💥ЁНИНГДАМАН...

23-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
МУАЛЛИФ: ШАМСИНУР
-Ягонам.
Бахтиёр дарҳол Дурдонани қучоқлаб олди.
-Шунақанги қўрқитдингкииии, тасаввур қилолмайсан. Юрагим тўхтаб қолай деди.
-Мендан... Ҳали қутилолмайсиз.
Дурдонани кўзларидан ёш сизиб чиқди. Бахтиёр хотини кўз ёшини авайлабгина артди.
-Биласанми туғилган кунларим орасида бу унутилмас бўлди. Чунки Аллоҳ сени менга қайтарди. Сен кўзингни очдинг
Бахтиёрни ҳам кўзлари ёшланиб улгурганди. Аллоҳга ҳамд айтиб уни буюклигига яна бир бор амин бўлганди. Кейин эса ҳамширани чақириб врачга хабар қилишни тайинлади. Шифокорлар кириб келганда Бахтиёр чиқиб кетмади. Уни чиқаришолмасди ҳам.
-Ҳаммаси жойида. Фақат шунча кун ҳаракатсизлик сабаб бироз бош айланишлар кузатилади.
Яна Дурдонани нафаси қисди. Дарҳол ёрдам кўрсатилди.
-Нафас олишиз бир меёрига тушмас экан ҳали сизни даволашимизга тўғри келади.
-Қанча бўлса шунча даволанади.
Бахтиёр докторни гапини тасдиқлади. Яна бир қатор текширувлардан кейин нафас қисишини асосий сабаби қон босимини жудаям пастлиги деб белгиланди. Дурдонадан олинган анализлардан эса унга қайси дорилар тўғри келмаслигини аниқлаб олишди.
Бахтиёр қайнотаси ва қайнонасига хабар қилди . Улар ҳам дарҳол етиб келишди. Навбат билан Дурдонага қараймиз дейишганда Бахтиёр рози бўлмади.
-Мен ўзим уни ёнида бўламан.
Шу билан бу масалага чек қўйди.
-Ҳаётим бирор нима егинг келяптими?
Бахтиёр Дурдонани олдидан бир зум ҳам жилмай уни кўнглига қарарди.
-Йўқ, негадир тўқдекман.
-Бу вақтинчалик, лекин энди сен икки киши учун ейишинг керак.
-Билганмидингиз?
-Ўша куни кетмаслигим керак эди. Қара сендан айрилишимга оз қолди.
-Барчаси ортда қолди.
-Айтгандим сенга унақаларга ишонма деб.
-Сиз ҳам менга айтсангиз бўлардику, менам хавотирдан бордим.
-Йиғлаганига бирор гап бўлибдими дебман.
-Жудаям кўнглим оғриди. Уни опам-синглим деб қабул қилибман. Афсус арзимас экан.
-Бу нарсаларни ўйлама. Сенга асабийлашиш мумкинмас.
-Биласизми уйқудалигимда сизни кўрдим. Сиз... Сиз сажда қилаётгандингиз.
Ана шундагина Бахтиёрни Дурдона кўзини очса намоз ўқийман деб ўзига сўз бергани эсига тушди.
-Сен тўғри кўрибсан. Ҳозир олдингга ойинг келадилар. Мен бир жойга бориб келишим керак.
-Тезроқ келинг.
-Соғинасанми?
-Ҳа жуда ҳам.
Дурдона бошқа хил инсон бўлиб уйғонгандек эди. Бахтиёрни олдидан сира йироқлаштиргиси келмасди.
Бахтиёр Дурдонани олдидан чиқиб китоб дўконига борди. У ердан намоз ўқишни ўргатувчи китоблардан ҳарид қилди. Унгача эса Дурдонани олдида Дилнавоз опа бўлиб турдилар.
Муниса бугун операция столига ётди. Ҳаётда ҳам яхши одамлар учрар экан. Беминнат саҳоватчилар ҳам топилар экан. Мана Муниса исботи . Ҳалиги пул берган одамни танимайди, у одам ҳам Мунисани танимайди. Қишлоқдаги бир аёлдан ҳақиқий муҳтожни сўраганида Мунисани уйини кўрсатган эди. Қишлоқда фақат ўша кампиргина Мунисани қандай куйиб қолганини яхши биларди. Имкони борича бир косада бўлса иссиқ овқат чиқартиришга ҳаракат қиларди.
Муниса операцияга кирганидан кейин наркоздан очилиши узоқ вақтга чўзилди. Шифокорлар буни юраги нимжон эканилиги учун дейишди. Ҳар ҳолда Муниса кўзини очди. Ташқарида кутиб турган онасини армонда қолдирмади.
-Қизимни аҳволи яхшими?
-Яхши, аммо парваришга муҳтож. Жуда толиққан
-Албатта, қўлдан келган барча имкониятни ишга соламиз.
Мунисани ҳаётида ҳам ёруғ кунлар бошланди. Аста секинлик билан юзи аввалги ҳолига қайта бошлади. Аввалги юзларидан нур ёғилиб турадиган Муниса энди одамлардан ўзини олиб қочмасди. Кунлар ўтгани сайин аҳволи яхшиланиб овқатланишда ҳам қийинчиликка учрамади. Дори уколларни қолган қисмига Бахтиёр сездирмай ёрдам қилди. У хотинини ҳаётини сақлаб қолган инсонни ҳеч қачон унутмасди.
Дунёда саховатпеша инсонлар кўп экан. Муниса бунга яна неча маротаба амин бўлди. Мунисага ҳеч ким бўлмаса ҳам операциясига пул берган одамни ҳар намозларида дуо қилади.
🌿🌿🌿
Дурдона намоз ўқишни чин дилдан ният қилиб сураларни ёдлаётган эрига қараб кўнглида ажиб туйғуни ҳис қилди. У кўриниш алдамчи эканига Бахтиёр тимсолида гувоҳ бўлганди. Бир -икки йил олдин Бахтиёр ҳақида Дурдонадан сўрашса албатта «бетайин, бабник, безори, такасалтанг» деган изоҳларни эшитган бўлишарди. Аммо ҳозирда буткул бошқа гапни айтади. Аёлига вафони Бахтиёр тимсолида кўрса бўлади, ўз касбини устаси, ёрдамини ҳеч кимдан аямайдиган, ҳақиқий эркак. Бахтиёрни яхши сифатларини санаб адоғига етолмайди.
Бахтиёр ихлос билан намоз ўқишни бошлади. Дурдона уни ётган жойидан кузатиб турарди. Бахтиёр турли ҳадислардан Дурдонага зерикмасин деб ўқиб ҳам берарди.
-Дурдона сенга қон берган бир аёл бор. Ишонасанми қон топишдан умид узганимизда пайдо бўлди. У нажот фариштаси бўлиб кўринди кўзимга. Қон берадиган аёл топилди дейишганда ўша томонга учиб бордим гўё. Тақдирни қараки у аёл барча анализларни топширган жавобини олишга келган экан. Сенга қон бериши муаммо туғдирмади. Агар ўша бўлмаганда билмадим... Бу ёғини ўйлашни ҳам хоҳламайман.
-Мени йўқтишдан қўрқдингизми?
Дурдона Бахтиёрга мехр билан термулди
-Буни ўйлаш ҳам азоб. Ортиқ бу борада гаплашмайлик.
Бахтиёр аёлини пешонасидан ўпиб қўйди.
-Энди фақат бахтли кунлар бўлади ҳаётимизда. Ахир кўпайишамиз. Маъсулият ортади.
-Ҳмм ҳудди сиздек талабчан, ҳар нарсага синчковлик билан қарайдиган бола бўлса тамомда.
-Отасини боласи бўлади, ўрганиб кетасан. Буни ўйлама.
-Эеэей гапизни қаранг.
Бахтиёр Дурдонани оладиган дори, уколларини ўзи назорат қиларди. Хотинини юриш, туришига ҳам ёрдам берар, бир ой давомида олдидан қимирламади. Дурдона бемалол ҳаракат қила бошлаганда эса уйга жавоб бўлди.
Бахтиёрни хотинига мехрибонлик қилишига ҳаттоки Дилнавоз опа қойил қолганди.
-Умрил бино бўлиб хотинига бу даража мехрибон эрни кўрмадим-, деганди.
Ҳақиқатдан Бахтиёр сўзини устидан чиқиб доим Дурдонани ёнида бўлди. Бошларидан ўтган бу синов эса Дурдонага ҳам ҳисларини англаб етиши учун дарс бўлганди. Энди у ҳам аввалги Дурдона эмас, эрига эътиборли, ширинсўз оқила аёлга айлана бошлаганди.
Бахтиёр Дурдона қийналмасин дея хизматчи аёл ҳам чақирди. Аммо Дурдона буни рад этди
-Мен ўзим уддалайман ҳаммасини. Аҳволим яхши.
Шу билан хизматчи масаласи ҳам ёпилди. Дурдона ўзи ёқтирмаган инсонини вақт ўтиб жуда қаттиқ севиб қолишини, ҳатто у сиз ҳаётини тасаввур ҳам қила олмаслигини ўйлаб ҳам кўрмаганди. Мана ҳозир у Бахтиёрни ўйламаган они йўқ. Бахтиёр Дурдона буткул соғайгач унга ҳам намоз ўқиши кераклигини ётиғи билан тушунтирди.
Дурдона ҳам кўпдан бери буни ўйлаб юргани учун рад этмади. Энди тонгда Дурдона эрини бомдод намози учун уйғотади. Эр-хотин биргаликда намозни адо этишади. Уларни ҳаётига бахтли кунлар кириб келганди.
🌿🌿🌿🌿
Шарофат опа ўғли ва келинини тинч ҳаётини кўрдию, аммо ўзи кун сайин орқага кетиб борарди. Шифокорлар эса унда жиггар серрози касаллигини аниқлашди.
Элдор ўқишини тиклай олмади. Чунки унда ортиқча маблағ йўқ эди. Отасига ёрдам бериб дурадгорлик қила бошлади. Онасини соғлиғи кундан кунга оғирлашаверганидан кейин эса ҳақиқий йўқчилик нима тушуниб етди.
Ҳар куни фалон пуллик дорилар, оила иқтисодиётига ҳам таъсирини ўтказмай қолмади. Яхшики хотини тежамкор, рўзғорни бир амаллаб эплаб турди. Қанча уринмасинлар барибир Шарофат опа бу касалликка бардош беролмади.
-Болам мени умрим оз қолди. Холангни олиб кел. Ундан кечирим сўрашим керак.
-Қайси холамни?
-Ҳафизани...
Шарофат опани кўзлари ёшланди.
-Мен уни қаттиқ ранжитганман. Қизи ҳасталигини била туриб ундан пул талаб қилганман. Мен қилган гуноҳларимни касрига қолдим.
-Ундай деманг ойи.
-Болам олиб кел... Сендан илтимос.
Бу вақтда эса Ҳафиза қизини операция бўлгани учун олдида эди. Элдор неча бора уйига борди. Ҳар гал касалхонада деган гапдан кейин индамай қўя қолди. Онасига эса ўзлари келадилар деди. Уч кун тинимсиз синглисини сўраган Шарофат опа охири тилдан қолди. Бир нуқтага тикилганча ўтирарди. Тўртинчи кун опасини ахволи оғирлигини эшитиб келган Ҳафиза опа дод деб юборди. Гавдали, домбоққина опаси бир бурдагина бўлиб ётарди.
-Опажон сизга нима бўлди?
Ҳафиза опа ўзини опаси томон отди. Аммо Шарофат опани гапиришга мажоли йўқ эди. Узоқ вақт синглисига қараб туриб омонатини топширди. Кечирим сўрашга ҳам улгурмади. Ҳафиза опани фарёди ҳаммаёқни тутиб кетди.
🌿🌿🌿
Барно ўша аварияда бир оёғидан ажралди. Касалхонада ётганида янгамдан кечирим сўрамоқчиман деб Мунисага одам юборибди.
-Мен уларни кечириб бўлганман. Мендан кечирим сўраганини кераги йўқ. Кечирганимни айтинг.
Шундай дея Муниса Барнони олдига бормади. Барно шу тахлит бир оёқ бўлиб бир чеккада ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолаверди.
Муниса оёққа туриб олгач ишга чиқди. Энди у бемалол ҳамширалик қилиб юра оларди. Укаси уйлангач эса алоҳида уй олиб кўчиб кетди. Унга уй олишга Бахтиёр ёрдам берди. Бахтиёр Дурдона ва Мунисани таништириб қўйган, улар қиёматли опа сингил тутингандилар.
Дурдона ҳақиқий инсонийлик ҳислатларини Мунисада кўрди. Ҳаттоки Наргиза ва Муниса холавачча эканини эшитиб ишонмади.
-Нега ишонмайсиз рост.
-Сиз қаердаю, Наргиз қаёқда, у билан сизни орангизда осмон билан ерча фарқ бор.
-У бироз эрка ўсганда.
-Бунчалар яхши инсон бўлиш керак эмас. Мана қаранг яна у ҳақида бирор ёмон гап айтолмайсиз
Муниса жилмайиб қўйди.
-Айтганча кеча ойим билан гаплашгандим, Наргизани хотини ўлган, икки боласи билан қолган эркакка никоҳлаб беришибди.
-Тинчиб кетсин энди.
-Шунча синовни кўрди. Тинч яшар.
-Сиздан ўрнак олиши керак.
-Ундан кўра айтингчи янги мехмонга исм топдингизми?
Муниса ой куни яқин қолган Дурдонага савол берди.
-Билмадим, қиз деган таҳмин бор. Бахтиёр акам онамни исмларини қўямиз деяптилар.
-Майли қайтанга яхши, онам деб эркалатиб юрадилар.
-Менам қаршилик билдирмадим.
-Мен дунёда севги йўқ деб ўйлардим, лекин Бахтиёр ва сиз мисолингизда бунга амин бўлдим.
-Опажон ҳали сиз ҳам бахтингизни топасиз.
-Билмадим, қайта турмуш қуришни ўйлаб кўрганим йўқ. Умримни қизимга бағишлайман. Яхшиям шу бор. Овуниб юраман.
Муниса қўғирчоқ ўйнаётган Баҳорага қараб жилмайиб қўйди.
-Яқинда эриз кечирим сўрабди деб эшитдим.
-Мен кечирганман. Аммо бу бирга яшайди дегани эмас. Ҳеч қанча ўтмай уйланиб олди. Яна бахтини топади. Мен эса турмуш қуришни ҳаёлимга ҳам келтирмайман.
-Ўзингиз тўғри деб билган қарорни қабул қилинг.
Ана шундай қилиб Муниса ҳам ўзи билмаган ҳолда қиёматли яқинини топганди.
Мунисани эри учинчи бор яна уйланди, аммо бу турмушида ҳам бахт топди дея олмаймиз. Сабаби Йигитали бепушт бўлиб қолганди. Буни тушуниб етишига эса анча йиллар керак бўлади.
Дилсора ва Улуғбекларни ҳам тўйлари бўладиган бўлди. Бахтиёр эса бу тўйга Дурдонани боришига рухсат бермади. Қорни анча катта бўлиб қолган хотинини ёмон кўзлардан асраш учун уйда қолдирди.
-Мунисага илтимос қилсанг олдингга келиб ўтиради.
-Борай хўп деяқолинг.
Дурдона кўзларини пир-пиратганча эрини кўндиришга уринарди.
-Йўқ барибир эритолмайсан.
Дурдона фойдаси йўқлигини билиб Мунисани уйга чақирди. Муниса Баҳорани олганча кириб келди. Уларни уйлари ораси ҳам унча узоқ эмасди. Муниса баланд қаватли уйлардан бирида икки хонали уйда турар, бу уйни ота ҳовлисини тенг ярмини сотиб дадаси олиб берганди. Ўтмишни унутиш учун ҳам Мунисага туғилиб ўсган жойидан бироз узоқларга кетиш фойдали эди.
-Дурдона негадир рангизда ранг йўқ. Бахтиёр билан уришиб қолдингизми?
-Йўғеэ энди кўряпманми? Фақат негадир эрталабдан бери белим симиллаб оғриқ беряпти.
-Қанча вақт қолди?
-Нимага?
Дурдона ҳайрон бўлиб сўради.
-Туғруққа?
-Тўққиз ўй тўлишига бир ҳафта бор.
-Аҳа яхши.
Аммо Муниса Дурдонани аҳволига қараб туғруқ яқин дея тахмин қилди. У адашмаганди. Икки соат ўтар ўтмас Дурдонада кучли оғриқ бошланди. Бахтиёрга қўнғироқ қилиб чақиришга тўғри келди.
-Бахтиёр ака тезроқ келинг.
-Нима гап Дурдона?
-Туғруқхона боришимиз керак экан.
-Ҳозир етиб бораман.
Бахтиёр дарров етиб келди. Дурдонани нарсаларини тайёрлаб Туғруқхонага йўл олишди. Қабул бўлимида эса Дурдонани тайёр эканини айтиб родзалга олиб кириб кетишди. Бахтиёр яна аввалги ҳолига тушди. Дурдона машинада ҳолсиз, инграб, баъзан бақириб келганига ундан хавотир ола бошлаганди. Бир соатдан кўпроқ вақт шу алфозда ўтди.
Бахтиёр ўзини қўярга жой тополмай у ёқдан бу ёққа бориб келарди. Ичкаридан чиққан ҳамширани олдига учиб борди гўё.
-Табриклайман ота бўлдингиз.
-Урааааа.
Бахтиёр севинганидан қўлига қанча пул илинса ҳамшира суюнчи деб тутқазди
-Хотиним яхшими? Боламчи?
-Иккови ҳам соғлом. Ширингина қизалоқ.
-Аллоҳим ўзингга шукр. Берганингга шукр.
Тамом.
Эьтиборингиз учун рахмат.
Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи.
Бухоро
#ёнингдаманхикоя

Комментарии