💥ЁНИНГДАМАН...

22-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
МУАЛЛИФ: ШАМСИНУР.
Дурдона овқатларни чиройли қилиб бир текисда териб, салат билан дастурхонга тортди. Бахтиёр қўлини ювиб келиб столга ўтирди.
-Ҳиди бирам иштаҳани қитиқлади.
-Олинг ёқимли иштаҳа.
Дурдона тайёрлаган шарбатидан эрига қуйиб узатди.
-Ўзимни пазанда хотиним, ниҳоят овқат қилишни ўргандинг а?
-Ҳмм, бунгача неча марта товоқ синдирдингиз.
-Бари яхшиликка бўлди. Мана бинойидек овқатлар қилаяпсан.
-Эпларканим.
Дурдона жилмайиб қўйди.
-Эсиздами хамирни ёёлмаганимга тўрт кун кетма-кет хамирли овқат қилдиргансиз. Охирида йиғлаб-йиғлаб хамир ёйганман.
-Сен машаққатнимас натижадан гапир.
Бахтиёр иштаҳа билан овқатланарди.
-Дадажон қачон қайтарканлар?
-Билмадим нафақага чиқиб дунё кезаман деб айтардилар. Мана саёҳатга кетиб қолдилар. Рости ойимдан кейин уйланишларига қарши эмасдим. Аммо у кишини ҳеч ким кўндиролмади.
-Нега?
-Онангни ўрнини ҳеч ким босолмайди. У дунёда юзига қаролмай қолсамчи дедилар. Улар севишиб турмуш қурганлар. Мана бу ҳақиқий муҳаббат.
-Рост, ҳаммаям бунақа садоқатли бўлолмайди. Аёлини гўри совимай дарров уйланиб олганлар қанча.
-Барчани ўзига инсоф берсин.
Овқатланиб бўлишгач Дурдона Бахтиёрни олдига келиб ўтирди.
-Мақсадга ўт.
Бахтиёр кулимсираганча хотини сочини қулоғи ортига ўтказди
-Айланишга чиқайлик.
-Бошқа кун хўп, роса чарчаганман.
Дурдона қовоғини солиб олди.
-Дарров арзалама, эртага вақтлироқ кетаман. Биласан ишимни.
-Кундуз кунлари ўзимни айланишга қўймайсиз. Ҳеч қаерга чиқармайсиз. Туну-кун уйдаман. Менам ёшликда ўйнаб кулгим келади.
Дурдона йиғлашга шай турарди.
-Сен айтаётган нарсалар оиланг тинчлигидан муҳимми?
-Нимаси ёмон бозорга борсам, нимаси ёмон дугоналарим билан кафеда ўтирсак?
-Дурдона мен сенга олдин ҳам тушунтирганман. Аёлимни ҳаммага кўз-кўз қилиб қўймайман деб. Дугоналарингни ууга чақирсанг келишади. Бемалол ўтириб гаплашасан. Аммо кўча кўйда ўтиришингга рухсат бермайман.
Дурдона аразлаб туриб кетди. Бахтиёр телевизор пультини олганча у каналдан бу каналга ўтказиб кўргандек бўлди. Кейин зерикиб телевизорни ўчириб ётоқхонага ўтди. Дурдона дарс қилиб ўтирарди. Бахтиёрга қараб ҳам қўймади. Чарчаган Бахтиёр эса ётоққа чўзилди. Ҳеч қанча вақт ўтмай уйқуга кетди.
🌿🌿🌿
Озода Элдор билан очилиб гаплашолмасди. Ҳаттоки унга яқин ҳам ўтирмасди.
-Озода нега доим ўйчан юрасан? Мени ўзингга яқинлаштирмайсан ҳам.
-Ҳаммасини унутиш осонми?
-Айбимни тушуниб етдим. Барчасини унутайлик.
Озода узоқ ўйлаб ўтирди.
-Бир шартим бор
-Нима?
-Намоз ўқийсиз.
-А?
-Ҳа намоз ўқисангизгина мен сизни кечираман.
-Мен... Ўқишни билмайман.
Элдор довдираб қолди. Озода бунақа шарт қўяди деб ўйламаганди.
-Ўзим ўргатаман. Буёғини ўйламанг.
-Хўп.
Шу кундан бошлаб Озода Элдорга намоз ўқишни ўргата бошлади. Элдор айбини ювиш мақсадида ҳам бу шартни рад этолмади.
Элдорга ҳаттоки тўғри тахорат олишни ҳам ўргатди.
-Сиз ғусл вожиб ҳолатда бемалол юраверар экансиз.
-Бу нима деганинг?
-Ғусл қилиш яъни покланиш сизга мажбурий ҳолат бўлганда ҳам эътибор бермас экансиз. Бу мункин эмас, сочизни бир толаси ҳам қолмай ювишингиз керак.
-Сен буларни қаердан биласан?
-Рахматли онам...
Озода тутилиб қолди. Кейин давом этди.
-Онажоним илмли аёл эдилар. Шунчалар чиройли қироат қилардиларкиииии. Ҳамон қулоқларим остида эшитилаётгандек бўлади.
-Жойлари жаннатда бўлсин.
-Амин.
Ўғлидаги ўзгаришни Шарофат опа сезмай қолмади. Боласи анчагина босилиб қолганди.
-Дадаси келин қилишда адашмапмиз
-Ҳа рост. Агар бошқаси бўлса аллақачон кетиб қоларди. Келин эса бизни ҳизматимизни қилиб, ҳурматимизни жойига қўйиб юрди.
-Тарбияси яхшида.
Эр-хотин келинни мақташганча чой хўплашарди.
🌿🌿🌿
Муниса ҳеч кимдан ёрдам кутмай қўйди. Тириклигига шукр қилиб Аллоҳга ҳамд айтишда давом этди. У ҳар бир олаётган нафаси учун шукр қиларди.
-Қизим сениям операция қилдириш керак. Қачонгача бундай қийналиб овқат ейсан?
Муниса пул йўқлигини, яна ота-онасини қийнамаслик учун рад этди
-Ойи қўрқаман. Шу ҳолимда менга яхши. Операцияни кераги йўқ.
-Ундай дема, барибир операция қилдирганимиз яхши эди.
-Йўқ ойи керакмас.
Отасини шифохонага ётқизишга тўғри келганди. У ергаям пул керак. Яхшиям кўпгина дорилар давлат томонидан экан.
-Даданг ҳам тузалиб чиқса ишга чиқаман деяпти.
-Ойи бу гапни унутсинлар. Ўзлари бир аҳвол. Бошимизга соғ бўлсалар етади.
Муниса кашта тикиш билан банд эди. Бу ҳам ҳарна оилага ёрдам. Яхшиям қўлида бу ҳунари ҳам бор. Лекин қаттиқ қўрқишдан қўллари қалтироқ бўлиб қолган. Нинани ушлаш қийинчилик туғдиради. У ҳатто укол ҳам қилолмай қолди. Венага тушишда қўли жуда қалтирайди. Шу сабаб ҳамшираликни йиғиштирди.
Бугун иссиқхонада бир гап эшитиб қолди. Йигитали уйланган аёл кетиб қолибди.
-Эризни хотини кетиб қолибди
-Менга уларни қизиғи йўқ.
-Барибир билганиз яхши, эризни уйидагиларини ўзи яхшимас эканда. Йўқса бунисиям кетармиди? Сизга қанча зулм қилишганини тушундим. Аммо кундошиз сиздан ақлли экан, жонини асраб кетворибди.
Бу гаплар Мунисани юрагига оғир ботди. Аммо бирор сўз айтиб ўзини оқламади.
-Рост, ўзини жонини асрабди.
Индамай ишида давом этди. Иссиқхона эгади ҳам Мунисани меҳнаткашлигини яхши биларди. Баъзан қўшимча пул ҳам берарди. Муниса ҳижолат бўларди, аммо у пулга муҳтож, ўзи учун эмас оиласи учун пулни олишга мажбур.
У билан ишлайдиган аёллар ҳаттоки Муниса билан қўл беришга жирканишади. Туш вақтидаям ҳамма бир гуруҳ бўлиб овқатланса , Мунисани ёлғиз ўзи овқатланарди. Ундан ошкора жирканишар, ўзларини олиб қочишарди. Мунисага эса барибир эди. У одамларни фикри билан қизиқмай қўйганди. Унга ҳам асли шу қулай эди. Бошқаларни олдида овқатланишга қийналгандан, ўзи ёлғиз ўтиришни афзал биларди.
Муниса қатиқни ичганча ўйга толди. Йигиталини хотини қайнотасини зулмига чидолмагани аниқ. Ахир совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демай супани азонлаб супуртириши,қолган ишларини айтмаса ҳам бўлади. Қизи келганда ҳам келин хизматкордек ишлаши ёқмагандир янги «келин»га. Энди бу аёлларга аниқ гап топилади. Ростданам оиласидагилар ёмон ва Муниса чидолмай ўзини ёққан. Аммо билишмайдики, Муниса ўз жонига қасд қиладиган инсон эмас. Мана ҳозир ҳам Аллоҳга исён қилмай қадарига рози бўляпти. Ҳатто ўша тушида осмонда туриб «қарғама» деган сасдан кейин ҳаммани кечирди. Ҳеч кимни қарғамади.
🌿🌿🌿🌿
Дурдона дарсда ўтирар экан нуқул боши айланарди.
-Дурдош нима бўлди сенга?
Дилсора ундан ҳавотир ола бошлади.
-Бошим... Бошим айланяпти.
-Рангингам оқариб кетибди.
-Эрталаб овқатланмагандим. Шунга бўлса керак.
-Эси йўқ қиз, нега овқатланмадинг?
-Ёғни ҳидига негадир кўнглим беҳузур бўлди.
Дилсора гап нимада эканини тушунди.
-Докторга текширтирмадингми?
-Нимани?
-Жинни, жиянчали бўламиз шекилли.
-А?
Дурдона бу гапни овоз чиқариброқ айтганига домла Дурдонани турғазди.
-Дурдонахон сизга дарс қизиқ эмасми дейман?
-Узр домла мазаси бўлмаяпти, қаранг ранги ҳам оқариб кетибди.
-Ташқарига чиқсам майлими?
-Майли тез қайтинг.
-Хўп.
Дурдона тоза ҳавога чиқди. Дилсорани сўзларини ўйлаб юзига табассум югурди. Наҳотки у она бўлади, наҳот уни ҳам миттигина болалари бўлади. Бахтиёр бу хабардан роса хурсанд бўлса керак.
Дурдона тоза ҳавода айлангач қайта дарсга кирди. Дарс давомидаям ширин ҳаёлларга берилиб ўтирди. Дарсдан сўнг эса дорихонадан ҳомиладорликни аниқлайдиган тест олиб уйига жўнади. Бахтиёр Дурдонани доим назоратда ушларди. У ўқишдан уйга ўзига ажратилган махсус машинада келади, боришдаям шу. Ҳайдовчи ҳам ёши каттароқ одам. Дурдона Бахтиёрни ана шундай рашк қилишини тушунмайди. Ҳаммаси кераксиз қизғонишлар дейди. Бу ҳақида Наргиза билан гаплашганида Наргиза унга ҳар томонлама идеал эринг бор деганди. Ҳадеб нолийверасан деб Дурдонага танбеҳ берганди. Тўғрисиям Дурдона кўпинча Наргизага сирини айтади. Бахтиёрдан норози бўлса ҳам Наргизага тўкиб солади.
-Мен унга умуман кутмаган совғани олишни хоҳлайман дегандим. Бу қара нимани кўтариб келибди.
Ўшандаям Дурдона норози бўлиб Наргизага чиройли қуёнчани расмини юборганди.
-Чиройлику, сенга нимаси ёқмади?
-Мен умуман бошқа нарса хоҳлагандим. Аммо бунимас.
-Айримлар эридан совға олишга зор, сен эса олиб келсаям гапирасан
-Сен билмайсанда, Бахтиёр мени севмайди деб ўйлайман.
-Сен унга ҳамон ишонмадингми?
-Билмадим, аммо уни севишим аниқ.
Бунақа суҳбатлар улар орасида кўп бўлиб ўтган. Наргиза доим Бахтиёр томонда бўлган.
Дурдона тестни текшириб кўриб иккита чизиқ чиққанида қувончдан сакраб юборди. Бахтиёрга телефон қиламан деб қўлига телефонни олдию, кейин фикридан қайтди. Бахтиёр келишига айвонга стол безади. Ўзига оро бериб принтердан чақалоқни расмини топиб Бахтиёрни ўтирадиган жойига қўйиб қўйди. Кеч тушиб эри келишини интизор кута бошлади.
Ниҳоят у кутган вақт келиб суюклиси кириб келди.
-Бугун ўзгачасиз хоним.
Бахтиёр хотини ўзига тортиб ўпиб қўйди.
-Ювиниб чиқинг овқат тайёр.
Бахтиёр доимги одатини қилиб телефонини стол устига қўйиб ювиниш хонасига кириб кетди. Айни шу вақтда эса телефон жиринглади. Дурдона қизиқсиниб экранга қаради. «Наргиза» Д қўйилган. Бу Дурдонани дугонаси дегани эди. Дурдона кўтармади. Кейин яна ишида давом этди. Бахтиёр кийимини алмаштириб ювиниб чиққанида яна қўнғироқ бўлди. Дурдона қизиқиш устунлик қилиб қулоқ солиб турди.
-Нима, тунчликми? Наргиза сенга нима бўлди? Ҳозир, ҳозир бораман.
Телефонни ўчирган Бахтиёр Дурдонага ҳозир келаман деганча чиқиб кетди...
Дурдона Наргизага бирор нима бўлдимикан деб роса хавотир олди. Олдинига уйдан чиқмоқчи эмасди. Кейин кўнгли безовта бўлавергач Бахтиёрни ортидан кетди. Дурдонани боргунча не ўй ҳаёллар эзиб борди. Наргизага ҳеч нарса қилмаган бўлсин деб роса қайғурди. Таксида кетиб борар экан бу иши учун Бахтиёр уни жазоласа ҳам майли дея ўйларди.
Таниш подезд, шоша пиша юқорига кўтарилди. Бир вақтлар ижарада турган уйи, Дурдона қия очиқ эшикдан ичкарига кирди. Наргизани йиғлаган овози эшитиларди. Дурдона энди кирмоқчи эди ўз исмини эшитиб жойида тўхтади. Мана Наргиза ерга ўтирганча йиғлаяпти, Бахтиёр унга қараганча ўтирибди.
-Дурдонани нимаси ортиқ мендан. Сизни бир тийинга ҳам олмайди. Доим сиздан норози, фақат ўзини ўйлайди. Сиз эса, сиз учун жонини беришга тайёр турган инсонни кўрмайсиз.
-Бас қил.
-Нима ёлғонми,Дурдона бирор марта сизга севаман дедими, доим нолиб юрадику. Ҳатто совғалариз ҳам унга ёқмайди. Сиз бўлмасангиз унга яхши. У шундай дейди.
Дурдонани томоғига нимадир тиқилиб гапиролмай қолди. Қулоқлари эшитган сўзларни таҳлил қилолмади. Энди оғиз жуфтлагандики Бахтиёр тилга кирди. Тўғрироғи биринчи қаҳ қаҳа отиб кулиб юборди. Кейин эса гапира бошлади.
-Сенлар шунақа арзонсанлар. Биласанми ўша сен айтаётган, мени борлигимга ҳам парво қилмайдиган Дурдона асли сенлардан бебаҳо. Сендақалар уни тирноғига арзимайсан. Мен эса асл гавҳарни оддий тошдан ажрата оламан
Сенга бир икки марта жойлаганим, безорилардан ҳимоя қилганим сенга нисбатан нимадир бор қалбимда дегани эмас. Ҳаммаси Дурдонани ҳурмати юзасидан эди. Мени сен умуман қизиқтирмагансан, чунки ота-онасини бошини эгиб мингтасини тўшагида ётиб чиққанлардан мен ҳазар қиламан. Дурдонага келсак у қандай бўлса ўшандайлигича қабул қилганман.
-Наргиз... Сен...
Бу вақтда Дурдона мадорсиз бўла бошлаганди. У энг яқин дугонасини айтган гапларини ҳазм қилолмай нафаси қисиб келарди.
Дурдонани овозидан иккови ҳам у томон ўгрилди.
-Дурдона.
Бахтиёр дарров хотини олдида пайдо бўлди.
-Рангинг оқариб кетди.
Дурдонани нафаси қисиб тез тез нафас олишга ҳаракат қила бошлади.
-Мен... Сени... Ҳаётга қай...тардим... Деб хурсанд... Эдим. Бил...сам. Арзимас... Экансан.
Бахтиёр тутиб қолмаганида Дурдона аниқ йиқиларди.
-Дурдона нима бўлди сенга?
-Ҳа... Ҳавоо...
Бахтиёр Дурдонани кўтарганча машинаси томон чопди. Ичкарида эса қилган иши вазиятни бунақа томонга ўзгартириб юборишини кутмаган Наргиза йиғлаб қолганди.
-Жоним чида, ҳозир етиб борамиз.
-Мен... Мен...
-Гапирма, ҳаммаси жойида. Бироз асабийлашдинг ҳолос.
Бахтиёр машинани жуда тез ҳайдаб борарди.
-Сизни... Қаттиқ... Севаман...
-Биламан, ягонам биламан.
Бахтиёр ўриндиққа бош қўйганча беҳол бўлиб бораётган хотини қўлини би қўли билан ушлаб олганди. Ниҳоят манзилга етишгач Бахтиёр Дурдонани кўтарганча шифохона ичкарисига чопди. Дурдонага биринчи ёрдам кўрсатиш учун барчани оёққа турғазди. Дурдонага ҳидлатилган дори, ундан олинган таҳлил. Охирида эса ўтказилган уколдан Дурдонани бақирганини ҳаммаёқни тутиб кетди.
-Нега бақирди?
Бахтиёр ичкарига отилиб кирди. Шифокорларни юзида саросима акс этарди.
-Нима гап? Гапиринг.
Бахтиёр врачни ёқасидан олди.
-Витамин C ва глюкозага аллергияси бор экан.
Дурдонани баттар нафаси қисар, пульс тушиб борарди
-Ҳаммангни ўлдираман. Уни тузатиб берасан.
Бахтиёр жахлдан эшикни тепганди эшик синиб кетди.
Докторлар борган сари нафас олиши қийинлашиб пульс тушиб кетаётган Дурдонага қараб қўрқиб қолишганди. Улар дориларга реакция бериб аҳволи баттар оғирлашади деб ўйлашмаганди. Бир зумда профессорларга Дурдонани бошида тўпланишда. Охир оқибат барча уринишлар беморнинг кома ҳолатига тушиши билан якунланди.
-Пульс борган сари тушиб кетяпти.
-Юрагини массаж қилинг.
-Натижа йўқ.
-Ўзига келишига вақт керак.
Икки соат Дурдонани ҳаётга қайтариш борасида ҳаракатлар фойда бермади. Чуқур уйқу ҳолатида ўзгариш бўлмади.
Ташқарида эса Бахтиёр бир ерда туролмай у ёқдан, бу ёққа бориб келарди. Эшикдан чиққан докторни олдига учиб борди гўё.
-Доктор хотиним яхшими?
-Бемор...
-Нимааааа? Гапиринг.
Бахтиёр бақириб юборди.
-У комага тушиб қолди.
-Нималар деяпсиз?
Бахтиёрни ҳолати ҳавас қилгулик эмасди.
-Бироз вақт керак. Учинчи даражали комага ҳолатида. Қон босими кескин тушиб кетиб, қўллаган усулларимиз фойда бермади.
Юрак уриши қон босими тушиб кетган пайтда тезлашиб кетади, сабаби юракка меъёрида қон етиб келмайди. Юрак эса қон танқислигининг олдини олишга ҳаракат қилади. Шунингдек, юрак касалликлари ҳам паст қон босимининг белгиси ҳисобланади. Витамин C га аллергияси борлиги эса нафаси қисишини баттар тезлаштирди.
-Жавоб беришади бари, мен шундайича қўйиб қўймайман.
Бахтиёр чўнтагидан телефонини олиб Улуғбекка телефон қилди.
-Дилсорага айт, анави ифлосни уйидан чиқариб йўқотсин. Қўлимга тушса қотил бўлиб қолмай.
-Кимни айтяпсан?
-Наргизни.
-Тинчликми?
-Кейин айтаман.
Бахтиёр телефонни ўчирди. Ўриндиққа хорғин чўкиб бошини қўллари орасига олди. Эҳ негаям борди. Наргиза телефон қилиб келиб кетмасангиз бўлмайди деб йиғлаганига учиб борибди. Дурдона илтимос қилгани учун икки марта ишга жойлади, унга шилқимлик қилган йигитларни танобини тортиб қўйди. Қачон Наргизга умид берадиган гап ёки ишора қилди? ҲEЧ ҚАЧОН. Бахтиёр ҳаётида чин муҳаббатни кўрган, онаси ва дадасини садоқатини кўрган. У ҳеч қачон ҳаёлини чеккасига ҳам Дурдонадан бошқани келтирмаган. Яхши кўргани учун Дурдонани эркаликларини кўтарган, аммо қаттиққўл бўлиб уни анча рўзғорга ўргатганди. Ҳаммаси яхши кетаётганди... Бахтиёрни эсига беихтиёр машинада Дурдонани изҳори келди. Илк бора изҳор эди бу. Сен яшайсан Дурдона, Бахтиёрни ташлаб кетишга ҳаққинг йўқ.
Бахтиёр ўй ҳаёлларини жамлаб ўрнидан турди. Жонлантиш бўлими олдига келиб ичкарига кирди. Дурдона ётган хонани ҳамширадан сўради.
-Ҳозир мумкинмас.
-Қайси хонада деяпман.
-Сизни киритолмайман.
Бахтиёр қулоқ солиб ўтирмади. Шахс билан ҳамширани олдидан ўтиб эшикларни очиб кўра бошлади. Мана уни суюклиси, бир текисда нафас олиб ётибди. Уйқуга кетган. Унга уланган қурилмаларни товуши чиқиб турибди. Бахтиёр секин бориб Дурдонани қўлини ушлади.
-Жоним мени ташлаб кетишни ҳаёлингга ҳам келтирма. Мен сенсиз нафас ололмайман. Ҳатто жонимни бериб бўлсада сени сақлаб қоламан.
Бахтиёр Дурдонани сочларини силади. Дурдонада эса ўзгариш йўқ. Бир хилликда ётарди.
-Доим ЁНИНГДАМАН.
Сен оёққа турасан, сизни қўрқитгим келди дейсан...
Бахтиёр ортиқ гапиролмади. Хотинига қараганча ўтираверди.
-Сиз беморга ким бўласиз?
Ҳамширани берган саволидан Бахтиёр ортга ўгирилди.
-Турмуш ортоғи.
-Бемор учун бир икки нарсалар зарур. Келтириб берасизми?
-Ҳа албатта.
Ҳамшира Бахтиёрга нималар кераклигини айтди. Бахтиёр олиб келиш учун чиқиб кетди.
Муниса иссиқхонадан қайтар экан ёнгинасидан тезлик билан ўтиб кетган машинага қараб негадир бошқача бўлиб кетди. Бир неча юз метрлар юргандан сўнг эса ўша машина бориб дарахтга урилгани, остида эса бир аёлни дахшатли даражада қичқираётганини кўриб қолди. Муниса яқинлашиб улгурмасидан атрофни одамлар эгаллаб олди. Муниса тўпланганлар орасига борганида оғриқдан бақириб ҳушидан кетган аёлни таниди. Аёлни бир оёғи машина остида мажақланиб кетганди. Бу Мунисани тириклай ёқиб юборган Барно эди. Мунисани юраги оғриди. Қарғамаганди, лекин Аллоҳ ўз адолатини қилди. Барно аянчли аҳволда ҳушсиз ётарди. Машина ҳайдовчиси ҳам қонга беланиб ётар, у ҳам бегона эмас судьяни ўғли эди.
Муниса кўрганларидан ғалати аҳволда уйга кириб келди. У Аллоҳ барибир жазолашини билардию, бу тахлитда деб ўйламаганди. Уйидагиларга ҳам бу ҳақида айтишни ўзига эп кўрмади. Таҳоратини олиб шом намозига шошилди. Шу куни овқат ейишга жуда қийналгани учун илк бора Аллоҳдан жағи соғайиши ёрдам қилишини сўради. Операция катта пул турар, бунда жағ жарроҳлиги, ҳамда косметолог-жарроҳ аралашуви кечарди. Мунисада эса бунча пул йўқ эди. Ҳатто уни топиш ҳечам ақлга сиғмасди.
Қизалоғи ҳам оёқ чиқарган, анча гапирадиган бўлиб қолганди. Муниса уни қучоқласа барча дардларини унутарди. Ҳаётда ушлаб турған ягона ёруғлик ҳам қизи эди.
Эрта тонг бомдод намозини ўқиб бўлиб кўчага чиққан Мунисани бир одам чақириб қолди.
-Синглим сиз Мунисами?
-Ассалому алайкум. Ҳа мен.
Мунисани юзини яхшироқ ўради.
-Ваалайкум салом, мана буни олиб қўйинг. Бу чин кўнгилдан. Фақат ёмон ҳаёлга борманг, бир дуо қилсангиз бас.
Муниса бош ирғаб ороғлик нарсани олди. У одамни узоқ дуо қилди. Уйга қайтиб кириб қўлидаги ўрамни очгач ҳайрати икки баробар ошди. Чунки Мунисани қўлида жуда катта миқдорда пул турарди. Шунда у яна бир Аллоҳнинг буюклигига имон келтирди. Атиги бир маротаба сўраган эди. Мана Аллоҳ етқазиб турибди. Муниса йиғлаб юборди.
Қолгани тезлашиб кетди. Муниса операцияни тезлаштириш учун шифохонага анализлар топшириш учун қатнай бошлади.
🌿🌿🌿
Бахтиёр Дурдонани кийимлари орасидан ётишга мосини танлаб олди. Кейин бирдан хотини сочлари ҳаёлига келиб рўмол олишни ҳам унутмади. Дурдона тахлаб қўйган чойшаблардан олди. Беихтиёр айвонга чиққанида эса инграб юборди. Бахтиёр ўтириши керак бўлган столда чақалоқ сурати ва уни орқасидаги ёзув уни титратиб юборганди.
-Демак Дурдона ҳомиладор бўлган... Хотиним ва боламга ҳеч нарса бўлмасин. Йўқса докторлариниям, анави ифлосниям соғ қўймиман.
Бахтиёр касалхонага шошди. Уни кунлари шу зайлда ўта бошлади. Ишидан таътил олган. Дурдонани олдидан бир зум кетмасди. Докторлар ҳам бу қайсар йигитни хонадан чиқаролмасдилар. Бахтиёр Дурдонага келажаклари тўғрисида узоқ гапириб берарди. Шифокорлар ҳомилага зарар етмаганини, ҳали бола жуда кичик муддатда бўлгани учун яхши ривожланаётганини айтишди. Дурдонага эса куч бўлсин учун қиммат дорилар юборишарди. Бахтиёрни албатта пул эмас Дурдонани аҳволи қизиқтирарди.
Бахтиёр Дурдонани қўлини ушлаб унга жуда кераклиги ҳақида айта бошлади.
-Биласанми ягонам, «Ҳаста бўлма» қўшиғини оддий қабул қилардим. Аммо бугун англаб етдим. У ҳақиқатдан ажойиб қўшиқ экан. Сен ҳаста бўлсанг мен чидай олмас эканман. Мени адо қиляпсан. Бахтиёринг қариб сочлари оқармасидан уйғон. Сенсизликка тамом бўляпман.
-Сизни ташқарида сўрашяпти.
Ҳамширани гапидан ноилож Бахтиёр ташқарига чиқди. Коридорда эса Наргиза турарди.
-Мени кечиринг
-Йўқол, ҳозир сени ўлдириб қўяман.
-Дурдона яхшими?
-Уни исмини ифлос тилингга олма. Кеэеэт.
Бахтиёр бақирди. Ҳаммани эътибори уларга қаратилди.
-Мен хоҳ...
-Кет, йўқоооол....
Наргиза Бахтиёрни важоҳатидан қўрқиб йиғлаганча югуриб кетди. Бахтиёр эса асабини жиловлаш учун кетма кет деворга мушт туширди. Сўнгра докторни «Бу ер шифохона» деган гапидан тинчланиб Дурдонани ёнига қайтди. Бахтиёр Дурдонани бетоблигини отасига айтмади. Аммо Дурдонани ота онасига айтмасликни иложи бўлмади.
Улар ҳам келиб бир икки кун қизларини олдида бўлишгач Бахтиёр ўзим шу ердаман ҳавотир олманг деб жўнатиб юборди. Дилнавоз опа ўғилларини мактаби борлиги учун ноилож қайтиб кетишга мажбур бўлдилар. Аммо ҳар соатда Бахтиёрдан, шифкордан телефон қилиб Дурдонани ахволини сўраб туришарди.
Бугун ўн еттинчи кун. Икки кундан сўнг эса Бахтиёрни туғилган куни. Бахтиёр Дурдонани олдида ўтирганча уйғонишини сўраганча гап бошлади. Баъзида гаплари таъсирида Дурдонани кўзидан ёш оқарди. Баъзида эса киприклари билинар билинмас пир-пирарди.
-Ягонам мен туғилган кунимни сен билан нишонлашни хоҳлардим. Дадам ҳам узоқда, онам эса боқий дунёдалар. Ягона яқиним сенсан. Наҳотки менга ёлғиз туғилган кунимни нишонлашни раҳо кўрсанг. Биламан сен кучлисан. Сен уйғонасан, боламиз ҳам сендек кучли бўлади. Сенга ўхшаган қиз бўлса ҳам майли. Фақат бир илтимосим уйғон.
Бахтиёрни қолган гапи ичида қолди. Дурдонага уланган аппаратлар бошқача овоз чиқарди. Ҳамшира етиб келиб дарҳол врачни чақирди. Бахтиёрни чиқариб юбориб яна докторлар Дурдонани атрофини ўраб олишди.
-Зудлик билан қон керак.
-Қон гуруҳи манфий 4 экан. Топиш қийин.
Бахтиёрга ҳам бу ҳақида айтилган. Энди барча оёққа турган, шаҳардаги касалхоналар қолмай Дурдонага қон излай бошлашди.
Бахтиёрни қон гуруҳи ҳам тўғри келмади. Ҳатто Дурдонани ота-онасини қон гуруҳи ҳам тўғри келмади. Уларники мусбат экан. Бу гуруҳ қон жуда кам учраганига кўп излашди.
Бахтиёр тушкунлик гирдобида қолганида ҳассага таянган онахон уни ёнига келиб ўтирди.
-Болам сени неча кундан бери шу ерда кўраман. Сен нега фақат бандасидан кутасан. Яратгандан сўраш керак. Фақат у гина «Бўл» деса бари бўлади. Сенга энг катта ёрдамни сажда беради.
Онахон Бахтиёрни елкасига қоққанча нари кетди. Бахтиёр аёлни гапи тўғрилигини юракдан ҳис қилганди. Костюмини ерга ташлаб, қиблага қараганча саждага кетди. Унга айрофдагиларга парво ҳам қилмади. Зеро унга аҳамиятсиз эди. Саждага бош қўйганча тинимсиз Дурдонага умр сўрарди, хотинини соғайиб боласини қўлига олишини чин кўнгилдан сўради.
Ана шу онда эса яна бир бор Аллоҳ таоло ўз марҳаматини кўрсатди. Анализ натижаларини олишга келган Муниса беиҳтиёр ўз қон гуруҳига мансуб қон излашаётганини эшитди.
-Кечирасиз синглим, манфий тўртинчи гуруҳ қон излаяпсизларми?
-Ҳа шундай ҳеч қаерда йўқ. Бир аёл ҳомиладор ҳолида жон талашиб ётибди.
-Мен бераман.
-А?
Ҳамшира ҳайрат ила боқди. Юзини ўраб олган, фақат маюс кўзлари кўриниб турган бу озғингина жувон уларга нажот фариштаси бўлиб кўринди.
-Сизни текширамиз киринг
-Бунга ҳожат йўқ. Мана барча анализ натижалари, қон таҳлили.
Муниса қўлидаги қоғозларни узатди.
Бир зумда Бахтиёрга қон топилгани ҳақида хабар етиб борди. Муниса ҳеч бир тамасиз Дурдонага қон берди. Бахтиёрнинг берган пулини эса рад этди.
-Мен инсонийлик юзасидан бу ишни қилдим.
Аммо Бахтиёр ҳамшираларга қон кўпайтирувчи барча дори-дармонларни келтириб Мунисага беришларини айтди. Дурдонага ўз вақтида қон қуйилди. Бенор кўзини очди аммо яна уйқуга кетди.
-Яна кутишдан бошқа иложимиз йўқ.
Муниса осма уколлар тугагач уйига қайтди. Бахтиёр ҳамширадан бу аёлни аниқ манзилини олиб қолишларини сўраганди.
Бахтиёр бугун яна суюклисини йўқотиб қўйишига бир баҳя қолди. Ўпкаси тўлиб кетганди. Аллоҳ уни севганини асраб қолди. У марҳаматли зот буюрган намозни тўлиқ адо этишга онт ичганди.
Бугун туғилган куни. Дурдонани қўлларини ушлаганча бошини қўйиб ўтирибди. Қўллари орасидаги бармоқлар ҳаракатини сезди.
Давоми бор...
#ёнингдаманхикоя

Комментарии