Байрам муборак эмасссс!!!

Бу ҳақида очиқ ёзишдан доим уялгандим…
"Мен уларни эмас, 30 йиллик тизимни айблайман"
Маpдикор аёл қиёфасига кириб, бозорга бориб ишлаб кўрганимда — улар ҳаётининг энг асосий жиҳатлари, оғир тарафлари ҳақида ёзмагандим.., ичимда қолиб кетганди. Байрам баҳона уларни эълон қилишга қарор қилдим.
Аслида, у ерда мен кўрган, кузатган, бизнинг жамиятимиздан тубдан фарқ қиладиган дунё ҳақида ҳақиқатларни ёзишга уялиб келганман.
Балки, айрим мардикор аёлларнинг қора, юзсиз ўз жамиятида яшаб келаётганидан улар эмас, бошқалар уялиши керакдир.
Бир кеча текин бошпана учун эркаклар билан қолишгача рози бўладиган, айрим милиция ходимларига «ўлжа» ушлаб бериши учун ҳар қандай туҳматга тайёр, 100 минг сўм учун шеригини юзини юладиган мардикор аёллар жамияти билан танишганимга анча бўлган.
Бироқ, бугунгача ушбу тубанликларни ўз маънавий андозам билан ўлчашга ҳаққим йўқ, деб келганман. Икки йил аввал мардикор кийимида аёллар орасига қўшилиб, кўрган-кузатганларимнинг ҳақиқий қиёфаси шундай эди.
Мардикор бозоридаги аёлларнинг айримлари ҳақидаги ҳикоялар дилни хира қилади. Аммо, улар ҳақиқат ва 30 йиллик «таълим тизими», чекка қишоқларга етиб бормаган ислоҳотлар оқибати... Уларнинг ҳаммаси эмаску, лекин аксариятига мактаб даражасида билим етишмайди.
Ҳар икки гапининг бирида сўкиниб гапиради. Мардикор бозордаги айрим эркаклар билан, шунчаки, ижара пулини тўламаслик учун бирга тунаши ҳам мумкин. Бу одатий ҳол. Бир коса овқат учун апоқ-чапоқ бўлиб юрган шеригига ҳам туҳмат қила олади.
Мижоз талашиб сўкиниб, юлишиб, урушиб кетишлари тез-тез кузатилади. У ердаги айрим эркакларнинг уларга муносабати ҳам оддий — икки дона сомса олиб берса, энди менга бу аёл мумкин, деб ҳисоблайди.
Милиция ходимлари аёлларни хоҳлаганча манипуляция қилади. Хоҳласа сўкиниб, хоҳласа туртиб гаплашаверишади. Айримларининг хатти-ҳаракатини, муомаласини тасвирлашга «шаллақи» деган сўз торлик қилади.
Пул топиш, мижоз топиш учун ҳар қандай ишга тайёр. Ўзларидан яхшироқ кийинган аёлга нисбатан нафратлари ўта кучли.
Улар орасига кириб, айримларнинг ҳикоясини тинглайман. «Фалон эркак уйига олиб кетса, нон сотиб кун кўраверасиз, ёнидан текинга жой беради», дейди. Яна бошқасини гапга соламан, унда бошпана ва қориндан бўлак ташвиш ва мақсадлари йўқдек.
Ишга ёллашга келаётганларнинг аксари кир, қийин ишларни таклиф қилади. Аёллар эса бундан асло ҳайратланмайди. Шу бугун кунлари ўтса бўлгани.
Биз яшаётган ҳаётдан тамомила бошқа дунё. Унинг ўз ўлчамлари, жаргони, ҳақиқати бор. Лекин, бунда уларни айблашни истамасдим. Уларнинг ҳаётида 30 йил жавралган маънавиятдан бир томчи ҳам йўқ.
Ғарб сериаллари бизни маънавиятимизга зарар қилаяпти, деган маънавиятчилар йўқчилик ва билимсизлик ҳам одамларни қанча тубанликка чўктиришини шу ерга келиб кўриб кетишлари керак. Менга тубан кўринган бу аёлларнинг ортида оғир ҳикоялари борлиги табиий.
Уларни бу куйга тушишида атроф-муҳит, паст ҳаёт даражаси сабаб бўлгани аниқдек. Балки, мана шу мардикор аёллар борган мактабларига ҳам «буюк келажак» ҳақидаги шиорлар осилгандир. Улар ҳам телевизор орқали Танзила Нарбаеванинг ваъдаларини, фаровон ҳаёт ҳақидаги гапларини эшитишгандир. Айрим ҳокимларнинг популистик ваъдаларига содда бўлиб ишонишар... Амалдорларни пиарларини ҳам тамоша қилишар... Агрепина Шиннинг соч турмагию, Ҳилола Умаровани кўйлакларига ҳавас билан қарашар... Телевизордаги ҳаётни излаб эрта тонгдан меҳнат қилгани бозорга отланишар.
Бироқ, улар чала-пулча таниган амалдорлар уларни етук инсон бўлиши учун етарли шароит яратиб беришга мажбур ва масъул эканлиги ҳақида эса ўйлаб ҳам кўришмагандир. 8 март байрами уларга ҳам муборак бўлсин.
Анора Содикова

Комментарии

  • 10 мар 17:16
    Тугри иш тегмей колмасин бекар колмейлик бүгүн деб боришади машинага борганман мен хам Лекин халол мехнат осонмас бировди пулини Рози килиб олиш
  • 10 мар 20:04
    Kim ôzi bu
  • 10 мар 20:08
    Тогри гапирябсиз мардикорчиликда хам мусофирчиликда хам халол пул топиб бола чакасини холол бокканлар куп илохим хаммизга Оллох инсоф берсин опа айтган аеллар хам учраб туради лекин бу хамма учун дегани эмас
  • 11 мар 11:29
    ЯХШИ УКИБ ХАЛОЛ КАСБ БИЛАН ШУГУЛАНАДИГАН ИНСОНЛАР БУНАКА ИШЛАРНИ КИЛМАЙДИ АСЛО. ЛЕКИН ОРАМИЗДА ШУНАКА КОЛОК ИЛИМСИЗ КУЛИДА БИР ХУНАРИ ЙУК МАРДИКОРЧИЛИК БОХОНА БАРЧА АЁЛ ВА ЭРКАКЛАРИМИЗГА ЛАНАТ ВА НАФРАТ ОЛИБ КЕЛАДИГАНЛАР БОР. АЛЛОХ БУНДАЙЛАРГА ИНСОФ БЕРСИН ИЛЛОХИМ. БАРЧАГА РАМАЗОН МУБОРАК БУЛСИН.
  • 11 мар 11:58
    Gapirilmagan shu ayollar qoldimi endi? Xurmatli ANORA SODIQOVA: BAYRAM MUBORAK EMAS! BILINGKI KIMLARGA KO‘CHADA O‘ZINI SOTIB FOHISHALIK QILAYOTGAN AYOLLARGA! BAYRAM MUBORAK EMAS! O‘Z MILLATINI NOMINI YER QILIB TURKIYADA TURKLARGA, DUBAYDA ARABLARGA O‘ZINI SOTAYOTGAN AYOLLARGA.
    SIZ TINCHGINA HALOL MEHNAT QILIB YURGAN AYOLLARNI GAPIRMANGDA BORIB DUNYONI O‘ZBEK FOHISHALARIDAN TOZALANG!
  • 11 мар 19:11
    Хак гап нечта айоллар боласини бокиш учун кучада мардикорлик килишган хозир йук деб уйлайсими хозирам бор мардикор айоллар худо хаммамизга сабр токат инсоф берсин бу битилган такдир хамма берилган рискини олади
  • 11 мар 19:13
    Тепада утирган корни кооооооттттттааааа акаларга опаларга ёзмапсизда опажон балким шунда тугри булармиди бировди такдирини танкит килишдан осон иш бормикан шу нарсаларни тухтатиш камайтриш йулини уйлаш керак
  • 11 мар 20:42
    Hurmatli muallif siz bildirgan munosabatda mardikor ayollar bilan fohishalarni aralash quralash qip tashabsiz ,mardikorchilik qilib oila boqayotgan ayollarni qòpol qilib aytganda duch kelgan erkak bilan bir kechalik maishatga hafsalasi ham kelmaydi( or nomus ģururni qoyib turganda ham ,chunki muallif mardikor ayollarni shaxs sifatida tasvirlamagan bu yerda,ular qanaqadir duch kelgan erkakka ergashib ketaveradigan ,maishatboz,ròzgor buzuvchi,milisalarga janjal uyushtirib beruvchi yana allambalo) innakeyin mardikor ayollarga duch kelayotgan harbir erkak ham jaaa beqadr yo beoylovmasdir ,yur muhabbat,bir kechaga tekin joy beraman deydigan,balki siz tungi kòrshapalaklarni nazarda tutgandirsiz?Sizni mardikorlar haqdagi fikrlarizni eshitgan erkaklar endi sezongi ishlarga ham qoymasa kk ayollarini ,qAncha ayol qizlarni taqdirini podvopros qip tashlaganizni òziz ham bilmasangiz kk. Tògri oilada erkak iwlab pul topishi kk,lekin wunaqa oilalar borki ayolu erkak ishlamasa bolmaydi chunki ikkalasi ham malumotli emas erni kunlik topgani kunlikka yetmaydi keyin...
  • 12 мар 18:30
    Корни ту́к ни корни оч Билан ищи йу́кдеган гап борку,, улар барибир тушунмайди ,мардикорларни хаётини,,,,ёшлигимда мен хам ишлаганман,,пиёз у́ток борми, ґу́за чопик борми, картошка кавлашгаям борардик ,,мехнатни айби йу́к ,,лекин мардикорлик бахона ку́пчиликни орасига беркиниб бошкача мардикорлик киладиганлар хам борда,,лекин хамма мардикор аёллар шунака деганимас бу ,,, хамма бой хамма зиёли эмасда ,,дунёни Бир катлами ,оґир мехнат одамларидир,, аслида ,,зиёлини дастурхонидаги неьматлар хам мардикорни мехнати меваси,,,,шу мардикор аёллар килган ишларни баьзи Эр Лар бажара олмайди,,мардикор аёллар хамиша мехнат мехнат деб ишлаб юриб у́злари истамаган холда билмаган холда ,кескинлашиб боришади,, нозиклик нафосат ва мулойимлик улардан йироклашиб колади лекин улар айбдор эмас,,бунинг учун турмуш тарзи оґир мехнати пул топиш учун куйиб ёниб юришлари уларни шу ку́йга солади,,мен хурмат киламан оддий мехнаткаш аёлларни ,,улар хам уйда у́тириб фарзандларини баґрига босиб ,Эри топиб келса еб иччиб у́тирса,,улар хам мулойим гу́зал ,,назокатли оппоґой кизлар аёллар......
  • 12 мар 22:27
    хаётни, хаётимизни огрик нукталаридан энг каттаси деса хам буладиган мавзу....
    минг афсуски муаллиф хак....
    ютюбда бир турк олими этвоти агар 100та аёлга иш берсен факат 100та аёлга иш берасан,агар 100та эркега иш берсен 400та одамми корнини туйгазасан,чунки эркак энг камида узи аёли ва ота-онасини бокади
    афсуски 30йиллик эркинлик виждондан иймондан эркакликдан аёлликдан эркинлик булди биза учун
  • 11:36
    Ношкурлигимиз сабаб бу ахволга эркакларни хамиятсизлиги сабаб
  • 13:58
    Аелларни мехнати огир булган
  • 14:02
    СССР даврида тенглик булган эди аеллар кавмига, мана Энди Яна аста секин урта аср давридагидай, хает бошланвотти аеллар кавмига, ...