаблари титради. Қоп-қора узун киприкларини кўтариб, унга қаради. — Энди ёқмай қолдимми сизга?
— Ўйлаб қарасам муҳаббат ҳам бир бозордек гап экан.
— Икки йилдан бери бошимни айлантириб юрган экансизда?..
— Ахир, нима ҳам қила олардим, уйимдагилар сен билан гаплашиб юрганимдан хабар топишибди. «Ортиқ учрашма», дейишди. Мени кечир, шу пайтгача берган гулларимнинг, совғаларимнинг ҳақини беришинг керак...
Қиз кўзларига ёш олди. Куйган кўнгли чил-чил синди.
— Дардингиз пулми? — деди ўзини аранг йиғидан тўхтатиб. — яна нима истайсиз?
— Қўлингни...
(Шаҳзод ЭРГАШАЛИЕВ)
-Рости охирига келганда юрагим ёмон бўп кетди. Йигит ростданам шунақа орсизмикан деб. Сиз нима деб ўйладингиз?
Яна жимлик, Наргиза қилт этмай ўтирарди. Дурдона хонадан чиқиб врач қабулига кирди.
-Доктор доим шунақа қотиб турадими? Наргиза ҳеч ҳаракат қилдими?
-Бироз ўзгариш бор. Давом этавер қизим. Кеча тунда беҳосдан сен қайта-қайта ўқиб берган шеърингни айтганини эшитдим.
-Наҳотки?
Дурдонани кўзлари ҳайратдан катта бўлиб кетди.
-Рост. У сен келмаган кунинг жуда тушкун бўлиб қолади. Сен аллақачон уни яқин инсонига айландинг.
Бу хушхабар Дурдонани янада руҳлантириб юборди.
Янада кўпроқ ўқиб, кўпроқ Наргизага эътибор қарата бошлади.
-Психологларнинг энг катта ютуғи бу беморни ўзига ишонтира олишидир. У билан мулоқотга киришганингизда у ўзини касалдек тутмаслиги, ва сиз ҳам шу баробарида унга касалга қарагандек қарамаслигингиз керак. Сиз у билан омиб бораётган мулоқот унинг сизга нисбатан умид уйғотишига кўприк бўлади. Унинг ботиний ва зоҳирий кўриниши бемор билан кечадиган мулоқотига бевосита таъсир о ътказиши мумкин. Хусусан, бемор ётган хона шинам, озода, ҳавоси тоза бўлиши, албатта, унинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади. Бу -ботиний таъсирдир. Зоҳирий таъсир эса бемор атрофида кечадиган ижтимоий ҳаёт: бошқа беморларнинг, кичик тиббий ходимларнинг ёки ташриф буюрувчиларнинг салбий хатти-ҳаракатида кўринади. Бу таъсирга, атрофдаги шовқин-суронлар, қўшни беморларнинг мулоқоти, ҳатто, шифокорнинг ёқимли бўИиб туюлгантовуши,мимикаси, ҳам киради.
Дурдона домлаларни ҳам диққат билан тингларди. Неча кундирки телефонини ёқмади. Бахтиёр билан кўришмади ҳам. Бугун дарсдан чиқишида Бахтиёр уни кутиб турган экан.
-Салом.
Дурдона гапирмай ўтиб кета бошлади.
-Нега бундай қиляпсан?
-Қандай? Мен ҳеч нима қилмаяпман шекилли.
-Мендан ўзингни олиб қочма.
-Нима қилай унда? Анави бир тийинга қимматларингга ўхшаб ўзимни қучоғингга отайми? Кечирасан мен бундай қилолмайман. Ва қилмайман ҳам.
-Нега тушунишни истамайсан?
-Бу ерда тушинишим керак бўлган нарсани кўрмаяпман. Сен ўзинг нима хоҳлашингни билмайсан. Мендан нима истайсан? Унаштирилдик ниятингга етдинг. Яна нима қилай?
-Сен кўрганинг...
-Менга сафтасаларингни айтишингни ҳожати йўқ. Билганингни қилиб юриб юравер. Менга барибир.
Бахтиёр бу қизни қайсарликларига чидаш учун ўзига сабр тиларди.
-Қачондир фикринг ўзгарар деб умид қиламан.
-Ҳеч қачон.
-Юр ташлаб қўяман.
-Мен руҳий ҳасталар шифохонасига бораман.
-Жуда серқатнов бўлиб қолмадингми?
-Йўқ , мен бир қизни даволашга киришганман. Буни уддалайман.
-Сенга ишонаман.
Дурдона унга ғалати қараб қўйди. Дурдонани телефонига курсдоши Зуҳриддиндан қўнғироқ бўлди.
-Алло. Яхшимисиз?
-Дурдона эртага туғилган куним эди.
-Вой зўрку, табриклайман.
-Табриклаш эртага. Ҳаммага қўнғироқ қиляпман. Эртага кечга кафеда нишонлаймиз. Келинг.
-Ал...
Бахтиёрни сабри тугади. Дурдонани қўлидан телефонни тортиб олиб ўзи жавоб берди.
-У ҳеч қаерга бормайди. Қайта унга телефон қилганингни билсам мендан яхшилик кутма.
Бахтиёр қизни телефонини машина ойнасидан ўзларига яқин бўлган, каттароқ ариққа отиб юборди. Сув тўлиб оқаётган эмасми, телефонни ютиб кетди.
Дурдона эса ғазабдан ўзини босолмай Бахтиёрга заҳрини соча кетди.
-Сен... Сен аҳмоқмисан? Сен... Нима қилиб қўйдинг? Унга қанча маълумотларим бор эди. Аблах. Мени шахсий буюмим билан сени нима ишинг бор?
-Дурдона бас қил!
Бахтиёр бақириб юборди.
-Сенга йигит киши қўнғироқ қилишини мен ҳазм қилолмайман. Курсдошингми бошқами, йигитлар билан гаплашганингни кўрмай.
-Сени ҳаққинг йўқ!
-Сен менга тегишлисан. Бошқалар назари тушишини истамайман.
-Сен... Сен ўта кетган худбинсан. Мингтаси билан юрадиган сен у. Мени ўзингга ўхшатма!
-Мени тушундинг а? Кейинги гал ўша йигит касалхонада ётган бўлади. Биласан бу қўлимдан келади.
Дурдона қайта гапирмади. Ўриндиққа суянганча ўзини босишга уриниб кўзини юмди. Қанча вақт ўтди билмайди, Бахтиёр туш деди. Дурдона кўзини очиб атрофга қаради.
-Нега?
-Сенга телефон оламиз.
-Кераги йўқ.
-Кетдик.
-Йўқ, ҳеч қаерга бормайман.
Бахтиёр ўзи машинадан тушиб телефон дўконига кириб кетди . Ҳеч қанча вақт ўтмай сўнгги русумдаги телефон билан қайтиб чиқди.
-Бу сенга. Рақами мени номимда. Огоҳлантирдим. Мени чегарадан чиқишга мажбур қилма.
Улар бир оғиз ҳам гаплашмай шифохонага боришди.
-Тезроқ телефонни ишга тушир. Қўнғироқ қиламан.
Дурдона эса бир сўз ҳам демай, зарда билан эшик ёпганча машинадан тушиб кетди.
Наргизани олдига киришдан аввал ўзини босиб олиб бироз тайёрланди. Қизнинг ҳузурига асабий ҳолатда киролмасди.
-Салом дугонажон. Тузукмисиз? Сизни икки кунда дарров соғинибман. Сиз ҳам мени соғиндингизми?
Дурдона олийгоҳ ҳақида бироз гапириб бергач ёқтирган шерим дея шеър ўқиб бера бошлади.
Давоми бор...
#ёнингдаманхикоя